Журнал Ҳаракат №5 (50) 2004. Биз яшаятган жамият
Исмат Рахмон - Ўзбек ўкитувчиларини уюштириш лозим
Юз йилда бир келар эмиш эл дардини айта олган, Айта олсак, энг покиза гояларга ўхшатинг! (кўшикдан) Август ойидан бошлаб Андижон вилоятида деярли эълон килинмаган фавкулодда холат хукмронлик килмокда. Бунга сабаб вилоятдаги Мархамат тумани Халк таълими бўлимига карашли 7-мактаб интернати араб ва инглиз тиллари ўкитувчиси Мусажон Бобожоновнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 34-моддаси хамда Инсон Хукуклари Умумжахон Декларациясининг 23-моддасига риоя килган холда мамлакатимиз мактаб ўкитувчиларига «Мустакил касаба уюшмаси» тузиш ташаббуси билан боглик мурожаатномаси бўлди (Мурожаатноманинг тўлик матни журналнинг кейинги сахифаларида танишиш мумкин. - Тах). Мурожаатнома вилоят мактабларига имкон кадар ошкора таркатилгач, вилоят рахбарияти ташвишга тушибди. Натижада, Мурожаатнима муаллифи Мусажон Бобожонов 24 август (2004 йил) ярим кечада, аникроги соат 22.30 да Мархамат тумани Ички ишлар бўлимига хеч кандай чакирув когозисиз участка нозири милиция катта лейтенанти Абдурахмон Ортиков ва Жиноят кидирув бўлимининг Зафар исмли ходими (фамиляси номаълум) йўлбошчилигида олиб келинган. Аслида, Мусажон чакирув когозини талаб килиб ёки ярим кечаси ўзини безовта килмасликларини сўраб, бу ходимларининг «таклифи»ни рад этиши хам мумкин эди. Бирок, у конун олдида ўзининг хак эканлигини, шунингдек, конун махкамасининг ўзига бўлган муносабатини билиш максадида Ички ишлар бўлимига боришга карор килди. У йўл-йўлакай кўлидаги телефон оркали Ўзбекистон Инсон Хукуклари «Эзгулик» жамиятининг туман бўлими раиси Дилмурод Мухитдиновга юз бераётган вокеа хусусида маълумот берган ва ундан, керак бўлса, ўзини химоя килишини сўраган. Айтиш керакки, Мухитдинов вазифасини аъло даражада адо этиб, ўша захоти бу хабарни нафакат Ўзбекистон, балки чет эллардаги хукук химоячиларига таркатди. Мусажон Ички ишлар бўлимга кираверишда Мархамат туман Халк таълими бўлими мудири М.Шоматовга хам дуч келибди. Бироз илгари кетиб шуни айтиш керакки, кейинчалик М.Шоматов тумандаги мактаб директорларини тўплаб, уларга Мусажон Бобожоновни «провакатор» деб таништирган ва 7-мактаб интернати директори Тошпўлатов Абдулхамиддан Мусажоннинг хамма хужжатларини ўзига юборишни талаб килган. Мусажон нима сабабдандир ўзига тешгишли бир хужжатдан нусха олиш максадида интернат маъмуриятига мурожаат килганда, хамма хужжатлар М.Шоматовга юборилганини билиб колган. Хеч шубха йўкки, М.Шоматов Ички ишлар бошкармасидан кандайдир буйрук олган ва уни бажариш учун Мусажонни хужжатларини кавлашга киришган. Энди Мусажоннинг Ишки ишлар бўлимга олиб келиниш вактига кайтсак. Аввалига у билан бу ерда шахсан бўлим бошлиги подполковник Кобилжон Мадумаров гаплашишга бошлади. Аммо, орадан хеч канча вакт ўтмай, улар ўтирган хонага туман прокурори, Адлия маслахатчиси Бахтиёр Йўлчиев кириб келади. Миршабларнинг каттаси ва прокурор Мусажон Бобожоновдан нима учун ўкитувчиларга мурожаатнома ёзгани хакида ёзма тушунтиш ёзиб беришни сўрашди. У эса буни кайта тушунтиришга хожат йўклигини, аксинча, мурожаатномани ўкиган одамга муаллифнинг максади кундай равшан бўлишини айтди. Прокурор ва подполковник Мурожаатнома матни билан хали яхши танишиб чикмаганликларини айтиб, ёзма тушунтириш хати зарур эканлигини таъкидлаганларидан кейин хам Мусажон уларнинг илтимосини рад этишда давом этди. Бахтиёр Йўлчиевнинг «Нима учун сиз бу хатни дастлаб менга ёки масъул идораларга жўнатмадинигиз?» деган саволига жавобан Мусажон Ўзбекистон Конституциядаги «Хар ким фикрлаш, сўз ва эътикод эркинлиги хукукига эга. Хар ким ўзи истаган ахборотни излаш, олиш ва уни таркатиш хукукига эга, амалдаги конституциявий тузумга карши каратилган ахборот ва конун билан белгиланган бошка чеклашлар бундан мустаснодир. Фикр юритиш ва уни ифодалаш эркинлиги факат давлат сири ва бошка сирларга тааллукли бўлган такдирдагина конун билан чекланиши мумкин» деган 29- моддасини эслатиб туриб, шундай деди: «Биз Мурожаатномани иложи борича мактаб ўкитувчиларига етказишни маъкул кўрдик, чунки, у ўкитувчиларга мурожаатдир. Аммо, биз уни хеч кимдан яширмадик, яширмаймиз хам. Тўгрисини айтса, биз мурожаатноманинг нусхаларини керакли идораларга жўнатиш ниятида бўлгандик. Лекин маблаг камлиги сабабли уни етарли нусхада кўпайтиришнинг иложи бўлмади. Бир кун прокуратура олдидан ўтаётиб, бу ерга мурожаатноманинг бир нусхасини бериб кетишни ўйладим. Аммо, эсимга Сизнинг «Мусажон Бобожонов хамда хукук химоячиларилари Д.Мухитдинов ва М.Отахоновлар келса, уларни бу ерга кўйманглар» деган буйругингиз ёдимга тушди ва ниятимдан воз кечдим». Бу гаплардан газабга келган прокурорнинг «Мен хеч качон ундай буйрук берганим йўк! Сизга буни ким айтди?» деган саволига Мусажон: «Бундан бир ойча олдин бу ердан ишдан бўшатилган Ортиков Абдумажид айтган бизга», дея жавоб кайтарди. Бобожонов туман Ички ишлар бўлимида бир соатча бўлгач, прокурор унга ўзи билан бирга прокуратурага бориши ва у ерда огохлантириш баённомасига имзо кўйиши керак эканлигини уктиради. Ўкитувчи бу «таклиф»га хам рози бўлади. Прокуратурага етиб борилгач, Б.Йўлчиев Мусажоннинг кўлига аввалдан тайёрлаб кўйилган баённома матнини тутказиб, агар мурожаатнома туфайли бирор-бир тўполон чикса ёки ундан экстримистик гурухлар ёмон ниятда фойдаланса, мен сизни фалон-фалон модда бўйича жиноий жавобгарликка тортаман, деган эди, унга жавобан М.Бобожонов: «Агар Сиз мени жиноий жавобгарликка тортсангиз, унда президент Каримовни, шунингдек, Конституцияни тайёрлашда иштирок этган масъул шахсларни хам бирга жавобгар килишингизга тўгри келади», деб жавоб берган. Бундай жавобни кутмаган прокурор шошиб колиб: «Нима учун ва кандай килиб мен уларни хам жавобгар киламан?» деганида, Мусажон унга: «Чунки мен мурожаатномада Каримовнинг сўзлари ва Конституциянинг моддаларидан унумли фойдаланганман. Мен матнни ёзишда ана ўшалардан илхом олиб ёзганман. Энди биров мурожаатномамдан ёмон ниятда фойдаланса, демак, мен билан бирга улар хам жавобгар хисобланадилар», деди. Хуллас, Мусажон ана шундай савол-жавоблардан сўнг ўз уйига тунги 1.30 да кайтиб келди. * * * Эртасига, яъни 25 август кеч соат 20.30 да уни миршаблар бошлиги Мадумаров ва прокурор Йўлчиев яна безовта килдилар. Яна участка инспектори А.Ортиковни унинг уйига юбордилар, аммо, Мусажон расмий чакирик хатисиз хеч каерга бормаслигини билдирди. Ўша куни кундуз куни туман хокимининг Маънавият ва маърифат бўлими бошлиги Ёкубжон Исмоилов Мусажон Бобожоновни ўз хузурига таклиф килганди. Исмоилов вилоят хокимлигидан Мусажон хакида маълумот беришликни талаб килишаётганлиги ва вилоят хокимлигининг Маънавият ва маърифат бўлими бошлиги Абдувахоб Нурматов билан ўзи ўртасида куйидагича диалог бўлганлигини айтиб берди: Савол: Сиз Мусажон Бобожоновни танийсизми? Жавоб: Ха, у менинг собик ўкувчиларимдан бири бўлади. Савол: Кандай одам у? Жавоб: У эллик ёки юз йилларда бир келадиган истеъдод сохибларидан бири. Савол: Унда нега у бу каби хатларни ёзиш билан овора? Жавоб: Бу биз ва сиз каби рахбарларнинг айбимиз, холос. Чунки биздан олдингиларнинг унга ўз вактида етарлича эътибор каратмаганликларининг окибати бу. Мен бу йигит хакида Сизни вилоят хокими Бегалиевга нотўгри маълумот беришингизни хохламайман. Савол: Унда мени Бобожонов билан учраштиришга имкониятингиз борми? Жавоб: Ха. Шундай килиб, 26 август куни Мархамат тумани хокимлигида А.Нурматов билан М.Бобожонов ўртасида киска ва лунда сухбат бўлиб ўтади. Унинг кискача тафсилоти шундай: А.Н.: «Мустакил ўкитувчилар касаба уюшмаси»ни тузиш учун ўтказмокчи бўлган конференциянгизнинг тинч ўтишига кафолат борми? Шунингдек, 1989 йилги Андижон шахридаги «Наврўз» (собик «Спартак») ўйингохидаги тўполонни эслай оласизми? Ўшанда тўполонга айнан «бирликчилар» бошчилик килишган эди. 26 сентябрь куни яна ўшандай конли вокеалар кайтарилмайди деб ким ваъда бера олади? М.Б.: Албатта, кафолат бор, чунки биз у ерга ички ишлар ходимларини расман таклиф этамиз. Нима хокимият ўтказаётган мажлислар ёки тадбирлар тинч ўтадию бошкаларники ўтмаслиги керакми?! Иккинчидан, ўша тўполонларга «бирликчилар»нинг алокаси йўк. Аксинча, мен жанжалнинг бошланишида ўша тадбирни ташкилотчилари бўлмиш хукумат рахбарларини айбдор деб биламан. Колган ишлар тартибсиз оломон томонидан нихоясига етказилган. Ўзбекистон Конституциясининг 33-моддаси шундай дейди: «Фукаролар ўз ижтимоий фаолликларини Ўзбекистон Республикаси конунларига мувофик митинглар, йигилишлар ва намойишлар шаклида амалга ошириш хукукига эгадирлар. Хокимият органлари факат хавфсизлик нуктаи назаридангина бундай тадбирлар ўтказилишини тўхтатиш ёки такиклаш хукукига эга». Демак, биз мажлис ўтказишга хаккимиз бор. А.Н.: Ука, сиз янги уюшма тузиш режангиздан кайтишни яна бир бор ўйлаб кўринг, илтимос! М.Б.: Бизга янгисини тузиш хам шарт эмас эди, агар эскилари хакикий маънода ишласалар. Бугун улар бекордан бекор давлатдан ойлик олиб яшаётганликлари конунга хилоф. А.Н.: Мусажон, мана сиз ўкитувчи сифатида бу каби ишлар билан шугулланмасдан, аксинча, одамларни, айникса, болаларни китоб ўкишга ундамайсизми!? М.Б.: Абдувахоб ака, одамларда озик-овкат олиш учун етарли пул йўк-ку, сиз яна китоб ўки дейсиз! Китобни сизга биров бекорга ўкигани бермайди. Мана президент Каримов хам шундай деган - «Оч одам мусикани хам корни билан эшитади, барака топкур!». Хуллас калом, А.Нурматов мана шу сухбатдан сўнг тумандаги 33- ва 13- мактабларга ташриф буюрди ва очикчасига ўкитувчиларни тузилажак янги касаба уюшмасига кирмасликка чакирди. Шу билан у мамлакат Конституциясининг «Ўзбекистон Республикаси фукаролари касаба уюшмаларига, сиёсий партияларга ва бошка жамоат бирлашмаларига уюшиш, оммавий харакатларда иштирок этиш хукукига эгадирлар. Сиёсий партияларда, шунингдек, хокимиятнинг вакиллик органларида озчиликни ташкил этувчи мухолифатчи шахсларнинг хукуклари, эркинликлари ва кадр-кимматини хеч ким камситиши мумкин эмас» деган 34-моддасини кўпол шаклда бузди. Шунингдек, у ўзининг юкоридаги «бирликчилар» хакидаги нотўгри фикрларини яна бир бор баён килди. Бу гапларни мажлисда катнашган 33-мактабнинг рус тили ўкитувчиси Эркин Кодиров Мусажонга шахсан гапириб берган. Демак, Абдувахоб Нурматов Андижон вилояти хокимининг ўринбосарларидан бири бўла туриб, масъулиятни хис килмасдан мухолифатчиларнинг бош конунда кўрсатилган хак-хукукларини хурмат килмаган хисобланади: Мана Конституциянинг 20-моддаси: «Фукаролар ўз хукук ва эркинликларини амалга оширишда бошка шахсларнинг, давлат ва жамиятнинг конуний манфаатлари, хукуклари ва эркинликларига путур етказмасликлари шарт». Холбуки, 13-мактаб жамоаси билан бўлган мулокатда жаноб Нурматов Конституциянинг 19- моддасига зид шаклда ўз фикрларини ўкитувчиларга мажбуран сингдирмокчи бўлган. Мана ўша 19- модданинг матни: «Ўзбекистон Республикаси фукароси ва давлат бир-бирларига нисбатан бўлган хукуклари ва бурчлари билан ўзаро богликдирлар. Фукароларнинг Конституция ва конунларда мустахкамлаб кўйилган хукук ва эркинликлари дахлсиздир, улардан суд карорисиз махрум этишга ёки уларни чеклаб кўйишга хеч ким хакли эмас». Энг кизиги, Абдувахоб Нурматов мактаб жамоаси олдида мулзам хам бўлган. У гапга киришиб кетиб, хакикатни унутган шекилли, ўкитувчиланга каратиб шундай дебди: - Мана хукуматимиз мактаб ўкитувчиларига катта эътибор каратиб пулларини ўз вактида бермокда, шунингдек, уларнинг маошини кўтарди ва яна энг кувонарлиси, бунга ўзингиз гувохсиз, вилоятимизнинг янги хокими Сайдулло Бегалиев хамма ўкитувчиларнинг ойликларини «Мустакиллик» байрамигача бердириб кўйди. У шундай дейиши билан, 13-мактаб ўкитувчилари бакириш-чакиришга бошлашди: «Кани пул? Биз хеч кандай ойлик олганимиз йўк! Нега ёлгон гапирасиз?» Окибатда шарманда бўлган Нурматов туман халк таълими бўлимидан ташриф буюрган вакилларга караб бакира кетган. Карангки, ўша куни бўлмаса хам эртасига 13- мактаб ўкитувчиларига озгина-озгинадан пул берилибди, яъни тўлик эмас, аванс берилибди. Ўкитувчилар Мусажон бахонасида озгина бўлса хам пул олишганидан канчалик севинишганини гапириб ўтирмаса хам бўлади. * * * 27 августда участка нозири А.Ортиков яна Бобожоновнинг олдига келиб, уни туман прокурори Б.Йўлчиев чакираётганини, подполковник К.Мадумаров эса Мусажон яшайдиган махалла оксоколидан Мусажон хакида маълумотнома ва унинг паспортидан нусха талаб килаётганини айтади. Албатта, яна хеч кандай расмий чакирик когози йўк. Шундай бўлса хам, Бобожонов Инсон хукуклари «Эзгулик» жамиятининг туман бўлими раиси Дилмурод Мухитдиновни хам таклиф килиб, у билан прокурор кабулига етиб келди. У эса, бу ерда хукук химоячисининг хам борлигидан чўчиб бўлса керак «Мен сизни чакирганим йўк, ука!?» деб колади. Шу орада унинг хонасига Миллий хавфсизлик хизматининг туман бўлими рахбари, майор Абдугаффор Намозов хамда унинг ортидан туман Ички ишлар бўлимии бошлиги Мадумаров кириб келадилар. Сухбат бошланади. Туман прокурори Мусажон Бобожоновга ўдагайлаб «Сиз ука, давлат билан хазиллашяпсизми, «ўйнашмагин арбоб билан, арбоб урар хар боб билан» деган гап бор, хўпми?» деганида шундай жавоб олади: «Акахон, «кичкина деманг бизларни, кўтариб урамиз сизларни» деган накл хам борлигини унутманг, хўпми!?. Советлар даврида хам менга сизга ўхшаган прокурорлар, ички ишлар ходимлари ва бошкалар кўп осилган, ака! Уларнинг топиб олган гапи нукул: - Сен нохаксан! Сен амалдаги хукуматга каршисан! – дейиш эди. Бугун энди ким хак бўлиб чикди?! Менинг айтганларим тўгри бўлиб, сизга ўхшаганларнинг гаплари ёлгонга чикдими!? Эсда тутинг, мен бундан кейин хам, худо хохласа, хак бўлиб чикаман!». Тортишув авжига чикар экан туман Ички ишлар бўлимининг бошлиги Кобил Мадумаров гапга аралашди: - Мусажон, менинг кўлимда хозир сизни каматиб юбориш учун етарли фактлар бор. Сиз «Бирлик»ка имзо йигиш пайтида одамларга йўл куриб бераман, ойликларингни ўз вактида бераман, деб ваъда берибсиз. Шунингдек, «Шўркакир» махалласида норасмий масжидда намоз ўкиб, масжид ичида одамлар билан сухбатлашгансиз! Бунга жавобан М. Бобожонов шундай жавоб килди: - Кобил ака, агар сизда фактлар бўлса, бизда хам етарли далиллар бор! Сиз ўйламанг Мусажон осонликча таслим бўлади деб! Ёки сиз оппокмисиз?! Албатта, беайб Парвардигор ўзи! Энди имзо масаласига келсак, мен хеч кимга ундок ё бундок деб ваъда берганим йўк! Бу курук тухмат хисобланади! Аксинча, менга етиб келган маълумотларга кўра, милиция ходимлари ноконуний харакатларни амалга ошириб, бир канча кўпол хатоларга йўл кўйганлар. Масалан, туман милициясининг капитани Халимжон Мўминов бизнинг участка нозири милиция катта лейтенанти Абдурахмон Ортиков, шунингдек, жиноий кидирув бўлимининг капитани Абдукаюм Манасов ва катта лейтинант Зафар (фамилияси номаълум) исмли миршаблар билан бирга «Машъал» ширкат хўжалигининг хайдовчиси Хасан Йўлдошевнинг олдига келиб, нима учун «Бирлик»ка имзо кўйдинг дея ўдагайлаганлар, у эса: «Аввало мен Мусажонга ишонаман. Колаверса, мен уни халк учун, юрт учун доим эзгу ишларни амалга оширган зот деб биламан. Шунинг учун унинг партиясини рўйхатдан ўтиши учун имзо кўйдим, агар унинг «Бирлик» Халк Харакати Партияси рўйхатдан ўтгудек бўлса, илоё ўтсин, мен унга хакикий аъзо бўлиб киришни ўзимга гурур деб биламан» деб жаво берган. - Хўш, - деди гапининг сўнгида Мусажон. - яна нима дейсизлар? Улар нима хам дейишарди, «Бўлди, гап йўк!» дейишдан ўзга чора топа олмадилар. * * * Маълум бўлишича, айтилганга ўхшаш вокеа «Машъал» ширкат хўжалигининг 24-бригадасида хам юз берибди. Бу ердаги 4 кишининг гувохлик беришича, юкорида кайд этилган ички ишлар ходимлари дастлаб бригада хисобчиси Абулкосимов Назарали, коровул Отажонов Худойберди ва дехкон Шамсиддинов Абдулатифга куйидаги саволларни берганлар: - Бобожонов бу ерга келиб, сизларни тўплаб, нима деди? Ўша йигинда чоллар хам бормиди? У президентга ва хукуматга карши нутк сўзладими? Сизлар у берган варакка имзо кўйдиларингми? Дехконлар эса: - Ха, биз «Бирлик» Партиясини таъсис этилиши учун йигилаётган имзо варакасига имзо кўйганмиз. Бобожонов хеч качон шийпонда чоллар олдида бўлмаган хам, президент ва хукуматга карши нутк сўзламаган, - деб жавоб берганлар. Бирок, капитан Манасов одамларнинг тажрибасизлигидан фойдаланиб, ўзи тузган баённомани хеч кимга ўкитмасдан имзолатиб олган. Шу орада бригада шийпонига кириб келган Отажонов Шарофиддинга хам улар юкоридаги саволларни беришган ва жавоб хам Бобожонов хисобига хал бўлган. Сўнгра капитан А.Манасов баённомани Отажоновдан имзолаб беришини сўраган. У баённомани ўкиб кўрса, баённома унинг фикрларига бутунлай тескари бўлган мазмунда тузилган экан. Масалан, у ерда «М.Бобожонов президент ва давлатга карши чолларни тўплаб гапирди» каби ёлгон маълумотлар ўрин олибди. Отажонов баённомани имзоламагач, у бошкатдан тузилган. Аммо, юкоридаги тўрт милиция ходимининг «изкуварлиги» бу билан тамом бўлмади, аксинча, улар энди тўппа-тўгри 24-бригада бошлиги Собиржон Бобожоновнинг хонодонига «ташриф» буюришди. Бу ерда хам улар ўзлари истаган когозга имзо кўйдиролмадилар. Шунда капитан А.Манасов алам ичида шундай гапириб юборган: - Агар сиз бизнинг саволларимизга тўгри жавоб берганингизда эди, тарози палласи биз томонга босиб Бобожоновнинг ишини терговга ошириб юборардик. Худди шундай ноконуний хатти-харакатлар тумандаги «Шўркакир» махалласида хам юз берган. Сўрок килинганларнинг гувохлик беришича, ички ишлар бўлимининг ходимлари улардан хам ўзлари истаган жавоблар олишга харакат килишган, уларни олти соат давомида махалла кўмитаси раиси хонасида хеч каёкка чикармай олиб ўтиришган, аммо натижа чикаришолмаган. Туман прокурори, миллий хавфсизлик хизмати ва ички ишлар бўлимлари рахбарлари билан сухбат давомида Мусажон Бобожонов аввал тилга олинган норасмий масжид масаласини хам кўтарди. - Биринчидан, - деди у, - мен ўша масжидни расман рўйхатдан ўтмаганлигидан хабарим йўк. Иккинчидан, мен «Шўркакир» махалласига етиб келганимда, одамлар масжидда шом намозини ўкиётган эдилар. Мен хам ибодатимни адо этиш учун ўша ерга кирдим. Чунки намоз ўкишим учун бошка жой йўк эди. Мен масжидга кираётганимда одамлар ибодатларини тугатиб масжид ховлисига чика бошладилар. Улар мени кўришиб: «Эй домла келсинлар, келсинлар!», дейишди. Мен эса шом намози казо бўлишидан кўркиб, тез юриб, масжид ичига кирдим ва намозимни ўкидим. Шундан сўнг мен кўчага йўл олдим. Одаммлар билан сухбатим эса тўлалигича масжид ташкарисида бўлди. - Энди менинг бир хакли эътирозим бор, - деб давом этди Мусажон, - ўша масжид расман тан олинмаган бўлса, нима учун у ерда одамларга хар куни намоз ўкиш учун имконият яратиб берилмокда. Нега хар куни изгиб юрадиган участка нозири бу хакда марказга хабар бериб, сизлар унга ўз вактида чора кўрмайсизлар?! Сухбат ўзларининг фойдалари томонига кетмаётганини сезиб колган туман прокурори Б.Йўлчиев гапни бошка ёкка бурди. - Мурожаатнома матнини ким ёзган, - сўради у. - Мен ёзганман, - деб жавоб берди Мусажон. Чиндан хам Мусажон Бобожонов «Мустакил касаба уюшмаси»нинг котиби бўлиб, раиси эса Андижон тумани 21-мактабнинг кимё-биология ўкитувчиси Исроил Холдоров эди. Аммо, у ўзини бироз тажрибали хисоблагани учун бўлса керак четрокка туришга интилар, вокеаларнинг гирдобига Мусажон ташланарди. * * * Аммо, юкоридаги кўнгилсиз вокеалар Исроил Холдоровни хам четлаб ўтмади. Колаверса, хамма жойда хам ўкитувчилар етарлича жасорат кўрсатмадилар. Масалан, Исроил Андижон шахридаги гимназияга ўша мурожаатнома билан ташриф буюрганда, у ердаги ўкитувчиларнинг ўзи милицияга кўнгирок килиб, уни тутиб берганлар. Хатто икки ўкитувчи аёл уялмасдан унга карши тухмат ва бўхтон тўла аризани ёзишга хам улгурганлар. Нахотки, ўзимизга ёрдам беришни истаб келган инсонга шунчалик ёмонликни согинсак-а! Дехкон-ку адашса, хўп, билими етмади дейилса, ярашади. Лекин зиёли ўкитувчи бундай жохилликка йўл кўйса, уни ким деб атаймиз?! Нахот юртда жахолат шу даражага етган бўлса!? Ўша куни Исроил Холдоровни йигирмага якин милиция ходими «асир»га олиб, Андижон шахар ички ишлар бўлимига келтирадилар ва уни кундузги соат 10.00 дан кечкурун 19.00 гача ушлаб ўтирадилар. Кейин уни вилоят прокурорининг ўринбосари олдига олиб киришди. Шунда Исроил прокурор ўринбосарига куйидаги саволни беради: - Сиз менга айтингчи, Президент Каримов Ўзбекистон бўйича Конституциянинг кафолатчисими? У эса: - Ха, - деб жавоб беради. Холдоров уни яна саволга тутади: - Сиз бутун вилоят бўйича конуннинг кафолатчисимисиз? Прокурор ўринбосарининг яна тасдик жавоб беришдан ўзга чораси колмайди. Ана шундан сўнг Холдоров унга куйидаги буйрук охангидаги саволни беради: - Унда сиз мана бу Андижон шахар ички ишлар бўлими бошлигини хозирнинг ўзида хибсга олиш тўгрисида иш бошлашингиз керакмасми? Чунки у мени конунга хилоф равишда ушлаб бу ерга олиб келтирди. Бирок бизда, яъни Ўзбекистонда, демократия сари кадам кўядиган инсонларга карши курашувчи кучлар мавжуд экан, айникса, бу кора кучлар хукук тизими ходимлари орасида мавжуд экан, мамлакатимизда хар томонлама ривожланишга тўскинчилик давом этаверади. Инсон Хукуклари Умумжахон Декларациясининг 23-моддасида «Хар бир инсон касаба уюшмалари тузиш ва ўз манфаатларини химоя килиш учун касаба уюшмаларига кириш хукукига эга» дейилган. Бу Декларацияни Ўзбекистон 1991 йил 30 сентябрь куни 336-XII ракам остида кабул килган. Демак, унга амал килишга мажбур. Сиз эса, бунинг тескарисини килмокчисиз. * * * 28 август куни туман прокурори Йўлчиевнинг хузиридаги сухбат сўнгида Мархамат туман миллий хавфсизлик хизмати бўлими бошлиги майор Номозов маколамиз кахрамони Мусажон Бобожоновга шундай савол беради: - Ука, бутун Ўзбекистон бўйича Андижон вилояти нотинч бўлса, бутун вилоят бўйича Мархамат тумани энг тўполон жой хисобланади. Ахир вилоятнинг бошка туманларида хам «Эзгулик» жамияти, «Бирлик» ва бошка партияларнинг аъзолари борку, нега улар сизларчалик тўполон килмайдилар?! Келинглар, муаммоларнинг ечимини бахамжихат, биргаликда топиб ечайлик! «Бирлик»чи Мусжоннинг жавоби ўзбек миллатининг фарзандига хос бўлди: - Абдугаффор ака, аввало биз гайрат билан фаолият кўрсатаяпмиз. Канийди, хамма хам биз каби ишласа эди! Иккинчидан, биз мархаматликлар Дукчи Эшоннинг авлодларимиз! Албатта, бу энди рамзий маънода айтилмокда! Ха, биз сиз айтгандай муаммоларни биргаликда ечишни доим кўзда тутиб харакат киламиз. Амалда хам шунга интилганмиз ва келажакда хам шу маррамизда коламиз! Бу фикрларимиз мурожаатномамизда хам ўз аксини топган. Лекин, сизларнинг бирга ишлаш ниятларингиз кўринмаяптику. Шундай экан, биз хам «зоримиз бор, зўримиз йўк», деб кетаверамиз! 5 сентябрь 2004 йил Тахририятдан: «Харакат» агентлигининг Янгиликлар тасмасида 28 сентябрь куни «Андижонда мустакил касаба ташкилоти тузилди» номли хабар эълон килинди. Унда, хусусан шундай дейилади: Кеча, 27 сентябрда Андижонда ўкитувчиларнинг мустакил касаба ташкилотини тузиш бўйича Таъсис йигилиши бўлди. Йигилиш ўтказиш учун шахардаги Ўкувчилар саройидан жой берилмагач, унинг катнашчилари илоят Халк таълими бошкармаси ёнидаги болалар богида тўпландиларр. Таъсис йигилишида ташкилот Дастури ва Низоми кабул килинди. Марказий кенгаш ва тафтиш комиссияси аъзолари, ташкилот рахбарияти сайланди. Вилоятдаги Мархамат тумани 7-мактаб интернати араб ва инглиз тиллари ўкитувчиси Мусажон Бобожонов ва Андижон тумани 21-мактабнинг кимё-биология ўкитувчиси Исроилжон Холдоровлар хам ташкилотнинг рахбариятига сайландилар. Уларнинг иккиси хам «бирлик»чи. Шу йил ёзда Мархамат туманилик ўкитувчи, «Бирлик» Партиясининг шу туман ташкилоти раиси Мусажон Бобожоновнинг Ўзбекистон Конституцияси 34-моддаси хамда Инсон Хукуклари Умумжахон Декларацияси 23-моддасига риоя килган холда Ўзбекистон мактаб ўкитувчиларига «Мустакил касаба уюшмаси» тузиш ташаббуси» хакидаги мурожаатномаси билан бошланган жараён амалий иш билан битти. Эслатиб ўтиш керакки, ўтган асрнинг 90-йиллари бошида Тошкент вилоятидаги «бирлик»чи-ўкитувчилар хам касаба ташкилоти тузиш ишига киришган эдилар. Лекин, турли сабаблар билан бу ташаббус охирига етказилмади. Умид киламизки, андижонликлар бу масалада янада изчилрок бўладилар.■■■

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону