Журнал Ҳаракат №4 (49) 2004. Кечагина ўтган кунларимиз
«Харакат» Ахборот Агентлигининг янгиликлар тасмасидан
Манба: www.harakat.net Май - Август, 2004 йил 2 май: Эл огзига элак тутиб бўладими? Ўзбекистон Конституциясининг 29-моддасида «...Хар ким ўзи истаган ахборотни излаш, олиш ва уни таркатиш хукукига эга...» деб ёзиб кўйилган. Андижонлик хукук химоячиларининг берган хабарига кўра, махаллий хукук-тартибот органлари шу моддани поймол килувчи яна бир кадам кўйганлар. Маълум бўлишича, махсус хизматлар буюртмаси билан «Бирлик» Партиясининг Андижон вилояти Мархамат тумани ташкилоти рахбари Мусажон Бобожонов ва «Эзгулик» жамиятининг шу туман бўйича раиси Дилмурод Мухиддинов 28 апрель куни тушга якин милиция таянч пунктига чакиртирилиб, туман ички ишлар бўлими бошлигининг биринчи ўринбосари Одил Абдужалилов ва вилоят милицияси тезкор гурухининг 2 ходими томонидан сўрок килинганлар. Бунга Ўзбекистон президентининг кизи Гулнора Каримова хакида Интернетда чиккан «Салтанат сирлари, ёки Оксаройдаги кингир ишлар» сарлавхали макола сабаб бўлган. Аникроги, милиция ходимларини «бирлик»чи ва хукук химоячисининг бу маколани каердан олганликлари, кимларга, каерда ва качон ўкиб берганликлари кизиктирган. Сўнгра улар ички ишлар бўлимига олиб кетилиб, 5 соатча сарсон килинган. Ўша куни окшом пайтида Мусажон Бобожонов, эртасига, 29 апрель куни кечкурун эса Дилмурод Мухиддинов яна милициянинг таянч пунктига чакиртирилиб, сўрокка тутилган, милицияда баённома тузилган. Хуллас, «орган»лар нафакат Ўзбекистон Конституцияси моддасини, балки «Эл окзига элак тутиб бўлмайди» деган маколни хам унутган кўринадилар. 3 май: Тошкентда яна норозилик намойишлари Бугун Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизмати биноси каршисида йирик норозилик намойиши бўлиб ўтди, дейилади мухбиримизнинг хабарида. 20 дан ортик киши катнашаган мазкур акцияда Миллий хавфсизлик ва Ички ишлар тизими хакида конун кабул килинишини талаб килиб, плакатлар осиб олган одамларни кўриш мумкин эди. Норозилик намойишида катнашаётганлар аксар рус миллатига мансуб кишилар бўлиб, улар хукук-тартибот идоралари конунсиз ишлаётган жандармларга айланиб колганлиги, хохлаган кишиларини хибсга олаётганликларини таъкидлашди. ИИВ томонидан тасдикланган муваккат Низом асосида хизмат килаётган мелиса ходимлари ва хеч бир хукукий асосга эга бўлмаган, айни пайтда чексиз ваколат сохиблари бўлган МХХчилар эса инсон хукуклари поймол килинишининг асосий ижрочилари эканлигини айтишди. Хар галгидек хукумат расмийлари вокеаларга расмий муносабат берганлари йўк. Айни пайтда, норозилик акцияси ўтаётган худудда кўплаб милиция формасидаги кишиларни, органларнинг фукаро кийимидаги хизматчиларини кўриш мумкин, дейди мухбиримиз. Собик «эрк»чиларнинг ётокхонадаги пленуми тафсилотлари Шу йилнинг 23 апрелида «Эрк» партиясидан Отаназар Орипов бошчилигида ажралиб чиккан гурух аъзолари «Малика» мехмонхонасининг конференция залида матбуот ходимлари билан мухолифат иштирокидаги брифингдан кейин Пленум ўтказишга уриниб кўрдилар, деб хабар беради мухбиримиз. Маълум бўлишича, АКШнинг Халкаро Республикачилар Институтининг (IRI) Тошкентдаги бўлими рахбари Грек Стивенсон бу зални мухолифатчилар билан трейнинг ўтказиш максадида киралаган экан. У назарда тутилмаган ушбу акциянинг бу ерда ўтишини нотўгри деб хисоблаб, «пленум» ўтказилдишига йўл кўймаган ва вокеалар куйидагича давом этган. Орипов бошчилигидаги 7 киши мехмонхона ётокларидан бирида тўпланишиб, бир ярим соат мажлис килишди ва буни «Эрк» партиясининг пленуми деб аташга карор беришди. Бу мажлиснинг кун тартибида биргина масала бор эди: партия бошкарувида ички тозалаш ўтказиш. Шу куни партиянинг тўрт нафар республика микёсидаги рахбари партия гояларига хиёнатда айбланиб, партия Марказий Кенгаши аъзолигидан чикарилган, айни замонда Марказий Кенгашга янги 3 киши киритилган. Марказий Кенгашдан чикарилганлар куйидагилар: 1. Ойгул Маматова - собик Олий Мажлис депутати, ёзувчи. 2. Тошпўлат Йўлдошев – «Эрк»нинг шаклланишида катта хисса кўшган сиёсатчи, мазкур гурух кабул килган партия Низоми ва Харакат дастури муаллифи. 3. Абдухошим /афуров - инсон хукуклари химоячиси. 4. Холида Шойимова - инсон хукуклари фаоли, мазкур гурухнинг Сурхондарё вилояти Кенгаши котиби. Ушбу пленум аъзоларига нисбатан кўйилган айб хам бундан олдин партия сафидан чикарилган мухолифат арбобларига кўйилган айбнинг айнан такроридир. Яъни, «Эрк» гояларига хиёнат ва хукумат билан хамкорлик. Жазоланганлар бу «пленум»га нафакат бу ерга чакирилмаганлар, балки умуман хабардор килинмаганлар. Мазкур гурухнинг расмий хабарида «пленумга» неча киши катнашгани айтилмагани хам кизик фактлардан бири. Биз хабарларимизда мавжуд хокимиятнинг Ўзбекистон конунларини оёк ости килиб, хохлаган нарсасини килаётгани, мухолифат партияларни рўйхатга олмаслик учун килаётган мусхарабозлик ва луттибозликлари хакида кўп ёздик, дейди мухбиримиз. Аммо, ўзини мухолифатчи хисоблайдиган Отаназар Орипов ва Салой Мадаминов гурухнинг ишлари хокимиятникидан колишмай колди. Агар курултойда сайланадиган Марказий Кенгаш аъзолари «пленум» томонидан хайдаладиган ва янги аъзолар курултойсиз, демакки, партиянинг хабарисиз «пленум»нинг ўзи томонидан Марказий Кенгашга киритиладиган бўлса, бу ташкилотни сиёсий партия деб бўлмайди. Агар иш шу йўсинда давом этса, Марказий Кенгаш партиянинг хабарисиз ўз тартибини мутлако ўзгартириши ва партияга алокаси бўлмаган одамлар билан тўлатилиши мукаррар. 4 май: Нихоят, «бирлик»чига хукм ўкилди «Бирлик» Партиясининг Жиззах вилояти ташкилоти рахбари Мухиддин (Мўйдинжон) Курбоновнинг «жиноий» иши бугун вилоят судида апелляция тартибида кўрилиб, суд унга энг кам иш хакининг 50 баравари, яъни 272 минг сўм (270 АКШ доллари) микдорида жарима солишга карор килди. Эслатиб ўтамиз, Мўйдинжон Курбонов уйидан рухсатсиз курол ва гиёхванда модда топилди деган сохта айб билан шу йил 9 апрель куни Зарбдор тумани суди тарафидан 3,5 йилга озодликдан махрум этишга хукм килинганди. Сўмга нисбатан валюталарнинг давлат курси (4 май, сешанба маълумоти): 1 доллар ($) - 1007 сўм 49 тийин; 1 евро - 1205 сўм 36 тийин; 1 рубль - 34 сўм 79 тийин. Ўзбекистондаги саррофлик (пул алмаштириш) шохобчаларида тижорат курси бўйича 1 долларни 1008 сўм 50 тийинга сотиш ва 1011 сўмга харид килиш, 1 еврони эса 1206 сўмга сотиш ва 1224 сўмга харид килиш мумкин. 