Журнал Ҳаракат
№3 (48) 2004. ИЧИДАГИЛАР
(Сўз боши ўрнида) -
Мухолифат нима килиши керак, нима килмокда
Хар кандай сиёсий партиянинг асосий максади ўз гоялари, ўз программасини хаётга тадбик килишга эришишдир. Бунинг учун партия хокимиятга келиши керак. Демократик партиялар хокимиятга келишнинг бирдан бир йўли сифатида сайловларни тан оладиларми, демак, асос максад йўлидаги марралардан бири - сайловларда галаба козониш.
Кўппартиялик системаларда хокимиятни, яъни давлатни бошкаришни кўлга олиш учун курашда партиялараро ракобатнинг борлиги жамиятни ривожлантириш йўлидаги асосий омилдир. Хар кандай ривожланишнинг мотори ракобат эканлиги хусусидаги, балки хамма хам тушуниб етолмайдиган, оддий хакикатни бир чеккага кўйиб туриб, олдин соддарок ўхшатишлардан бахс килайлик.
Социалистик тузумнинг капитализмга ютказишининг биринчи сабаби - социалистик иктисод ракобатни инкор этганию капитализм эса айнан ракобатга таянганини хозир хамма тан олади. Бу иктисод сохасида.
Сиёсатда хам айнан шундай. Жамиятни бошкаришда ракобат бўлиши керак. Ракобат сиёсий партиялар ўртасида бўлади. Буни аксиома сифатида кабул килиш учун жамиятни, давлатни бошкаришда энг яхши (оптимал) йўлни кандайдир илмий усуллар билан олдиндан чикариб кўйиш мумкин эмаслигини тан олиш керак. Оптимал йўл аввалдан маълум бўлмагани учун турли партиялар ўз йўлларини таклиф киладилар, жамиятнинг ўзи сайловлрда бу йўллардан бирини, яъни партияларнинг бирини танлайди. Даврий равишда ўтказиб туриладиган сайловлар, яъни партияларнинг очик ракобати натижасида бутун жамиятнинг манфаатларига жавоб берадиган, халк фаровонлигини таъминлайдиган ривожланиш йўли хаётга тадбик килинади.
Хатто кўппартияликка асосланган системаларда хам маълум бир даврда хато йўллардан кетилиши мумкин, лекин бир партиялик режимларда каби боши берк кўчага кириб колиш хавфи йўколади.
Демократик давлатларда партияларнинг сайловларда катнашиш, яъни партиялараро ракобатда иштирок этиш йўлида хеч кандай тўсик йўк. Хатто, янги тузилган партиялар учун хам. Чунки, керакли хужжатларни тайёрлаб янги партияни рўйхатдан ўтказиш расмиятчилик учун килинадиган ўта осон иш. Асосий нарса - халкнинг ишончини козониш ва сайловларда ютиш ёки, хеч бўлмаса, маълум бир фоиз овоз олиб, парламентга кирабилиш.
Етарлича овоз ололмаган партия ўз-ўзидан йўк бўлиб кетаверади, унинг расман тан олиш йўлида тўсиклар кўйиш демократияга йўл беришни истамаган режимлардагина бўлади.
Давлатни бошкаришда ракобатга йўл кўймасликдан бошка фикри, демак, ўз хокимиятини саклаб колишдан бошка максади бўлмаган Ўзбекистондаги хукумат - хакикий кўпартияликка ўтишни истамаётган ва бу сабабдан мамлакатнинг ривожланишига тўсик бўлаётган режимларнинг энг ёркин мисоли бўлолади.
Демак, партия ўз программасини хаётга тадбик килишга эришиш учун хокимиятга келиши, хокимиятга келиш учун сайловларда иштирок этиши, сайловларда иштирок этиш учун эса мавжуд конунлар доирасида рўйхатга олиниши керак. Шундай экан, маълум бир боскичда партияни рўйхатдан ўтказиш унинг асосий максадига айланади.
Бизни мухолифат нима килиши кераклиги ва нима килаётгани кизиктирар экан, аввал мухолифатдаги партиялар рўйхатдан ўтиш учун нима килишлари керак, хозир нима килмокдалар деган саволларга жавоб ахтарайлик.
Нодемократик режим мухолифатни рўйхатга олиши мумкинми?
Бу савол кайта кариш йиллари миллий демократик ташкилотларнинг аъзолари ичида кенг таркалган «мустакилликка урушмасдан, кон тўкмасдан эришиб бўладими» деган саволга ўхшаб кетади. Бу саволларга жавоб бериш учун бироз тарихий экскурс лозим.
Ўтган асрнинг иккинчи ярмида Осиё ва Африкада миллий озодлик харакатлари авж олди. Юз йиллаб, асосан Европа давлатларининг мустамлакаси бўлган халклар мустакиллик учун курашдилар. Курашнинг асосий шакли - куролли уруш бўлганини хамма билади. Мустабид режимлар остида яшаган халклар ўз фарзандларининг кахрамонона кураши, уларнинг кони эвазига мустакилликка эришдилар.
Совет империяси чинордек мустахкам бўлиб кўринган йиллардаёк ўз мамлакатларининг мустакил бўлишини орзу килган ўзбек миллатпарварлари ахир бир кун бизда хам миллий-озодлик кураши бошланиши ва бу кураш куролли кураш бўлишига ишонишарди. Дунёнинг тажрибаси хам, ўша кунларнинг оддий мантиги хам мустакиллик учун куролли курашдан бошка йўл кўрсатмасди.
Аммо, 80-чи йилларда вазият ўзгарди. Иккинчи жахон урушидан кейин Гарбий Европада мустахкам демократик системанинг яратилиши, инсон хукукларини хурмат килиш марказий мавзуга айланиб бориши ва буларнинг натижаси ўларок, 1977 йилда СССРнинг хам иштирокида Хельсинки Конференциясининг ўтказилиши - тарихий ўзгаришларнинг бошланиши бўлди. Баъзи зиёлилар жуда кўп масалалар катори мустакиллик масаласини хам урушсиз, демократик воситалар билан хал килса бўлади, деб тушуна бошладилар.
Ва шундай бўлди хам. 1991 йили СССРдек аждахо империя демократик йўл билан, хукукуий йўллар билан кулатилди, бошкалар катори Ўзбекистон хам мустакил давлатга айланди.
Шунга ўхшаб, Ўзбекистон каби диктаторлик режимининг мохиятини демократик хукукий усуллар билан ўзгартириш, уни демократия йўлига солиб юбориш, биринчи мухим кадам сифатида эса, мухолифат партияларининг расман тан олишига эришиш мумкин.
Бундай кескин хулоса чикариш учун асос бўлган омиллар - мухолифат хакикатда хам халкнинг етарлича катта кисми тарафидан кўллаб кувватланаётгани учун уни узок вакт инкор килиб бўлмаслиги ва Ўзбекистон хукумати борган сари реалист хамда прагматик бўлиб бораётганидир десак, факат кисман тўгри бўламиз. Чунки бу ерда мавжуд вазиятга таъсир этиш кучи билан юкоридагилардан колишмайдиган яна бир омил бор, бу - ташки дунёнинг таъсири. Бу таъсир мухолифатга маънавий куч бераётгани табиий, аммо, бундан хам мухим бўлгани, айнан шу таъсир Ўзбекистон хукуматини яна хам «реалист» ва «прагматик» бўлишга мажбур килмокда.
Мана бир йилдан бери Ўзбекистондаги демократик мухолифатнинг асосий кучи бўлмиш «Бирлик» Халк Харакати Партияси расмий рўйхатдан ўтиш учун хокимиятнинг икки тармоги - хукумат ва суд - билан хукукий майдонда кураш олиб бормокда.
Мухолифатнинг хокимиятга келиб ўз гоя ва максадларини амалга ошириш йўлидаги бугунги асосий марра - рўйхатдан ўтиб, сайловларда иштирок этиш эканми, мухолифат бу маррани хукукий йўллар билан кўлга киритиш учун керак бўлган хамма нарсани килаётгани бўлажак галабанинг гаровидир.
Мухолифатнинг дастури борми ўзи?
Макола бош сарлавхасидаги саволни конкретлаштириш учун бўлса керак, мухолифатнинг программаси борми ўзи, деб сўровчилар кўп топилади. Аммо, кандай программа, кандай дастур?
Бир вактлар «Бирлик» рахбари Абдурахим Пўлат ўзи катори юрт ташкарисига чикиб кетган «Эрк» партияси лидерлари томонидан эълон килинган бу партия дастурининг «асаларичиликни хам риволантиришга» хусусидаги моддаси устида кулгани, кўпчиликка маълум бўлмаса хам, бўлган вокеа. Кулги ўринли эди. Чунки, халк хўжалигининг хамма сохаларию ижтимоий ва маънавий хаётнинг хамма тармокларини бирма бир санаб чикиб, имкон бор ерда юксак ракамлар, имкони бўлмаган жойда мавхум «ривожланишлар» ваъда килиш - коммунистлардан колган программа яратиш услубидир.
