Журнал Ҳаракат №3 (54) 2005.
Андижон фожеаси
Қонли жума: воқеалар хроникаси - 2
25 май: Украина телевидениеси Андижон воқеалари ҳақида ҳужжатли фильм намойиш қилди Киевдаги «бирлик»чилардан олинган хабарга кўра, шу йил 21 май куни Украинанинг Интер телеканали Андижонда Ўзбекистон ҳукуматининг тинч аҳолини ўққа тутиши воқеалари ҳақида ҳужжатли кино намойиш қилган. Тахминан 1 соатлик фильм шу телеканалнинг махсус гуруҳи томонидан 14 май куни, яъни қон тўкилишининг эртаси куни олинган экан. Маълум бўлишича, телегруппа 18 май куни Киевга қайтиб келган ва ўша куни бу ерда «Бирлик» Партияси раисининг ўринбосари Исмоил Дадажон ўтказаётган матбуот-конференциясини ҳам кинога олган. Группанинг раҳбари аэропортдан Матбуот конференциясига келар экан, йўл йўлакай уйига ҳам кириб ҳамма қўлидаги юкларини, жумладан Андижонда олинган ленталарни у ерга ташлаб келибди. У Матбуот конференциясидан кейин уйига келса, бу оралиқда уйга ўғри тушибди ва ҳеч бир қимматбаҳо нарсага тегмасдан, фақат Андижон воқеалари олинган лентани олиб чиқиб кетибди. Ҳозир бу воқеа бўйича жиноий иш қўзғатилган. Аммо, Интер телекомпаниясининг ходимлари ҳар эҳтимолга қарши лентани бир неча нусхада кўпайтириб олишган ва улар бошқа-бошқа одамларнинг қўлида сақланган экан. Лентани ўғирлаш воқеасини тилга олишимизнинг сабаби, у ерда олинган материалнинг қандай сенсацион эканлигини урғулаш эди. Ҳақиқатда, 21 майда Интер телеканалида кўрсатилган кинолавҳа Ўзбекистон режими учун даҳшатли айбнома бўлиб чиқди. Ундан кўриниб турибдики, қонли воқеанинг эртаси куни ҳам кўчаларда ўнлаб ўликлар тартибсиз шаклда ётар, даҳшат ичидаги одамлар ҳокимлик биноси олдидаги намойишчилар бронетранспартёр ва вертолетлардан қандай қилиб ўққа тутилаганини гапириб берардилар. Бу ҳужжатлаи фильмда шундай эпизод ҳам бор. Кўринишидан русчани яхши биладиган бир ўзбек киши ўзи воқеаларнинг гувоҳи бўлгани, тўсатдан аҳоли пулеметларлан ўққа тутилгани, атрофи ўликларга тўлиб кетганини айтиб туриб, бу ишларнинг ҳамаси Каримов бошчилигида қилинаётгани учун «Смерть Каримову!» деб бақирганда, атрофидаги ўнлаб одамлар унинг бу шиорини биргаликда бақиришга бошлашди, дейди фильмни кўрган «бирликчи». Бу дахшатли кадрлар ўзбек режими учун ўқилган ҳукмдек кўринди, деб қўшимча килди у. //«Ҳаракат» «Бирлик»нинг пикетини тўхтатиш учун ҳаракатлар бошланди Қашқадарёдан олинган хабарга кўра, «Бирлик» Партияси ва «Эзгулик» жамиятининг вилоят ташкилотлари раислари Дайнов Ташанов ва Зулфиқор Мирзақулов бугун Нишон туман милиция бошқармасига чақирилганлар. Уларга «Бирлик» Партиясининг 30 майда Тошкентда Адлия вазирлиги биноси олдида ўтказиладиган пикетида қатнашиш учун бормаслик хусусида жиддий шаклда оғзаки огоҳлантириш эълон қилинган. Мухолифатчилар бундай таъқиқ учун ҳеч қандай ҳуқуқий асос йўқлиги, Ўзбекистонда на фавқулодда на харбий ҳолат эълон қилингани учун Ўбекистон қонунлари доирасида, Тошкент шаҳар ҳокимлигини ёзма шаклда огохлантириб пикет ўтказиш учун ҳеч қандай тўсиқ кўрмаётганларини билдириб, ўзларининг конституци

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону