(Воқеалар хроникаси. 6- қисм) - «Бирлик» ва ҳукумат: ҳуқуқий майдондаги кураш
Таҳририятдан: «Бирлик» Партияси расман давлат рўйхатидан ўтиш учун олиб бораётган курашини давом эттирмоқда. Мавжуд ҳукумат ўзига рақиб бўлоладиган ҳар қандай мухолифат партиясини, айниқса, мустақилликка эришиш йилларида афсонавий номга айланган «Бирлик»ни рўйхатдан ўтказмаслик, демакки, сайловларда қатнаштирмаслик учун қўлидан келган ҳар нарсани қилиши олдиндан маълум эди. Ҳозир кўриб турибмизки, ҳукумат шундай қилмоқда ҳам. Эслатиб ўтамиз, «Бирлик» ўтган йилнинг 23 декабирида 4-чи марта ҳужжатларини Адлия вазирлигига топшириб, шу йил 1 февралда 4-чи марта вазирлигидан рад жавоби олса ҳам, 28 февралда 5-чи марта ҳужжатларини вазирликка қайта топширди. Шундан кейин «Бирлик» Партияси билан мавжуд ҳукумат ўртасида кураш қандай давом этганини «Ҳаракат» Агентлигининг Янгиликлар тасмасидан олинган қуйидаги хабарлар орқали танишиш мумкин. * * * 24 март: Ўзбекистон Адлия вазирлигининг «Бирлик»ка қарши янгича провокацияси 15-18 март кунлари Самарқанд вилояти Жомбой туманининг Холвойи ва Сарчашма қишлоқ фуқаролар йиғинларида шу ва ўша атрофдаги қишлоқларда яшовчи «Бирлик» Партияси таъсисчилари рўйхатига имзо қўйган фуқаролар тўпланган ҳолда идорага чақирилиб, у ерда Самарканд вилоят Адлия бошқармаси вакили Н.Бердиев, туман ҳокимлиги, ички ишлар, МХХ вакиллари ва маҳалла оқсоқолидан иборат «жазо бригадаси» томонидан таҳдидли сўроққа тутилган. Улар бу экстремистик, давлат ва президентнинг душмани бўлмиш партиядан ўз ихтиёрлари билан чиқмасалар бошларига анча ташвишлар тушиши хусусида огоҳлантирилганлар. Кўпчилик бу мажлис ва у ердаги гапларни эътиборсиз қолдирган бўлса ҳам, баъзилар қўрқув ичида вазиятдан чиқиш йўлларини ахтарабошладилар. Кўринишидан уларнинг хатти-ҳаракатлари маҳаллий органлар томонидан бошқарилмокда. 22 март куни кечқурун ўша мажлислар қатнашчиларидан 10 га яқин киши «Бирлик» Партияси Самарканд вилоят ташкилоти раиси Ҳолиқназар Ғаниевнинг уйига келиб, у билан гаплашмоқчи эканларини айтишган. Ғаниев уйида бўлмагани учун қайтиб кетишган. Кейинги воқеалар қуйидагича давом этди. 23 март куни эрталаб соат 7 да унинг уйига нотаниш 2 эркак ва 4 аёл яна келишиб, Ғаниевнинг дарвозадан ичкарига кириш таклифини қабул қилмасдан, кўчада шовқин кўтаришди ва унга таъна қила бошлашди: нимага бизларни имзоларимизни сохталаштириб сиртдан ўзингизнинг партиянгизга аъзо қиласиз, у қанақанги партия, ваҳобийми, ўзингиз ўқитувчи экансиз, ўқитган болаларингиз катта ўқишларга киришар экан, тинчгина шу ўқитувчилигингизни қилиб юрсангиз бўлмайдими ва х.к. Келганлар ўз исмларини айтишдан бош тортишди, лекин Жомбой туманининг Сарчашма қишлогидан эканликларини айтишди. «Бирлик»нинг вилоят раҳбари бу партияни Адлия вазирлигида расмий рўйхатдан ўтказиш учун қонун бўйича камида 8 вилоятдан камида 20 минг таъсисчилар имзоларини йиғиш кераклигини, шунинг учун шундай имзоларни тўплашга кўплаб мухолифат фаоллари жалб килинганлиги, хусусан, Жомбой туманининг Сарчашма кишлогидан Э.Бўлтаков ҳам ўз атрофидан 60 имзо тўплаб берганини айтиб, уларга шу имзолар рўйхатини кўрсатганида тўпалончилар сал босилишди. Баъзилари ўзларининг ҳаракатларидан хижолатда эканлигикларини ҳам айтишди. Аммо, улар ўзларини танитмаганлари сабабли, уларнинг исмлари «Бирлик»нинг рўйхатидан бор ёки йўқ эканлигини билиб бўлмади. Ҳолиқназар аканинг қўшнилари эса унинг дарвозаси олдидаги жанжал-шовқинни нотаниш одамлар панада туриб видеога олишганини айтишди. Маҳалллий «бирлик»чилар бу воқеаларнинг тагига етиш учун керакли суриштириш ишларини олиб бормоқдалар. 31 март: Самарқандлик «Бирлик»чи ҳуқук ҳимоячисига ҳужум «Бирлик» Партияси Самарқанда вилояти ташкилотининг раиси Ҳолиқназар Ғаниевнинг хабар беришича, «Эзгулик» ва «Бирлик» фаоли Исмоил Сафаров сўнги пайтда МХХнинг маҳаллий ходимларини тазйиқлари остида қолди. У билан учрашган орган одамлари унинг «Бирлик» партиясига янги аъзолар жалб қилиш бўйича фаол иш олиб бораётганидан норози бўлиб, унга дўқ-пўписалар қилишган экан. Тазйиқларнинг фойдаси бўлмагач, ўтган хафта охирида Исмоил Сафаровни «номаълум одамлар» калтаклаб кетишибди. Кеча Ҳалиқназар Ғаниев ва «Бирлик» Партияси Марказий Кенгашининг аъзоси Абдумалик Умурзоқов Митан қишлогига бориб, касалхонада ётган Исмоил Сафаровдан хол-ахвол сўрашди. Уларнинг айтиишича, Исмоил Сафаровнинг кайфияти яхши, сиёсий фаолиятини, хусусан, «Бирлик» Партиясига янги аъзолар жалб қилиш ишларини тўхтатмоқчи эмас. Туман Ички ишлар бошқармаси бу воқеа бўйича тергов бошлабди, ҳозирча факат Исмоил Сафаровнинг ўзини сўрок қилишган. Наманган телевидениесининг «Бирлик»ка ҳамласи Ўзбекистон режимининг мухолифатни кўришга кўзи, отгани ўқи йўқ. Шундай мушкул шароитда “Бирлик“ Партияси давлат рўйхатидан ўтиш учун ўзига хайрихоҳ фуқаролар ўртасида имзо тўплашни давом эттирмоқда. Хукумат тарафи эса бунга қўлидан келганча қаршилик кўрсатаётганига ажабланмаса ҳам бўлади. Лекин ҳозиргача айни қаршилик халқ оммаси кўзидан яшириларди - ОАВларга олиб чиқилмаган эди. Энди олиб чиқилди. “Бирлик“чиларнинг хабарларига кўра, 31 март оқшомида Наманган вилояти телевидениеси “Бирлик“ партияси фаолларининг партияга хайрихоҳлардан имзо тўплаш жараёнида гўё қонунбузарликлар қилаётганлари ҳақидаги иддао-кўрсатувни намойиш қилди. Кўрсатувда “адашиб“ имзо чекканлар ва вилоят Адлия бошқармаси ходими катнашди. Маҳаллий телемухбир Абдулла Ғозиев кўрсатув муқаддимасида “Бирлик“ партиясини рўйхатдан ўтказиш учун имзо тўплаш жараёнида “бирлик“чилар томонидан ғайри қонуний ҳаракатлар содир этилгани ҳақида гапириб, “адашган“ларга мавзу юзасидан мурожаат қилди. Уларнинг бири, масалан, нимага қўл қўяётганини билмаганини, бошқаси “свет, газ таъминоти яхшиланиши“га умид қилганини, яна бири имзо қўйганидан пушаймонда эканини гапириб, ўз-ўзларига дашном берган бўлдилар. Уйчи туманидан бўлган бир одам у ерда мактаб ўқитувчиларига “зўрлаб имзо чектирилди“ дейиш даражасига ҳам борди. Адлия бошқармаси ходими ўз хулосасида “бирлик“чиларнинг имзо тўплаш фаолиятини “ушбу имзолардан ғараз мақсадларда фойдаланиш деб“ баҳолаган бўлди. Кўпчилик телетомошабинлар бу томоша махсус мақсадда, аниқроги, “Бирлик“ни оммага олабўжи қилиб кўрсатиш ва унинг хайрихоҳлари сонини камайтириш мақсадида уюштирилганини яхши тушундилар. Айни вақтда оддий кишилар ана шундай мухолиф партияни давлат рўйхатидан ўтказиш учун кураш кетаётганидан ҳам хабардор бўлдилар. Вилоят телевидениесининг мазкур кўрсатувини муҳокама қилиш учун 3 апрель куни “Бирлик“ партияси Наманган вилояти ташкилотининг Кенгаши ўтказилди. “Бирлик“чиларнинг жойлардан Кенгашга келишларига тўсқинликлар кўрсатилганига қарамай, унда мўлжалдаги 25 киши ўрнига ташкилот раҳбари Муҳаммадали Қорабоев бошчилигида 8 фаол қатнашиб, Наманган вилояти телевидениеси раҳбариятига йўлланадиган мактуб матнини қабул қилишди. Мактубда “Бирлик“ учун имзо чекканлар телевидениега тазйиқ ва қўрқитувлар йўли билан олиб келингани таъкидланади, шунингдек, “Бирлик“ фаолларига ҳам телевидение орқали чикиб, ўз муносабатларини билдириш талаби олға сурилади. Масаланинг бошқа бир томонига ҳам назар ташлашдан фойда бор, дейди мухбиримиз. Ҳукумат «Бирлик» масаласини телевидениега олиб чиқибдими, демак, уни бошқа йўллар билан тўхтатиб бўлмаслигини тушунибди. У шу йўл билан «Бирлик»нинг обрўсини тўкмоқчи. Лекин, овора бўладилар. «Бирлик» номи сўнгги йилларда тақиқ остида эди. Ҳукумат уни халқнинг хотирасидан йўқ қилишни истарди. Демак, ўчиролмаслигига ақли ета бошлабди. Яқин орада у «Бирлик» номини марказий телевидениега ҳам олиб чиқишга, антипропаганда ўтказишга ҳаракат қилади. Бу эса, фақат «Бирлик»нинг фойдасига бўлади. 10 апрель: Наманган телевидениясида яна «Бирлик» мавзуси Бугун маҳаллий вақт билан соат 19-25 да Наманган телевидениясида «Бирлик» Партиясининг Наманган вилоят ташкилоти фаолиятига бағишланган яна бир кўрсатув берилган. Маълумки, шу йил 31 мартда берилган биринчи эшиттиришда «бирлик»чилар гўёки одамларни алдаб партияга жалб қилганлари, ҳатто баъзи одамларнинг имзоларини сохлаштирганлари хақида ёлгон гаплар гапирилганди. «Бирлик» Партиясининг Наманган вилоят Кенгаши бу хусусда раддия талаб қилгандан кейин, кўринишидан, ҳокимият ўз «кучини» намойиш қилишни лозим топган ва бугунги эшиттириш тайёрланган. Мухбиримизнинг билдиришича, бугунги кўрсатувда Наманган вилояти Адлия бўлими бошлиги, вилоят ҳокимлигининг инсон ҳуқуқлари бўлими бошлиги, «Диёнат» газетасиниг журналисти, ҳукуматнинг қўгирчоқ ташкилоти бўлмиш Халқаро Инсон Ҳуқуқлари Ташкилотининг (раиси Марат Зохидов) вилоят бўлими вакили иштирок этишиб, эски гапларни қайтаришди. Бу сафар ҳукуматнинг югурдаклари яна ҳам илгари кетишди ва «Бирлик» Партияси Уйчи туман ташкилоти раиси Олим Юнусни гўёки сохта имзолар тўплагани учун судга тортиш фикрини ҳам ўртага ташлашди. Хуллас, ҳукумат талвасада. «Бирлик»ни тўхтатиш учун апил тапил бир нарсалар қилишга уринмоқда. Бувайда тумани «Бирлик»чиларининг йигилиши Бугун Бувайда туманининг Янгиқўрган қишлогида «Бирлик» Халқ Ҳаракати Партияси туман ташкилоти Кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. 20 кишидан кўпроқ бирликчининг иштирокидаги йиғилишда қўшни Ҳирғизистонда бўлиб ўтган воқеалар, Ўзбекистон Адлия вазирлиги хозиргача «Бирлик» Партиясининг рўйхатдан ўтиш хусусидаги аризасига жавоб бермаётгани каби масалалар муҳокама қилиниб, бу воқеалар қаршисида фаол ҳаракатларга ўтиш кераклиги гаплашилди. Адлия вазирлиги ишни яна пайсалга соладиган бўлса, масала партиянинг Марказий кенгашида кўрилиши ва Ўзбекистон ҳукуматининг қонунларни оёқ ости қилиш сиёсатига нисбатан кескин ҳаракатлар бошлаш учун керакли қарорлар олиниши лозимлиги айтилди. Ҳозирги кунда асосий вазифаси партияга янги аъзолар, айниқса ёшларни жалб қилиш жалб қилиш эканлиги таъкидланди. Партиянинг туман ташкилоти раиси Комилжон Норқўзиев олиб борган мажлисда партия раисининг ўринбосари Ҳамдам Сулаймон ва партиянинг Фарғона вилояти ташиклоти раиси Адҳам Муҳиддинлар иштирок этдилар. Ҳукумат баъзи ҳуқуқ химоячиларини лақиллатмоқдами? Маълумки, бир йилча аввал Каримов хукумати дунё жамоатчилиги олдида шарманда бўлган репрессив башарасини бироз бўлса ҳам тузатиб олиш мақсадида бир ишга қўл урганди. АҚШнинг «Фридомхауз» ташкилоти воситачилигида баъзи «содда» ҳуқуқ ҳимоячилар Ички ишлар вазирлиги вакиллари билан биргаликда «Ишчи коммиссияси» каби бир структура тузиб, унинг ёрдамида Ўзбекистон ҳукуматини гўёки озгина бўлса ҳам демократия томонга юриб бораётганини кўрсатишга интилдилар. Ҳақиқий ҳуқуқ ҳимоячилари бу «ўйинни» кескин қораладилар, ҳозир эса, алданган ёки лақиллатилган ҳуқуқ ҳимоячилари ҳам ўз хатоларини тан олмоқдалар. Аммо, кўринишидан, ҳукумат баъзи ҳуқуқ ҳимоячиларни осонликча алдаш мумкинлигига қаттиқ ишониб бўлганга ўхшайдики, эскикиси каби уринишларини давом эттирмоқда. Кечагина шахсан Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамиятининг раиси Толиб Ёқубдан олинган маълумотга қарганда, бундан 1 ойча аввал у кишининг уйига милиционерлар келиб, «Бирлик» Партияси тарафдори сифатида Адлия вазирлигига берилган рўйхатларда исми бор бўлган кишиларнинг имзоларини текширишга келишганини айтишибди. Уларнинг айтишича, бу рўйхатда яшаш жойи Толиб Ёқубнинг уйи (Тошкент шахри, Юнусобод 14 квартал, 15 уй, 27 квартира) деб кўрсатилан 2 киши бормиш. Уларнинг бири – Толиб аканинг рафиқаси, иккинчиси – Сафоев исмли одам. Толиб ака ўз рафиқасининг Жиззах вилоятида пропискада эканлиги ва «Бирлик» аъзоси бўлиши мумкин эмаслигини, иккинчи одамни танимаслигини, уларнинг уйида бундай одам яшамаслигини айтганлар. Толиб Ёқуб милицияга ёзма ёки оғзаки кўрсатма берганлари хусусидаги саволларга жавоб бермасалар ҳам шу нарса маьлум бўлдики, Адлия вазирлиги «Бирлик» Партияси томонидан топширилган рўйхатлардаги имзоларнинг сохталиги ҳақида гапирганада, шу каби фактларга асосланган. «Бирлик» Партияси маъсуллари бу факт бўйича текшириш ўтказдилар. «Бирлик» Партиясининг Тошкент шаҳри бўйича рўйхатларида на Толиб Ёқубнинг рафиқаси на у кишининг уйида турувчи Сафоевнинг исми бор. Аммо, Юнусободнинг Толиб ака яшайдиган 4-чи кварталида эмас, 14-чи кварталида айнан шу номерли уй ва квартирада яшайдиган Сафоев исмли киши партия рўйхатларида бор. Ҳеч қандай шубҳа йўқ-ки, милиционерлар атайлаб адресда «адашишган» ва Толиб Ёқубнинг уйига келиб, аслида, у кишини алдашган. Ҳукумат одамларининг бу каби «ўйинлар» ҳаммага маълум. Лекин, бу ерда жавоби топилиши керак бўлган баъзибир саволлар чиқади: 1. Толиб Ёқуб ҳуқуқ ҳимоячиси сифатида сиёсий партия аъзоларини контрол қилиш милициянинг иши эмаслигини яхши билади. Нима учун у киши «Бирлик» Партияси аъзоларининг топталаётган сиёсий ҳуқуқларини ҳимоя қилиб, бу воқеа устида дарҳол бонг урмасдан, аслида ҳукумат одамларига озгина бўлса ҳам ёрдам берди? Бу - баъзи бир ҳуқуқ ҳимоячиларининг «сиёсатга арлашмаймиз» деган калтафаҳмларча сиёсатининг натижаси эмасми? 2. Нима учун у киши шу «фактга» асосланиб, «Бирлик» Партияси вакиллари минглаб имзоларни сохталаштиргани ҳақида гапирабошладилар? 3. Адлия вазирлиги ҳам минглаб имзолар сохталаштирилгани ҳақида гапирса-да, лекин ҳалигача биронта факт кўрсатолгани йўқ. Уларнинг ҳамма фактлари Толиб ака каби одамларнинг кўрсатмаларига асосланган эмасми? Оддий одамларни милиция лақиллатолган бўлиши мумкин. Аммо, Толиб акадек машхур ҳуқуқ ҳимоячиси бундай тузоққа қандай тушди? Нахотки милиицонерлар Толиб акадек тажрибали одамни осонликча алдай олишларига ишониб, у кишининг уйига келишди? 19 апрель: Ҳукумат ҳали ҳам «Бирлик»ни тан олишдан қочмоқда Кеча Ўзбекистон Адлия вазирлиги «Бирлик» Халқ Ҳаракати Партиясини рўйхатга олишни яна кечиктирганини 5-чи марта эълон қилди. Маълумки, «Бирлик» Партияси расман давлат рўйхатидан ўтиш учун 5-чи марта ўз ҳужжатларини шу йил 28 февраль куни Адлия вазирлигига топширган эди. Ўзбекистон қонунларига кўра, вазирлик 1 ой ичида партияни рўйхатга олиши ёки асосли рўкачлар билан рад жавоби бериши керак. «Бирлик» вакилларининг кескин талабларидан кейин кеча, 18 апрелда вазирлик вакиллари партия Бош котиби Васила Иноятга ўз жавобларини беришга мажбур бўлдилар. Вазирликнинг жавоби 4 апрель куни билан белгиланган бўлиб, вазирлик ходимларининг айтишича, хат почта оркали ўз вақтида «Бирлик»ка юборилган эмиш, хат почтада йўқолган бўлса, бу вазирликнинг айби эмасмиш. Эслатиб ўтамиз вазирликнинг аввалги аризаларга жавоби ҳам худди шу шаклда почтада «йўқолган» эди. Адлия вазирлигининг хатида яна аввалгилари каби партия аъзоларининг 22 минг кишилик рўйхатидаги тахминан 3 минг кишининг имзоси сохталаштиргани айтилган. Аммо, буларни тасдиқловчи биронта ҳужжат кўрсатилмаган бўлса ҳам, «имзоларнинг сохталиги» баҳонаси билан «Бирлик» Партиясининг рўйхатдан ўтиш хусусидаги аризаси «оқибатсиз» қолдирилгани билдирилган. Вахоланкки, вазирликнинг аризани «оқибатсиз колдиришга» ҳаққи йўқ. Ўзбекистоннинг «Сиёсий партиялар тўғрисидаги» қонунига кўра, юқорида айтилганидек, вазирлик ёки партияни рўйхатга олиши, ёки асосланган рад жавоби бериши керак. Кўриниб турибдики, Ўзбекистон ҳукуматининг мамлакат қонунларини бажариш нияти йўқ. «Бирлик» раҳбариятидан олинган маълумотларга қараганда, шу йил 30 апрель куни партия Марказий Кенгашининг йиғилши ўтказилади ва мавжуд вазиятда қандай йўл тутиш хусусида маслахатлашилади. 22 апрель: Власти Узбекистана попирают права граждан, объединенных в Партию «Бирлик» (Пресс-релиз Общества «Эзгулик», 22 апреля 2005) На днях Министерства Юстиции Узбекистана вручило Партии Народное Движение «Бирлик» очередное решение, датированние 4 апреля с.г., в котором уведомляется, что заявление партии о регистации оставлено без рассмотрения. Общество «Эзгулик» оценивает это решение как необоснованное, противозаконное и политически мотивированное. Это уже пятый раз, когда Партия «Бирлик» подает документы для прохождения государственной регистрации в Министерстве Юстиции. Последный раз они были поданы 28 февраля 2005 г. Надо отметить, что Министерство Юстициии в ходе рассмотрения учредительных документов Партии «Бирлик» грубо попирает такие основополагающие политические права граждан Узбекистана, как право на свободу ассоциации с другими, включая право создавать политические партии и вступать в таковие, и право и возможность принимать участие в ведении государственных дел как непосредственно, так и через посредством свободно выбранных представителей (статьи 22 и 25 Международного Пакта о Гражданских и Политических Правах). Согласно Закону Республики Узбекистан «О Политических Партиях», заявление о государственной регистрации политической партии и ее учредительные документы рассматриваются Министерством в месячный срок и выносится решение о регистрации партии или об отказе в регистрации. Несмотря на это положение закона, Минитерство Юстиции, во-первых, не рассмотрело заявление «Партии «Бирлик» в установленные сроки и не уведомило о своем решении Партию «Бирлик» надлежащим образом. Ответ Министерства был выдан уполномоченным представителям партии лишь 18 апреля с.г., после их многократных требований. Второе. Несмотря на однозначние положение закона о том, что Министерство должно решить либо регистрировать партию, либо отказать в регистрации, Министерство в очередной раз грубо нарушает закон и выносит двусмысленное решение об оставлении заявления Партии «Бирлик» без рассмотрения. Третье. В своем решение Министерство указывает, что подписи и другие личные данные примерно 3 тысяч человек из числа 22 тысяч членов, которые подписались в партийном списке, являются фальсифицированными. Однако, как заявляет председатель Партии «Бирлик» Абдурахим Пулат, Министерство юстиции отказыватся представить и списка лиц, подписи которых, якобы, сфальцифированы, и документы, которые могли бы подтвердить факт наличие фальшивых подписей. Все это говорить о том, что причины, послужившие для такого ответа Министерства, являются голословными. Общество «Эзгулик» считает, что Министерство Юстиции выполняет политический заказ Правительства Узбекистана о не допущении оппозиционных политических партий, в первую очередь, Партию «Бирлик» на политическую арену страны. Тем самым нарушаются права членов этих партий принимать участие в ведении государственных дел. «Эзгулик» считает, что Министерство должно прекратить нарушать законодательства Узбекистана и вынести однозначное решение – регистрировать или не регистрировать «Бирлик» в соответствие с законом. Мы хотим привлечь внимание демократических стран, международных организаций и международного сообщества на преграды, воздвигаемые властями Узбекистана с целью не допустить регистрацию Партии «Бирлик». Мы хотим услышать голоса Соединенных Штатов, подписавших с Узбекистаном Договор о стратегическом содружестве, в рамках которого Узбекистан взял на себя обязательства по продвижению демократии, уважению прав человека и политических свобод. Мы глубоко убеждены, что без реализации политических прав граждан нельзя построить демократическое государство и реализовать другие категории прав человека, как экономические, так и социальные. 30 апрель: «Бирлик» Партиясининг Марказий Кенгашида Бугун Тошкентда «Бирлик» Халқ Ҳаракати Партияси Марказий Кенгашининг навбатдаги мажлиси ўтказилди. Мажлисда телефон орқали катнашган партия раиси Абдураҳим Пўлатни ҳам ҳисоблаганда, бу ерда Марказий Кенгашнинг 38 аъзосидан 22 киши бор эди. Партия раисининг ўринбосари Ҳамдам Сулаймон раислик қилган мажлиснинг Кун тартибига асосан 2 масала киритилди: 1. Адлия вазирлигининг «Бирлик»ни рўйхатга олишни яна орқага сурувчи 4 апрель (2005 йил) хатидан келиб чиқиб қилинадиган ишлар; 2. «Давра Кенгашининг» фаолиятини жонлантириш ва унга қарши тузилаётган структураларга муносабат билдириш. Муҳокамалар давомида Ҳамдам Сулаймон Адлия вазирлиги томонидан берилган жавобнинг юзаки, сохта маълумотларга асосланганлигини эътироф этди. Партия Бош котиби Васила Иноят мазкур жавоб ва париянинг фаолиятини жонлантириш борасида партия раиси Абдураҳим Пўлатнинг Марказий Кенгашга йўллаган мактубини ўқиб эшиттирди. Мазкур масала юзасидан сўз олган партия раиси ўринбосари Дайнов Ташанов Адлия мутасаддиларининг ҳаракатларига жавобан камида 150-200 киши иштирокида норозилик пикети уюштиришни таклиф этди. Муҳокамалардан кейин биринчи масала бўйича қабул қилинган қарорида Адлия вазирлигининг 4 апрель билан белгиланган хати «Сиёсий партиялар ҳақидаги» қонунга зид бўлганлиги учун, уни расмий жавоб сифатида тан олмаслик, вазирлидан қонун доирасида жавоб талаб қилиш ва керак бўлса, масалани Олий Судга олиб чиқиш лозимлиги таъкидланган. «Шу билан бирга, - дейилади қарорда, - Адлия вазирлигига ва ўз мамлакатимиз ҳамда дунё жамоатчилигига «Бирлик» Партиясининг тарафдорлари етарлича эканлигини кўрсатиш мақсадида Ўзбекистон қонунлари доирасида турли оммовий тадбирлар ўтказиш мақсадга мувофиқ деб топилсин». Мухбиримизнинг фикрича, гап пикет ва митинглар ўтказиш хусусида кетмоқда. Иккинчи масала бўйича муҳокамалардан сўнг, «Бирлик»нинг ташаббуси билан тузилган Ўзбекистон мухолифат партиялари ва ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотларининг «Давра Кенгаши» фаолиятини кескин жонлантиришь лозимлиги хусусида бир фикрга келинди ва тегишли қарор қабул қилинди. Муҳокамалар вақтида шу нарса маълум бўлдики, бир гуруҳ тарафидан «Куёшли Ўзбекистоним» номли коалициянинг тузилиши хусусида тарқатилан бир бирига чалкаш маълумотлар ҳақиқатдан узоқ экан. Масалан, бу коалиция номидан тарқатилган Меморандумга Искандар Худайберганов ва яна бир қатор кишилар умуман қўл қўймаганлар. Мажлис қатнашчиларига Ҳамдам Сулаймон ўқиб берган Искандар Худойбергановнинг раддия хатида айтилишича, бундай коалиция тузилмаган, бу хабарни тарқатганлар шунчаки фикр алмашишларни ўз фойдаларига ишлатиш ва балки провокация уюштириш ниятида бундай ишга қўл урганлар. «Бирлик» Марказий Кенгашининг аъзолари, агар бу маълумотлар хақиқатдан провокация бўлса, у «Давра Кенгаши»га ва у орқали обрўси кун сайин ошиб бораётган «Бирлик» Партиясига қарши уюштирилган акциядир, деб ҳисобладилар. 23 май: «Бирлик» Тошкентда пикет ҳозирламоқда Маълум бўлишича, бир гуруҳ «Бирлик» Партияси фаоллари партия тарафдорлари номидан Тошкент шаҳар ҳокимиятига шу йил 11 май куни ариза бериб, 30 май куни соат 11 да Адлия вазирлиги олдида пикет ўтказажакларини билдирганлар. Пикетнинг мақсади - Адлия вазирлиги «Бирлик» Партиясини рўйхатдан ўтказмаслик учун қилаётган ноқонуний ишларига қонуний йўллар билан норозилик билдириш ва партия аъзолари хамда уларни қўллаб қувватловчиларнинг сони оз эмаслигини кўрсатиш. Мамлакатнинг турли ҳудудларидан келадиган пикетчиларнинг сони 200 киши атрофида бўлиши ҳам эълон қилинган. Мухиримизнинг аниқлашича, Андижондаги қонли воқелар муносабати билан пикетни қолдириш масаласи кўрилмаган. Аммо, шу туфайли пикетда бу воқеаларга доир масалалар ҳам тилга олиниши табиий. Ҳозир бошқа мухолифат партиялари ва ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотлари билан бу пикетни қўллаб қувватлаш, лозим топилса, унда иштирок этиш масаласи кўриб чиқилмоқда. 29 май: «Бирлик»нинг пикети ноқонуний деб эълон қилинди Кеча «Бирлик» Партияси Бош котиби Васила Иноятнинг уйига келган Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармасининг раҳбарларидан бири 30 май куни Адлия вазирлиги олдида ўтказиладиган партия тарафдорларининг пикети шахар ҳокимлиги тарафидан тақиқлангани ҳақидаги қарорни кўрсатди. Унда айтилишича, «Бирлик» Партияси расман рўйхатдан ўтмаганлиги учун ҳеч қандай фаолият олиб боришга, хусусан пикет, митинг, намойиш каби тадбирлар ўтказишга хаққи йўқ. Айни замонда, бугун Тошкентда бўладиган «Инсон хуқуқлари ва сиёсий ислоҳотлар» семинарида қатнашиш учун келаётганларни Тошкентга келтирмаслик учун ҳаракатлар кечадан бери давом этмоқда. Семинар шу вақтда очилиши режалаштирилган эди. Хали бу хусусда хабар ололганимиз йўқ. Пикет масаласида эса, шундай қарор қилинди. «Бирлик»чилар Тошкент шахар ҳокимиятининг қарорини ноқонуний деб ҳисобласалар хам, уни бажаришга рози бўлдилар. Пикетда қатнашиши мақсадида тўпланганлар эртага соат 11 да Адлия вазирлигига келиб, партияни рўйхатдан ўтказиш масаласини гаплашиш учун Адлия вазири билан учрашув талаб қиладилар. Бир неча соат ичида ҳам вазир уларни қабул қилмаса, одамлар бошқа бир кунга пикет ўтказиш хусусида келишиб тарқаладилар. 30 май: 14:00 - «Бирлик»нинг пикети бўлмади, аммо қисман мақсадга етишилди Бугун эрталабдан Тошкентда Адлия вазирлиги жойлашган ҳудуд миршаблар томонидан қуршовга олинди. Ҳар 10 метрда турган формали милиционерлардан ташқари юзлаб фуқаро кийимидаги махсус хизмат одамлари искович итдек ҳар бир одамни синчиклаб кузатишар, ҳужжатларини текширишар ва сал шубҳали кўринган одамларини махсус машиналарда миршабхонага олиб кетишарди. Ўзбекистон режимини таҳликага солган нарса – «Бирлик» Партиясининг Адлия вазирлиги олдида ўтказиш режалаштирилган 200 кишилик пикети эди. Аввалги хабарларимиздан маълумки, пикетга вилоятлардан келадиган одамларнинг кўпчилиги жойларидаёқ ушлаб қолиндилар, етиб келганлари кечаси милиция томонидан ушланиб Тошкентдан депортация қилиндилар. Хуллас, бугун пикет ўтказишнинг имкони бўлмади. Лекин, «Бирлик» ўз мақсадига эришди. У арзимаган бир пикет билан ҳукуматни талвасага сола олишини кўрсатди. Дунёнинг ахборот воситаларига, Тошкентдаги чет элларнинг элчихоналари вакилларига «Бирлик» нималарга қодир эканлиги намойиш қилинди. Табиий, Андижон воқеаларининг ҳам таъсирида, «Бирлик» раҳбарлари ўз аъзоларини ҳукуматнинг зарбаси остида қолдирмаслик учун жуда эхтиёткор бўлиб иш олиб бордилар. Шундай бўлса ҳам баъзи кутилмаган воқеалар рўй берди. Масалан, «Бирлик» Партияси раисининг ўринбосати, партиянинг Самарканд вилоят ташкилоти раиси Ҳолиқназар Ғаниев ўтган шанба куни Тошкентга кетаяпман деб уйдан чиққан бўлишига қарамасдан на Тошкентга етиб келди, на уйига қайтиб борди. У Самарқанд милицияси тарафидан ушлаб қолинган бўлса керак. Ҳозир унинг қаердалигини аниқлаш учун керакли ишлар қилинмоқда. * * * Таҳририятдан: «Бирлик» Партиясининг рўйхатдан ўтиш учун 2003 йилнинг сентябрь ойидан бери олиб бораётган кураши яна битмади. Партия Марказий Кенгашининг шу йил 30 апрелдаги қарори асосида 30 майга режалаштирилган пикетни ҳам ўтказиш имконияти бўлмади. Аммо бу қарор шундан далолат бермоқдаки, «Бирлик» рўйхатдан ўтиш масаласини ҳал қилиш учун аввалдан ишлатиб келаётган усулларининг рўйхатини кенгайтирмоқда. Энди ҳукуматга таъсир кўрсатиш учун мавжуд қонунлар доирасида оммавий тадбирлар – пикет ва митинглар ҳам ўтказилади. Ҳукумат Андижон воқеаларидан сўнгра расман бўлмаса ҳам феълан ижрога киритилган фавқулодда ҳолатдан фойдаланиб ва бутун кучини ишга солиб, 30 майда «Бирлик»нинг Адлия вазирлиги биноси олдидаги пикетини ўтказтирмади. Аммо, кўриниб турибдики, «Бирлик» ва ҳукумат орасидаги сиёсий курашнинг майдони яна ҳам кенгайди ва кескинлашди. Андижондаги қилган хунрезлигидан кейин маданий дунё тарафидан изоляция қилинишга бошлаган Каримовнинг ҳукумати, алам устида, демократларга қарши урушини кучайтирса керак. Демак, мухолифат учун янги, яна ҳам оғир синов даври бошланди, дейиш мумкин.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону