Журнал Ҳаракат
№1 (52) 2005. Биз яшаятган жамият
Халим Олимов -
Шаркона демократия хакикатлари
Тахтдан нажот кутма - султон кўр бўлса,
Доно хор бўлса-ю нодон зўр бўлса…
Демократиянинг шаркона ёки гарбона бўлишини ўзбекларнинг гапга чечан, хукуматга садокатли кишилари ихтиро килишган бўлса ажабмас. Шарклик бўлганимиз учун шаркона демократияни танлаб, хаётимизга тадбик килишга ўтдик. Мустакил диктатуранинг ушбу «ихтироси»га жахон демократлари тасаннолар айтишмокда. Ўзбекистонда тараккиётнинг «ўзига хос ва ўзига мос» йўли – шаркона демократиянинг мевалари бўлмиш уюшган коррупция, порахўрлик ва оммавий кашшоклик, адолатсизлик, хукуксизлик, ўгрилик ва хоказолар бўлди ва ўзбек халкига келажакка умидсизлик, хукуматга ишончсизлик уйготиб, бутун халкни бир ховуч буюрократик элитанинг беминнат кулларига айлантириб кўйганлиги бугунги кунда хеч кимга сир бўлмай колди. Мен ушбу маколамда юкорида зикр этилган иллатларнинг хаммаси хакида эмас, балки, демократиянинг оммавий мактаби хисобланмиш сайловлар мисолидаги ўз кузатувларим, хулосаларим юзасидан фикр юритмокчиман. Табиий, мулохазаларни аник далилларга таяниб келтиришга харакат киламан.
Сўнгги парламент сайловларида конун ижодкорларидан бири, яъни Олий Мажлиснинг олдинги чакирик депутати, днпутат бўлганда хам оддийси эмас, унинг ижтимоий масалалар ва бандлик кўмитаси раиси, ХДП вакили Машкура Сафаева Кашкадарёдаги 105-Бешкент сайлов округидан ўз номзодини кўйди. Парламент рўйхати «юртбошимиз»нинг ташаббуслари билан аввалдан ўйлаб кўйилган, бу сайловлар шунчаки бир кампания эмасми, унинг ракиби бўлган Фидокорлар партияси вакили Алишер Кувондиков хатто сайлов кунигача курашишга журъати етмай юкоридаги бир-икки амалдорнинг «маслахати» билан номзодини кайтариб олди. Тўгрироги, у Парламентдаги ташвишлардан кўра, ўзининг ёглигина, сердаромад ишини афзал кўрди. Сафоева хоним эса Олий Мажлисдаги фаолияти билан хукуматнинг бир кадар ишончига кирган, шу сабабли уни яна депутат килмокчи бўлишгани аник.
Хўш, Машкура Сафоева тажрибали хукукшунос, депутат бўлса, ракобатчиларнинг сунъий равишда ўйинлардан чикарилишидан максад нима? У Алишер Кувондиковни маглубиятга учратолмасмиди? Гап шунда-да. Бир тарафдан, Машкура Сафаева аввалги депутатлик мандатида сайловчилар билан бирор марта кам тузук-курук гаплашмаган, хатто окургда содир этилаётган конунбузарликларни кўриб кўрмасликка олганини одамлар яхши билади. Иккинчидан эса сайловчилар аввалгидай анойи эмас, уларнинг орасида «Бирлик»нинг сайлов жараёнларидаги «Хамма номзодларга карши овоз бериш» принципи кенг мухокамаларга сабаб бўлди, кўплар бу чакирикни кўллаб-кувватлади. Хуллас, аввалги чакирикда депутат бўлган Машкура Сафаеванинг округ худудида илдиз отган коррупция, порахўрлик, шахсан туман хокими Р.Хуррамов, туман ИИБ бошлиги Самиев бошчилигида тузилган жиноий халкаларнинг фаолиятига панжа ортидан карашини тумандаги «ёзувчи»лар жамоатчиликка маълум килиб улгурдилар. Шу боисдан хам Сафоева хонимнинг номзоди, аввалги чакирикда сайланган округидан эмас, бошка бир окургдан кўрсатилди, унга ракибот кўрасата олиши мумкин бўлган номзодлар сайловдан четлатилди, яъни керакли «эхтиёт» чоралари кўриб кўйилди.
Бошка округларда ахвол тузук деб ўйламанг. Мен буни ўзи мисолимда кўрдим. Тўгриси, мени одамлар сўнгги йилларда хокимиятдан адолат талаб килиб, очикчасига ёзилган шикоятлар ва аризаларнинг ташаббускорларидан бири сифатида яхши билишади. Аммо, бу фаолиятим кутилмаганда кечаги сайловларда яхшигина «мукофот» билан такдирланди. Олий Мажлиснинг куйи палатасига Фидокорлар партиясидан номзодимни кўйишга харакат килдим. Мен хам партия съездига Кашкадарёлик фидокорлар номидан делегат эдим. Менинг сайловолди дастурим кўпчиликникидан фарк килса-да 5 нафар Олий Мажлис депутатлари мени кўллаб-кувватлашди, номзодим рўйхатга олинганини хам айтишди.
Таассуфки, партия лидери Ахтам Турсунов менинг номзодим Миллий хавфсизлик хизмати томонидан олиб ташланганини айтди. Гўё, мен «ёзувчи» эмишман, худди шу сифатим мени вилоят кенгашига хам номзодимни кўйишдан махрум килди. Аммо узок давом этган тортишувлардан сўнг мен туман кенгаши депутатлигига номзодимни кўйишга эришдим. Бу вокеа эса вилоятимиз хокимининг эътиборини тортиб, уни махалла раисларига «Халим Олимов сайланиб кетса хаммангни йўкотаман» деган топширик беришга мажбур килди. Ўз навбатида оксоколлар хар бир уйга кириб, «хакикатчи-ёзувчи»ни сайламанглар, деб уктириб чикишди. Бир карашда сайлов ракобатларига ўхшайдиган бу ишларнинг кўпини халк тушуниб етган етмаганлигини айтиш кийин. Аммо, мен Марказий сайлов комиссияси раиси Б.Мустафоевга юкоридаги адолатсизликлар хусусида шикоят килиб, жавоб ололмаганим аник…
107-Нишон сайлов округида номзодларни рўйхатга олиш тугаганидан сўнг Марказдан экспорт килинган Акмал Саидовнинг номзоди бешинчи бўлиб рўйхатга кўшиб кўйилди. Бу номзод ташаббускор сайловчилар гурухининг номзоди бўлишига карамасдан имзо хам тўплаб ўтирмади. Бунга деярли сайловларга аралашган хеч бир киши шубха килмайди. Марказий сайлов комиссиясининг карорига кўра, номзодлар рўйхати 2004 йил 16 ноябрда эълон килиниши керак эди. Лекин 2004 йил 24 ноябр куни туман хокимияти биносига зўрлаб олиб келинган сайловчилар номзодларни кўришни хам хохлашмай, зални тарк этишди. Уларнинг ўрнини мактаб ўкувчилари билан тўлатишди. Кўр билан зўрда уят йўк, деганларидек, А.Саидов бир кунда депутат бўлиб кетди. (Отасига ош берсин, зўр экан). Депутатликка номзоди рўйхатга олинган Тўра Рахмонов, Зиёдулла Фармонов, Абдурасул Бозоровлар хам харажатни катта килди. Аммо дами ичида колди. Тўра Рахмонов элга ош бериб, кўйлак таркатди, Зиёдулла Фармонов ночор одамларга 500-2000 сўмдан пул берди. Уларнинг яна бири уйма-уй кириб, 2 килодан гўшт ва бир шишадан арок улашди. Бу тадбир кашшок сайловчиларга маъкул тушди, харкалай, сайлов бахона бир кун бўлса хам кун яхширок ўтса бўлди-да.
2005 йил 9 январь куни хангома янада кизигандан кизиди. Сайлов учаскаси атрофидаги йўлларга махсус кузатувчилар катта микдордаги пул билан кўйилди, 2000-3000 сўмдан пул берилиб, такрор-такрор овоз беришга эришилди. Масалан, «Энергетик» сайлов участкасида 3300 сайловчидан 645 нафари сайловда иштирок этса-да, кайта овоз беришлар билан 50%дан ортик сайловчининг «овоз бериши» таъминланди, сайловлар «ваколатли» килинди. Сайлов комиссиясига раис бўлиш хадисини олган Мирза Турсунув ва комиссия аъзоси Сафар Мамашаевларнинг «сехрли таёкча»си билан ўтказилган сайловда вилоят депутатлигига номзоди кайта кўйилган Тўра Рахмонни депутат килиб тайинлади.
Бўритош Мустафоев биринчи тур сайловларининг эртасигаёк баёнот бериб, 60 та сайлов округида кайта сайлов бўлишини эълон килганди. Орадан бир кун ўтиб, бу ракам 58 га тушди, бир кечада 2 та депутат тугилди. Сайловни ўтказишда юзлаб конунбузарликлар содир этилгани холатлари видео тасмаларги туширилган бўлса хам, рисоладагидек сайлов ўтди деб эълон килинди. Юкоридаги вокеаларни бевосита ўз кўзим билан кўрганман ва гувохи бўлганман. Марказдан экспорт килинадиган номзодлар деярли ўз муддаоларига эришидилар, Конунчилик палатаси ва Сенат аъзолари тайинланди.
Ўзбекистон матбуоти шаркона демократия-диктатурани никоблаб, жахон жамоатчилигини алдаб келмохда.. Халкимиз коровулликдан тортиб, министрлик портифелигача аукционга кўйилиб, нархлари белгиланганини яхши билади. Ялпи кашшокликнинг сабабларини хам хукукбузарлик, конунларнинг ишламаслигини хам билишади. Балки бу нуксонлар, иллатлар бартараф этилар. Ўзбекистонда хам хукукий демократик жамият барпо этилар. Аммо ўз кўлига солинган кишанларга мехр кўйган бу халк качон хакикатни англаб этади? Качон демократик мухолифатнинг байрогини кўтаради?
Афсуски, бу саволларга жавоб хозиргача мавхумлигича колмокда.
Нишон
25 январь 2005 йил
ЁЛГОНИНГНИ ЎЗИНГГА АЙТ ЁЛГОНЧИ ДУНЁ
Ёлгонингни ўзингга айт...
Арзигулик бу дунёда, тополмадим бахт
Яшай дедим, яшамокка тополмадим бахт.
Яхшилардан кўпрок экан, дунёда бадбахт
Ёлгонингни ўзингга айт ёлгончи дунё.
Тупрогингда кўпаймокда харом-харишда,
Диёнатсиз учрар билсам, кар бир каричда.
Килолмайсан билиб кўйгин энди саришта,
Ёлгонингни ўзингга айт, ёлгончи дунё.
Нур ўрнига захар сочар, тунда котиллар
Ирфон ўрнин эгаллади, бугун ботиллар.
Хак сўзидан кайтиб булбул, бўлди «отин»лар,
Ёлгонингни ўзингга айт, ёлгончи дунё.
Мехр кетди, окибатдан зарра нишон йўх,
Иймонингни пулга сотдинг, отилмокда ўк.
Нокасларинг тўрга ўтди, коринлари тўк,
Ёлгонингни ўзингга айт, ёлгончи дунё.
Хакикатнинг ушалмоги кўлинг етмас дор,
Кўлинг етганида бўлар эди, дунё чаманзор.
Ўлим хакдир, кил устида оркангда мозор
Ёлгонингни ўзингга айт, ёлгончи дунё.
Хар кадамда пайдо бўлди яна бир бозор,
Иш сўрайди мардикоринг, яшайди ночор.
Ката-кичик яшуллига ким бор вафодор
Ёлгонингни ўзингга айт, ёлгончи дунё.
Кўшикларда куйланмокда факат юртбошинг,
Халк дардини етказгувчи йўкдир сирдошинг
Чидармикан она халким, етиб бардошинг
Ёлгонингни ўзинга айт, ёлгончи дунё.
Томирингда окмай кўйди Темурнинг кони,
Ўзбек бўлиб яшайсан сен омонат жонни.
Пайгамбаринг бўлмасам хам килдим дуони
Ёлгонингни ўзингга айт ёлгончи дунё.
«Харакат» журналининг тахририятидан: Юкоридаги макола ва шеърлар муаллифи Халим Олимов шу сайловларга кадар Фидокорлар миллий демократик партиясининг аъзоси эди. Сайловлардаги хаксизликлар ва уларга ўз партиясининг кўз юмишига исён килган Халим Олимов партиясидан чикди. У хозир «Бирлик» Партияси сафларида.