Журнал Ҳаракат
№3 (42) 2003. «Бирлик»нинг 6-Курултойи
Абдурахим Пўлатнинг хисоботи -
Ўтган даврдаги фаолиятимиз ва якин келажакдаги вазифаларимиз.
Сўнги 10 йил ичидаги катагонларга карамасдан демократик мухолифатнинг йўк бўлиб кетишига йўл кўймасдан шу кунларга, шу Курултойга етиб келганимиз билан хаммангизни чин кўнгидан табриклайман.
Ўзим шу дакикаларда узокда бўлсам хам, сизлар билан биргадекман.
Маърузамни хисоботга алокаси бўлмаган бир нарсани эслатиб ўтишдан бошламокчиман.
Маълумки, «Бирлик» 1991 йил 11 ноябрда, яъни тугилишига 3 йил бўлган куни рўйхатга олинган бўлсада, Адлия вазирлиги уни рўйхатга олиш Карорига «Бирлик» сайловларда номзод кўрсатолмайди, деган ноконуний модда киритиб кўйгани кўпчиликнинг эсида бўлса керак. Шундан бир хафта кейингина, Ўзбекистон Олий Кенгаши «Бирлик»нинг президент сайловларда катнашмаслигини олдини олувчи Конун кабул килди. Кейинги вокеалар шуни кўрсатдики, хукуматнинг максади нафакат «Бирлик»ни сайловларда иштирок этишига йўл кўймаслик, балки умуман унинг расмий фаолиятини олдини олиш бўлган. Шу сабабли бизга расмий рўйхатга олинишимиздан келиб чикадиган имтиёзларнинг биронтаси хам берилмади. Биз буларни кўриб туриб, Ўзбекистон рахабрлари ўша пайтдаги кучимиздан хайикканлари учунгина биз билан номига муроса килаётганларини, биринчи имконият пайдо бўлиши билан демократик мухолифатни жисмоний йўк килишга харакат килажакларини яхши тушунардик. Аммо, буни мухолифатнинг хамма канотлари хам тушуниб етмади ва натижа ўларок, биз какшатгич маглубиятга учрадик. Сўнг дакикалардаги бирлашиш учун харакатларимиз эса кеч колиб бўлган эди.
Мен ўйлайманки, Ўзбекистон рахбарларининг менталитети хали хам эскиси каби. Шу сабабли хаммамиз аввалгисидан хам хушёр бўлишимиз, мухолиф кучларнинг парчаланишга йўл кўймаслигимиз, бутун кучларни, айникса хозирги боскичда, бир том остида бирлаштиришмиз керак. Акс холда тарих олдида айбдор бўлиб колишимиз, ўзимизни энди тамомийла йўк килишимиз аник. Бу потенциал тахдидлар каршисида сиёсий маъсулиятимизни унутмайлик.
1. ЎТМИШНИНГ АНАЛИЗИ
Бугунги мажлис учун анъанавий хисобот киладиган бўлсак, бошлангич нуктамиз аввалги Курултой бўлиши керак. Эслатиб ўтаман, «Бирлик»нинг сўнгги, 5-чи Курултойи 1992 йил 23-24 май кунлари Тошкентда ўтказилганди. Ўша пайтда ташкилотимиз расман рўйхатга олинган ташкилот бўлгани учун Курултой хам расмий рухсат билан ўтди. Аммо, орадан 1 ой ўтар ўтмас, мухолифатга карши очик репрессиялар бошланди. Июнь ойининг сўнг кунларида Пўлат Охун камалди. Бир неча кундан кейин менга карши суикасд уюштирилди. Шундан сўнг сафдошларимизни хар кадамда таъкиб килиш, ишдан хайдаш, камаш, калтаклаш, мамлакатддан чикиб кетишга мажбур килиш оддий холга айланди.
Тарихий хакикат учун шуни айтиб ўтиш керакки, Ўзбекистондан биринчи бўлиб чикиб кетишга мажбур бўлган «Бирлик»чи шоир сафдошиимз Ёдгор Обид бўлган. Кейин навбат журналист, ўша пайтда «Озодлик» радиоси билан хамкорлик килаётган Анвар Усмоновга келди. Мен ўзим 1992 йилнинг 18 декабрь куни, укам Абдуманноб (у Ўзбекистонда тузилган биринчи хукук химоячиси ташкилотнинг раиси эканлигини хамма билади) Ўзбекистон махсус хизмати ходимлари тарафидан Бишкекдан ўгирлаб олиб келингандан кейин, Чимкент-Москва-Боку оркали Истанбулга кетдим.
Бу вокеалардан кейин биз уюшган ташкилот сифатида Ўзбекистон ичида систематик фаолият олиб бориш имкониятидан махрум бўлдик. Аммо, киска замондан кейин, секин-аста бўлса хам ўзимизни тиклаб ола бошладик ва нихоят бу кунларга етиб келдик. Ўтган 11 йиллик фаолиятимиз хакида тўлик хисобот бериш учун соатлаб эмас, кунлаб гапириш мумкин. Мен бу ерда имкон доирасида хамма ишларимизни умумлаштириб, уларни имкони борича киска килиб тилга олишга харакат киламан.
1.1. Хукук химояси билан боглик фаолиятимиз
1993 йилдан бошлаб «Бирлик» сиёсий фоалият кўрсатиш учун керак бўлган хамма имкониятлардан махрум бўлди. Аввал унинг фаолияти расман ярим йилга тўхтатилди. Сўнгра хукумат жамоат ташкилотларини янгидан рўйхатдан олиш «ўйинини» бошлаб, «Бирлик»нинг янгидан рйхатдан ўтиш учун топширмокчи бўлган хужжатларини хатто кабул килмасдан, ўз нияти нимадан иборат эканлигини очикча кўрсатди.
Ўша пайтда олдимизга «Нима килмок керак?» саволи чикди. Унга берган жавобимизнинг мухимлиги шундаки, баъзи маъсулиятсиз сафдошларимиз демократик позицияларидан хам воз кечиб, «шиддатга шиддат билан» шиорини кўтаришни ўйлайбошлаган эдилар.
«Бирлик» рахбариятининг мутлако кўпчилик фаолларимиз томонидан кўллаб кувватланган карори эса шундай бўлди: «Биз демократлар хар кандай шароитда хам факат ва факат демократик принциплар доирасидагина харакат киламиз». Ва шуни фахр билан айтиш керакки, бу кароримиздан хеч чекинмадик.
Бу ерда дархол иккинчи савол ўртага чикди: Иш услубимиз кандай бўлади? Унинг жавоби ўз-ўзидан чикканди. Модомики, максадимиз мухолифат сифатида сиёсий сахнага кайтиш эканми, авваламбор Ўзбекистонда янгидан бошланган реприессияларни тўхтатиш лозим. Бунинг бирдан бир йўли - дунё жамоатчилигига Ўзбекистондаги вазиятни англатиш, демократик давлатларнинг Ўзбекистон хукуматига босимини уюштириб, уни ўз ички сиёсатини ўзгартиришга мажбур килиш. Табиийки, бу йўналишдаги фаолиятнинг номи - инсон хукукларини химоя килиш.
1992 йилнинг охирги, 1993нинг биринчи кунларидан Ўзбекистонда колишни ўзи учун хавфли деб билган «Бирлик» фаоллари Москвада тўпланабошладилар. Мен бу ерда кайта куриш йилларидан бери якиндан танишиб колганимиз Россиялик демократлар билан учрашдим. Уларнинг бир кисми президент Ельциннинг коман