Журнал Ҳаракат
№6 (51) 2004. Кечагина ўтган кунларимиз
«Харакат» Ахборот Агентилигининг янгиликлар тасмасидан
Манба: www.harakat.net
Сентябрь-Декабрь, 2004 йил
С А Й Л О В Л А Р
19 сентябрь: «Бирлик»нинг кучи ва хукуматнинг кўркуви конунни ўзгартирди
Шу йил 27 августида президент Ислом Каримов имзолаган «Ўзбекистон Республикасининг айрим конун хужжатларига ўзгартишлар ва кўшимчалар киритиш тўгрисида»ги конун 18 сентябрда эълон килинди. Унга кўра, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўгрисида» атиги бир йил мукаддам (2003 йил 29 августида) кабул килинган конунга яна ўзгартишлар киритилиб, депутатликка номзод кўрсатиш учун тегишли сайлов округининг камида 100 эмас, балки 300 нафар (!) сайловчисидан иборат сайловчилар ташаббускор гурухини тузиш нормаси белгиланган.
Маълумки, «Бирлик» Партияси ўз вакилларини ташаббус гурухлари оркали мустакил номзод сифатида кўрсатиб, сайловларда катнашиш учун тайёргарлик кўрмокда. Бу йўналишда кенг кўламли ишлар олиб борилмокда.
Бундан кўркиб кетган президент Каримов сайлов конунларига ўзгартириш киритиб, «Бирлик»нинг йўлини тўсишга интилаётганлигига шубха йўк, дейди мухбиримиз.
Шуни тахмин килиш мумкинки, конунга киритилган бу ўзгартириш конституцион йўл билан килинмаган. Конституцияга кўра, конунлар факат парламентда кабул килинади, ўзгартиришлар хам парламент тарафидан киритилади. Олий Мажлиснинг сессияларига оид хеч бир хабарда сайловлар тўгрисидаги конунга ўзгартириш киритилгани тилга олинмаган эди. Олий Мажлис сессиясининг протоколларига бу ўзгартиришлар кейинчалик киритиб кўйилган бўлса керак.
6 октябрь: «Бирлик»нинг Бухоро вилояти ташкилоти тузилди
Бугун Бухорода «Бирлик» Партияси вилоят партия ташкилотининг Таъсис конференцияси ўтказилди. Вилоят туман ва шахарларидан 16 делегат катнашган мажлисда «Бирлик» Партияси Бухоро вилоят ташкилотининг раиси этиб Саидбурхон Кодиров сайланди. У 1964 йилда тугилган, оилали, 5 фарзанди бор, олий маълумотли журналист.
Конференция ишида партия раисининг ўринбосарлари Исмоил Дадажон, Дайнов Ташанов ва партия Бош котиби Васила Иноят катнашдилар. Бу ерга Вашингтондан телефон килган партия раиси Абдурахим Пўлат Саидбурхон Кодировни табриклади ва Бухоролик бирликчиларга мувафаккиятлар тилади.
20 октябрь: «Бирлик» депутатликка номзодларини кўрсатишни бошлади
Мухибиримизга бугун маълум бўлишича, 16 октябрь куни Олий Мажлиснинг Конунчилар палатаси депутатлигига 15-чи Шахрихон сайлов округидан номзод кўрсатиш бўйича Ташаббус гурухининг мажлиси ўтказилган. Аммо, мажлиснинг хужжатлари Округ сайлов комиссиясига топширилмагунча, бу хусусда расмий хабар таркатмасликка келишишган.
Нихоят, 19 октябрда хужжатлар Округ сайлов комиссиясининг раиси Абдуманноб Тошпўлатовга тилхат олиб топширилибди.
21 октябрь: «Бирлик» рахбарларидан бири мамлакат парламенти депутатлигига номзод бўлди
«Бирлик» Партияси раисининг ўринбосари Исмоил Дадажон бугун Кўконда бўлиб ўтган сайловчиларнинг Ташаббус гурухи мажлиси томонидан 86-чи Кўкон округи бўйича Олий Мажлис Конунчилар Палатаси депутатлигига номзод килиб кўрсатилди. Айни мажлисда партия раисининг бошка ўринбоасари Хамдам Сулаймон Фаргона вилояти Кенгаши депутатлигига номзод бўлди.
Бу мажлиснинг хужжатлари дархол нотариусдан тасдикланиб, соат 16:30 да 86-чи Округ сайлов комиссиясига олиб келинди, деб давом этади мухбиримиз. Аммо, сайлов комиссяси берк, гаплашадиган одам йўк экан.
Вашингтондан бу ерга телефон килган «Бирлик» рахбари Абдурахим Пўлат ўз сафдошларини, кичкина бўлса хам, биринчи галаба билан табриклади.
22 октябрь: Яна бир «Бирлик»чи депутатликка номзод бўлди
Бугун Андижоннинг Мархамат туманида Ўзбекистон Олий Мажлисининг Конунчилик палатаси депутатлигига номзод кўрсатиш бўйича сайловчилар Ташабус гурухининг йигилиши бўлди. Мархамат туманининг Юкори Равот кишлогида 531 киши иштирокида ўтказилган мажлисда Мусажон Бобожонов 17-чи Истиклол сайлов округидан депутатликка номзод этиб сайланди. Унинг ишончли вакили этиб тайинланган Дилмурод Мухиддиновнинг мухбиримизга билдиришича, бу округга Мархамат ва Асака туманлари киради. Мусажон Бобожонов «Бирлик» Партиясининг Мархамат туман ташкилоти раисидир.
23 октябрь: Пўлат Охунов – мамлакат парламенти депутатлигига номзод
Бугун Андижон шахрида 12- Андижон сайлов округидан Олий Мажлиснинг Конунчилик палатаси депутатлигига номзод кўрсатиш бўйича сайловчилар Ташабускор гурухининг йигилиши бўлди. 360 сайловчи катнашган мажлисда «Бирлик» Партияси раисининг ўринбосари, Ўзбекистон мухолифат партиялари ва хукук химоячилари «Давра кенгаши»нинг асосчиси Пўлат Охун мамлакат парламенти депутутлигига номзод килиб кўрсатилди.
Мухбиримизнинг айтишича, номзоднинг ишончли вакили Дилшодбек Тиллахўжаев мажлис хужжатларини нотариусдан тасдиклатиб, уларни бугунок Округ сайлов комиссиясига топшириш учун харакат бошлаган. Аммо, Андижон вилояти ва водийнинг бошка вилоятларидан келаётган хабарларга кўра, хеч бир ерда сайлов комиссияси раисларини топиб бўлмаяпти, улар гўёки, Тошкентга бир кунлик семинарга чакирилган эмишлар. Раис йўгида эса, бирор ерда комиссиянинг котиби ва оддий аъзоси хужжатларни олишга журъат этмаяпти. Бу холатлар - Ўзбекистонда сайловлар, аввалгилари каби, мутлако конунсизлик атмосферасида ўтказилишининг илк далолатларидир.
Яна бир «Бирлик»чининг номзоди учун
кураш давом этмокда
17-чи Истиклол сайлов округидан мамлакат парламенти депутатлигига номзод, «Бирлик» Партияси Мархамат тумани ташкилоти раиси Мусажон Бобожоновнинг ишончли вакили Дилмурод Мухиддиновнинг билдиришича, кеча 22 октябрь куни ўтказилган Ташабускор гурухи йигилишининг хужжатлари бугун нотариусдан тасдикланди. Соат кундуз 12 дан бери Дилмурод Мухиддинов ва унинг сафдошлари Асака шахрида сайлов комиссиясига хужжатларни топширишга харакат килмокдалар. Комиссия аъзолари эса, раисларининг йўклигини бахона килиш билан овора. Хали бу ишнинг натижаси хусусда маълумот олингани йўк.
Шахрихонда «Бирлик»чини номзод кўрсатган сайловчиларга тазйиклар бошланди
15-чи Шахрихон сайлов округидан мамлакат парламенти депутатлигига номзод килиб кўрсатилган «Бирлик» Партияси фаоли Музафаржон Охуновнинг ишончли вакили Маматов Дилмуроднинг хабарига кўра, бугун 23 октябрь куни округ сайлов комиссияси Ташабускор гурухни рўйхатга олиш хакидаги аризага жавоб бериши керак эди. Аммо, бир кун олдин, яъни 22 октябрь куни, вилоят хокими Бегалиевнинг топшириги бўйича, 15-чи Шахрихон сайлов округига вилоят ва туман хокимиятларининг вакиллари келиб, Ташабускор гурухнинг аъзолари билан бирма бир сухбат ўтказишган ва уларга турли тазйиклар ўтказишиб, йигилишда катнашмаганлиги хакида ариза ёзиб беришни талаб килишган. Каттик кўркитишлар натижасида 30 га якин одам хокимият вакиллари талаб килган аризани ёзиб беришган.
Бу вокеалардан кейин, Маматов Дилмурод бугун эрталаб соат 9:00 да 15-чи Шахрихон сайлов округи комиссияси раиси Тошматов Абдуманнобнинг кабулига борганда, комиссия раиси Тошкентга кетгани билдирилди. Комиссиянинг вакиллари Ташабускор гурухни рўйхатга олиш хакидаги аризага жавоб соат 17:00 гача берилажагини айтишди.
Хозирда вилоят ва туман хокимияти вакиллари Ташабускор гурух аъзолари билан «сухбат» ўтказишни давом эттиришмокда. Уларнинг максади янада кўпрок одамлардан мажлисда катнашмаганлиги хакида «ариза» ёздириб олиш эканлиги аник.
24 октябрь: Сайлов комиссиялари масхарабозликларини бошладилар
Ўзбекистонда мудраб бошланган ва давом этаётган сайлов кампанияси мухолифатнинг, биринчи навбатда, «Бирлик»чиларнинг саъй-харакатлари билан ўзининг асл мохиятини кўрсатишга бошлади.
Аввалги хабарларимиздан маълумки, Олий Мажлиснинг Конунчилар Палатаси депутатлигига 15-чи Шахрихон сайлов округидан Музаффар Охуновнинг, 86-чи Кўкон округидан Исмоил Дадажоновнинг, 17-чи Истиклол округидан Мусажон Бобожоновнинг, 12- Андижон сайлов округидан Пўлат Охуновнинг (уларнинг хаммаси «Бирлик» Партияси аъзолари) номзодлари кўрсатилган эди. Мухолифатнинг бундай фаоллиги хокимият вакилларини талвасага солди. Хозирча бу сайлов комиссияларининг хатти-харакатларида кўринмокда.
15-чи Шахрихон округ сайлов комиссияси, мавжуд конунларга кўра, 22 октябргача Ташаббус гурухини рўйхатга олиши лозим эди. Кун бўйи округ сайлов комиссиясининг аъзолари кечгача жавоб берилишини гапирдилар, аммо, кечкурунгача жавоб бермасдан кочиб кетдилар. Кўшни вилоятдаги 17-чи, 15-чи ва 12-чи округ сайлов комиссиялари эса, «Бирлик»чиларнинг номзодлари кўрсатилгандан бери ёпиб кўйилган. Шу сабабли бу округларда тузилган Ташаббус гурухларининг хужжатларини уларга топширишнинг имкони бўлмади.
Кеча 86-чи Кўкон округида тузилган Ташаббус гурухи ташкилотчилари Тошкентга келиб, Марказий Сайлов Комиссияси вакиллари билан учрашдилар ва уларга вазиятни ёзма равишда маълум килиб, ўз ваколатлари доирасида бу ишга аралашишни сўрадилар. Сайлов комиссияси вакиллари эртага хамма нарса жойида бўлиши хусусида ваъдалар бердилар. Аммо, хозирча уларга ишонч йўк.
Мухолиф номзодлар хокимият билан кандай курашмокдалар
Табиий, хозирги боскичда, хокимият деганда, сайлов комиссияларини назарда тутмокдамиз, деб хабар беради мухбиримиз. Чунки, сайлов комиссиялари мустакил органлар эмас, хокимиятнинг югурдаклари эканлиги хаммага маълум нарса.
Бугун эрталабги хабаримизда, 86-чи Кўкон округида тузилган Ташаббус гурухи ташкилотчилари кеча Тошкентда Марказий Сайлов Комиссияси вакиллари билан учрашиб, уларга вазиятни ёзма равишда маълум килганлари ва улардан ўз ваколатлари доирасида бу ишга аралашишни сўраганларини билдиргандик. Маълум бўлишича, Тошкентга келганлар орасида депутатликка номзод килиб кўрсатилган Исмоил Дадажоновнинг ўзи хам бўлган. Марказий Сайлов Комиссиясининг вакиллари унга «биздан хафа бўлманглар, биз хамма нарсани конунлар доирасида олиб бораяпмиз ва округ сайлов комиссияларидан хам шуни талаб килаяпмиз. Аммо, вилоят хокимлари ўз худудларидаги сайлов комиссияларини ўзлари истаган йўлдан юришга мажбур килишмокчи. Биз бугун Фаргона вилояти хокимига ва округ сайлов комиссиясига сизларнинг Ташаббус гурухларингиз хужжатларини дархол кабул килиб олиш хусусида телефон килдик» дейишипти.
Аммо, бугун 86-чи Округ сайлов комиссиясига келган Ташаббус гурухи вакилларини кабул килган сайлов комиссияи раиси Сохиб Мавлонов бошкача «ашула» айтди: «Мени Тошкентда 22 октябрь куни кечкурун округ сайлов комиссиясига расман раис килиб тайинладилар. 23 куни шахсий ишларим билан Тошкентда бўлиб, кечкурун Кўконга кайтдим. Бугун 24 октябрь. Марказий Сайлов Коммисиясининг карорига кўра, биз хужжатларни 24-чи октябргача кабул килишимиз керак. Шу сабабли, сизларнинг хужжатларингизни кабул килолмайман».
Мана сизга Каримов режимининг адолати. Раисимиз йўк, деб сайлов комиссияси 22 ва 23 октябрь кунлари хеч кандай хужжат кабул килмаган, 24-чида пайдо бўлган раис эса, хужжатларнинг кабул килиш муддати битганини рўкач килиб хужжатларни кабул килмаган. Бу орада «Давра кенгаши»нинг вакиллари ЕХХТнинг Тошкентдаги маркази билан богландилар, ЕХХТдагилар Марказий Сайлов Комиссиясига телефон килдилар ва у ердан «хужжатларни кабул килиш муддати аввал 17 октябрь деб белгиланганди, кейин уни 26 октябрга чўздирганмиз, округ комиссиялари бундан хабардир килинган» деган жавоб олдилар.
Исмол Дадажон бу гапларнинг хаммасини Сохиб Мавлоновга айтгандан кейин, у Исмоилни бир четга олиб шивирлаб: «Мендан хафа бўлманг, мени судга бериб ўтирманлар, сизларнинг хужжатларингизни кабул килсам, Марказий Сайлов Комиссиясининг раиси Бўритош Мустафоев огзимдан отишга ваъда берган» дебди.
Шундан сўнг, ташкилотчилар Ташаббус гурухининг хужжатларини тезкор почта оркали Округ сайлов комиссияси ва Марказий Сайлов Комиссиясига жўнатиб юбордилар.
Кўкондаги Округ сайлов комиссияси мухолиф номзодларнинг хужжатларини олишни рад этса-да, хар холда, ишлаб турибди, дейди мухбиримиз. Аммо, Андижондаги 17-чи, 15-чи ва 12-чи округ сайлов комиссиялари эса бугун хам очилгани йўк. Сайлов комиссияларининг раисларини уйларидан хам топиб бўлмади, дейишмокда Ташаббус гурухларининг ташкилотчилари.
25 октябрь: Шахрихон округ сайлов комиссиясининг рад жавоби
Мухбирларимизнинг аниклашича, Андижон вилоят хокими Бегалиев ўз одамларига: «Олий мажлиснинг Ко
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Сулаймонов Ҳамдам
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Ҳамдам Сулаймонов 2003 йилда "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Би...
Добавить сведения