Журнал Ҳаракат
№3 (10) 1997. АДАБИЁТ
Туркиянинг биринчи узбек вазири
Журналимизнинг 2-4 сонларида хабар берганимиздек, 1995 йилнинг охирида Туркияда утказилган парламент сайловларида узбек аслли икки фан доктори Ахат Андижон (медицина профессори) ва Урхун Ковунчи (зироатчилик профессори) Туркия Буюк Миллат Мажлисига сайлангандилар. Ахад Андижон Она Ватан Партиясига (ОНАП), У рхун К овунчи Буюк Бирлик Партиясига (ББП) мансублар. Х озир ОНАП х окимиятда, унинг раиси Маъсуд Йилмаз - Бош вазир. ББП эса мухолифатда.
Охирги пайтда Туркияда хокимиятлар жуда тез узгариб турибди. 1983 йили Тургут У зал бошчилигида тузилган ОНАП сунг икки йил ичида иккинчи марта хокимиятга келди. Бугунги хукумат, шу йил ёзда, бундан аввалги Эрбокон-Чиллер хукумати аримиянинг тазйикларига чидолмасдан истеъфога кетгандан кейин тузилди.
Бу хукуматнинг биз узбеклар учун мухим булган сифати - унга узбек аслли Ахад Андижоннинг хам киришидир.
Туркия хукуматида уттиздан ортик вазирлик бор. Унтача вазирликнинг сохаси унинг номидан маълум. Масалан, Ички ишлар ва Ташки ишлар вазирликлари, Соглик, Мудофаа, Тижорат, Молия, Маориф вазирликлари каби. Колган вазирликларни Давлат вазирликлари (боконликлари), уларнинг рах барларини Давлат вазирлари (боконлари), деб аташади. Уларнинг иш сохалари Бош вазирнинг махсус Карорномаси билан белгиланади.
Ахад Андижон Маъсуд Йилмазнинг хукуматида Давлат вазири вазифасини олган. Унинг иккита иш сохаси бор: Турк жумхуриятлари билан алокаларни координация килиш ва хукуматнинг Матбуот секретарлигини бошкариш.
Тугрисини айтса, Ахат Андижоннинг биринчи вазифаси расмиятчиликга якин нарса. Максад - халк ичидаги, Турк жумхуриятлари билан алокаларга алохида эътибор бериш кераклигини талаб килаётган, етарлича катта табаканинг кунглини олиш. Лекин Ахад Андижоннинг иккинчи вазифаси - оммавий ахборат воситаларининг вакиллари билан мулокатда булиш ва халкка хукуматнинг олиб бораётган сиёсатини тушунтириб бориш - анчагина маъсулиятли ва машаккатли иш.
Биз уйлаймизки, Ах ад Андижон эски анъаналарни бузиб, бу боконликни Турк жумхуриятлари билан якиндан шугулланадиган муассасага айлантиради.
Бир узбек туркининг Туркияда вазирлик лавозимигача кутарилиши буни эшитган хамма узбекларни севинтириши керак эди ва шундай булди хам. Бирок, севинмаганлар хам бор. Булар - Ислом Каримов ва унинг хукуматидагилар. Сабаб эса жуда оддий: Ах ад Андижоннинг узок йиллардан бери У збекистон мухолифати билан якиндан алока килиб келаётгани.
Нима булса хам, биз “Х аракат“чилар Ах ад Андижонни чин кунгилдан табриклаймиз ва бундан хам буюк мартабаларга эришишини тилаймиз.
Тахририёт
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Пўлат Охун
Собиқ СССР халқ депутати, Халқ депутатлари таркибида тузилган Регионлараро Депутатлар Гуруҳининг (раисдошлари - Ельц...
Добавить сведения