Журнал Ҳаракат №4 (43) 2003. «Бирлик» Партиясининг Таъсис қурултойи
Абдурахим Пўлат - Биз кандай партия тузмокдамиз?
(Курултойда ўкиб эшиттирилган маъруза матни) «Бирлик» Халк Харакати Партиясининг Таъсис Курултойида катнашаётган хамма делегат ва мехмонларни бу мухим сиёсий вокеа - катта кийинчиликлар билан бўлса хам - нихоят «Бирлик»нинг таянч нукталаридан бири бўлмиш Кўконда амалга ошаётгани билан табриклайман. Курултой ишида мувафаккиятлар тилайман. * * * Азиз дўстлар, сафдошлар! Хар доим айтилиб келаётгандек, бугун расман тузилаётган «Бирлик» Халк Харакати Партияси «Бирлик халк харакатининг давомчисидир. «Бирлик» халк харакати ўз мохияти билан сиёсий партия эди. Лекин, биз бугун ташкилотимизнинг номини хам партия деб расмийлаштираяпмизми, кўп масалаларда Харакатнинг тарихи ва унинг мохиятига асослансак-да, бир катор мухим саволларга хозир расман жавоб беришимиз керак. «Бирлик» - демократик партия Ха, биринчидан, «Бирлик» Халк Харакати Партияси демократик партиядир. 20 асрнинг охирида демократиянинг дунё масштабидаги галабси томон юриш оркага кайтиб бўлмас нуктага етиб келди. 21 аср галбага эришиладиган давр бўлиши аник. Буни англаб етган, аммо халкни ўз манфаатлари йўлида кулликда ушлаб туриш ниятидан воз кечмаган турли гурухлар номида «демократи» сўзи бўлган партиялар тузиб олаётганлари, айни замонда хакикий демократик принципларга содик бўлган бизнинг партиямиз номида «демократия» сўзининг йўклиги хеч кимни чалгитмаслиги керак. Хатто, партия программаларида демократик принципларнинг акс эттирилиши хам уларнинг демократияга содик колишлари учун кафолат бермаслигини бир неча партия мисолида кўрганимизни эслатиб ўтиш хам фойдали. Асосий демократик принциплар, яъни конунчилик, ижрочилик ва суд хокимиятларининг бир биридан мустакил бўлиши, хакикий кўппартиялик, ошкоралик, мулкчилик шаклларининг тенглиги ва инсон хукукларининг хурмат килиниши каби принциплар бизнинг программамизда ўз ўрнини олган. Лекин, бизнинг козиримиз – уларнинг программамизда борлигигина эмас, киска, аммо жўшкин тарихимизда бу принципларга содиклигимизни амалда кўрсатолганимиздир. Ташкилотимизнинг ички хаётида демократик принциплардан хеч чекинмаганимиз хам энг буюк меросларимиздан бири бўлиб колганини билан фахрлансак бўлади. Шу мавзуни давом эттириб, бир нарсани ургуламокчиман. Биз Ўзбекистонда виждон эркинлиги йўклиги сабабли жамиятда вужудга келган муаммоларга катта эътибор бериб келдик ва эътибор беришни давом эттирамиз. Чунки, биз жамиятдаги кескинликнинг, колаверса бекарорликнинг сабаби мавжуд хукуматнинг салкам атеистик сиёсатидир, деб хисоблаймиз. Айни пайтда, партиямиз - дунёвий партия. Бу принципиал дунёвийлик масаласида жамиятда тушинмовчиликлар бор. Мавжуд хукумат уларни бартараф килиш учун репрессиялар йўлини, яъни хукуматнинг тушунчаларни кабул килмаганларнинг овозини куч билан ўчириш йўлини танлади. Биз бу йўлдан боролмаймиз, бормаймиз. Шунинг учун, дунёвийлик принципимиз ва диний карашларни сиёсатга олиб киришга каратилган уринишларни нима учун нотўгри деб хисоблашимизни одамларга тушунтиролишимиз керак. Сиёсатчилик бир касб эканлигини, касб эгаси учун эса, эътикодидан катъи назар ўз касбини профессионал бажаришигина мухим эканлигини англатишимиз керак. Бу осон эмас, аксинча, машаккатли иш. Аммо, у билан жиддий шугулланишдан бошка йўл йўк. Партиялар спектридаги ўрнимиз - ўнг-марказ Сиёсий партиянинг номи ва унинг программаси кўп нарсани ифодаласа хам, партия тўгрисида тўла тасаввур олишга имкон бермайди. Партияларнинг кимлигини кўрсатувчи факторлардан бири уларнинг хаёт фалсафасидир. Айнан шу фалсафага караб, партиялар спектридаги марказ, ўнг ва сўл канотлар хакида гапириш мумкин. Ўнг канотдаги партиялар, кискача ўнг партияларнинг фалсафаси - имкон борича давлатнинг функцияларини чеклаш, иктисоддан бошлаб хамма сохаларнинг хусусий сектор кўлида бўлишини рагбатлантириш, хукуматнинг ролини давлат хавфсизлиги, ташки сиёсат, конунларнинг бажарилишини контрол килиш каби масалалар билан чегаралаш. Бундай партияларнинг фалсафасига кўра, ахолини давлат тарафидан ижтимоий мухофаза килиш хам чекланади, бу сохада хам хусуий секторнинг ролига ургу берилади. Бу каби сиёсатнинг ўз ижобий ва салбий томонлари бор. Иложи борича кўп сохаларнинг давлат кўлидан олиниши, бу сохаларга давлат ажратадиган маблагларнинг айнан давлат бюрократиси томонидан талон-тарож килинишининг олдини олади, давлат тарафидан йигиладиган соликларни камайтириш ва шу йўл билан ахолининг реал даромадларини кўпайтиришга йўл очади. Салбий томони – ахолининг маълум табакалари учун ижтимоий мухофаза программаларидан четда колиш хавфи кўпаяди. Сўл партияларнинг фалсафасини Коммунистик партия рахбарлигидаги Совет замони практикаси туфайли кўпчилик яхши билади. Бу фалсафанинг асосида имкон борича хамма нарсани давлат кўлида тутиш гояси ётади. Одамлар факат ишлашни билишлари керак. Уларнинг даромадларнини таксимлаш, энг мухими - ижтимоий мухофаза программаларини амалга ошириш тамомийла давлатнинг кўлида бўлади. Бу фалсафанинг оддий одамлар учун жозибали тарафлари кўп. Лекин, давлат структураларининг ишини самарали контрол килиш механизмларини яратиб бўлмаслиги, ёки уларни хозирча яратиб бўлмаганлиги сабабли соцализм гояси бизда инкирозга учради. Шундай бўлса хам, хозир оддий одамлар орасида сўл гояларга мойиллик кенг таркалган. Бунинг сабабини сўлчилик гоясининг кучидан эмас, Ўзбекистон хукуматининг сўнгги 10 йил ичидаги мутлако саводсиз сиёсати туфайли ўнг канот гоялари тамомийла обрўсизлантириб, одамлар совет замонини кўмсайбошлаганларидан кидириш лозим. Биз хеч качон ўнгчилик ва сўлчилик терминларини ишлатмаган бўлсак хам, «Бирлик» тузилган йиллардан бери ўнг канот фалсафасига асосланган программалар туздик. Хозирги программасмиз хам ўнг канот фалсафасига асосланади. Лекин ахолининг хозирги турмуш даражаси, ахолинингг асосий кисми кам даромадли оилалардан иборат эканлигини хисобга олиб, бу кунда уларни давлат тарафидан ижтимоий мухофаза килиш масаласига эътиборни кучайтирадиган программаларга ургу беришимиз лозим. Демак, бизнинг партиялар спекторидаги ўрнимиз жиддий шаклда сўл тарафга сурилиши шарт. Биз сўл канотга ўтмаймиз, гап ўнг канот доирасида сўлга сурилиш хакида кетмокда. Шундай экан, биз ўзимизни ўнг-марказ партияси сифатида англашимиз ва бошкаларга англатишимиз керак. Бу айтилган мулохазаларга жиддий эътибор берилишини истардим. Улар бугунги амалий ишларимизга алокаси бўлмаган илмий анализга ўхшаб кетади. Аслида эса, бундай эмас. Мен аминманки, биз якин йилларда Ўзбекистоннинг хаётида мухим рол ўйнайдиган сиёсий кучга айланамиз. Ўша пайтда у ёки бу масалаларда йўл танлаш бир ёки бир гурух одамларнинг хохишига боглик бўлиб колишини олдини олиш учун хозирданок фаолиятимизнинг асосида ётадиган фалсафани яхши белгилаб олишимиз, уни кўлимиздаги кундалик воситага айлантиришимиз керак. Партия ичидаги баркарорликка эришиш хам шу йўл билан бўлади. Партиянинг ўрни хакида гапирар эканмиз, яна бир мавзуга тўхтамокчиман. «Бирлик» Халк Харакати Партияси умумхалк манфаатларини химоя килувчи ташкилотдир. У маълум бир гурухлар ёки ахолининг белгиланган табкаларининг манфаатларини химоя килиш билан чегараланмайди. Тўгрисини айтганда, сиёсий партиялар хокимияга келиш учун курашувчи куч сифатида бу каби чегараланишларга боришлари - кабул килиб бўлинмайдиган нарсадир. Маълум бир табакаларнинг, хатто маълум бир касб эгаларининг манфаатларига приоритет беришни декларация килиб туриб, ёки партиянинг номидаёк бундай приоритетни очиклаб туриб, бутун жамиятни, мамлакатни бошкаришга даъво килиш мантиксизлик бўлган бўларди. Бугун «Бирлик» мухолифатдаги партиядир Бугун Ўзбекистонда том маъноси билан партиялар тизими йўк. Мавжуд партияларнинг хаётдаги хеч бир сохага таъсири йўк даражада. Уларнинг парламентдаги роли хам факат рамзийдир. Хукуматнинг сиёсатини бирон бир партия ёки унинг вакили эмас, мамлакат президенти ва унинг якин доирасидаги одамлар ўзларининг кундалик манфаатларидан келиб чикиб белгилайдилар. Бундан хам мухими - бу хукумат нодемократикдир. Шу сабабли, биз бир демократик партия сифатида мавжуд хукуматга мухолифатда бўлишимиз гоят табиий нарса. Аммо, бизнинг мухолифатчилигимиз факат хукуматнинг нодемократлиги ва инсон хукукларини оммавий топташ йўлидан кетаётганлиги билан белгиланмайди. Биз хукуматнинг иктисод ва молия сохасидаги сиёсатини хам нотўгри деб хисоблаймиз, унинг тадбиркорлар ва дехконлар фаолиятини маъмурий-буйрукбозлик усуллари билан бўгаётганига хам каршимиз. Бу хусусда «Бирлик» халк харакатининг май ойидаги Курултойида етарича гаплашдик. Мен бу ерда масаланинг бошка бир жихатига эътибор бермокчиман. Бу жихат бизнинг конструктив мухолифат эканлигимиз. 21 аср диктатуралар билан хам конструктив сиёсий йўллар билан курашиш имконини бермокда. Биз бу имкондан бу кунга кадар фойдаланиб, кўп нарсага эришдик. Бундан кейин хам шу йўлимизда давом этамиз. Максадимиз партияни расман рўйхатдан ўтказиб, келажакдаги парламент ва президентлик сайловларида иштирок этиш, конуний йўллар билан Дастуримизни хаётга жорий этиш. Бизнинг бугун мухолифат партияси бўлишимиз, хар доим шундай бўлиб колишимизни таказо этмайди. Агар мавжуд хукумат ЕХХТга кирувчи Гарб давлатларига бераётган ваъдалари бўйича жиддий демократик, Халкаро Валюта Фонди хамда Европа Тикланиш ва Тараккиёт Банкининг талаби билан эса иктисодий ислохатлар бошласа, биз уларни кўллаб-кувватлаймиз. Чунки, бу ислохатлар бизнинг истакларимизга уйгундир. Бу куннинг долзарб муаммолари Бугун олдимизда килинадиган ишлар жуда кўп. Уларнинг энг мухимлари устида тўхтамокчиман. 1. Ташкилий ишлар Бугунги Курултойнинг ўтказилиши сўнгги йиллардаги энг катта ташкилий масаламизнинг хал этилишидиир. Лекин бу билан бизнинг ишларимиз камаймайди, аксинча, яна хам кўпаяди. Олдимизда турган ташкилий ишлардан иккитаси диккат марказимизда туриши керак. 1.1. Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтиш. Демократик давлатларда янги сиёсий партияларни рўйхатдан олиниши жуда оддий иш. Кўпинча янги партия ташаббусчилари хатто Таъсис Курултойи ўтказмасдан керакли хужжатларини хукуматнинг тегишли муассасаларига топширгач, дархол рўйхатга олинадилар ва фаолиятга киришоладилар. Хужжатларнинг, хусусан партия Дастури ва Низомининг мавжуд конунларга канчалик мос келиш-келмаслиги хам кейин текширилади. Мос келмаган жойлар топилса хам, партия рахбариятига уларни тузатиш учун вакт берилади халос. Бизда ундай эмаслиги хаммага маълум. Айнан шу сабабдан рўйхатдан ўтиш масаласи бизда мустакил муаммога айлантирилган. Биз бу масала билан жиддий шугулланамиз. Бу масала бугун сайланадиган партия рахбариятининг биринчи вазифаси бўлиши керак. Айни замонда, бу биз учун илк имтихон хам бўлади. «Эзгулик»нинг рўйхатдан олинишидаги тажрибадан келиб чиксак, Адлия вазирлигига хужжатларни кайта-кайта топширишга тайёрланишимиз керак. Вазирлик асосан икки масалада эътирозлар билдиришини кутиш керак. Биринчиси, партия аъзоларининг рўйхати бўйича. Бундай холларда шароитга караб иш тутамиз. Иккинчиси, Низом бўйича. Агар вазирликнинг эътирози бўйича партия Низомига ўзгартиришлар киритиш лозим бўлса, Низомнинг ўзига кўра, янги Курултой ўтказиш керак бўлиши мумкин. Шу сабабли, партия Низомидаги - Низомга ўзартиришлар партия Курултойида киритилиши хакидаги моддага куйидаги жумлани кўшишни таклиф килдим: «Низомда Ўзбекистоннинг мавжуд конунларига зид жойлар бўлса, уларни конунларга мослаштириш ёки янги конунларни хисобга олувчи ўзгартиришлар киритиш партия Марказий Кенгаши тарафидан хам килиниши мумкин». Шундай килсак, вазирликнинг хар бир эътирози билан Курултой чакириш муаммосидан кутиламиз. 1.2. Партиянинг махаллий ташкилотларнни хали тузилмаган жойларда тузиш, тузилган жойларда мустахкамлаш. Бу кунгача Ўзбекистаннинг 8 вилояти ва Тошкент шахрида партиянинг махаллий ташкилотлари тузилган. Колган 4 вилоятда хам ташкилотланишни тамомлашимиз лозим. Айни пайтда, туман ташкилотларини тузишни бошлаш вакти келди. Бу хакда кўпдан бери гапираётган бўлсак хам, иш олдинга силжимади. Партия аъзоларининг рўйхатини тузиш жараёнида яхши кўрдикки, туман ташкилотлари тузмасдан кенг кўламли ишлар килиш жуда мураккаб бўлади. Биз якин келажакда бўладиган сайловларда иштирок этишимиз мумкинлигини хисобга олиб, махаллий ташкилотлар тузиш ишини тезлаштиришимиз лозим. 2. Партияни жамиятга танитиш. Ошкоралик йўклиги сабабли партия статуси олганимиз, прграммамиз ва умумий максадларимиз хакида кўп одам хабардор бўлолмайди. Шу сабабли жамоатчиликка ўзимизни танитиш хам мустакил масалага айланади. Албата, бу масалада Ўзбекистонга хабарлари етиб келадиган чет эл оммавий ахборот воситаларидан фойдаланишни давом эттирамиз. Аммо, факат бунинг ўзи етарли эмас. Бу масалада энди биз бироз хужумкор сиёсат олиб боришимиз керак, деб ўйлайман. Махаллий матбуот органлари билан мулокот килиб, у ёки бу шаклда партиянинг максадлари, унинг фаолияти хакида материаллар чикаришга харакат килиш керак. Бу осон иш эмас. Лекин, аминманки, биз бу иш билан эпизодик эмас, доимо ва оммавий даражада шугуллансак, ахборот воситалари устидаги назорат эскиси каби эмаслиги учун ижобий натижаларга эришишимиз мумкин. 3. Хукумат ва бошка партиялар билан муносабат ва мулокотлар Бу масала нафакат жиддий бўлиб, биз учун хеч кўл урилмаган сохадир. Мен бу хусусда Харакатнинг Курултойидаги нуткимда хам гапиргандим. Лекин, ўтган вакт ичида бутун энергиямиз партияни шакллантириш ишига кетгани учун бўлса керак, бу масала эътиборимиздан четда колди. Шу сабабли бу ерда аввалги гапларимни кайтариш билан чекланмокчиман. Сиёсий партияга айланиб, ўз максадларимизни конуний йўллар билан, яъни конунчилик ва ижрочилик хокимиятларида иштирок этиш оркали жорий килишни режалаштирмокдамизми, демак, мавжуд сиёсий партиялар, мавжуд парламент ва мавжуд хукумат билан мулокатсиз фаолият олиб боролмаймиз. Давлат ва миллат манфаатлари учун, керак бўлса, улар билан хамкорлик килиш хам елкамиздаги сиёсий мажбуриятимиздандир. Бу хамкорликни мустакилликдан олдинги Москвага тобе бўлган коммунистик режим билан хамкорликдан фаркли эканлигини хам айтиб ўтиш лозим. Бу кунда хамкорликни кўйиб турайлик, бизда мулокот хам йўк. Вахолангки, мавжуд партиялар ва Олий Мажлис билан мулокат килишга энг камида уриниб кўриш мумкин. Тўгри, партиялар ва парламент рахбарлари мустакил бўлмаганлари учун ижроия хокимиятининг огзига караб турадилар. Аммо, партияларнинг махаллий ташкилотлари, Олий Мажлиснинг жойлардан сайланган депутатлари ўзларини бирон эркин хис килишлари табиий. Депутатлар эса, бизнинг жойлардаги фаолларимиз билан конунларгага кўра, энг камида, ўз сайловчилари сифатида мулокат килишга мажбурлар. Шулардан келиб чикиб, махаллий ташкилотларимиз мавжуд партияларнинг жойлардаги бўлимлари ва Олий Мажлисдаги ўз депутатлари билан мулокат ўрнатишга бошлашлари, уларга мамлакат олдидаги муаммоларни хал килиш масаласида хамкорлик ва ёрдам таклиф килишлари керак. Улардан ўзимизнинг хукукларимизнинг тикланишида ёрдам хам сурашимиз мумкин. Улар «йўк» деб жавоб берсалар, ўзларини тарих олдида ёмон отлтикка чикарадилар. Жойлардаги депутатларнинг эса «йўк» деб жавоб беришга хаклари йўк. Айникса, биз партияга айланиб, хужжатларимизни рўйхатга олиш учун керакли муассасаларга топширганимиздан кейин баъзи ишлар килишга легал хакларимиз бўлади. 4. Ташкилий масалалар бўйича таклифлар Бугун кабул килинадиган Низомга кўра, партиянинг рахбар шахслари унинг раиси, раис ўринбосарлари ва Бош котибидир. Агар Курултой мени раис килиб сайлаш фикрига келса, мен бу маъсулиятни елкамга олишга тайёрман. Лекин менинг салкам 11 йилдан бери юрт ташкарисида яшашим, бугун хам Курултойга келишга журъат килолмаганим хам хисобга олиниши керак. Мен ўз мамлакатимга кайтиш ниятидан бир дакика хам воз кечмадим ва кечмайман. Ўзбекистондаги жараёнларнинг ривожланишига караб айтишм мумкинки, мен ва юрт ташкарисидаги сафдошларимиз кайтиш масаласини жиддий ўйламокдамиз. Ўйлайманки, кайтишимиз, йиллар эмас, ойлар масаласидир. Раис ўринбосарлари тўгрисида. Уларнинг сони хам Низом лойихасига кўра Курултой тарафидан белгиланади. Бу тўгри нарса, чунки раис ўринбосарларининг сонини маълум даврдаги вазифаларга мос равишда ўзгартириш имкони бўлиши мухим. Икки раис ўринбосари функционал, яъни партия фаолиятининг маълум сохаларига маъсул кишилар бўлишади, деб ўйлайман. Бу икки ўринга номзод килиб Пўлат Охун (ташки алокалар) ва Исмоил Дадажоновни (ташкилотлар ва кадрлар) кўрсатишни истардим. Бошка ўринбосарлар минтакавий принципга асосланиб танланганлари маъкул. Ўринбосарларнинг бири Тошкент минтакаси (Тошкент шахрии хамда Тошкент ва Сирдарё вилоятлари), иккинчиси – водий вилоятлари, учинчиси – жанубий вилоятлар (Сурхандарё, Кашкадарё), тўртинчиси марказий минтака (Самарканд, Жиззах ва Навоий вилоятлари), тўртинчиси – шимолий минтака (Корокалпогистон Республикаси, Хоразм ва Бухоро вилоятлари) бўйича бўлса яхши бўларди. Бундан ташкари бугун партия Бош котибини сайлашимиз лозим. Мен бу лавозимга Васила Иноятни сайлашни таклиф килардим. Фикримча, партиянинг Бош котиби Марказий Кенгаш ва унинг Хайъатини кундалик фаолиятини ташкил этувчи, уларнинг фаолиятини координация килувчи киши бўлиши лозим. * * * Хулоса килиб шуни айтишни истардимки, бугун Ўзбекистоннинг сиёсий тарихида мухим вокеа юз бермокда. Бу вокеани сизлар яратмокдасиз. Бугунги вокеа 1998 йилда «Бирлик»нинг Ташаббус Гурухи тузилиши билан бошланган жараёнларнинг мантикий натижасидир. Бу бизнинг сўнгги маррамиз эмас, мухим, аммо оралик марралардан бири. Энди биз мамлакатни бошкаришда иштирок этабилишимиз, хокимиятга келиб, мамлакат такдири учун маъсулиятни елкамизга ололишимизни кўрсатишимиз лозим. Аминманки, кўрсатамиз хам

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону