Журнал Ҳаракат
№3 (48) 2004. Кечагина ўтган кунларимиз
«Харакат» Ахборот Агентлигининг янгиликлар тасмасидан
Манба: www.harakat.net
Февраль - Апрель, 2004 йил
17 февраль: Москва суди Бахром Хамроевнинг «иши»ни кўришга бошлади
Кечаги хабаримизда «Харакат» журналининг Россиядаги вакили Бахром Хамроев устидан суд махкамаси бугун 17 февралда Москва шахрининг Бутирская район судида бошланишини билдиргандик. Бахромнинг турмуш ўртоги Асия Исмоилованинг айтишича, суд жараёни бугун бошланган.
Бугунги мажлисда кораловчи томоннинг бир неча гувохлари (уларнинг хаммаси хукук-тартибот органларининг одамлари) ва айбланувчи томоннинг гувохлари (Асия Исмоилованинг ўзи, «Мемориал» марказининг вакили Виталий Понамарев, «Бирлик» Партияси раиси Бош котиби Васила Иноятова ва бошкалар) кўрсатма бердилар. Кораловчи томон гувохларининг баъзибирлари бугун судга келмагани сабабли суд мажлисида 14 мартгача танаффус эълон килинди.
18 февраль: Партия тузиш ишкибозларига
Шу йил 13 февралда «Халк сўзи» ва «Народное слово» газеталарида «Ўзбекистон Республикасининг айрим конун хужжатларига ўзгартишлар ва кўшимчалар киритиш тўгрисида»ги конун босилиб чиккан. Бу конунинг партия тузиш истагидагиар учун мухим бўлган кисмини айнан келтирамиз:
«Ўзбекистон Республикасининг куйидаги конун хужжатларига ўзгартишлар ва кўшимчалар киритилсин:
.....
Х. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 декабрда кабул килинган «Сиёсий партиялар тўгрисида»ги конуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, №2, 36-модда; 1999 йил, №9, 229-модда)
1) 6-моддасининг биринчи кисмидаги «камида беш минг» деган сўзлар «камида йигирма минг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 8-моддаси иккинчи кисмининг еттинчи хатбошисидаги «беш минг нафар» деган сўзлар «йигирма минг нафар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
.....
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И.Каримов
Тошкент шахри.
2003 йил 12 декабрь».
Бу газетеларни ўкиган оддий одам «Сиёсий партиялар тўгрисида»ги конунга киритилган ўзгаришнинг мохияти тушунмаслиги табиий. Гап шундаки, конуннинг аввалги варантига кўра, сиёсий партия тузиш учун Адлия вазирлигига партия тарафдорларининг 5 минг кишилик рўйхатини топшириш лозим эди. Конуннинг янги варианти бўйича эса, бу ракам 20 мингга ўзгартирилган.
Маълумки, «Бирлик» Партияси ўтган йилнинг 25 августида ўз Таъсис курултойини ўтказиб, давлат рўйхатидан ўтиш учун керакли хужжатларини сентябрь ойида Адлия вазирлигига топширган эди. Ўтган вакт ичида хукумат рахбарининг топширигини бажараётган вазирлик турли уйдирма сабаблар билан партияни рўйхатдан ўтказишни рад килиб келмокда. «Бирлик» Адлия вазирлигининг хамма тутуруксиз талабларини хам бажариб, ўз хужжатларини кайта-кайта топширабергач, хукуматдагилар янги хийла ўйлаб топдилар. Энди вазирлик «Бирлик»дан 20 минг кишилик рўйхат олиб келишини талаб килиш ниятида.
21 февраль: Милицияга карши исён килган Хоразмлик дафн этилди.
Ўзбекистонда милиционерларнинг айтгани айтган, дегани деган. Хукумат ханузгача милиция тўгрисида конун кабул килмай, уларга тараллабедод хаётни таъминлаб кўйибди. Бу эса милиция ходимларининг бебошлиги, зўравонлиги ва порахўрлиги учун яшил чирокдир. Оддий фукароларнинг алами ичида. Алам ташкарига чикса хам нима килишини билмайди, ожиз колади ва аламни ўзига уради. Мана бир мисол.
«Озод Овоз» сайтида (www.ozodovoz.org) таркатлган хабарга кўра, Хива шахрининг марказий кўчаларидан бирида 4 фарзанднинг отаси, 30 ёшли Рустам Машарипов 18 феврал куни йўл харакати хавфсизлиги ходимлари билан рўпара бўлгач, уларнинг хеч бир сабабсиз пул талаб килишларига чида олмай, исён сифатида автомобилидан бензин олиб, ўзини ёкиб юборган ва ўша захотиёк жон таслим килган.