7 май: «Бирлик»нинг Наманганлик вилоят рахбари милицияда ушлаб турилибди Кеча 6 май куни «Бирлик» Партияси Наманган вилоят ташкилотининг раиси Мухаммадали Корабоев «ўзи чакирилган суд мажлисига келмади» деган рўкач билан милиция тарафидан ушланган ва Поп туман Ички ишлар бошкармасига олиб кетилган. У халигача уйига кайтиб келмади. 10 май: Ўзбекистон мухолифатининг бирлашиш йўлидаги тўсиклар давом этмокда Ўтган йили ноябрь ойида «Бирлик»нинг ташаббуси билан ўтказилган «Ўзбекистон – кеча, бугун, эртага» конференциясида мухолифат ташкилотларининг «Давра кенгаши»ни тузиш хакида карор кабул килинганди. Бу карорни амалга ошириш йўналишидаги илк уриниш яна «Бирлик»чилар томонидан килинди ва шу йил 11 апрель куни Кўконда «Давра кенгаши» ўзининг биринчи мажлисини ўтказди. Шу куниёк «Давра кеншгаши»нинг кейинги мажлисини ўтказиш «Озод дехконлар» партиясига топширилди. «Бирлик»чилар тарафидан етарлича тартиб-интизом билан ўтказилан бу икки мажлис Ўзбекистон мухолифати бирлашиш йўлида равон йўлга чикиб олганини кўрсатгандек бўлганди. Аммо, хакикат, вазиятнинг хали хам мураккаб эканлигини намоён килди. Кеча, 9 май куни Тошкентдаги Малика мехмонхонасида ўтказилган «Давра кенгаши»нинг навбатдаги мажлисида мухолифат партияларининг фаолиятини мувофиклаштириш, хатто уларни «Бирлик» байроги остида бирлаштириш масаласи кўрилиши керак эди. Аммо, минг афсуски, дейди мажлисда катнашган мухбиримиз, бу йигилишда хеч бир натижага эришиб бўлмади. «Бирлашишдан аввал, бирлашмокчи бўлган ташкилотлар авваломбор ўз ички муаммоларини хал килиб олишлари керак» деган тезис хак бўлиб чикди. «Эрк» партияси ичидаги хали хал этилмаган муаммолар туфайли кечагина бу партиянинг «Салай Мадаминов-Отаназар Орипов» гурухи пленумида Бош котиб вазифасидан озод килинган Отаназар Орипов ва бир йилча аввал бу гурух тарафидан хеч бир асоссиз, партия Низомига зид равишда партиядан чикариб ташланган Иномжон Турсунов ўртасидаги жанжал ёкалашишгача етиб келгани, «Аграр ва Тадбиркорлар» партиясининг раиси Марат Зохидов билан бу партиядан ажралиб чиккан «Озод дехконлар» партиясининг Маъсул котиби Нигора Хидоятова ўртасидаги муносабатлар хамманинг олдида уришишгача етиб боргани сабабли «Давра кенгаши» мажлиси ўз вазифасини бажаролмасдан тўхтатилди. Мажлис катнашчилари кейинги мажлис ўтказишни «Бирлик» Партиясига топширар эканлар, факат бу партия мухолифатга бошчилик килабилишлигини очикча таъкидладилар. Мажлисда Буюкбританиянинг Ўзбекистондаги элчиси жаноб Мюррей, АКШнинг Демократик ва Республикачилар институтларининг вакиллари хам иштирок этдилар ва бўлиб ўтган хунук вокеаларнинг гувохи бўлдилар. 15 май: ЕХХТнинг Варшавадаги семинарида «Бирлик»дан Пўлат Охун катнашди 12-14 май кунлари Варшавада Европа Хавфсизлик ва Хамкорлик Ташкилотининг (ЕХХТ) «Демократик институтлар ва демократик бошкарув» номли семинари бўлиб ўтди. Семинарнинг асосий мавзуси «Сиёсий партиялар ва Нодавлат ташкилотларни рўйхатга олиш масаласи – сиёсий репрессия куроли» эди. Унинг ишида ЕХХТга кирувчи давлатларнинг Ташки ишлар вазирликларининг вакилларидан иборат хайъатлар катнашди. Тадбирнинг номидан хам кўриниб турганидек, бу ерда сиёсий партияларни рўйхатга олиш асосий мавзу бўлгани учун Ўзбекистон хукумати ўз вакилларини семинарга юбормади. Туркманистон эса, ЕХХТ томонидан ўтказиладиган бу каби тадбирларга умуман катнашмайди. Семинарга мехмон сифатида ЕХХТ давлатларида рўйхатдан ўтиш учун харакат килаётган партия ва ташкилотларнинг вакиллари хам чакирилгандилар. Ўзбекистондан чакирилган мехмон – «Бирлик» Партияси раисининг ўринбосари Пўлат Охун бўлди. Козогистон Республикачилар Халк Партияси Ижрокўмининг раиси Амиржон Косанов эса, озодликдан шартли махкум килингани сабабли Козогистондан чикарилмаган. Унинг ўрнига партиянинг Вашингтондаги вакили Ринат Ахметшин катнашди. Семинарнинг асосий мажлисларида факат хукумат вакиллари сўзга чикдилар. Сўнгра хукумат вакиллари учун мехмонлар тарафидан брифинг берилди. Пўлат Охун «Бирлик» Партиясини рўйхатдан ўтказиш учун олиб борилаётган фаолият хакида маълумот берди ва ЕХХТ бу масалада тамошабин бўлиб турганини таъкидлади. Вахолангки, деди у, ЕХХТ бу каби масалалар билан якиндан шугулланиши, партияларни рўйхатга олиш масаласини сиёсий репрессия даражасига олиб келган Ўзбекистон каби давлатларнинг хукуматларига таъсир ўтказиши мутлако шарт. «Бирлик»нинг Намангандаги рахбари хали хам милиция кўлида 6 май куни «Бирлик» Партияси Наманган вилоят ташкилотининг раиси Мухаммадали Корабоев «ўзи чакирилган суд мажлисига келмади» деган рўкач билан ўз уйида милиция тарафидан ушлангани ва Поп туман Ички ишлар бошкармасига олиб кетилганини 7 майдаги хабарларимизда билдиргандик. У хозир Наманган шахар камокхонасида ушлаб турилибди. Мухбиримиз бу ишнинг тафсилотларини куйидагича маълум килади. Мухаммадали Корабоев шу йил 22 январь куни Поп тумани Хаккуолобод поселкасида бир гурух «бирлик»чилар билан партияга янги аъзолар жалб килиш билан шугулланаётган пайтда шу махалланинг «фаоллари», тўгрироги МХХнинг махаллий айгокчилари уларнинг ишига тўскинлик килишади ва жанжал чикариб, Мухаммадали Корабоевни калтаклашади. Сўнгра уни ноконуний равишда махалла комитетининг хонасига камаб кўйишади ва милиция посбонини чакиришади. Милиция поспони ноконуний камашдан катта жанжал чикишини сезиб, «бирлик»чини кўйиб юборишга буюради. Мухаммадали Корабоев милицияга шикоят аризаси беришига карамасдан, Ички ишлар бошкармаси бу хусусда хеч нарса килмаган. Аммо, махалла «фаолларининг» - Мухаммадали Коробоев бизни калтаклади, бир одамнинг кўли синди», деган мавзудаги аризалари бўйича Поп туман милициясида жиноий иш очилган. Аввал ўз аризасини кўриб чикилишини талаб килган Мухаммадали Корабоев Поп туманига терговга боришдан бош тортгани сабабли уни 6 майда камаб кўйганлар. Унга Ўзбекистон Жиноий кодексининг 177 моддаси 3-чи бўлими (беъзорилик хатти-харакатлари) бўйича айб эълон килинган. Бу модда бўйича айбдор 5 йилгача озодликдан махрум этилиши мумкин. Мухаммадали Корабоев милиция томонидан таклиф килинган адвокатдан воз кечиб, «Эзгулик» ва «Бирлик»нинг юристи Рухиддин Комиловни адвокат сифатида олишга эришган. Хозир тергов ишлари тугалланмокда. 22 май: Матбуот конференциясида Адлия вазири нималар деди? Илгари хабар берганимиздек, кеча, 21 майда Ўзбекистон Адлия вазири Абдусамат Полвонзода асосан чет эл ОАВ вакиллари учун матбуот конференцияси ўтказди. У журналистларни Ўзбекистонда фаолият юритаётган айрим халкаро ва нохукумат ташкилотлар ваколатхоналарини хамда мамлакатимиздаги мухолиф сиёсий партияларни рўйхатга олмаслик учун Ўзбекистон хукумати ўйлаб топган «далил»лар билан таништирди. Адлия вазири баёнотини рус тилида килди. Бугунги «Хабарлар»да баёнотнинг мухим хисоблаганимиз айрим парчалари билан асл холида, айнан таништиришни максадга мувофик деб топдик. Мана, улар: «В ходе регистрации представительств ряда неправительственных организаций были высказаны официальные предупреждения по поводу имевщихся в их деятельности нарушений законодательства Узбекистана. Так, официальное предострежение было высказано представительству Национального демократического института Международных отношений США и Международного республиканского института США. Указанные представительства были зарегистрированы в июне 2003 г. Но за это время ими нарушение закона были установлены и поддерживались постоянные контакты с политизированными организациями, не зарегистрированными в установленном порядке, в т.ч. с так называемой партией Народное движение «Бирлик», Демократической партией «Эрк» и с др. подобными структурами, деятельность которых противоречит дейтвующему законодательству Республики Узбекистан. В частности Международным республиканским институтом была оказана помохь в составлении, рецензировании зарубежными экспертами и размехении в СМИ проекта программы т.н. Демократической партии «Эрк», лидер которой, всем хорошо известный М.Солих, осужден за организацию террористических актов в г.Ташкенте 16 февраля 1999 г... Представительство непосредственно участвовало в подготовке и проведении учредительного съезда т.н. партии «Озод дехконлар» партияси. Тренинги и семинары проводились с участием отдельных групп и лиц, которые имели явную антиконституционную направленность. Не выполнялись требования законодательства о прозрачности расходования средств, выделенных представительством. Так, в ходе проведения семинаров участникам выдавались наличные средства, стипендии, что противоречит требованиям законодательства Республики Узбекистан. Отдельные нарушения были отмечены и в деятельности представительства организации «Фридомхауз». Представительством распространилось печатная литература и видеокассеты, тенденциозно и субъективно представляюхие обхественно-политическую, социально-экономическую ситуацию в Узбекистане, содержащие призывы антиконституционного характера. Министерство юстиции призывало эти учерждения воздерживаться от вмешательства во внутренние дела нашей страны, соблюдать законы Узбекистана, уважать наши национальные обычаи и традиции. При проведении гос.регистрации 3-х названных представительс

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону