Журнал Ҳаракат №4 (49) 2004. Ўзбекистонда яна террор
«Бирлик» Халк Харакати Партиясининг Баёноти - Ўзбекистонни террордан куткарадиган куч мухолифатдир
6 август 2004 йил «Бирлик» Халк Харакати Партияси шу йил 30 июлда Тошкентда амалга оширилган террористик хужумларни кескин коралаш ва бу ходисаларда курбон бўлганларнинг якинларига таъзия изхор этиш билан биргаликда куйидагиларни баён килишни лозим топади. 1. Хукуматнинг репрессив амалиёти натижасида демократик мухолифатнинг сиёсий майдондан четлаштирилиши ва исломий мухолифатнинг кўлига курол олиши билан бир неча йил аввал феълан бошланган фукаролар уруши АКШнинг Марказий Осиёга келиши натижасида тўхтатилган эди. Кўлга киритилган фурсатни сиёсий ва иктисодий ислохатлар ўтказиш учун эмас, нодемократик режимини мустахкамлаш учун фойдаланишга уринган мавжуд хукумат энди мамлакатимизнинг сурункали террор майдонига айланишига хам сабабчи бўлмокда. 2. Сўнгги террор ходисаларининг АКШ ва Исроил элчихоналари олдида хам амалга оширилиши вокеаларни халкаро даражага олиб чикишга бошлади. Бунинг натижасида баъзи давлатларнинг Ўзбекистон хукуматига бераётган ёрдами ошиши, бу эса экстремистлар тарафидан ўз фаолиятларини оклаш учун фойдаланилиши мумкинки, терор яна кучаяди. 3. Ўзбекистон хукумати охирги йиллардаги антидемократик сиёсатини баркарорликни саклаш, экстремизмнинг олдини олиш каби бахоналар билан оклашга интилиб келди. Сиёсий ва иктисодий ислохотларнинг ўтказилмаётгани, халкнинг турмуш даражаси борган сари тушиб бориши сабабли одамлар бу хукумат бирор нарса килолишига ишонмай кўйгандилар. Энди кўриниб турибдики, хукумат радикализм ва экстремизмнинг олдини олишга, баркарорликни саклаб колишга хам кодир эмас. Дунё хамжамияти хам Ўзбекистон хукуматига бўлган ишончини йўкотди. На юрт ташкрисида на юрт ичкарисида хукуматнинг обрўси колмади. Санаб ўтилган омиллар Ўзбекистон хавфли нуктага келиб колганининг кўрсатгичидир. Халкка ўтказилаётган зулм ва иктисодий фалокатга энди террор кўшилди. Бу ахволдан чикиш учун мухолифат таклиф килаётган сиёсий ва иктисодий ислохотларни дархол бошлаш, экстремизмнинг олдини олиш учун хукуматнинг динимизга бўлган муносабатини ўзгартириш лозим. Мавжуд шароитда, Ўзбекистон халкини келаётган Олий Мажлис сайловларида бу хукуматнинг чўнтак партияларга овоз бермасликка ва мухолифат партияларини, биринчи навбатда, «Бирлик» Партиясини кўллаб кувватлашга чакиришимиз керак. Ўзбекистонни фалокатдан куткарадиган куч - уни бир вактлар мустакиллика олиб келган демократик мухолифатдир.
* * *

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону