Журнал Ҳаракат
№4 (43) 2003. «Бирлик» Партиясининг Таъсис қурултойи
Таъсис курултойининг баённомаси
25 август 2003 йил
Кўкон шахри
Курултойда катнашган делегатлар рўйхати (95 киши):
Жиззах вилоятидан: М.Курбонов, М.Назиров, У.Хайдаров, А.Баратов, С.Курбонов, А.Жўраев
Самарканд вилоятидан: Х.Ганиев, О.Тошпўлатов, Ш.Ашуров, Ф.Пиримкулов, А.Умурзоков;
Тошкент вилоятидан: Р.Комилов, Ш.Жўраев, Б.Нурматов, И.Тўланов, Н.Давлеталиев;
Андижон вилоятидан: А.Орипов, Назарбеков, Х.Йўлдошев, Б.Ёкубжонов, Д.Мухиддинов, Н.Азизов, И.Зоиров, М.Исхоков, Д.Тиллахўжаев, Б.Кўзиев, И.Алматов, С.Курбонов, У.Хамрокулов, И.Исмоилов, С.Сайдалиев, К.Омонов;
Хоразм вилоятидан: Х.Ёкубов, К.Жуманиёзов, Б.Каримов, Р.Маткаримова, Д.Отамуродова;
Наманган вилоятидан: С.Устабоев, А.Абдуллаев, А.Эгамов, Э.Мўйдинов, Г.Тошпўлатов, О.Косимов, О.Юлдашев;
Тошкент шахридан: В.Иноятова, Х.Абдуллаев, М.Махмудова, М.Махмудов, Н.Норбўтаев, М.Расулева, Х.Юнусов, Ж.Ражабоев, Ч.Маматкулов, Т.Иноятов, М.Расулева, З.Юнусова;
Фаргона вилоятидан: А.Мухиддинов, И.Дадажонов, Х.Сулаймонов, А.Козокбоев, И.Тешабоев, П.Жабборов, М.Ахмедов, Г.Маматалиев, Р.Абдуллаев, А.Исмоилов, А.Каримов, М.Абдурахмонов, У.Жўраев, О.Бойхонов, Р.Ганиев, Р.Курбонов, Т.Ўктамов, И.Холиков, М.Саидалиев, А.Саидалиев, О.Юнусов, М.Болтабоев, Р.Дадажонов, Э.Кўшматов, Б.Гуломов, Б.Жўраев;
Кашкадарё вилоятидан: Д.Ташанов, З.Мирзакулов, Г.Рахматов, Ж.Рўзиева, А.Эшпўлатов, Э.Юсупов, К.Келдиёров, Ё.Турлибеков, С.Саидалиев, А.Маматов, С.Хакдодов, К.Самандаров, Т.Эшкобилов.
Мехмонлар:
АКШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакили Марк Ларен;
АКШ Халкаро Республика Институтининг Ўзбекистондаги вакили Грег Стивенсон;
«Интерньюс»нинг Фаргона водийси вакили Д.Тошбоев;
АКШнинг Фридом Хауз ташкилотининг водийдаги вакили Г.Сотиболдиев;
«Озодлик» радиосининг мухбири С.Ашуров;
«Би-би-си» радиосининг мухбири М.Азаматова;
Кўкон «Мулокат» жамиятининг раиси Ш.Бурхонов.
Делегатлар томонидан куйидаги таркибда Курултойнинг ишчи органлари бир овоздан сайланди:
Курултойда раислик этувчи - Кўшматов Эргашали
Котиба - Махмудова Максуда
Мандат ва санок комиссияси: Ш.Жўраев, Н.Норбўтаев
К У Н Т А Р Т И Б И:
1. «Бирлик» Халк Харакати Партиясини тузиш;
2. Партиянинг Дастур ва Низоми лойихаларини мухокама килиш;
3. Мандат ва санок комиссиясининг хулосаларини тинглаш;
4. Партия тузиш ва унинг Дастури хамда Низомини тасдиклаш бўйича карорлар кабул килиш;
5. Ташкилий масалалар.
Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан «Бирлик» халк харакати Марказий кенгашининг раиси Абдурахим Пўлатнинг маърузаси ўкиб эшиттирилди. «Биз кандай партия тузмокдамиз?» деб номланган маърузада «Бирлик» Халк Харакати Партияси демократик, дунёвий, конструктив мухолифат партияси эканлиги таъкидланиб, унинг партиялар спектридаги жойи ўнг-марказ деб белгиланади. Партиянинг олдида турган вазифаларни хам кискача санаб ўтган Абдурахим Пўлат, уларнинг ичидан мухимлари сифатида партияни Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказиш, партияни жамиятга танитиш, хукумат билан мулокот йўлларини кидириш кабиларни санаб ўтади. У ташкилий масалалар бўйича ўз таклифларини хам киритган. Жумладан, Курултой рози бўлса ўзи партия раислигини зиммасига олишга тайёр эканлигини айтиб, партиянинг Бош котиби ва раис ўринбосарлари лавозимига номзодлар кўрсатган. Маъруза бўйича делегатлардан И.Дадажонов, Х.Ганиев, Х.Абдуллаев ва Ё.Турлибековлар сўзга чикиб, хозир асосий вазифа сиёсий партия тузиш эканлигини таъкидладилар ва бугун бу хусусда карор олиш таклифларини киритдилар.
Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан С.Устабоев делегатларга Курултойда мухокама килиш учун такдим этилган Дастур ва Низом лойихаларини ўкиб эшиттирди. Мухокамада делегатлардан С.Саидалиев, Н.Давлеталиев, И.Тўланов, О.Косимов, Х.Ганиев, Р.Комилов, М.Исхоков, Г.Рахматовлар сўзга чикиб Дастур ва Низом лойихаларини умуман олганда кўллаб-куватлашларини билдирдилар, уларга жузий кўшимча ва ўзгартишлар киритдилар.
Учинчи масала бўйича Мандат ва санок комиссиясининг раиси Н.Норбўтаев чикиш килди. Унинг тахлил ва хулосасига кўра, Курултой ишида Ўзбекистоннинг 8 вилояти (Тошкент, Жиззах, Фаргона, Андижон, Наманган, Самарканд, Хоразм ва Кашкадарё) ва Тошкент шахридан сайланган 115 делегатдан 95 нафари катнашмокда. Уларнинг хаммаси вилоятлар ва Тошкент шахридаги махаллий Ташкилий Кўмиталар томонидан партия аъзоларининг сонига караб сайланганлар. Н.Норбўтаев Курултойдан уларнинг ваколатларини тасдиклашни сўради. Курултой катнашчилари бу таклифни бир овоз билан тасдикладилар.
Шундан кейин Кун тартибининг 4-чи бандига биноан «Бирлик» Халк Харакати Партиясини тузиш ва унинг Низом хамда Дастурини тасдиклаш хакида айрим-айрим икки Карор кабул килинди.
Кун тартибидаги бешинчи масала юзасидан В.Иноятова сўзга чикиб Партия раислигига Абдурахим Пўлатнинг номзодини кўрсатди. Делегатлардан Д.Ташанов партиянинг раислик лавозимига В.Иноятовани, А.Орипов Пўлат Охунов номзодини ва К.Келдиёров ўз номзодини кўрсатдилар. Номзодлар овозга кўйилди. Мандат ва санок комиссиясининг хулосасига кўра партия раиси лавозимига Абдурахим Пўлат сайланди («ха» - 53 киши, «йўк» - 20 киши, «бетараф» - 22 киши). Бошка номзодлар куйидагича овоз олдилар: Васила Иноятова («ха» - 12 киши, «йўк» - 50 киши, «бетараф» - 13 киши), Пўлат Охунов («ха» - 3 киши, «йўк» - 89 киши, «бетараф» - 3 киши), К.Келдиёров («ха» - 4 киши, «йўк» - 89 киши, «бетараф» - 2 киши).
Партия раисининг ўринбосарлари вазифасига Абдурахим Пўлатнинг маърузасида айтилган куйидаги 6 кишининг номзоди кўрсатилди.
1. Ташкилий ишлар ва кадрлар масаласи бўйича - И.Дадажонов;
2. Ташки алокалар бўйича - П. Охунов;
3. Фаргона водийси бўйича - Х.Сулаймонов;
4. Кашкадарё, Сурхондарё вилоятлари бўйича - Д.Ташанов;
5. Самарканд, Жиззах, Навоий вилоятлари бўйича - Х.Ганиев;
6. Бухоро, Хоразм вилоятлари ва Коракалпогистон Республикаси бўйича - Х.Ёкубов.
Номзодлар овозга кўйилди ва улар кўпчилик овоз билан тасдикланди. Овозлар таксимоти куйидагича: И.Дадажонов(«ха» - 93 киши, «йўк» - 0 киши, «бетераф» - 2 киши), П. Охунов(«ха» - 62 киши, «йўк» - 20 киши, «бетараф» - 13 киши), Х.Сулаймонов («ха» -94 киши, «йўк» -0 киши, «бетараф» - 1 киши), Д.Ташанов(«ха» - 54 киши, «йўк» - 30 киши, «бетараф» - 11 киши), Х.Ганиев(«ха» - 52 киши, «йўк» - 32 киши, «бетараф» - 11 киши), Х.Якубов(«ха» - 93 киши, «йўк» -0 киши, «бетараф» - 2 киши).
И.Дадажонов партиянинг Бош котиби лавозимига В.Иноятованинг, С.Саидалиев эса Пўлат Охуновнинг номзодини кўрсатди. Номзодлар овозга кўйилди. Аксарият кўпчилик овоз билан («ха» - 84 киши, «йўк» - 4 киши, «бетараф» - 7 киши) В.Иноятова партиянинг Бош котиби этиб сайланди.
Партия Марказий кенгашининг аъзолигига номзодлар рўйхатини хар бир вилоят вакиллари ўзаро келишиб Курултой раисига куйидаги тартибда такдим этишди:
Тошкент шахридан: Хайит Абдуллаев, Рухиддин Комилов, Набибулла Норбўтаев, Вазира Эгамбердиева.
Тошкент вилоятидан: Усмонали Бойназаров, Исомиддин Тўланов, Олим Каюмов.
Сирдарё вилоятидан: Убайдулла Эгамов, Исроил Ризаев.
Жиззах вилоятидан: Мухиддин Курбонов, Мамаражаб Назаров, Улугбек Хайдаров.
Самарканд вилоятидан: Неъмат Бўтаев, Абдумалик Умурзоков, Аваз Пиримкулов.
Кашкадарё вилоятидан: Зулфикор Мирзакулов, Ганижон Рахматов, Жамила Рўзиева.
Хоразм вилоятидан: Комилжон Жуманиёзов, Раънохон Маткаримова, Дармонжон Отамуродов.
Наманган вилоятидан: Собитхон Устабоев, Гофуржон Тошпўлатов, Мухаммадали Корабоев.
Андижон вилоятидан: Акбарали Орипов, Музаффармирзо Исоков, Ўрмонали Хамрокулов.
Фаргона вилоятидан: Эргашали Кўшматов, Адхам Мухитдинов, Эргашали Бобожонов.
Жами 30 киши. Делегатлардан И.Тўленов, Д.Ташанов ва А.Мухиддиновлар партия раиси, раис ўринбосарлари ва партия Бош котиби партиянинг Марказий Кенгашига вилоятлар хисобидан эмас, тўгридан тўгри аъзо килиб кириши лозимлигини таклиф этдилар. Улар билан Марказий Кенгаш аъзолигига номзодларининг сони 38 кишига чикди.
Бу 38 номзоднинг рўйхати овозга кўйилди ва кўпчилик овоз билан тасдикланди («ха» - 90 киши, «йўк» - 4 киши, «бетараф» - 1 киши).
Партиянинг Тафтиш комиссиясига И.Дадажоновнинг таклифи билан куйидаги номзодлар кўрсатилди: С.Устабоев, З.Мирзакулов, Ж.Рўзиева. Номзодлар бир овоздан тасдикланди.
Курултой Кун тартибига кўйилган барча масалаларни кўриб чикиб, куйидагича Карор кабул килди:
К А Р О Р :
1. Мандат ва санок комиссиясининг таклифи билан Курултой делегатларининг ваколатлари тасдиклансин.
2. 2003 йил 25 август куни «Бирлик» Халк Харакати Партияси тузилган деб эълон килинсин.
3. «Бирлик» Халк Харакати Партиясининг Низом ва Дастурининг лойихалари умумий шаклда тасдиклансин. Уларга таклиф ва тузатишлар киритиб, 3 кун мухлат ичида Марказий кенгаш Бош котибига такдим этиш Д.Ташанов ва Р.Комиловларга юклатилсин (Низом ва Дастур матнлари 1-чи ва 2-чи иловаларда).
4. Абдурахим Пўлат «Бирлик» Халк Харакати Партиясининг раиси деб тасдиклансин.
5. «Бирлик» Халк Харакати Партиясининг ташкилий ишлар ва кадрлар масаласи бўйича Исмоил Дадажонов, Ташки алокалар бўйича Пўлат Охунов, минтакалар бўйича Холикназар Ганиев, Дейнов Ташанов, Хамдам Сулаймонов, ва Хайитбой Якубовлар раис ўринбосарлари деб тасдиклансин.
6. «Бирлик» Халк Харакати Партиясининг Бош котиби вазифасига Васила Иноятованинг номзоди тасдиклансин.
7. Марказий Кенгашнинг 38 кишилик таркиби тасдиклансин (аъзолар рўйхати 3-чи иловада).
8. Тафтиш комиссиясига Зулфикор Мирзакулов, Собитхон Устабоев ва Жамила Рўзиеваларнинг номзодлари тасдиклансин.
9. Партия Марказий кенгаши аъзоларидан В.Иноятова, Р.Комилов ва Х.Абдуллаевларга Партия Уставини рўйхатдан ўтказиш жараёнида ёки мунозаралар келиб чиккан такдирда судда Партия номидан иштирок этиш ваколати берилсин.
10. Партиянинг Марказий Кенгашига Партия Низомига кўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ваколати юклатилсин.
11. Партия Низомини Адлия вазирлигидан рўйхатга олдириш учун барча хужжатларни тайёрлаб, вазирликка такдим килиш партиянинг Бош котиби В.Иноятовага топширилсин.
«Бирлик» Халк Харакати
Партияси Таъсис Курултойига
раислик килувчи Эргашали Кўшматов
Котиблик килувчи Максуда Махмудова