Журнал Ҳаракат №4 (43) 2003. «Бирлик» Партиясининг Таъсис қурултойи
«Бирлик» партиясининг Дастури
Маслак ва максад «Бирлик» Халк Харакати Партияси Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Инсон хукуклари умумжахон декларацияси, Сиёсий партиялар хакидаги конун ва Ўзбекистон Республикасининг бошка конунлари доирасида фаолият олиб борадиган сиёсий ташкилотдир Халкнинг иродаси хамма нарсадан устун эканлигига ва бу гояни ижтимоий адолат ва инсонларга тенг имкониятлар кафолатини берувчи демократик жамиятдагина амалга оширилиши мумкинлигига ишонган «Бирлик» Халк Харакати Партияси хар бир инсон, оила ва бутун жамиятнинг баркамол, бахтли ва саодатли хаётга эришиши, миллий, диний ва маънавий кадриятларнинг хурмат килиниши, биринчи навбатда, хусусий ташабускорликка асосланган иктисодий тараккиётнинг тезлаштирилиши, фукароларнинг конституцион хукуклари ва эркинликларини кафолатланишини таъминлаш максадида халкга хизмат килиш учун ташкил этилган. «Бирлик» Халк Харакати Партияси миллий даромадни адолатли таксимлаш, бу масалада ахолининг ижтимоий ночор табакалари манфаатини химоя килиш ва ахолининг иш билан таъминланиш даражасини оширишни ўз фаолиятининг мухим йўналишларидан бири деб хисоблайди, хар бир инсонга давлат ва жамоат ишларида, сиёсий, иктисодий ва маданий хаётда тенг хукук билан иштирок этиш имкониятини яратиш, мулкчилик, тадбиркорлик ва ракобатнинг барча шаклларига тенг хукук берилишига эришиш, ягона мафкура ва дунёкараш хукмронлик килмайдиган, сўз ва виждон эркинлиги, умуминсоний кадриятлар ва инсонпарварлик хурмат килинадиган, илм-маърифат камол топадиган, барча халк ва элатларнинг анъаналари, урф-одатлари, дини, тили ва маданияти хурмат килинадиган жамият куриш йўлида боради. Демократик жамият барпо этиш Ўзбекистон демократик, дунёвий давлат бўлиши керак. «Бирлик» Халк Харакати Партияси ўзининг бутун фаолияти билан демократиянинг асоси бўлмиш - конун чикарувчи, ижроя ва суд хокимиятларининг бир биридан ажралганлигини амалда жорий килиш, бу ажралишни доим таъминлаб туриш учун курашади. Шунингдек, тўртинчи хокимият саналадиган оммавий ахборот воситаларининг хукуклари кафолатланиши ва сўз эркинлиги хар дом ва тўла амалга оширилиши лозим деб хисоблайди. Конун хукмронлиги жорий этиладиган жамият томон харакат килиш бу даврда партиянинг бош сиёсатидир. Халк хокимиятини мустахкамлаш, кучли давлатдан кучли жамиятга ўтиш, давлат билан жамият ишларини бошкаришда ахолининг хамма табакаларининг иштирокини таъминлаш, иштирокнинг шаклларини ривожлантириш, фукаролар осойишталиги ва миллатлар тотувлигини таъминлаш каби масалалар партия сиёсатида мухим рол ўйнайди. Демократик жамиятнинг баркарорлигини таъминовчи омиллардан бири сайловлардир. Партия сайлов системасини такомиллаштириш, сайловларнинг мавжуд конунлар доирасида ўтказиш механизмларларни яратиш ва уларни хаётга тадбик килиш масаласини доим ўзининг кун тартибида тутади. Ўзбекистон «Бирлик» Халк Харакати Партияси халк ва давлат манфатларини хамма нарсадан юкори кўядиган ташкилот сифатида, бу манфаатларни химоя килиш учун мамлакатдаги барча соглом кучлар билан хамкорликда фаолият олиб боришга интилади. Давлатчиликни мустаккамлаш, жахон хамжамиятида ўзига муносиб ўрин эгаллаш йўлида кўрсатиладиган фаолият «Бирлик» халк харакати мустакиллик учун биринчи бўлиб кураш бошлаган ва мустакиллик учун хал килувчи хисса кўшган ташкилот эди. Унинг вориси бўлмиш «Бирлик» Халк Харакати Партияси ўз илдизларидан бошлаганган анъаналарни давом эттириб, эндиликда Ўзбекистонни иктисодий ривожланган ва дунёда ўз нуфузига яраша жой оладиган кувватли демократик давлат даражасига етказиш учун хизмат килади. «Бирлик» Халк Харакати Партияси: - дунёдаги хамма мамалакатлар билан тенг хукукли ва ўзаро манфаатдорлик тамойиллари асосида шаклланадиган сиёсий, иктисодий ва маданий алокаларнинг ривожлантириш билан бир каторда, бир тарафдан, якин тарихдаги жараёнлар туфайли бир мухитда яшаган мамлакатлари билан мавжуд алокаларни узмасликка, иккинчи тарафдан, илгор демократик мамлакатлар билан алокаларни ривожлантиришга ургу беради. - Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги интеграцион жараёнларни ривожлантириб бориб, секин-аста Европа Бирлигидаги каби тизимларни яратиш якин келажакнинг вазифаси деб хисоблайди. - чет эллардаги ватандошлар билан алокаларни ривожлантириш ва мустахкамлаш, уларга республиканинг иктисодий ва ижтимоий дастурларини рўёбга чикаришда, маданий хаётида иштирок этиш имкониятларини бериш тарафдоригина бўлиб колмай, мустамлакага дучор бўлишимиз сабабли юртини ташлаб чикиб кетишга мажбур бўлган кишилар ва уларнинг авлодларига умумий тартибдан ташкарида, осон йўллар билан Ўзбекистон фукаролиги, истаганларга иккинчи фукаролик хакки берилиши лозим деб хисоблайди. - Ўзбекистоннинг манфаатларини халкаро микёсда химоя килиш максадида демократик йўналишдаги хорижий партиялар ва турли жамоат ташкилотлари билан хамкорлик килади. Иктисодий ва ижтимоий сиёсат борасида Бозор муносабатларига ўтиш нафакат иктисодий, балки сиёсий жараёндир. Мустакилликдан бери ўтган замон ичида Ўзбекистон иктисодида кескин ўзгаришлар бўлмади, иктисод хали хам маъмурий-буйрукбозлик усуллари билан бошкарилмокда. Шулардан келиб чикиб, «Бирлик» Халк Харакати Партияси бозор муносабатларига ўтиш жараёнини ахоли манфаатлари ва эхтиёжлари устиворлигини таъминлайдиган пухта дастурлар асосида жадаллаштиш лозим деб хисоблайди ва шу йўналишда фаолият кўрсатади. Бу йўналишдаги асосий масалалар куйидагилардир: - мулкчиликнинг барча шаклларини тенг хукуклигини таъминлаш. - ишбилармонлик (бизнес)нинг барча кўламидаги макомлари (катта бизнес, ўрта бизнес, кичик бизнес) бозор муносабатларини шакллантиришда мухим ахамият касб этади. Аммо, хозирги даврда кичик бизнесни давлат тарафидан рагбатлантирувчи дастурлар ишлаб чикиш лозим. - мулкни давлат тасарруфидан чикариш ва хусусийлаштириш жараёни давом этмокда. Бозор муносабатларининг гарови бўлмиш бу мухим тадбирни жамоатчилик катъий назоратида, катъий адолат билан амалга ошириш, шунингдек, хусусий мулкчиликнинг амал киладиган сохаларини кенгайтириш. - мулкчиликнинг мухим кўринишларидан бири – ер эгалиги масаласи турли мамалакатларда турлича тарзда хал этилган. Уларнинг тажрибаларига асосланиб, Ўзбекистонда ишни ерни мерос килиб колдириш шарти билан ижарага ёки катта муддатга, ёхуд чекланмаган муддатга шахсий фойдаланиш учун сохибкор фермер ва дехкон хўжаликларига беришдан бошлаш лозим. Ер эгаси билан бозор ўртасида гов бўлиб турган ширкат хўжалиги, жамоа хўжалиги ва кераксиз бошкарув органларини кадамба-кадам бартараф этиш керак. - давлат мулкчилиги факат саноатнинг базис тармокларида, транспортнинг айрим турларида, алока, магистрал коммуникацияларида хукмронлик мавкеини саклаб колиниши мумкинлигини хам хисобга олиб, бошка тармокларда акционерлик, жамоат, ширкат, хусусий корхоналарни ривожланиши учун барча шарт-шароитларни яратмок лозим. - халк хужалиги бир томонлама, социалистик тузумдан мерос бўлиб колган хомашёчиликни тезликда бартараф этиш, махаллий хом ашёдан тайёр махсулотлар ишлаб чикарувчи корхоналар бунёд этишни рагбатлантириш. Ўзбекистонда асосий кишлок хўжалик бойлигимиз бўлмиш пахта толасини кайта ишлаб дунё бозорига тайёр махсулот сифатида етказиб берадиган саноат потенциалининг йўклиги, дахшатли даражадаги ишсизлик муаммосини еча оладиган даражада иш жойлари яратишга маблаг бўлмагани, бу сохада чет эл инвестициялари хам мўъжиза килолмаслиги сабабли иктисодий ислохотлар хам мамлакатимизни кашшокликдан чикаролмайди. Шу сабабли, мамлакат иктисодида кескин ўзгаришлар кила оладиган нооддий ечимлар кидириш лозимдир. «Бирлик» Халк Харакати Партияси куйидаги каби нооддий ечимлар устида ишлаш ва уларни халк мухокамасига чикаргандан сўнгра, жорий этиш лозим деб хисоблайди: - Ўзбекистон ахолисининг маълум кисмини давлатлараро шартномалар бўйича планли равишда ва давлатнинг ёрдами билан кўшни мамлакатларга миграция килиш масаласини кун тартибига олиб келиш лозим. - Ўзбекистон майда тадбиркорларни синдириш ўрнига уларга ёрдам бериб, Ўзбекистонни Россия, хусусан унинг Осиё кисми билан Узок Шарк ва Якин Шарк ўртасидаги бозор кўпригига айлантириш керак. Ижтимоий масалалар «Бирлик» Халк Харакати Партияси ахолининг кам даромадли ва ночор кисмининг ижтимоий жихатдан ишончли химоя килинишига эришиш учун харакат килади. Бозор муносабатларига ўтиш жараёнида тирикчиликнинг кимматлашиши табиий холдир. Лекин асосий йўналиш ахолининг даромадини ошириш, кўшимча иш жойларини барпо этиб, кишиларни, аввало ёшларни ишсизликдан химоя килишга алохида эътибор берилади. Партиянинг диккат-эътиборида бўлган энг мухим масалалардан бири халкнинг ирсий согломлигини таъминлашдир. Бу масалани хал этишда давлатнинг оналик ва болаликни химоя килишига оид дастурини хаётга тадбик этиш мухим ахамият касб этади. Оналарг болани тарбиялаш ва парвариш килишдек мукаддас вазифаларини ижтимоий мехнат билан кўшиб олиб боришни хохласалар, бунинг учун шароит яратиш, яъни уларнинг иш билан бандлигини кафолатлаш, мехнат ва турмуш шароитларини яхшилаш тизимини жорий этиш ва уни ривожлантириш зарур. Партия ташкилотлари мехнат жамоаларининг, мулкдорларнинг болалар уйлари ва кўп болалик оилаларга оталик килишига, уларга ўз маблаглари хисобидан моддий ёрдам кўрсатишга доир ташаббусларни хар томонлама кўллаб кувватлайди, даромаднинг бу каби хайрия ишларига ажратиладиган кисмидан соликларни йўк килиш воситиси билан хайриячиларни рагбатлантиш сиёсатини конунлаштиришга харакат килади. Маърифий ва маънавий-ахлокий масалалар Мамлактнинг келажаги ёш авлод кўлидадир. Давлат ёшларга билим бериш, инсонпарварлик ва маънавий анъаналарига муносиб, жахон цивилизацияси ва маданиятининг энг яхши ютукларини ўзида мужассамлаштирган базасини яратиш учун керакли хамма ишни килиши лозим. «Бирлик» Халк Харакати Партияси барча ёшлар, миллати, ижтимоий ахволи, тили, эътикодидан катъий назар, билим олиш учун тенг имкониятга эга бўлиши, умумий таълим мактаблари ва олий ўкув юртлари текин бўлиши, айни замонда, уларга мукобил мактаб ва олий ўкув юртлари хам мавжуд бўлиши керак деб хисоблайди. «Бирлик» Халк Харакати Партияси ўз сиёсатида буюк давлатчилик шовинизмини, миллатчилик ва экстремизмни коралайди. Сиёсат, маданият, миллатлараро муносабатлар эзгулик, адолат, халоллик, ишонч ва инсофлилик тўгрисидаги умумбашарий тасаввурларга асосланиши керак. Замонавий ютуклардан, умумбашарий кадриятлардан воз кечмаган холда жамиятни Ўзбекистон халкларининг маънавият манбаъларига эътибор беришга, яъни, маънавий-ахлокий кадриятларимизни тиклашга чакиради, жамиятда ахлокий негизларнинг мустахкамланиши учун бутун чоралар билан харакат килади. Барча миллатлар ва халкларнинг анъаналари, диний эътикодлари ва маданиятларини хурмат килиш, улар ўртасида дўстликни мустахкамлаш ва тенг хукукли хамкорликни ривожлантириш йўлида хизмат килади. Ижодкор зиёлиларнинг маънавий куч-гайратига эркинлик бериш, уни мафкуравий васийлик ва сиёсий назорат тазйигидан холи килиш зарур. Партия маданият ва санъатнинг тижорат йўлига солинишига карши. У ахолини, айникса, ёшларни хулк-одобнинг маънавий негизлари хамда тушунчаларига, инсонпарварлик ва ахлокийлик коидаларига зид бўлган барча нарсалардан химоя килиш учун жамиятдаги барча кучлар билан хамкорлик килади. Жамият хам дахрийлик хам дин тўгрисидаги сохталаштирилган тасаввурлардан тамомила халос бўлиши, хар бир инсонга маънавий изланишлар учун кенг имкониятлар очиб берилиши, шахснинг ўзини маънавий камол топтириш, ўз хаёт йўналишини ўзи эркин ва онгли равишда танлашга интилиши, хар томонлама рагбатлантирилиши керак. Экология ва атроф мухитни химоялаш Партия факат иктисодий манфат йўлида атроф мухитни ишдан чикараётган, шахсий манфаатлари йўлида ўсимлик ва хайвонот дунёсига киргин солишга каратилган барча харакатларни коралайди.Чунки бу Она-ер, унинг такрорланмас табиати келажак авлод ва ундан кейинги авлодларнинг хам мулкидир.Шу жихатдан партия атроф мухитни табиий холда саклашга, хамда унинг барча неъматларидан табиий холда келажак авлод фойдаланишига имконият берадиган экологик сиёсат юргазишни максадга мувофик деб билади. Мана шу иктисодий манфаат дея катта бир Орол денгизи куритилгани хеч кимга сир эмасдир. Партия бу йўналишда кўп йиллардан бери Марказий Осиё ва колаверса бутун дунёнинг башарий муоаммосига айланган Орол фожеасини хал килиш ва унинг ечимини топишни энг долзарб масалалардан бири деб билади. «Бирлик» Халк Харакати Партиясининг Таъсис Курултойида тасдикланган 2003 йил 25 август, Кўкон шахри

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону