Журнал Ҳаракат
№6 (51) 2004. Ўзбекистонда «сайловлар»
«Бирлик» Партиясининг Баёноти, 30 ноябрь 2004 йил -
Хаммани сайловга чикиб, хамма номзодларни ўчиришга чакирамиз!
26 декабрда Ўзбекистонда ўтказиладиган сайловлар адолатли бўлишини хеч ким кутмаса-да, конунбузарлик бу даражага боришини хам хеч ким тахмин килмаганди. Айникса, Ўзбекистон ва АКШ ўртасида имзоланган Стратегик шартномада бизнинг хукумат ўз зиммасига демократияни ривожлантириш ва инсон хукукларини химоя килиш бўйича катта мажбуриятлар олганидан кейин.
Сайловлар демократик тарзда ўтмаслигининг биринчи сигнали – мухолифатнинг асоси бўлмиш «Бирлик» Партиясининг хукумат тарафидан рўйхатга олинмаслиги бўлди. Шундай бўлса хам, партиямиз сиёсий курашдан чекиниш йўлини танламади, балки, сайловчиларнинг ташаббус гурухлари оркали ўз номзодларини кўрсатиб, мустакиллик йиллари биринчи марта мухолифатнинг мавжудлигини намойиш этишга интилди.
Сайлов кампаниясининг илк кунларидаёк Андижон, Фаргона, Сурхандарё ва Кашкадарё вилоятларидаги сайловчиларнинг ташаббус гурухлари 7 сайлов округида 7 нафар «Бирлик» фаолини Олий Мажлис Конунчилик палатасининг депутатлигига номзод килиб кўрсатдилар. Баъзи ерларда округ сайлов комиссиялари ташаббус гурухларнинг хужжатларини кабул килиб олсалар хам, кейинчалик турли уйдирма рўкачлар билан номзодларимизни расмий рўйхатларга киритишдан воз кечдилар. Бошка жойларда эса, округ сайлов комиссиялари иш жойларидан кочиб кетиб, хужжатларни кабул килиш муддати тамом бўлгунча кўринмадалар. 21 асрнинг бошида Ўзбекистондек бир давлатда сайлов кампаниясининг бундай масхарабозликка айлантирилиши - мавжуд хукуматнинг шаънига кора дог бўлиб тарихимизда колиши аник.
Бундай шароитда сайловларни бойкот килишга чакириш энг яхши йўлдек кўринарди. Аммо, бу йўл хукуматнинг кўрсатмаси бўйича сайлов натижаларини сохталаштиришга ўрганиб колган сайлов комиссияларининг ишини осонлаштиради, халос. Сайлов комиссиялари сайловга келмаган одамларнинг ўрнига бюлетенларни ўзлари истаганча тўлдириб кутига ташлайдилар, вассалом. Бизнинг вазифамиз - сахталаштиришнинг олдини ололмасак хам, буни кийинлаштириш.
Шу сабабли биз хамма сайловчиларни сайловга катнашиб, хукумат томонидан танланган хамма номзодларга карши овоз беришга, яъни хамма номзодларни бирма-бир, алохида-алохида ўчириб чикишга чакирамиз. Бундай бюллетенларни алмаштириб кўйиш ёки бюллетенларни санаб хам ўтирмасдан юкоридагиларнинг истагини амалга оширувчи «натижалар» эълон килиш, халкаро кузатувчилар хам борлигини хисобга олсак, унчалик осон иш бўлмайди. Энг камида, кўлга тушиб колиш хавфи остидаги калтис иш бўлади.
Демократик мухолифат сифатида нима учун хамма номзодларга карши овоз беришга чакирмокдамиз?
Бўладиган сайловда номзоди кўрсатилган одамлар хукуматнинг ўзи ташкил этган партияларнинг ёки хукуматнинг тапшириги билан тузилган ташаббус гурухларининг вакилларидир. Улар мустакил конун чикарувчи парламент ташкил килолмайдилар, хукуматнинг кўгирчоги бўладилар, халос.
Хукуматнинг олиб боарётган сиёсати эса маълум. Минглаб бегунох одамлар сталин типидаги камокларда чиритилмокда. Ўнлаб одамлар, уларнинг ичида демократик мухолифат вакиллари хам бор, камокхоналарда вахшийларча ўлдирилмокда. Ўзбекистонда камалган одамлар мунтазам кийнокка солинаётгани, хатто, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тарафидан хам тан олди. Хукумат баркарорлик хакида ваъз айтиш билан овора экан, мамлакат сурункали террор ўлкасига айланмокда.
Иктисод сохасидаги ахвол хам аянчли. Кўшни Козогистон супер иктисодий мамлакатга айланиб борар экан, ўзбек халки кун сайин кашшоклик боткогига ботмокда. Бугунги хукуматнинг сиёсати факат ўзига якин одамларга бойиш имкони беради. Келажакда ўрта бизнесга фундамент яратадигин майда ва ўрта тадбиркорлик хукумат тамонидан онгли равишда бўгилмокда. Унинг максади ўз хусусий мулкига эга бўлган синфнинг пайдо бўлишига йўл кўймаслик, хаммани ўз кули сифатида тутиш. Мулкдорлар синфи пайдо бўлсагина, у хукуматдан мустакил бўлади, кашшоклик йўколишига йўл очилади.
«Бирлик» Партиясининг вакиллари Олий Кенгашга сайлансалар, Президент ва Вазирлар махкамасининг халк манфатларига зид бўлган карор ва фармонларини олдини оладилар, сиз, яъни оддий сайловчиларнинг хукукларини химоя киладилар.
Бир нарсани унутманг, сайловга бориб хамма номзодларга карши овоз берсангиз - сайловларни кайта ўтказишга ва унда мухолифат вакилларининг янгидан катнашишига имкон тугилади.
Хаммани 26 декабрда сайловга чикиб, хамма номзодларни бирма бир ўчиришга чакирамиз!
* * *
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Акбар Ориф
"Бирлик" Партияси Андижон ташилотининг раиси, ҳозир Данияда яшайди.
Добавить сведения