Журнал Ҳаракат №3 (42) 2003. ИЧИДАГИЛАР

Сиёсат
(Сўз боши ўрнига) - «Бирлик» кайтадан оёкка турди
Ўзбекистoн «Бирлик» хaлк хaрaкaти бoшлaгaн иш Aбдурaхим Пўлaт сўзлaри билaн aйтгaндa «Ўзбек хaлкининг сўнгги 130-140 йил ичидa oзoдлик вa мустaкиллик учун хеч тўхтaмaсдaн хaр турли шaклдa oлиб бoргaн курaшининг мaнтикий дaвoмидир» («Абдурахим Пўлат Озодликда» номли китобдаги «Бирлик 5 ёшдa» номли маколадан, Истанбул, 1995). 19 aсрнинг иккинчи ярмидa Чoр Русияси Туркистoнни ишгoл килгaн зaмoндaн бери Туркистoн Турклaри юрaклaридa ёнгaн oзoдлик oлoвини сўндирмaдилaр. 1917 йил Русиядaги дaвлaт тўнтaришидaн сўнг пaрчaлaнгaн вa турли нoмлaргa бoглaнгaн Туркистoн, aстa-секин сoветлaштирилди, хaлклaри кулгa aйлaнтирилди, иктисoдий пoтенциaли сўрилди, хaли бузилмaгaн миялaр мaнкуртлaштирилди. Aммo бу 70 йил Туркистoн хaлклaрининг oзoдлик вa мустaкиллик учун курaш oлoвини бир oз пaсaйтиргaн бўлсaдa, уни ўчирoлмaди. Курaшнинг сўнгги бoскичлaри Сoвет империясининг емирилиши вa кaйтa куриш сиёсaти нaтижaсидa юксaк дaрaжaгa кўтaрилди. Бу сиёсaт кулгa aйлaнтирилгaн ўзбек хaлкигa хaм бир oз эркинлик берди вa бутун илдизлaри билaн ундaн ўсиб чиккaн «Бирлик» мустaкиллик вa демoкрaтия учун курaшнинг рaмзигa aйлaнди. Юкоридаги сатрлар «Бирлик» халк харакатининг тарихини биринчи бўлиб когозга туширган Туркиялик тадкикотчи Халил Очиккўзнинг каламига мансубдир. Туркиялик олим «Бирлик» халк харакатининг пайдо бўлишини Горбачевнинг кайта куриш сиёсати билан боглаши хамма тарафидан тан олинган фикр. Яна хам тўгрироги, факат «Бирлик»нинг эмас, собик Совет жумхуриятлардаги хамма харакат ва фронтларнинг айнан шу замонда сиёсий сахнага чикишлари кайта куришнинг махсулотидир. 1987 ва 1988 йиллар бутун СССР кайнаган козонга ўхшарди. Мамлакатнинг хамма бурчакларида ўтказилаётган мажлис, митинг ва пикетларда одамлар ўзлари яшаётган мухитни анализ килишар, мавжуд тузум ва унинг рахнамоси Коммунистик партиянинг сиёсатини танкид этишар, келажак учун янги режаларни ўртага отишарди. 1988 йилнинг ўртасида ўтказилган КПССнинг Бутуниттифок конференциясига тайёрланиш жараёни жамиятдаги хароратни энг юксак нуктага олиб келди. Мана, факат бир мисол. Ўзбекистон Фанлар Академияси «Кибернетика» илмий-ишлаб-чикариш бошкармасининг партия мажлисида Бутуниттифок конференцияга юбориладиган таклифлар мухокама килинарди. Партия ташкилотинигнг рахбарлари одатдагидек умумий шаклдаги «бир тийинга киммат» таклифларни ва уларни кун тартибига киритидиган одамларни аввалдан тайёрлаб кўйишгани учун, масжлис силликкина ўтишга бошлади. Шу пайт сўз олган лаборатория мудири, техника фанлари доктори Абдурахим Пўлат куйидаги таклифни киритди: «Оддий партия аъзоларининг, бошкача фикрловчи гурухларнинг ташаббусини ўлдирувчи омиллардан биттаси – партия Уставидаги «демократик централизм» принципидир. Унга кўра камчилик кўпчиликга сўзсиз бўйсиниши лозим. Кўпчилик 51 киши, озчилик 49 бўлса хам. Бу адолатдан эмас. Аслида, хар кандай карор озчиликнинг хам фикрини назарга олиши, компромисли бўлиши керак. Шу сабабли, бу принципни бекор килиш таклифини киритаман». Бирлашма директорининг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари, ТуркВОнинг истеъфодаги рус аслли генерали ўша захотиёк ўтирган жойидан бакиришга бошлади: «Бу мишики (русчасига: сопляк) улуг Лениннинг мукаддас принципига кўл кўтармокда. Бундай одамларни партиядан хайдашимиз керак». Рус генералининг хатоси шунда эдики, у 37-йилда эмас, 88-йилда эканимизни тушунмасди. Агар, вокеа 37-йилда бўлсайди, гап Абдурахим Пўлатни факат партиядан хайдаш хакида эмас, уни «сибир» килиш хакида бўларди. Лекин, бугун шароит бошкача эди. Хатто, мажлисда катнашаётган партия вилоят Комитетининг вакили бахсга аралашиб: «Демократия нуктаи назаридан хар ким ўз фикрини айтишга хакли. Уни кабул килиш килмаслик бу сизнинг ишингиз» дея генералнинг хароратини босди. Сўзга чиккан, хозир мархум, профессор Темур Валиев (у кейинчалик «Бирлик»ка кўшилиб, унинг рахбар органларига хам сайланган) умуман олганда Абдурахим Пўлатнинг таклифини кўллаб кувватлашини, аммо унинг копмромисс хакидаги фикрини давом эттириб, «демократик централизм» приниципини олиб ташлашдан кўра, бу принципдаги «централизм»нинг ўрнига «демократия»нинг салмогини ошириш кераклигини гапирди. Партия мажлиси шу таклифни кабул килди. Эртасига машхур «Литературная газета»даги бир хабардан маълум бўлдики, бир кун аввал Москвадаги Марказий экономика-математика инсти-тутининг партия мажлисида хам шу масала кўтарилган ва кизгин бахслардан сўнг, «демократик централизм» принципини партия Уставидан олиб ташлаш таклифи кабул килинган экан... Шуни айтиш керакки, ўша йиллар-ойларда жамият козондек кайнаш билан чекланмасди. Мавжуд вазиятни ўзгартириш учун бахслардан ташкари нималардир килиш, одамларни уюштириш, демак, компартияга алтернатив ўларок янги ташкилотлар тузиш гояси «хавода учиб» юрарди. Ўша кунлардаги кайфиятни англатиш учун Абдурахим Пўлатнинг юкорида номи тилга олинган «Бирлик» 5 ёшда» маколасидан яна бир иктибос келтирамиз: «1988 йилнинг бахор кунларидан бири жуда яхши эсимда. ЮНЕСКО кошидаги «Одам ва биосфера» ташкилотининг Ўзбекистон бўлими ўша пайтда пропаганда килинаётган оилани планлаштириш программасини мухокама килиш учун мажлис ўтказди. У замонлар энг радикал ташкилот деб хисобланган «Оролни саклаш» комитетининг раиси Пирмат ака Шермухамедов билан шу мажлисда танишдик ва кейинчалик бу комитет ишида фаол катнашабошладим. Пирмат ака билан фикримиз бир ердан чикди. «Оролни саклаш» комитетини аста-секин Экологок фронтга, сўнгра Халк фронтига айлантириш лозим, деб хисобладик. Амалий иш хам бошланди. Ташкилот декларациясининг лойихаси тайёрланди, программа асослари яратилди ва энг мухими, бўлажак фронтнинг жойлардаги бошлангич ташкилотлари тузилабошланди. Табиий-ки, уларнинг биринчиси, маъмуриятнинг каттик каршилигига карамасдан мен ишлайдиган Кибернетика институтида тузилди ва Умумакадемия ташкилоти тузиш устида иш бошланди. Ошкора олиб бораётган бу ишимиздан параллел равишда оммавий ташкилот, яъни «Бирлик» халк харакати тузиш тўгрисида бош котираётган бир гурух ёзувчи ва олимлар хабар топишди ва мени ўз давраларига таклиф этишди. Кучларнинг бўлинмаслигини таъминловчи бирдан бир йўл уларни бирлаштиришдир, деган нуктаи назардан келиб чикиб, мен «Бирлик»нинг Ташаббус гурухига кўшилдим. Кейинчалик бутун дунёга маълум бўлган «Бирлик»нинг биринчи Декларацияси, яъни Баёноти, Кибернетика институтида кабул килинган Мурожаатноманинг бироз ўзгартирилиб сиёсий тус берилган варианти эканлигини, ўйлайманки, шу пайтгача факат институт ходимлари биладилар. «Бирлик» халк харакати Ташаббус гурухининг 1988 йил 11 ноябрь куни бўлиб ўтган таъсис мажлиси тарихий вокеа бўлди. Тез орада бутун Ўзбекистон «Бирлик»нинг махаллий ташаббус гурхчаларига тўлиб кетди. У кўтарган ўзбек тили ва пахта монокультураси проблемаси халкимиз огзидан тушмай колди. Компартя Марказкоми маъсул ходими Шахобиддин Зиёмовнинг «Нима килаяпсизлар ўзи, халкнинг олдига чиколмай колдик. Каерда бирор мажлис ўтказсак, у ўзбек тили ва пахта монокультураси проблемаларининг мухокамасига айланиб кетмокда», деб «арз» килгани яхши эсимда. 1989 йилнинг май ойида Харакатнинг Таъсис курултойи бўлиб ўтди ва у Ўзбекистон тарихида биринчи оппозицион сиёсий ташкилотга айланди.» «Бирлик»нинг тузилиши билан халкнинг, миллатнинг кенг табакаларини сиёсий фаолиятга тортиш жараёни бошланди. Халк ўз такдирига ва келажагига локайдлик билан караш рухидан кутилабошлади. Энг мухими, Ўзбекистонда демократия учун курашга тайёр бўлган ва курашни тинч ва конуний йўллар билан олиб боришга кобилиятли кучлар борлиги дунёга кўрсатилди. «Бирлик» ўз фаолиятида янада конкретрок натижаларга хам эришган. Масалан, айнан, «Бирлик»нинг саъй-харакатлари билан ўзбек тили давлат тили макомини олди. Алохида ургулаш керакки, коммунистик режим хеч ким билан муроса килишни истамагани, мамлакат парламенти ва оммавий ахборот васиталари эса унинг кўгирчоги бўлгани сабабли мухолифатнинг ўз максадларини жамоатчиликка билдириш, колаверса, жамоатчилик билан ишлаш учун бирдан бир йўли бор эди У хам бўлса - оммавий митинглар. Бутун дунёнинг тажрибаси хам шуни кўрсатадики, дикраторлик шароитида ўз максадларига уруш билан эмас, тинч йўллар билан эришишга интилувчи хар кандай сиёсий ташкилотнинг бирдан бир куроли митинглардир. Ва, «Бирлик» бу куролдан жуда самарали фойдаланди. Ўзбекистоннинг ўша пайтдаги рахбарлари «Бирлик» мажуд хокимият билан ракобат килоладиган кучга айланаётганини, хукмрон коммунистик партия эса халк ичидаги обрўсини йўкотаётганини билишарди. Улар тахлика ичида бўлсалар хам кўл ковуштириб ўтирмадилар ва Халил Очиккўзнинг таъбири билан айтсак, «Бирлик»ни замонавий усуллар билан нейтраллаштириш устида иш бошладилар. Уларнинг «ишлари» тез орада мевасини хам берди. 1989 йил сентябрь ойининг бошларида Салай Мадаминов бошчилигидаги «Бирлик» Марказий Кенгаши Хайъатининг бир гурух аъзолари кутилмаганда ўз фаолиятларининг йўналишини 180 даражага ўзгартирдилар. 180 градус сўзлари муболага эмас. Бу гурухнинг аъзолари «Бирлик» ичидаги энг радикал одамлар бўлиб, шу пайтгача «кон тўкмасдан мустакилликка эришиб бўлмайди» деб гапиришни яхши кўришарди. Ана шу одамлар тўсатдан куйидагиларни айтабошладилар: «Хокимиятдагилар бизга ваъда беришди. Агар Абдурахим Пўлатов «Бирлик» рахбатиятидан четлаштирилса ва бундан кейин митинглар ўтказилмаслигига кафолат берилса, Харакат дархол рўйхатдан ўтказилади. Сўнгра биз курашимизни чанг кўтариб кўча ва майдонларда эмас, парламентда давом эттирамиз». Парламенти йўк мамлакатда парламент йўлига ўтишнинг кулгили эканлигини, бошка хамма жумхуриятларда халк харакатлари ва халк фронтлари айнан митинглар йўли билан мавжуд коммунистик хокимиятни йикитиб, хакикий парламент сайловлари ўтказишга эришганларини хам бир четга кўйиб туриб, икки саволга жавоб кидирайлик: Биринчиси. Халкни сиёсий курашга олиб чикишнинг энг эксак усули бўлган митингларни «кўча чангитиш» деб атаган бу гурух дунё тажрибасини инкор этадиган ва коммунистик режим ўзининг ашаддий душманларини парламентга киритишга рози бўладиган демократлрга айланганига ишонадиган даражада соддамиди ёки бу ерда бошка сир борми? Иккинчиси. Нима учун комммунистлар совет замонида хамма ташкилотларга кураторлик килиб, уларнинг рахбарларини ўзлари танлаганлари каби, энди «Бирлик»ка нисбатан хам шундай сиёсат ўтказмокчилар ва нима учун кечагина ўзларини ашшадий антикоммунист килиб кўрсаттган одамлар бугун уларнинг чизигидан юришга тайёрлар? Бу савол каршисида, тўгрироги, бу саволларга мантикли жавоб беролмагани учун Салай Мадаминов гурухи какшатгич маглубиятга учради ва «Бирлик»дан чикиб кетишга мажбур бўлди. Гап бу кичик гурухнинг «Бирлик»дан чикиб кетишида ва «Бирлик»нинг расман бўлинишида эмас. Гап шундаки, юкорида «Бирлик»нинг тузилиши билан халкнинг, миллатнинг кенг табакаларини сиёсий фаолиятга тортиш жараёни бошланганини ёзгандик, «Бирлик» ичидаги бўлиниш сиёсий тажрибаси бўлмаган ўша кенг табакаларни сиёсатдан совутди, четлатди. Чунки, кўпчилик «Бирлик» тарафдорлари бу бўлинишни хазм килолмадилар. Коммунистик хокимиятнинг истагани хам шу эди. Бу вокеаларда куч йўкотган «Бирлик» ўз мавкесини тиклагунча 1-2 йил вакт ўтди. Аммо, бу давр ичида коммунистлар хам анча ўзларини тиклаб олдилар. Янги вазиятда узокрок вакт талаб киладиган позицион кураш олиб бориш мумкин эди, халос. «Бирлик» бунга хам тайёрлигини кўрсатди. «Бирлик» харакати ичида Бирлик партиясини тузиб, уни рўйхатдан ўтказиш учун хукукий йўллар билан мужодала бошлади. Аммо, «Бирлик»нинг имкониятлари тарихий жараёнлар шиддати каршисида етарсиз эди. 1991 йил август фитнасининг маглубияти ва СССРнинг парчаланиши Ўзбекистоннинг мустакиллигига йўл очди. Ўша пайтда анчагина демократлашиб колган Москвага боглик «репрессив органлар» тўла Каримовнинг кўлига ўтди ва у Сталин замонидаги усуллар билан аввал «Бирлик»нинг, сўнгра «Эрк»нинг расмий фаолиятларини тўхтатишга муваффак бўлди. Аммо, мавжуд режим мухолифатни бутунлай йўк килолмади. Юрт ташкарисига чикиб кетишга мажбур бўлганлар хам юрт ичида колганлар хам шароитга мос усуллар билан дикратурага карши, озодлик ва демократиянинг галабаси учун курашларини давом эттирдилар. Курашнинг бу боскичи «Бирлик» халк харакати лидери Абдурахим Пўлатнинг шу журнал сахифаларидан ер олган «Ўтган даврдаги фаолиятимиз ва якин келажакадги асосий вазифалар» номли Харакатнинг навбатдаги 6-Курултойига такдим этган хисобот маърузасида етарлича ўз ифодасини топган. «Бирлик» халк харакати кайтадан оёкка турганининг исботи эса бу курултойнинг ўтказилишидир. «Бирлик»нинг кайтадан оёкка туриши факат «Бирлик»чиларнинг эмас, бутун мухолифатнинг хам эмас, халкимизнинг галабасидир. Халк тарафидан кўллаб кувватланмаган халк харакати оёкка туролмасди. Демак, «Бирлик»нинг кайтадан оёкка туриши бу халкнинг истаги, халк мухолифатсиз жамиятнинг ривожланишига ишонмаслигининг кўрсатгичи. Халк мухолифат оёкда туришини истайди... Ўзбекистондаги репрессив режимнинг чигиригидан тирик чиккан «Бирлик» халк харакати халкнинг ишончини оклай оладими? 14 йил аввал бўлгани каби хукуматнинг «хўрозкандларига» учган кимсалар яна уни пароканда килмайдиларми? Хозир мавжуд хукумат мухолифатнинг фаолиятига учун бироз эркинлик бергандек кўримокда. Бу нарса каршисида мухолифатнинг эхтиётлик туйгуси яна «ўтмаслашиб» колмасмикан? Бу саволлар бугун хам актуалигини йўкотгани йўк. Абдурахим Пўлатнинг мухолифатни парчаланиш даврини эслатиб курултойдаги хисоботида айтган куйидаги сўзлари хамманинг ёдида туриш керак: Ўзбекистон рахабрлари ўша пайтдаги кучимиздан хайикканлари учунгина биз билан номига муроса килаётганларини, биринчи имконият пайдо бўлиши билан демократик мухолифатни жисмоний йўк килишга харакат килажакларини яхши тушунардик. Аммо, буни мухолифатнинг хамма канотлари хам тушуниб етмади ва натижа ўларок, биз какшатгич маглубиятга учрадик. Сўнг дакикалардаги бирлашиш учун харакатларимиз эса кеч колиб бўлган эди. Мен ўйлайманки, Ўзбекистон рахбар-ларининг менталитети хали хам эскиси каби. Шу сабабли хаммамиз аввалгисидан хам хушёр бўлишимиз, мухолиф кучларнинг парчаланишга йўл кўймаслигимиз, бутун кучларни, айникса хозирги боскичда, бир том остида бирлаштиришмиз керак. Акс холда тарих олдида айбдор бўлиб колишимиз, ўзимизни энди тамомийла йўк килишимиз аник. Бу потенциал тахдидлар каршисида сиёсий маъсулиятимизни унутмайлик. Бу маъсулият халк, миллат, жамият олдидаги маъсулиятдир.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону