Журнал Ҳаракат
№4 (43) 2003. «Бирлик» Партиясининг Таъсис қурултойи
«Бирлик» партиясининг Низоми
1. Умумий масалалар
1.1. Бирлик Халк Харакати Партияси Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, «Сиёсий партиялар хакидаги конун», партиянинг Низоми хамда Инсон хукуклари умумжахон декларацияси доирасида фаолият олиб борувчи сиёсий ташкилотдир.
1.2. Бирлик Халк Харакати Партияси Халк хокимияти, миллат ва халкнинг бирлиги, давлатнинг бутунлиги ва унинг манфаатларини хамма нарсадан юкори кўяди.
1.2. Бирлик Халк Харакати Партияси республиканинг давлат ва хукумат идоралари, бошка сиёсий ва ижтимоий ташкилотлари билан хамкорликда иш юритади.
1.3. Бирлик Халк Харакати Партияси мамлакат Конституциясида тан олинган ошкоралик акидаларига риоя килган холда демократик усулларга таянади, хар кандай иркий-диний камситиш, зўравонлик, экстремизм ва адоватни таргиб этиш, катта миллатчилик ва миллатчиликнинг хар кандай кўринишини катъиян коралайди, бу иллатларга карши курашади.
2. Асосий гоя ва вазифалар
Партиянинг асосий максади: Ўзбекистонда демократия, эркин бозор иктисодиётига асосланган, инсон хукукларини тўла хурмат киладиган дунёвий давлат, фукоролик жамияти куришдир.
Бу максадни амалга ошириш максадида фаолият олиб борадиган Бирлик Халк Харакати Партияси мавжуд боскичда куйидаги вазифаларни асосий деб билади:
2.1. Сиёсий ислохотларни жадаллаштириш;
2.2. Инсон хукукларининг хурмат килинишини таъминлаш;
2.3. Ошкоралик принципларини хаётга тўла тадбик килиш;
2.4. Миллатлараро муносабатларда хеч кандай тенгсизликка йўл кўймаслик;
2.5. Кишлок хўжалигида дехкон мафаатини ифодалайдиган аграр ислохотларни амалга ошириш;
2.6. Давлат корхоналарини унинг тасаруфидан чикариш ва хусусийлаштириш жараёнларини мамлакат ахолисининг манфаатларига мос шаклда олиб бориш;
2.7. Хусусий тадбиркорлик йўлидаги тўсикларни нафакат йўк килиш, балки, хусусий тадбиркорликка, кичик бизнесга давлатнинг ёрдамини уюштириш;
2.8. Коррупцияга карши кураш;
2.9. Халкнинг турмуш даражасини кўтариш, унинг маънавий талабларини тўла кондириш;
2.10. Согликни саклаш сохаларини ривожлантириш, болалар ва оналар саломатлиги мухофазаси учун давлат ажратаётган маблагларни ошириш; пулли медицина хизматига хам йўл очган холда, асосан бепул медицина хизматини ривожлантиришга эътибор бериш.
2.11. Халк таълими сохасини демократиялаштириш, бу сохада хусусий секторнинг яратилишига ёрдам бериш;
2.12. Атроф мухитни кенг микёсда согломлаштириш, шу жумладан Оролни куткариш;
2.13. Халк хўжалигининг тармокларида ва биринчи навбатда, кишлок хўжалигида аёллар ва болаларни огир мехнатдан куткариш учун кураш.
3. Партия фаолиятининг асосий шакллари
3.1. Мамлакат парламентига ўз вакилларини ўтказиш йўли билан конунчилик хокимиятининг фаолиятида иштирок этиш.
3.2. Мамлакатда бўлаётган ижтимоий-сиёсий, хўжалик ва маданий жараёнларга оммани кенг микёсда жалб этиш;
3.3. Халкдан тушаётган талаб-таклифларни умумлаштириб ишлаб чикиш ва уларни тегишли давлат муассасаларига етказиш хамда уларни ташкилотнинг амалдаги дастурларига киритиш;
3.4. Мамлакат парламентига такдим этиш учун турли муаммолар хакида карорлар лойихаси, экспертлар хулосалари ва тахлилий хужжатларни ишлаб чикиш, депутатлар фаолиятига якиндан ёрдам бериш;
3.5. Эълон килинган конун лойихалари, турли расмий хужжатлар мухокамасини уюштириш ва улар хакида фикр билдириш;
3.6. Партиянинг Низомида кўрсатилган масалаларни хал этишга жамоатчилик эътиборини тортиш, ташвикот-таргибот ва бошка шу каби воситалардан фойдаланиш, талабнома, мурожаатномаларга имзо йигиш;
3.7. Партиянинг фаолияти хакида хужжатлар ва хабарномалар чоп этиш, маъруза, учрашув ва кўргазмалар ташкил килиш;
3.8. Кенг оммани кизиктирган муаммолар бўйича эксперт комиссиялар тузиш ва уларнинг хулосаларини халкка етказиш;
3.9. Конунларда белгиланган шаклда митинг, намойиш каби турли тадбирлар ўтказиш, тарихий саналар, миллий ва умумхалк байрамларини нишонлаш;
3.10. Президентлик ва парламент, шунингдек махаллий вакиллик органларига бўлган сайловларда иштирок этиш
3.11. Ўзбекистондаги ва чет эллардаги барча демократик ва тараккийпарвар кучлар билан хамкорлик килиш.
4. Партия аъзолари
4.1. Бирлик Халк Харакати Партиясига унинг максад ва вазифаларини, Низомини тан олган, унда белгиланган вазифаларни бажаришда иштирок этишни истовчи 18 ёшдан ўтган, бошка бир партияга аъзо бўлмаган ва партия Марказий кенгаши тарафидан белгиланган ойлик бадални тўлаб туришга рози бўлган фукоролар ижтимоий келиб чикиши, диний эътикоди ва миллатидан катъий назар кабул килинади.
4.2. Бирлик Халк Харакати Партиясига аъзолар партиянинг таянч гурухларида шу гурухнинг икки аъзоси тавсияномаси, умумий йигилиш иштирокчилари кўпчилик овози билан кабул килинади. Баъзи холларда, масалан, кўзга кўринган сиёсат арбоблари ёки таникли шахслар, Партиянинг Марказий Кенгаши карори билан аъзоликка кабул килинишлари мумкин
4.3. Бирлик Халк Харакати Партиясининг аъзоси ўзининг феъл-атвори ва фаолияти билан партияга муносиб эканини доимо кўрсатиб бориши лозим.
4.4. Партия аъзоси куйидаги хукукларга эга:
- Бирлик Халк Харакати Партияси ўтказаётган хамма тадбирларда катнашиш;
- Низомга асосланган холда тадбирлар ўтказиш;
- Партиянинг рахбар органларига бўлган сайловларда Низом доирасида катнашиш, ўзининг ва бошкаларнинг номзодини кўрсатиш ва Партия органларига сайланиш;
- Ўз нуктаи-назарини баён этиш, кун тартибига кўйилган масалаларни мухокама килиш;
- Ушбу Низом доирасидаги фаолияти учун катагон килинса, конуний хак-хукуклари поймол этилса, Партиянинг кўмак ва химоясидан фойдаланиш;
4.5. Бирлик Халк Харакати Партияси аъзоларининг бурчлари:
- Хар кандай вазиятда Партиянинг максад ва вазифалари мохиятини химоя килиш;
- Партия органларининг топширик ва карорларини виждонан бажариш;
- Ички интизомга риоя этиш;
- Мухокама киладиган барча масалаларда хур фикрликга риоя этиш ва ўзгалар фикрини хурматлаш;
- Партия органларининг махсус ваколатисиз давлат ва хукумат органларида, сиёсий ва ижтимоий ташкилотларда партия номидан сўз юритмаслик.
4.6. Бирлик Халк Харакати Партиясининг аъзоси гурух раисига билдириб, партиядан ихтиёрий чикиш хукукига эга.
4.7. Бирлик Халк Харакати Партиясига иснод келтирган, Низомини кўпол бузган аъзолар гурух карорига биноан, аъзоликдан чикариладилар. Гурух кароридан норози бўлган партия аъзолари юкори органга мурожаат этиши мумкин.
4.8. Партия аъзоларига ягона намунадаги аъзолик гувохномаси берилади.
5. Партиянинг ташкилий курилиши
5.1. Партия жойларда камида 3 кишидан иборат Таянч гурухларига асосланади. Бу гурухлар раис, керак бўлганда унинг ўринбосарини икки йил муддатга сайлаб, ўз ўзини бошкарув органларини тузадилар. Гурух раиси ва бошкарув органи Гурух ишини ташкил этади, сарфланадиган молиявий маблагни таксимлайди. Улар Гурух олдида хисоб бериб турадилар, зарур пайтда кайта сайлов ўтказилади.
5.2. Янги ташкил этилган Гурух партиянинг, вилоят ёки туман кенгаши томонидан рўйхатга олиниши зарур. Гурухлар маълум максадларини амалга оширишда келишган ва бирлашган холда иш кўрадилар.
Низом ва Дастурга умуман риоя этмаган Гурух вилоят ёки туман кенгаши карори билан партиядан четлатилади.
5.3. Туман, шахар ва вилоятлардаги Таянч гурухлари Бирлик Халк Харакати Партиясининг худудий ташкилотларини яратадилар. Худудий ташкилотлар хукуматнинг жойлардаги тегишли муассасалари томонидан рўйхатга олинадилар.
5.4. Бирлик Халк Харакати Партиясининг рахбар органлари куйидагича:
а) Курултой;
б) Марказий кенгаш;
в) Тафтиш комиссияси.
5.5. Бирлик Халк Харакати Партиясининг олий органи - Курултойдир. У 2 йилда бир марта чакирилади. Фавкулодда Курултой Марказий кенгашнинг камида 1 дан 3 кисм аъзолари, партия вилоят ташкилотларининг камида 1 дан 3 кисми талаб этгандагина чакирилиши мумкин.
5.6. Бирлик Халк Харакати Партиясининг Курултойи:
- Партияни тузиш ва тугатиш тўгрисида карор кабул килади;
- Партия Низом ва Дастурини кабул килади, кўшимча ва ўзгартиришлар киритади.
- Партиянинг рахбар органи хисобланган Марказий кенгашга Партия Низоми ва Дастурига кўшимча ва ўзгартишлар киритиш ваколатини юклайди.
- Вакиллик органларига номзодлар кўрсатади ва чакириб олади
- Партиянинг келгуси фаолиятидаги асосий йўналишларни тасдиклайди;
- Икки йиллик муддат билан партиянинг раиси, унинг ўринбосарлари, Марказий кеншгашнинг Бош котиби хамда аъзолари ва Тафтиш комиссиясини сайлайди;
- Марказий кенгаш ва тафтиш комиссияси хамда партиянинг бошка сайлаб кўйиладиган органлари хисоботини эшитади ва ишларига бахо беради;
- Партия бюджетини тасдиклайди;
- Ўз нашрларига тахрир хайъати ва мухарририни сайлайди;
- Партиянинг рамзий тамга ва белгисини тасдиклайди.
5.7. Курултой карорлари Курултойга хал килувчи овоз билан сайланган делегатларнинг камида ярмининг иштирокида очик ёки яширин равишда кўпчилик овоз билан кабул килинади.
5.8. Марказий Кенгаш хар бир номзод мухокамасидан сўнг сайлов натижасига кўра шакллантирилади.
Марказий кенгаш Партия фаолиятини курултойлар орасида ривожлантиради ва бошкаради. Партиянинг нашр ва тадбирларига сарфланадиган маблаг лойихасини тасдиклайди.
5.9. Партия раиси, ўринбосарлари, Марказий Кенгаш ва Тафтиш комиссияси аъзоларининг сонини Курултой белгилайди. Партия раиси, унинг ўринбосарлари ва Бош котиб 3 муддатга кетма-кет сайланиши мумкин. Раис ўринбосарлари партия фаолиятининг маълум сохалари бўйича маъсул бўлган функциионал ўринбосарлар ва партия ташкилотининг маълум регионлардаги иши учун маъсул бўлган минтакавий ўринбосарлардан иборат бўлади.
Партиянинг Бош котиби партия раиси бошчилигида партиянинг кундалик ишлари билан машгул бўлади, Марказий Кенгаш ва унинг Хайъатини кундалик фаолиятини ташкил этади, уларнинг фаолиятини координация килади
5.10. Марказий кенгаш ўзининг мажлислари оралигида партиянинг фаолиятини режалаштирувчи ва координация килувчи бўлган Марказий кенгаш Хайъатини сайлайди
5.11. Марказий кенгаш партиянинг рахбар органи бўлиб:
- Партия курултойи, конференцияларини ўтказишга рахбарлик килади, партиянинг сиёсий платформасини ишлаб чикади.
- Кенгаш йигилишини ўтказади ва мухокама учун масалалар тайёрлайди;
- Курултой карорларини бажаришни ташкил килади;
- Мутахассисларни жалб этиб, ишчи гурухлар ва эксперт комиссияларини тузади;
- Давлат, хукумат, ижтимоий-сиёсий ташкилотлар билан алокалар ўрнатади, хамкорлик килади;
- Партия номидан баёнот ва мурожаатлар кабул килади, партиянинг долзарб масалалари бўйича карорлар чикаради;
- партиянинг матбуот органини таъсис этади;
- партия харажатларини тасдиклайди.
5.12. Партия раиси давлат органлари, муассасалар, жамоат ташкилотларида «Бирлик» Халк Харакати Партияси номидан иш кўриш хукукига эга. У ўша жойларда Курултой ва Марказий кенгаш карорларига асосланиб, «Бирлик» Халк Харакати Партияси номидан гапира олади, Курултой ва Марказий кенгашда кабул килинган карорларга имзо чекади.
5.13. Партиянинг Тафтиш комиссияси партия аъзоларининг партия Низом ва Дастурига риоя килиши, аъзолик бадалларини вактида тўлаши, партиянинг молиявий фаолияти, партия карамогидаги моддий кийматлар ахволи ва хисоби устидан назорат килади, натижалари хакида Курултойга хисоб беради. Партия аъзоларидан келиб тушган шикоятларни текшириб чикади, тегишли чора-тадбирлар кўради. Тафтиш комиссияси раиси Марказий кенгаш ишида маслахат овози билан иштирок этади.
5.14. Партиянинг вилоят худудий ташкилотлари 2 йилда бир марта чакириладиган конференцияларда вилоят Кенгашининг раиси, унинг ўринбосарлари ва куйидаги органларни сайлайдилар хамда тегишли вакиллик органларига номзодлар кўрсатадилар ва чакириб оладилар:
- Вилоят (шахар, туман) Кенгаши;
- Вилоят (шахар, туман) Тафтиш комиссияси.
Вилоят (шахар, туман) Кенгаши раиси ўринбосарлари ва аъзоларининг сони, Кенгашнинг ташкилий курилиши ва иш тартиби конференция томонидан белгиланади.
Вилоят Кенгаши куйи партия ташкилотлари ишларини мувофиклаштиради, хамда юкори турувчи партия органларининг карор ва кўрсатмаларини хаётга тадбик этади
5.15. Партиянинг туман худудий ташкилотлари йилда бир марта чакириладиган умумий йигилишларида туман Кенгаши ва унинг раиси, ўринбосаралари, аъзоларини сайлайди хамда тегишли вакиллик органларига номзодлар кўрсатадилар ва номзодларни чакириб оладилар. Туман партия ташкилоти Кенгаши раиси ўринбосарлари ва аъзоларининг сони, Кенгашнинг ташкилий курилиши ва иш тартиби умумий йигилиш томонидан белгиланади.
Туман Кенгаши бошлангич партия ташкилотлари - таянч гурухлари ишларини мувофиклаштиради, уларга рахбарликни амалга оширади, хамда юкори турувчи партия органларининг карор ва кўрсатмаларини хаётга тадбик этади.
6. Партиянинг мулки, маблаги ва ишчи лавозимлари
6.1. Партиянинг маблаги партия аъзоларининг ойлик бадаллари, фукароларнинг, ихтиёрий ажратмаларидан, хамда партиянинг нашр, таргибот ва Низомга оид фаолиятидан тушган даромадларидан, партия ўтказадиган турли тадбирлардан келган тушумлардан шунингдек конуний манбаалардан олинган маблаглардан иборат бўлади. Пул маблаг хужжатлари ва шартномаларини Курултой ёки Марказий кенгаш тасдиклаган кишиларгина имзолаши мумкин. Партия ўз маблагини банкда саклайди. Партия маблаглари бюджетга биноан хўжалик, ташкилотчилик ва бошка ишларни моддий таъминлаш максадида сарфланади.
6.2. Партиянинг раиси, унинг ўринбосарлари, Бош котиби, Хайъат ва Тафтиш комиссияси аъзолари ўз вазифаларини жамоатчилик аосида бажарадилар. Партия уларни ўз вазифаларини бажаришга боглик масалаларда маблаг билан таъминлайди, керакли холларда Марказий кенгаш уларга маош тайин килади.
6.3. Партия ташкилотчилик ва техник вазифаларни бажарадиган ходимларига эга бўлади.
6.4. Марказий кенгашнинг молиявий фаолиятини Тафтиш комиссияси назорат килади, партия регионал ташкилотларнинг молиявий фаолиятини уларнинг тафтиш комиссиялари, гурухларникини эса уларнинг умумий йигилиши ёки тафтиш комиссиялари назорат килади.
7. Партиянинг вакиллик органларидаги фаолияти
Партия ўзининг сиёсий фаолиятини махаллий ва олий вакиллик органларидаги партия аъзолари оркали амалга оширади.
Партия Президентлик, махаллий ва олий даражадаги вакиллик органларига сайловлар даврида ўз номзодлари билан иштирок этади.
Партия аъзолари бўлган депутатлар партия сиёсий гурухига бирлашиб, ўз ваколатлари доирасида сиёсий хокимиятни шакллантиришда иштирок этадилар
Партиянинг сиёсий гурухи Партиянинг Низомига амал килган холда, унинг дастурини хаётга тадбик килиш чораларини кўради. Сиёсий гурух партия Марказий Кенгаши карорларини бажаради.
Олий вакиллик органига номзодлар партия курултойида, махаллий вакиллик органларига номзодлар тегишли худудий партия ташкилотлари конференция ва йигилишларида кўрсатилади.
8. Партиянинг хукукий макоми
8.1. «Бирлик» Халк Харакати Партияси ва унинг худудий ташкилотлари юридик шахс хукукига эга бўладилар.
8.2. «Бирлик» Халк Харакати Партияси Марказий кенгаши ўз номи акс этириладиган штамп ва мухрга эга бўлади.
8.3. «Бирлик» Халк Харакати Партияси Курултойда тасдикланган ўз байроги ва белгисига эга бўлади.
8.4. Партия Марказий кенгашининг кароргохи Фаргона вилояти Кўкон шахри, Уста Бозор кўчаси 49-уйда жойлашган.
9. Партия Низомига кўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тартиби
Партия Низомига кўшимча ва ўзгартириш киритиш кўпчилик партия аъзоларининг хохиш-иродасини хисобга олган холда курултой хамда у ваколат берган партия органи томонидан амалга оширилади. Партия Низомига кўшимча ва ўзгартириш нисбий кўпчилик томонидан бу ўзгартириш маъкулланган холда амалга оширилиб, бу хакда рўйхатга олувчи идоралар хабардор килинади.
10. Партия фаолиятини кайта ташкил этиш ва тўхтатиш
Партия фаолиятини кайта ташкил этиш ва тўхтатиш курултой карорига асосан, нисбий кўпчилик ёклаб овоз берганда амалга оширилади.
Партия фаолияти мавжуд конунлар доирасида, унга риоя килган холда тўхтатилади.
«Бирлик» Халк Харакати Партиясининг
Таъсис курултойида тасдикланган
2003 йил 25 август, Кўкон шахри
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Рўзи Назар
"Туркистон Легиони" раҳбарларидан бири, Иккинчи жаҳон Урушидан кейин Германия ва АҚШда яшаб, Ўзбекистоннинг мустақиллиги учун курашган инсон...
Добавить сведения