Рустам Машарипов 20 февраль куни дафн этилди. Фарзандлари етим, хотини тул колди. Милиционерларга бир нарса бўладими? Йўк! Бўлса хам, номигагина бир жазо олишади.
Ха, аламни тўгри йўлга ишлатиш хам осон иш эмас.
25 февраль: Сайёра Рашидова шикоятчиларни дасталаб кабул килди
Омбудсмен Сайёра Рашидова бугун Каршида ўз кабулига келган шикоятчиларни тайинланган вактидан бир соат кечикиб, яъни 1 соат куттирибгина эмас, бунинг устига 3 кишилаб кабул килабошлади, чунки, келганларнинг сони 70 дан ошик эди. Шикоятчилар орасида судларда хукуклари топталганлар, адолатсизликга учраганларни кўриш мумкин эди, лекин диний ёки сиёсий кўз карашлари учун хибс этилган фукароларнинг якинлари келишмади. Улар Сайёра Рашидовага ишонмасликларини шу йўл билан кўрсатишган бўлса эхтимолдан холи эмас.
Бу вокеани ёритиш учун вилоят телевиденияси, «Озодлик» радиоси ва «Харакат» агентлиги мухбирлари хам ташриф буюришди. Омбудсменимиз журналистлар билан учрашишдан кочиб, уларга ўзининг Кашкадарё вилоятидаги вакили, Карши Мухандислик-иктисодиёт институти ректори Муродулла Нормуродовни рўпара килди. «Харакат» агентлиги мухбири ундан «Тео ван Бовен Ўзбекистонни кийноклар системалик кўлланиладиган мамлакт дея бахолади. Омбудсмен институти бунга кандай карайди?» деб сўраганда, вилоятнинг «бош» хукук химоячиси «Тео ван Бовен кисман хак, лекин асосан, у нохолис», дея жавоб кайтарди».
Нормуродовнинг фикрига кўра, Ўзбекистонда хукукий жамият куриш учун дадил кадамлар кўйилмокда. Албатта, камчиликлар мавжуд, бирок бу - мамлакатда фаолият кўрсатаётган хукуматдан мустакил инсон хукуклари ташкилотлари айтаётган даражада хавфли эмас. Кўпгина инсон хукуклари ташкилотлари рўйхатдан ўтказилмаётганлиги борасида хам фикр юритган Муродулла Нормуродов, улар давлатнинг, халкнинг тинчлигига рахна солувчи йўлдан бораяптилар, шунинг учун рўйхатдан ўтказилмаяптилар, деди.
Ўзини хукук химоячиси килиб кўрсатмокчи бўлган Муродулла Нормуродов оддий бир хукукий нормани тушунмасди: Хар кандай ташкилот, агар унинг низоми конунларга зид бўлмаса, рўйхатга олиниши шарт, унинг фаолияти «давлатнинг, халкнинг тинчлигига» рахна солиш солмаслигини эса, тегишли ташкилотлар кузатиб боришлари, конунлар бузилаётганини кўришса, яна ўша конунлар доирасида чора кўришлари лозим.
Фотима Мукодирова озод килинди, Абдурахим Пўлат у билан телефонда гаплашди
Шу йил 12 февралда Тошкент шахар Шайхонтохур туман суди томонидан 6 йиллик каттик режимли камок жазосига нохак хукм килинган 62 ёшли Фотима Мукодирова, Тошкент шахар жиноий ишлар судининг кечаги, 24 февралдаги апелляция бўйича ажримига кўра, камок жазосидан халос этилиб, унга 280 минг сўмлик жарима солинди. Айбланувчининг ўзи судда иштирок этгани йўк. Суд ажрими маълум килингандан сўнг Ф.Мукодированинг келини жаримани бир амаллаб топиб беришларини айтди.
Хозир маълум бўлишича, бугун эрталаб «Бирлик» партиясининг раиси Абдурахим Пўлат Вашингтондан Тошкентга телефон килиб, Фотима Мукодирова билан гаплашган ва мард аёлни озодликка чикиши билан табриклаган. «Бутун дунё матбуоти, - дебди Абдурахим Пўлат, - Сизнинг судланишингизни диккат билан кузатди. Сизни 6 йилга махкум этилишингизни эшитган хамма одамлар Ўзбекистон режимига лаънат дедилар. Биз Сизнинг дардингизни енгил килиш учун кўлимиздан келган хамма нарсани килдик, аммо, тушунамиз, вахшийларча ўлдирилган ўглингизни хеч ким Сизга кайтаролмайди. Аллох уни рахмат айласин, деб дуо килишдан бошка иложимиз йўк. Мен ўйлайманки, Тошкент шахар судининг хукмига хам апелляция бериб, уни бекор килдириш лозим. Хозирча эса, суд чикарган жаримани тўлаш керакдир. Сиз бунинг устида хеч ўйламанг. Ишонаманки, хали ўзбекларнинг ичида мардлари битмаган, Сиз учун бу жарима пулини тўлашга тайёр бўлган юзлаб, минглаб иймони бутун одамлар борлиги аник. Лекин, бу ишни, рухсатингиз билан биз елакамизга оламиз. Биз, яъни юрт ташкарисидаги мухолифатчилар жаримани ўзимиз тўлаймиз. Бир неча кун ичида бизнинг одамлар керакли пулни Сизга олиб келиб беришади, ёки Сиз билан маслахатлашиб, уни керакли жойга ўзлари тўлашади. Бошка етишмовчиликларингизда хам Сизни якка колдирмаймиз».
Шуни алохида таъкидлаш керакки, кузатувчилар Ф.Мукодировага белгиланган жазонинг кутилмаганда бундай енгиллатилишини халкаро демократик жамоатчиликнинг, жумладан, махаллий хамда халкаро хукук химоячиси ташкилотларнинг босими ва АКШ мудофаа вазири Дональд Рамсфелднинг Ўзбекистонга келиши билан богламокдалар.
Яшасин! Президентимиз дунёнинг 20 лик рўйхатида
Ха, хакикатдан хам Ўзбекистон президенти Ислом Каримов дунё давлатлари рахбарларидан тузилган 20 лик рўйхатга киришга муяссар бўлган. Яна канака рўйхатга денг, дунёнинг энг ёмон диктаторлари рўйхатига. Бу рўйхат АКШлик бир сайтда Freedom House, Amnesty International, Human Rights Watch, Reporters Without Borders каби таникли хукук химоячиси ташкилотларнинг маълумотлари асосоида давомли эълон килинади, янгиланиб борилади (манба: http://local.parade.com/).
2003 йилнинг рейтингли рўйхатига Каримов куйидаги ошнолари билан кирган:
1. Ким Чен Ир, Шимолий Корея (63 ёшли, 1995 йилдан хокимиятда), 2. генерал Тан Шве, Мьянма (71, 1993), 3. Ху Цзиньтао, Хитой (61, 2002), 4. Роберт Мугабе, Зимбабве (80, 1980), 5. Шохзода Абдулла, Саудия Арабистони (80, 1995), 6. Теодоро Обиан Нгуема, Экваториал Гвинея (61, 1979),
7. Омар Ал-Башир, Судан (59, 1989), 8. Сапармурат Ниязов, Туркманистон (64, 2001),
9. Фидель Кастро Рус, Куба (77, 1959), 10. Кирол Мсвати Учинчи, Свазиленд (35, 1986),
11. Муамар Каддафи, Ливия (61, 1969), 12. Ислом Каримов, Ўзбекистон (66, 1990),
13. Башар Асад, Сурия (38, 2000), 14. Абдулкассим Хассан, Сомали (62, 2000),
15. Александр Лукашенко, Беларусия (49, 1994), 16. Кхамтай Сипхандон, Лаос (80, 1998),
17. Чан Дик Лионг, Вьетнам (66, 1997), 18. Исайя Афверки, Эритрея (59, 1993),
19. Жозе Кабила, Конго (34, 2001), 20. Поль Кагаме, Руанда (47, 2000).
«Вашингтон Пост» газетасининг 2004 йил 22 февраль, якшанба сонидаги Parade номли илова журналида шу рўйхатнинг биринчи ўнлигида жой олган диктаторларнинг расмлари ва уларнинг ким эканликларини англатувчи киска маколалар берилган.
26 февраль: АКШнинг инсон хукуклари бўйича йиллик хисоботи эълон килинди
Кеча АКШ Давлат Котиби Колин Пауэлл Давлат Департаментининг 2003 йил бўйича «Инсон хукуклари мамлакатлар хисоботини» журналистларга такдим килди. Такдим пайтида Колин Пауэлл ва унинг инсон хукуклари, демократия ва мехнат масалалари бўйича ёрдамчиси Лорн Крейнер каскача маърузалар килдилар, журналистларнинг саволларига жавоб бердилар. Саволлар ичида факат биттасигина Марказий Осиёдаги ахволга оид эди. Бу саволга жавоб берган Лон Крейнер бу регионда хукук химояси масаласида катта муаммолар борлигини айтиб, жараёнлар секин бўлса хам олга кетмокда, деди.
Хисоботнинг факат Ўзбекистонга оид кисми 29 сахифадан иборат бўлиб у «Ўзбекистон фукаролик эркинликлар чекланган авторитар давлатдир. Конституцияда конун чикарувчи, ижрочи ва суд хокимиятларининг бир биридан мустакиллиги эътироф килинган бўлса хам, амалда хамма нарса ижрочи хокимиятнинг рахбари Каримовнинг кўлида» деган сўзлар билан бошландаи. Унда бу сайтнинг ўкувчилар яхши билган Ўзбекистондаги аянчли ахвол жуда синчковлик билан ёзиб чикилган, мамлакатимиздаги асл манзара кўрсатилан, БМТ вакилининг ташрифига карамасдан кийноклар давом этаётганидан бошлаб, «Бирлик» партияси рўйхатдан ўтказилмаётганигача бўлган вокеалар тилга олинган.
28 февраль: Сорос жамгармасининг Тошкентдаги ваколатхонаси фаолиятини тўхтатди
Хорижий нодавлат ва нохукумат ташкилотларининг республика Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтишларига оид янги тартиб Очик жамият институти - Сорос жамгармасининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ёпилишига сабаб бўлди. Ваколатхона, маълумотларга караганда, Ташки ишлар вазирлигидаги аккредитация муддати тугагани ва янгидан Адлия вазирлигида рўйхатга олинмагани сабабли 1 мартдан бошлаб ўз фаолиятини тўхтатди. Жамгарма грантлари бўйича ваколатхонага кўрсатиладиган банк хизматлари эса жорий йилнинг январь ойидаёк тўхтатилган экан.
Кузатувчилар фикрича, мазкур жамгармани Ўзбекистон хукумати назарида ёмон отли килган нарса Грузиядаги режим ўзгаришига олиб келган маълум вокеаларда унинг кўли бор деган гумонлардир.
29 февраль: Риштонда «Бирлик»нинг туман ташкилоти тузилди
Бугун, 29 февралда Фаргона вилояти Риштон тумани марказида «Бирлик» Халк Харакати Партиясининг шу тумандаги ташкилоти ўзининг таъсис конференциясини ўтказди. Туманнинг турли жойларидан 16 делегат иштирок этган мажлисда партия раисининг водий ишлари бўйича ўринбосари Хамдам Сулаймон ва Фаргона партия ташкилотининг рахбари Атхам Мухиддинов хам хозир бўлдилар.
Конференцияда ташкилотнинг рахбар органлари сайланди, жумладан, 7 кишидан иборат Кенгаш ва 3 кишидан иборат Тафтиш комиссияси. Риштон туман партия ташкилотининг раислигига Ахмедов Кахрамон, раис ўринбосарлигига Азизов Баходир сайланди.
Ахмедов Кахрамон 1946 йилда тугилган, оилали, 6 нафар фарзанди бор, олий маълумотли педогог. Азизов Баходир 1952 йилда тугилган, оилали, 3 нафар фарзанди бор, олий маълумотли педагог.
Конференцияда бу йил бўладиган парламент сайловларига тайёргарчилик масаласи хам мухокама килинди ва керакли ишларнинг режасини тузиб олинди.
2 март: Сўмга нисбатан валюталарнинг давлат курси (2 март, сешанба маълумоти)
1 доллар ($) = 993,08 сўм; 1 евро = 1242,44 сўм; 1 рубль = 34,83 сўм.
Ўзбекистондаги саррофлик (пул алмаштириш) шохобчаларида тижорат курси бўйича 1 долларни 994 сўм 50 тийинга сотиш ва 996 сўмга харид килиш, 1 еврони эса 1243 сўмга сотиш ва 1263 сўмга харид килиш мумкин.
3 март: Тазйик ва таъкибларга карши норозилик пикетлари
Хукук химоячилари кеча, 2 мартда Ўзбекистон Бош прокурорлиги олдида республикадаги тазйик ва таъкибларга карши норозилик пикети ўтказдилар. Пикет Ўзбекистон Инсон хукуклари жамияти ташаббуси билан ўтказилди.
Пикет катнашчилари "Бирлик" партиясининг Жиззах вилояти ташкилоти рахбари, Ўзбекистон Инсон хукуклари жамияти фаоли Мўйдинжон Курбонов устидан кўзгатилган ноконуний "жиноий иш"нинг бекор килинишини ва вилоятнинг бу ишни уюштирган хукук мухофазаси ташкилотлари рахбарларини жиноий жавобгарликка тортишни талаб килдилар. Шунингдек, плакатларда "Бирлик" ва "Озод дехконлар" партиясининг давлат рўйхатидан ўтиши учун ўз имзосини кўйган кишиларга нисбатан турлича тарзда тазйиклар ўтказилаётганига карши норозилик ёзувлари хам бор эди.
1 соатдан ортик давом этган пикет тинч ўтди. Хеч ким Бош прокурорликдан чикиб, пикетчилар билан мулокот ўтказмади.
Бугун эса худди шу кишилар ва худди шу талаблар билан пикет республика Ички ишлар вазирлиги биноси рўпарасида ўтказилди. Лекин бу гал пикет ички ишлар вазири ўринбосари Ахмаджон Усмоновнинг вазирлик биносидан чикиб, пикетчиларга юзланиши муносабати билан 10 минутга етар-етмас тугади. У Ўзбекистон Инсон хукуклари жамияти раиси Толиб Ёкубов билан музокара олиб борди. Музокара натижасиз тугади: вазир ўринбосари хукук-тартибот органларининг Мўйдинжон Курбонов устидан кўзгатган «жиноий иш»ларини тўгри ва конуний деб тасдиклашга уринди.
Толиб Ёкубовнинг «Харакат» мухбирига айтишича, хукук химоячилари эртага, 4 мартда хам ана шундай пикет ўтказишни режалаганлар. Улар норозилик намойишини энди Миллий хавфсизлик хизмати биноси олдида ўтказмокчилар.
Чегарадаги мина курбонлари
Тожикистондан келган хабарларда айтилишича, мамлакат Ашт туманининг Ўзбекистон билан чегарадош Пунук кишлогидан бўлган 37 ёшли бир фукаро ўтган куни кундузи чегара атрофида кўй бокиб юрган чогида мина портлашидан халок бўлди. Бу - ушбу чегарада ўзбек чегарачилари томонидан кўйилган мина портлашидан шу йилнинг ўзида халок бўлган иккинчи тожик фукаросидир.
Расмий тожик маълумотларига кўра, Ўзбекистон-Тожикистон чегараларига ўрнатилган миналардан сўнгги 3 ярим йил ичида Тожикистон фукароларидан 60 нафари халок бўлди, 44 нафари яраланди. Ўзбекистон томонидан халок бўлганлар сони сирлигича колмокда.
4 март: Москвада матбуот конференцияси: Юсуф Косимохунов террористми?
Кеча, 3 март куни Москвада Матбуот тараккиёти институтида «Мемориал»нинг вакили Виталий Понамарев, Москва-Хельсинки Федерациясинингг вакили Валентин Гефтер ва якинда Москвада Ўзбекистоннинг талаби билан «Хизб-ут-Тахрир»чи сифатида ушланган Юсуф Касимохуновнинг хотини Анна Дроздовская матбуот конференцияси ўтказдилар. Москвалик хукук химоячилари Россияда «Хизб-ут-Тахрир» хеч бир асоссиз террористик ташкилотлар рўйхатига киритилгани, бу ташкилот хеч бир террор ишига аралашгани хакида маълумот йўклиги, Ўзбекистон хукумати хамма ўзининг ракибларини «террорчи» деб аташга ўрганиб колгани, Юсуф Косимохунов Ўзбекистонга кайтарилса, у кийноклар остида колиши хусусида гапириб, уни Россия Ўзбекистонга бермаслиги кераклигини айтдилар.
Виталий Понамарев хозир Ўзбекистонда сиёсий мухолифат вакилларини хам вахобийчиликда, террорчиликда айблашга интилаётганларини билдириб, мисол сифатида «Бирлик» Партияси аъзоларига сўнгги кунларда ўтказилаётган тазйикларни эслатди.
Камчик довонида автохалокат
4 мартдан 5 мартга ўтар кечаси Тошкент шахри ва вилоятини Фаргона водийси билан богловчи Камчик довонида катта автохалокат содир бўлди. КамАЗ юк автомашинаси билан 5 та енгил автомобилнинг бир вактда тўкнашуви натижасида 10 га якин киши халок бўлди, тан жарохати олганлар кўп. Автомобиллардан бирида бўлган «Бирлик» партияси раисининг ўринбосари Исмоил Дадажон енгил тан жарохати билан олди.
6 март: Собик эркчилар пленум хам ўтказолмадилар
«Эрк» партиясининг сўнгги Курултойида Самат Мурод тарафдорларининг кўли баланд келиб, Салай Мадаминов ва Отаназар Орипов гурухи маглубиятга учрагани хаммага маълум. Самат Мурод бошчилигида «Эрк» партияси секин аста оёкка тура бошлашига карамасдан, ютказган гурух сайловларсиз партия «Марказий кенгаши» деб аталган тузум яратган ва бир неча ойдан бери унинг ишини юритолмасдан хуноб эди.
Ўтган киска вакт ичида бу «Марказий кенгаш»нинг ўзи хам 2 га бўлинди. Биринчи гурух яна ўша Салай Мадаминов ва Отаназар Орипов тарафдарларидан иборат бўлса, иккинчиси Тошпўлат Йўлдошев ва Ойгул Маматова тарафдорларидан иборат. Бугун бу иккала гурух хам «Марказий кенгаш пленуми» номи остида мажлис ўтказиб, «Эрк»дан ажралиб чиккан гурухнинг идорасини ўз кўлига олишга уринди.
Бирнчи гурухча тарафдорлари факат 7 «Марказий кенгаш» аъзосини тўплашга муваффак бўлдилар. Улардан 4 киши – Ўзбекистонда яшайдиган аъзолар бўлса, колган 3 нафари юрт ташкарисидаги Салай Мадаминов ва унинг жиян-укалари. Улар ўзларини бу мажлисда катнашган деб хисоблашни сўрашипти.
Иккинчи гурухча (Тошпўлат Йўлдошев ва Ойгул Маматова тарафдорлари) мажлисига «Марказий кенгаш» аъзоларидан 12 киши тўпланди.
Иккала тараф хам 27 кишилик «Марказий кенгаш» аъзоларининг кворумига эга бўлмагани учун, бу йигилишларни «Марказий кенгаш» пленуми деб аташга журъат килолмасдан, келажак ички кураш режаларини мухокама килиш билан каноатланишган.
11 март: «Эзгулик»чилар мажлиси «Фридомхауз»да
10 март куни Тошкентда «Фридомхауз» биносида Ўзбекистон Инсон хукуклари «Эзгулик» жамияти Марказий бошкарувининг мажлиси бўлди. Унда жамиятнинг хамма минтакавий ташкилотлари рахбарлари - вилоятлар ва Тошкент шахри бўлимлари раислари иштирок этдилар. Мажлисда «Эзгулик» жамияти раиси Васила Иноятнинг ва вилоят бўлимлари раисларининг ўтган 3 ой ичидаги фаолиятлари юзасидан хисоботлари тингланди.
Сўзга чикканлар жойларда жамият аъзолари эндиликда фукароларнинг хукук-тартибот органлари билан боглик хукукларини химоя килиш билангина чекланиб колмаётганлари, балки кенг маънода ижтимоий хукуклари билан хам кизикаётганлари, вилоятларда «Эзгулик» обрўси ортиб бораётгани, махаллий маъмурлар «эзгулик»чиларга тазйик кўрсататаётганига карамай, бари бир, хокимият вакиллари билан ишлаш кўпрок самара бераётгани ва бошка кўп масалалар хакида гапирдилар.
Мажлисда жамият низомида кўзда тутилган «Эзгулик» газетасини чикариш масаласи хам мухокама килинди. Ўрни бўшаб колган жамият раисининг ўринбосарлиги вазифасини Тошкент шахар «Эзгулик» ташкилотининг раиси Рухиддин Комиловга топширилди.
16 март: Наманганда бир махкумнинг ўлиги келди
Хукук химоячиларининг хабарига кўра, 1999 йили 16 йилга озодликдан махрум этилган, 5 фарзанднинг отаси, 44 ёшли Абдурахмон Нарзуллаевнинг камокдан ўлиги келиши муносабати билан 14 март куни, жаноза маросими вактида бир неча аёллар Наманган шахар хокимлиги олдида норозилик пикети ўтказишга харакат килдилар. Аммо, хукукни мухофаза килиш органлари бунга йўл кўймадилар.
Тиббий маълумотномада мархум сил касаллигидан вафот этганлиги айтилади. Лекин Каршидаги 64/33-сонли, каттик режимли колонияда жазо муддатини ўтаётганлар каторида махкум огир мехнат шароитидан норозилик белгиси сифатида очлик эълон килганида, шланг оркали мажбуран овкатлантирилган, овкат эса шлангни нотўгри тикиш туфайли махкумнинг ошкозонига эмас, балки ўпкасига кетган ва, шу тарика, халок бўлган.
Наманган шахар милицияси мархумнинг жанозасига борган «Эзгулик» жамиятининг Наманган вилоят бўлими раиси Ахмад Абдуллаевни аёллар пикетининг даъватчиси сифатида 6 соат давомида асоссиз ушлаб турди.
18 март: Ўзбекистонда наврўз: хукумат тежамкорликка ўрганяптими?
Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларида республика Вазирлар Махкамасининг «Наврўз умумхалк байрамини кенг нишонлаш тўгрисида»ги карори эълон килинди. Махкама раиси Ислом Каримов 17 мартда имзолаган мазкур карор Наврўзни кенг нишонлашга даъват этса-да, лекин ёгингарчиликлар важидан, байрамни бошка йиллардаги каби, бу гал 21 мартда нишонлашни шарт килиб кўймайди.
Карорда ўкиймиз: «Пойтахтимиз Тошкентда, Коракалпогистон Республикасининг пойтахти Нукус шахрида, вилоятлар, шахар ва туман марказларида Наврўз умумхалк байрамига багишланган тадбирларни об-хаво шароитини хисобга олиб, март ойининг охиригача ўтказиш максадга мувофик, деб топилсин». Афтидан, Тошкентда 21 март куни махаллий вакт билан соат 10 да бошланадиган хамда Ўзбекистон телеканаллари ва Туркиянинг телевизион сунъий йўлдоши олиб кўрсатиши мўлжалланган марказий тантаналар - Навоий номли Миллий богдаги Наврўз байрамига багишланган асъасаю дабдабалар такдирини республика Гидрометеорология Бош бошкармаси хал килса керак. Эхтимол, бунинг ортида бошка максадлар ётган бўлиши хам мумкин.
Аммо бир нарса аник. У хам бўлса, хар йили Тошкент осмонидаги ёгинли булутларни таркатиш учун Россиянинг булутларга махсус моддалар сочувчи авиация хизматидан фойдаланилар ва шу максадда юз миллионларча АКШ долларига тенг маблаглар том маъноси билан кўкка совурилар эди. Балким, Ўзбекистон хукумати бундан воз кечиб, тежамкорликка ўрганаётгандир...
19 март: Наврўз хали хам умумхалк байрамми?
Бугун Тошкентда 15 йиллик анъанага бархам берилди. Шу пайтга кадар Наврўз умумхалк байрам сифатида март ойининг 21-санасида нишонланиб келган бўлса, бу йил бу сана ўзгарган. Куннинг иккинчи ярмида ўтган Миллий богдаги тантанага давлат ва хукумат рахбарлари, бошка расмий кишилар ташриф буюрганлар, халос. Майдонда деярли оддий одамлар кўринмади.
Кеча матбуотда эълон килинган Вазирлар Махкамаси карорида об-хавонинг ўзгариши муносабати билан Наврўз бир ой мобайнида нишонланиши, байрамнинг марказий тантаналари эса икки кун аввал ўтказилиши айтилганди. Норасмий манбалар эса, 21 мартда Президент Ислом Каримовнинг жиддий сафари чикиши мумкинлигини ёки бўлмаса хавфсизлик нуктаи назаридан шундай карорга келинган бўлиши мумкинлигини айтишмокда.
20 март: Кимлар байрам килди, кимлар пикет
19 мартда Ўзбекистон хукумати доиралари ва уларнинг дастёрлари Миллий богда Наврўзни байрам килаётган чогда хукук химояси фаоллари ва фукаролардан иборат 50 ка якин киши президент девони олдида норозилик намойиши ўтказдилар. Пикетчилар президент ва хукумат истеъфоси, «Бирлик», «Озод дехконлар» ва бошка мухолиф партияларни рўйхатга олиш, Шахрисабздаги «Кеш» хиссадорлик жамияти акцияларининг тикланиши каби талабларни кўйдилар.
Хусусан, пикетда катнашган «Озод дехконлар» партияси вакили Адхам Шоймардонов барча мухолиф партияларнинг тан олинишини, «Бирлик» партиясининг Жиззах вилояти ташкилоти рахбари Мўйдинжон Курбонов ўк отар курол ва наша асраш бўйича ўзига нисбатан очилган сохта жиноий ишни ёпишни, фермерлар хукукларини химоя килишига каршилик кўрсатмасликни талаб этди.
Пикет тадбири тазйик-таъкибларсиз, тинч ўтди. Шахрисабзлик тадбиркор пикетчилар Вазирлар Махкамасида Ўзбекистон Олий хўжалик суди раиси Абдусаломов ва Давлат мулки кўмитаси раиси Аскаров томонидан кабул килиндилар.
23 март: АКШда президентлик сайловлари ва Ўзбекистон
Бу йил кузда АКШда бўладиган президентлик сайловлари кампанияси авжига чикиб бормокда. Массачусетлик сенатор Жон Керри бюу сайловларда Демократ партянинг номзоди бўлиши аник бўлиб колгандан кейин Республикачиларнинг номзоди, хозирги президент Жорж Буш хам сайловолди кампаниясига шўнгиди.
Демократлар Жорж Бушга карши олиб боаётган кампанияларининг бошига террорга карши кураш ва Ирокдаги уруш масалаларини олиб чикдилар. Уларнинг фикрича, АКШнинг хозирги маъмурияти террориристик акцияларнинг олдини олиш учун етарлича харакат килмаган, Ирокдаги уруш яхши таёрланмагани сабабли эса АКШ кўшинлари катта талофат кўрмокдалар, Бушнинг нотўгри сиёсати туфайли АКШ ўзининг Европадаги анъанавий хамкорларидан хам айрилиб колди.
Шу кунларда нашрдан чиккан бир китиб хам Жорж Бушга карши ёзилган. Унинг муаллифи – Рональд Рейган, Билл Клинтон ва Жорж Буш маъмуриятида юкори лавозимларда ишлаб келиб, ўтган йили истеъфога чиккан Ричард Кларкининг ёзишича, 11 сентябрь вокеаларидан кейин президент Буш хамма ёрдамчиларини бу ишга Ирок президенти Саддам Хусайн аралашганини исботловчи фактлар топишга чакирган. Бундай фактлар мутлако йўклигини хамма айтиб туришига карамасдан, Буш Саддам Хусайнни йикитишни асосий максадга айлантирган.
Бундан айбномалар каршисида президент Бушнинг одамлари хам бекор ўтирмаяптилар. Улар Жорж Бушни оклашга интилишлари табиийдир. Вашингтон Пост газетасининг кечаги (22 март, 2004) сонида чоп этилган АКШ президентининг хавфсизлик масалалари бўйича маслахатчиси Кондолеза Райтснинг «9/11: Маълумотингиз учун» номли маколаси шулар жумласидан.
Президент Бушнинг 11 сентябрдан один ва ундан кейин террорга карши курашни кандай мувафаккиятлар билан бошкараётганини кўрсатиб бериш максадида ёзилган бу маколанинг Ўзбекистонликлар учун бир мухим жойи бор.
Маколада айтилишича, Буш президент бўлиши биланок террорга карши курашнинг самардарлигини ошириш максадида куйидаги 3 ишни килган. Террорга карши кураш ва истихборот (разведка) учун кўпрок маблаг ажратилган. Ал-Коиданинг молиявий манбаларини кесиб кўйиш йўлида иш олиб борилган. Ўзбекистон хукуматининг террорга карши кураши учун берилаётган ёрдам оширилган.
Бу ерда мухим бўлгани, АКШнинг Ўзбекистон хукуматига ёрдам бергани эмас, бу ёрдамнинг АКШ маъмурияти килан 3 энг мухим ишлардан бири сифатида бахоланиши. Демак, хакикатдан хам, АКШ Ўзбекистон билан стратегик хамкорлигини амалда 2000 йилнинг бошларидан бошлаган ва ўша пайтдаёк Ўзбекистон хукумати инсон хукукларини оммавий топташ ва демократияни оёк ости килиш масаласида АКШдан карт-бланш олдик, деб хисоблаган. Ўзбекистонда репрессияларнинг кучайиши, жумладан «Бирлик» халк харакатнинг Кашкадарё вилояти ташкилоти раиси Шоврук Рўзимуродовнинг 2001 йил 6 июлда Каримов режими томонидан вахшийларча ўлдирилиши шу карт-бланш доирасидаги ишлардандир.
Кўринишидан, 11 сентябрь вокеаларидан кейингина, АКШ маъмурияти антитеррористик курашни демократияни химоя килиш ва ривожлантириш билан бирга олиб бориш кераклигини тушунган.
«Бирлик» фаоли - хукук химоячиси устидан суд бошланди
22 мартда Жиззах вилоятини
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Абдураҳим Пўлат
"Бирлик" халқ ҳаракатининг асосчиларидан, унинг Ташаббус Гуруҳининг, кейин Ҳаракатнинг раиси, Ҳаракат партияга...
Добавить сведения