Хакикий сиёсий партиянинг дастури умумий шаклда ёзилган бўлиб, у - партиянинг етарлича узок даврга мўлжалланган фалсафаси ролини ўйнайди, бу партиянинг бир тарафи ўнг, бир тарафи сўл деб белгиланган сиёсий спектрдаги ўрнини белгилашга имкон беради, инсон хаётида - ўткинчи эмас, абадий роль ўйнайдиган масалаларга (мулкчилик, жамиятни бошкариш системаси, дин, оила, таълим-тарбия ва шу кабиларга) муносабат билдиради.
Ха, шу маънода хозир мажуд бўлган Ўзбек демократик мухолифатининг дастури бор. Киска килиб айтсак, унинг фалсафаси - демократия ва эркин бозор иктисоди. Бу дастурдан кўриш мумкинки, мухолифатнинг сиёсий спектрда тутган ўрни - ўнг марказ.
Дастур - узок ваъдали фалсафа экан, мухолифатнинг, умуман олганда, сиёсий партяларнинг бу кунги муаммоларни ечишга каратилган иш режаси бўлиши керак. Партияларнинг иш режаси одамларни сайловлар олдидан кизиктиришга бошлайди. Шу сабабли, партияларнинг иш режалари «Сайловолди Дастур» номи билан сайловлар арафасида халкнинг огзига тушади. Бундай дастурда хам хамма мавзу ва муаммоларни тилга ола бериш ножиддийлик бўларди. Гарб мамлакатларининг тажрибасидан келиб чиксак, Сайловолди Дастурда бу кун учун долзарб бўлган бир нечта муаммога ургу бериш максадга мувофик бўлишини кўрамиз.
Масаланинг яна бир тарафи мухим. Партиянинг максади сайловларда ютиб чикиш бўлгани сабабли, кўпинча, минг афсуски, Сайловолди Дастур популистик, яъни кўпчилик учун жозибали, аммо бажарилиши кийин бўлган ваъдалардан иборат бўлиб колади. Демак, хакикий демократияларда факат партияларнинг етуклиги эмас, жамиятнинг етуклиги, яъни партиялар фалсафаси билан популистик ваъдалар канчалик бир-бирига уйгун эканлиги, ваъдалар канчалик хакикатга якин эканлигини тушуниб етиш даражаси мухим роль ўйнайди.
Бу йил - Ўзбекистонда парламент сайловлари йили. Мухолифат партиялари хукуматнинг ноконуний тўсикларига карамасдан бу сайловларда иштирок этиш харакатидалар. Кўрамиз, улар кандай Сайловолди Дастурларини олга суришади.
Шу маънода, бу йилги сайловлар мухолифат учун хам жамият учун хам илк имтихон бўлса ажаб эмас.
Ошкоралик масаласи
Демократик мухолифатнинг вазифаларидан яна бири - ошкоралик учун курашиш. Ошкоралик бор жойдагина жамиятдаги иллатларни йўк килиш учун имконият пайдо бўлади. Ошкоралик бор жойдагина халк тўлаган соликлар хисобига яшайдиган хукумат ва хокимиятдаги бюрократияни халк, жамият, мамлакат манфаатлари йўлидан юришга мажбур килиш мумкин. Акс холда, улар ўз манфаатлари ва ўз хўжайинларининг манфаати, диктатураларда диктаторнинг манфаатлари учун хизмат киладилар. Ошкоралик бор ердагина хар кандай давлатда мавжуд бўлган касаллик - коорупцияни маълум бир доираларда ушлаб туриш, касалликнинг саратон каби таркалиб кетишини олдини олиш мумкин.
Мухолифат Ўзбекистонда хукуматнинг оммавий ахборот воситалари устидан ўрнатган монополиясини, яккахокимлигини бузиш учун имкониятлари доирасида хамма нарсани килмокда. Сал кам 10 йилдан бери чет элда чоп этилиб Ўзбекистонда таркатиб келинаётган «Харакат» журнали, турли даврларда нашр этиб келинган «Бирлик», «Эрк», «Мустакил Ўзбекистон», «Демократик Ўзбекистон», «Тўмарис», «Эркин ёш» газеталари, инсон хукуки масалаларига багишланган бюллетенлар, бугун мухолифат тарафидан юритилаётган веб-сайтлар, ва нихоят, хабарларини хозирча факат интернетда ва «Харакат» журналида ўкиш мумкин бўлган «Харакат» Ахборот Агентлигининг тузилиши - гапимизнинг исботидир.
Ўзбек тилидаги биринчи сайтлар хам мухолифат томонидан («Бирлик»нинг сайти) яратилганини эслатиб ўтишдан фойда бор.
Кези келганда шуни айтиш жоизки, «Озодлик», «Америка Овози» ва ББС каби радиоларнинг ўзбекча программалари хам ўзбек мухолифатининг танкиди остида Ўзбекистондаги расмий ахборот воситаларидан бироз прогрессиврокдир, йўкса, улар хам ўшалардан колишмасди. Фикримизни тасдиклаш учун факатгина бир нечта мисол келтирамиз: Якин-якинларгача ББС радиосининг бир ходими «Бирлик» сайтидаги Мухмонлар китобида мухолифатни энг ифлос сўзлар билан хакорат килиб келарди. «Озодлик» радиосининг мухбирлари Ўзбекистон хукуматини кескинрок танкид килиб юборувчи материал тайёрласалар, бундан мухолифат хиди келмокда деб, эфирга берилмайди, лекин эшиттиришларидан хукуматнинг хиди келиб турганини гўёки сезишмайди. «Америка Овози»нинг Вашингтондаги марказий офисида ишлайдиган ўзбек журналистлари эса, Ўзбекистондаги мухбирларига «Мухолифатга якин бўлсанг, ишдан хайдаймиз» деб тахдид килиб туришдан хам чекинишмаган.
Лекин, юкорида айтганимиздек, мухолифат бу сохада ўз вазифасини бажармокда. Бугун Ўзбекистонда хакикий ошкоралик факат мухолифатнинг оммавий ахборот воситаларида мавжуддир.
Инсон хукуклари сохаси
Расмий сиёсий мухолифати бўлмаган мамлакатларда диктатурага карши кураш хукук химоячиларининг зиммасига тушишини хамма билади. Бошка томондан, мухолифат учун расмий сиёсий сахна ёпик бўлса, мухолифатчилар ўз сиёсий хукуклари учун, ўз инсоний хукуклари учун ўзлари курашишга, бошкачарок айтсак, хукук химоячиси бўлишга махкумлар хам. 1992-93 йиллардаги демократик мухолифатга карши бошланган репрессиялардан кейин, айнан, шундай вазият юзага келди.
Буни биринчи бўлиб «Бирлик»чилар тушуниб етдилар. Ўша кунлар хусусида «Бирлик» халк харакатининг раиси Абдурахим Пўлат ўз ташкилотининг 2003 йил 6 майда бўлиб ўтган курултойига юборган Хисобот маърузасида шундай ёзганди:
«30-чи йиллардаги Сталин репрессияларининг масштаби 1953 йилгача чет элда хам СССРнинг ичида хам етарлича маълум бўлмаган. Айнан шу сабабдан, режим ўз репрессияларини деярлик каршиликсиз олиб борган ва ўта мудхиш натижаларга эришган.
Ўзбекистондаги хукук химоячиларининг, хусусан «Бирлик»чи хукук химоячиларининг буюк хизматлари шундаки, улар мамлакатимизда бўлаётган вокеалар хакида бутун дунёга бонг урдилар ва Ўзбекистон хукумати олиб борган катагонларининг масштабини чегаралашга муваффак бўлдилар. Бу кураш давомида Ўзбекистонда хеч бир мамлакатда бўлмаган хукук химоячилари харакати вужудга келди. Яъни, бизда бир неча гурух ёки ташкилот эмас, жуда кўп гурух, ташкилот ва уларнинг шуъбаларидан иборат Харакат шаклланди» («Харакат» журнали, № 3 (42), 2003).
Мухолифатчи хукук химоячиларининг фаолияти натижасиз колмади. Ўзбекистон хукумати чекинишга ва мухолифат вакилларига эркинлик беришга, сиёсий ислохотлар хусусида ваъдалар беришга мажбур бўлди. АКШ ва Ўзбекистон ўртасида имзоланган Стратегик Шартномада хам бу ваъдалар ўз ўрнини олди.
Бу вокеалар 2003-2004 йиллари сиёсий партияларнинг янгидан жонланишиги замин яратди.
Демак, мухолифат бу йўналишдаги вазифасини хам шараф билан бажариб келмокда.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Пўлат Охун
Собиқ СССР халқ депутати, Халқ депутатлари таркибида тузилган Регионлараро Депутатлар Гуруҳининг (раисдошлари - Ельц...
Добавить сведения