Журнал Ҳаракат
№6 (45) 2003. Кечагина ўтган кунларимиз
«Харакат» Ахборот Агентлигининг янгиликлар тасмасидан
Манба: www.harakat.net
Ноябрь - Декабрь, 2003 йил
1 ноябрь: Расмий Тошкентнинг махсус хайъати Фаргона вилоятида бўлди
Фаргоналик норасмий манбанинг хабарига кўра, сўнгги ойларда Фаргона вилоятида сиёсий-ижтимоий вазият жиддий кескинлашди. Бу вазият давлат рахбари номига юборилаётган мактуб-мурожаатларнинг кўпайиб кетгани, маош ва нафакаларининг вактида тўланишини талаб килганларнинг норозилик чикишлари, фукароларнинг нохакликларга карши очлик эълон килишларида ўз ифодасини топди.
Ушбу вазиятни ўрганиш ва хукумат учун кўнгилсиз вокеалар олдини олиш учун шу кунларда Ўзбекистон Президентининг давлат маслахатчиси Турсунбой Худойберганов бошчилигидаги фавкулодда хайъат вилоятда бўлди. У бу ерда вилоят рахбарлари, ички ишлар ходимлари ва бошкалар билан, хатто хукук химоячилари билан сухбатлар ўтказди, текширувлар олиб борди, йигилишлар килди, айрим амалдорларни жазолади. Масалан, вилоят ички ишлар бошкармасининг бошлиги вазифасини бажарувчи, милиция полковниги Аминжон Тошхўжаев вазифасидан четлатилди.
Хукук химоячилари фавкулодда хайъатнинг Фаргона вилоятига килган ташрифи, бари бир, бу ердаги мураккаб вазиятни енгиллаштиришга ёрдам беролмаса керак, деган фикрдалар.
2 ноябрь: Яна бир инсон хукуклари ташкилоти тузилди
"Фридомхауз"нинг Намангандаги ресурс марказидан олинган хабарга караганда, 31 октябрь куни шу ерда хукук химояси фаоли ва "Бирлик"чи Собитхон Устабоев бошчилигида "Химоя гурухи" номли, инсон хукукларини химоя килувчи янги тузилаётган нодавлат, мустакил жамоат ташкилоти Ташаббус гурухининг йигилиши бўлди. Йигилишда таъкидланишича, бу ташкилот хозирча Наманган вилояти доирасида фаолият олиб боради. Ташкилотни рўйхатдан ўтказиш учун керакли хужжатлар вилоят Адлия бошкармасига топширилган.
Жиззахда хукук-тартибот органлари тозаланадими?
«Эзгулик» жамиятининг Жиззах вилояти бўлими раиси Бойбулатовнинг хабар беришича, шу хафтанинг бошида Жиззах вилояти прокуратурасининг мухим ишлар бўйича терговчиси Жалол Жалолов (1973 йилда тугилган) Ўзбекистон Бош прокуратураси ходимлари томониидан пора олаётган вактда кўлга туширилган. Бир кундан кейин эса яна шу вилоятда бир погона паст даражали ходим – адлия маслахатчиси, Жиззах шахар прокурорининг ўринбосари Азим Бобахўжаев пора олаётганда ушланган. Ходисалар бу билан тугамади. 29 октябрь куни муштарийсидан (клиентидан) пора олиш вактида Жиззах вилояти Адвокатлар Коллегияси раиси Эргаш Тўронов хибсга олинган.
Бу вокеалар кайси йўналишда давом этишини тахмин килиш кийин, дейди «Эзгулик»нинг вилоят рахбари. Бу шунчаки чакана ишларми, ёки хукук-тартибот органлари ичида ростакам тозалаш, уларни тартибга солиш бошландими? Ёки хамма коррупциялашган давлатларда бўлиб турадигандек, турли гурухлар «ёгли» жойлар учун курашмокдаларми? Хархолда, охиргиси бўлса керак.
3 ноябрь: Курбон бўлган Тожикистонлик журналистлар хотирасига
Москвадаги «Права человека» нашриёти асли Тожикистонлик, таникли журналист, «Россия экстремал журналистика» маркази директори Олег Панфиловнинг «Тожикистон: 1992-1997 йиллардаги фукаролар уруши даврида журналистлар» номли китобини босмадан чикарди. Китоб асосан фукаролар уруши даврида халок бўлган, турли хил кийнокларга учраган, хам хукумат ва хам оппозиция жангарилари томонидан жабр кўрган, хўрланган, тазйик ва босимларга дуч келган журналистларнинг кўргуликлари хакида хикоя килади.
Муаллифнинг кайд килишича, бу уруш даврида Тожикистонда 73 нафар журналист катл килинган. Улардан 20 нафари бевосита касбий фаолиятлари туфайли халок бўлишган бўлса, колганлари кўпрок махаллийчиликнинг курбони бўлишган. Халок бўлган журналистларнинг тўртдан бирини миллати ўзбек каламкашлар ташкил этади. Шоир ва журналист Зикрулла Вали, Хамиджон Хакимов, Абдухолик Содиков, Шарифжон Мансуров (барчаси собик «Совет Тожикистони» республика газетасидан) шулар жумласидандир. Уларнинг хам суратлари китобдан ўрин олган.
Фукаролар уруши даврида бир катор таникли адиблар, жумладан, Тожикистон Халк шоири Бозор Собир, мамлакат Радио ва телевидение кўмитаси раиси, таникли олим Мирбобо Миррахим, унинг ўринбосари Ахмадшох Комилов, хакикатгўй журналист Хуршед Назаров ва бошка ўнлаб кишилар калбаки айблар билан зиндонларга ташланди. Тожикистон халк шоири Гулрухсор Сафиева карийб 8 йил бадаргада юрди. Нихоят, 1997 йилнинг 27 июнида Москвада томонлар ўртасида Яраш битими имзолангач, камокдагилар озод килинди, бадаргадаги кўплаб адиблар, журналистлар, умуман зиёлилар, яна Ватанга кайтишди.
Дарвоке, 90-йилларнинг бошида тожик журналистикасининг эркин матбуот, эркин сўз даражаси энг юкори даражага чиккан эди. Ўша кезларда чоп килинган газеталарни хозир хам марок билан ўкиб, таккосласангиз, бугун бу мамлакатда журналистика маддохликдан нари ўтолмаётганини кўриш мумкин. Тўгри, «Рўзи нав» («Янги кун»), «Неруи сухан» («Сўз кучи») сингари турли хил фикрларни билдираётган хафталик газеталар бор. Аммо 10-12 йил илгаридагидай эмас.
Олег Панфиловнинг китоб сўзбошисида ёзишича, хар доим холис хизмат килиб келган ва курбон бўлган журналистлар хотираси учун мамлакат пойтахтида хеч бўлмаса биттагина ёдгорлик тошини ўрнатиш вакти келган. Бирок, хали хозирча бу фикр Тожикистоннинг ўзида хеч кимнинг хаёлига келгани йўк. Хозир хам баъзи ўзи хон, кўланкаси майдон катта-кичик рахбарлар журналистларни оёк учи билан кўрсатишади, уларни «ўзимизники» ва «душман» деб ажратишади.
Хўжанддаги «Тўртинчи хокимият» нохукумат ташкилотнинг кароргохида бу китобнинг такдимот маросими бўлди. У ерда хам таъкидланганидек, Олег Панфиловнинг бу китоби катта фожеани бошидан кечирган тожикистонлик журналистларнинг хотирасини абадийлаштириш учун кўйилган дастлабки кадамдир, деб хабар беради хўжандлик мухбиримиз.
4 норябрь: Самаркандлик хукук химоячиси бюллетень учун жазоланди
Самарканддан хукук химоячиларининг хабарларига караганда, бу вилоятда фаолият олиб бораётган Инсон хукуклари ташаббус маркази раиси Комилжон Ашуров давлат рўйхатидан ўтмаган ўз ташкилотининг «Ахборот» бюллетенини чикаргани учун ўтган хафтада Сиёб тумани жиноий ишлар судида Маъмурий жавобгарлик тўгрисидаги кодекснинг 218-моддасига мувофик суд килиниб, унга республикадаги энг кам иш хакининг 3 баравари микдорида, яъни 16320 сўм жарима солинди.
Холбуки, давлат рўйхатидан ўтганми ё ўтмаганми, бундай катъий назар, ана шундай «Ахборот»ларни республикадаги бошка барча хукук химояси ташкилотлари хам чикариб келишади. Уларда инсон хукуклари ахволи, масалан, нохак чикарилаётган суд хукмлари, ўз жонига суикасд килиш холлари, болаларни жамоат ишларида мажбурий ишлатиш каби мавзулар ёритилади. Лекин негадир мазкур бюллетендан айни самаркандлик амалдорлар «кутулиш»га азм килишибди.
Французча «bulletin» сўзи билдиришнома, эълон маъносида кўлланилиб, хозирча хеч бир ерда, шу жумладан Ўзбекистонда оммавий ахборот воситаси хисобланмаган. Агар ахвол шу тахлитда давом этадиган бўлса, давлат рўйхатидан ўтган Ўзбекистон Инсон хукукларини химоя килиш «Эзгулик» жамияти ва яна бир хукук ташкилотининг бюллетенларини истисно килганда, республикадаги бошка барча хукук химояси ташкилотларининг бу хил варакалари хам якин келгусида гайри конуний деб катагон килинадиган кўринади.
Сўмга нисбатан валюталар курси (4 ноябрь, сешанба маълумоти)
1 АКШ доллари - 975,52 сўм; 1 евро - 1129,75 сўм; 1 рубль - 32,58 сўм.
Ўзбекистондаги саррофлик (пул айирбошлаш) шохобчаларида 1 долларни 976 сўмга сотиш ва 982 сўмга харид килиш, 1 еврони эса 1145 сўмга сотиш ва 1152 сўмга харид килиш мумкин.
5 ноябрь: Наманганнинг Чорсу майдонидаги можаро
Хукук химоячилари ва мустакил журналистларнинг Намангандан берган хабарларига кўра, 4 ноябрь, сешанба куни шахар марказидаги Чорсу майдонида шу ерлик хамда Поп, Уйчи ва бошка туманлардан келган 20 га якин аёл норозилик пикетига чикдилар. Улар орасида «Бирлик» партияси аъзолари хам бор эди. Бу ерда хукук химояси фаоллари хозир бўлишди. Пикетчиларнинг плакатларида «Наманган вилояти хокими истеъфосини сўрайман», «Ўзбекистонда иш йўк, пул йўк. Адолат-чи?», «Мусулмонларга нисбатан нохаклик тўхтатилсин», «Поп тумани хокими ишдан кетсин» деган ва бошка ёзувлар бор эди.
Ярим соатча давом этган норозилик намойиши милиция томонидан кий-чув билан тўхтатилди. Милиционерлар пикетчиларнинг кўлларидаги плакатларни юлиб олишди, эркаклардан иборат хукук химоячиларига нисбатан куч ишлатиб, диктофон ва фотоаппаратларини, шу жумладан намойишни суратга олаётган Ўзбекистон Инсон хукукларини химоя килиш «Эзгулик» жамиятининг Наманган вилояти ташкилоти ракбари Ахмад Абдуллаевнинг фотоаппаратини синдириб ташлашди, ўзини эса ерга ёткизиб калтаклашди. Шундан сўнг улар хукук химояси фаолларининг кўлларига кишан солиб, ўз таянч пунктларига олиб бордилар ва бир оздан сўнг... кўйиб юбордилар.
Мазкур можаронинг бош сабаби, Наманган вилояти ички ишлар бошкармаси бошлиги Илхом Жўраевнинг айтишича, пикет намойишининг рухсат этилмаган жойда амалга оширилгани эмиш.
Хукук химоячилари милициянинг ноконуний харакатлари хакида баёнот билан республика рахбарияти ва жахон жамоатчилигига мурожаат этишларини билдиришди.
Узбекские пограничники продолжают зверствовать
В конце октября 2003 года четверо молодых парней решили переправить в Казахстан хлопок-сырец, который был выращен в совхозе Туркестон (бывший - «Известия») Мирзачульского района Узбекистана и должен был собран для сдачи государству.
Эти ребята везли всего около ста килограмм хлопка-сырца в соседнюю республику, так как там сырье стоит дороже. Их поймали узбекские пограничники, отобрали не только хлопок – «стратегическое сырье», но и мотоцикл марки Урал. Стали допрашивать парней и жестоко избивать их. И до того переусердствовали, что под таким жестоким прессингом пыток, издевательств и мучений погиб Куандык Сырлыбаев, двадцати трех лет от роду, оставив молодую жену вдовой, а родителей - рыдающими.
И все это – за каких-то 100 килограммов хлопка!!!
Одним словом, отстрел узбекскими пограничниками «всяких нарушителей» продолжается, пишет председатель Джизакского отделения Общества «Эзгулик А.Б.Байбулатов
6 ноябрь: Хукумат биноси ёнида яна пикет
5 ноябрь, эрталаб Ўзбекистон Вазирлар Махкамаси биноси ёнида оддий фукаролар ва хукук химоячиларидан иборат 8 киши яна норозилик пикети ўтказди. Улар асосан маиший талаблар билан чикишди. 2-3 нафар пикетчининг плакатларидагина хукумат рахбарларининг мамлакатдаги вазият учун жавобгарлигини эслатувчи, судларга мустакиллик беришни, прокуратура органларидаги порахўрликка чек кўйишни талаб килувчи ёзувлар бор эди.
Лекин бу гал 3 ноябрдаги пикет вактидагидан фаркли равишда хукук-тартибот идоралари томонидан каттик хавфсизлик чоралари кўрилди: хукумат биноси атрофи одам ўтолмайдиган килиб темир панжаралар билан ўраб кўйилган эди, бу ерга 60 тача милиция ва махсус хизмат ходимлари сафарбар килинди. Шундай бўлса хам, пикет осойишта ўтди.
Опровержение председателя партии «Эрк» Самата Мурода
На сайте «Мусульманский Узбекистан» опубликован материал о пикете, проведенного 29 октября с.г. активистами НОПЧУ во главе с М.Ардзиновым против посла Великобритании в Узбекистане господина Крейг Мюррея. В этом материале утверждается, что «в тот день к сторонникам Ардзинова присоединился Самад Мурод и его команда после проведенной ими пресс-конференции, где он объявил себя новым руководителем партии «Эрк».
Хочу официально заявить, что ни я, ни «моя команда» не присоединялись и не участвовали в этом пикете. Более того, не могло бы и речи о моем участии в пикете, устроенного против господина Крейг Мюррея, которого я искренно уважаю за его смелую критику политики правительства Узбекистана, за критику применяемых узбекским спецслужбами пыток против заключенных, за его поддержку правозащитных и демократических организаций.
Будучи жителем Кашкадарьи, я знаю, что господин Крейг Мюррей, например, лично занимался случаем убийства в городе Карши с применением пыток задержанного с обвинением в членстве в «Хизб-ут-Тахрир» Орифа Эшонова. Тогда господин посол добился назначения независимого эксперта по данному факту.
Я крайне потрясен с уходом такого человека, как Крейг Мюррей из Узбекистана.
В то же время вызывает удивление позиция сайта «Мусульманский Узбекистан», предоставивщего свои страницы людям, которые не имеют достаточных сведений о процессах, протекающих в Узбекистане, в частности, в оппозиционном движении.
Хотелось бы напомнить, что я не объявлял себя новым руководителем партии «Эрк» на пресс-конференции 29 октября, а был избран на эту должность 22 октября с.г. на официальном съезде нашей партии. Язвительные и оскорбительные слова, высказанные в указанном материале сайта «Мусульманский Узбекистан» в мой адрес и в адрес моих соратников по партии «Эрк» ясно показывают, что в данном вопросе авторы сообщения не являются независимыми, а являются сторонниками бывщего председателя нашей партии Мухаммада Салиха. Это их выбор, но это не дает им право говорить не правду о другой стороне.
Я надеюсь, что сайт «Мусульманский Узбекистан» и перепечатавщий этот материал сайт «Центральная Азия» найдут возможность опубликовать данное мое Опровержение и, таким образом, будут способствовать утверждению истины.
Заранее благодарю
Самат Мурод
5 ноября 2003 года, Ташкент
Тожик-ўзбек чегарасида яна мина портлади, ота-бола ўлди
5 ноябрь куни кечкурун Сўгд вилоятининг Исфара туманига карашли Ўзбекистон чегарасига якин бўлган Чилгази кишлоги ахли яна бир фожеанинг гувохи бўлишди. Фаргона вилоятининг Ўзбекистон туманига кўшилиб кетган Мўгул тогига чикиб кетган чилгазилик тўрт нафар ўсмир - 15 яшар Исмоилхўжа Мукаррамов, 17 яшар Садриддин Тўйчиев, 14 яшар Файзулла Шарипов ва 10 яшар Мухаммадали Мухаммадюсуфзода уйларига кайтавермагач, уларни излашга тушишади. Кўнгли гашланиб, чегарага якин борган Умархўжа Мукаррамов (Исмоилхўжанинг отаси, 41 яшар) фожеа юз берганини кўради: мина портлашидан ўгли халок бўлган, колганлар эса конларига беланиб ётишарди. Уларга ёрдам бериш учун югурган Умархўжанинг оёги остида яна битта мина портлайди ва … Шундай килиб, бир оиладан 2 нафар киши - ота ва ўгил фожеали тарзда халок бўлишди. Яраланганлар эса беморхонага етказилади.
Шу йилнинг январь ойида хам чегаранинг шу кисмида мина портлаб, бир киши яраланган эди.
Ха, бу кунларда ўзбек-тожик чегараси Ўзбекистон хукуматининг айби билан жаханнамга айланиб колди. 2000 йилнинг 29 августидан (биринчи марта мина портлаган кун) хозирга кадар Сўкд вилоятига туташ бўлган ерларга ўзбек чегарачилари ўрнатган миналардан 110 нафардан ортик киши жабр кўрган, улардан 50 нафар киши халок бўлган. Жабрланганларнинг аксарияти - болалар ва ўсмирлар.
Чегарани миналардан тозалашга рўйхуш бермаётган, пиёда кўшинларга карши миналарни ишлатмаслик конвенциясини назар-писанд килмаётган Ўзбекистон рахбарлари бу гал яна нима деб жавоб беришаркин, деган савол билан тугатади ўз хабарини Хўжандлик мухбиримиз.
7 ноябрь: Пикетда Ислом Каримов истеъфоси талаб килинди
Сўнгги вактларда Ўзбекистондаги норозилик акцияларига хукук-тартибот идоралари бот-бот халакит берадиган бўлиб колди. 6 ноябрь куни "Ўзтелерадиокомпания" биноси олдида икки хукук химоячиси - Абдужалил Бойматов ва Елена Урлаеванинг ўтказган пикетида хам шундай бўлди: уларни ўраб олган махсус хизмат ходимларидан 50 нафарча киши Ислом Каримов ва хукумат истеъфосини талаб этган плакатларини юлиб олиб, йиртиб ташлашди, пикетчиларга тахдид килишди. Лекин пикетчилар бўш келишмади. Ўзлари билан олиб келган когоз парчаларига талабларини яна ёзиб, пикетни маълум муддат, бари бир, давом эттиришди. «Тартиб посбонлари» айрим хорижий мухбирларга нисбатан хам ўз кучларини ишлатдилар.
9 ноябрь: Киш келмокда, Андижонлик аёллар яна кўчага чикишди
27 октябрдаги хабаримизда Андижон шахрининг аёллари уйларига табиий газ ва электр берилмай кўйилганига норозилик билдириб кўчаларга чикишгани ва транспорт катновини тўхтатиб кўйшганини айтган эдик. Андижондан билдиришларича, кеча, 8 ноябрь куни хам шундай вокеа такрорланди.
Энди бошка жойда - шахарнинг Янгибозор худудида яшовчи 200 га якин аёл эрталаб Бобир ва Бектош Рахимов кўчалари кесишган чоррахада транспорт катновини 2 соат давомида тўсиб кўйишди. Норозиликнинг сабаби яна ўша – уйларга табиий газ ва электр берилмай кўйилгани.
Вокеа жойига етиб келган Андижон хокимлиги ва газ таъминоти идораси амалдорлари бир неча кун ичида ахвол яхшиланишини яна ваъда килдилар. Норозилик катнашчиларининг бунга ишончлари бўлмаса хам, ваъданинг бажарилишини кутишдан бошка иложлари йўк эканлинини айтиб, уй-уйларига таркалишди.
10 ноябрь: АКШ давлат котибининг ёрдамчилари Ўзбекистонда «Бирлик»ни эсладилар
АКШ давлат котибининг Европа ва Евросиё ишлари бўйича ёрдамчиси Элизабет Жонс ва демократия, инсон хукуклари ва мехнат масалалари бўйича ёрдамчиси Лорн Крейнер Ўзбекистонга келишди. 10 ноябрда улар Ташки ишлар вазири Содик Сафоев, Ички ишлар вазири Зокир Алматов, Адлия вазири Абдусамат Полвонзода ва бош вазир ўринбосари Рустам Азимов билан, шунингдек, Оксарой кароргохида Ўзбекистон президенти Ислом Каримов билан учрашдилар.
Музокаралар чогида бу ерда инсон хукуклари ва демократияни карор топтириш, сўз эркинлиги, иктисодий ислохотлар, икки томонлама иктисодий муносабатлар, аксилтеррор кураши, минтакадаги вазиятга доир ва бошка масалалар юзасидан сўз юритилди. Маълум бўлишича, АКШ шу йилнинг ўзида бундай масалалар ечимига 286 миллион доллар микдорида маблаг сарфлаган.
Кечга якин Тошкентдаги «Интерконтинентал» мехмонхонасида давлат котибининг ёрдамчилари махаллий ва хорижий журналистлар учун сафар якунларига багишланган матбуот анжумани ўтказдилар. Унда Содик Сафоев хам катнашди.
Матбуот анжуманида иштирок эта олган мухбиримизнинг билдиришича, бугун бўлган музокараларда АКШ давлат котибининг ёрдамчилари, жумладан, кийноклар масаласига катта ургу беришган. Лорн Крейнер хукумат рахбарларига Ўзбекистон парламентига келаси йили бўладиган сайловларда мухолиф партияларнинг катнашишидан АКШнинг манфаатдорлигини, хусусан АКШ хукумати айрим мухолиф партияларнинг давлат рўйхатидан ўтишига ёрдам кўрсатажагини билдирган. Лорн Крейнерга кўра, бу партиялар рўйхатдан ўтиш талабларини бажаришса, албатта рўйхатдан ўтадилар. У бу масалада «Бирлик» хамда Аграрий ва тадбиркорлар партияларининг имкониятлари катта эканини алохида таъкидлаган.
Тошкентда тенги бўлмаган сиёсий конференция бўлмокда
Бугун Тошкентда «Саёхат» мехмон-хонасининг конференц-залида сиёсий партиялар ва хукук химоячиси ташкилотларнининг «Ўзбекистон: Кеча, бугун ва эртага» номли конференцияси бошланди. Швециядаги «Марказий Осиё Ассосиацияси» (президенти Пўлат Охун) ва «Ўзбекистон демократик кучлари Форуми» (раиси Исмоил Дадажон) томонидан ташкил этилган бу йигинда «Бирлик» Халк Харакати Партияси, «Эрк» демократик партияси, Халк Демократик Партияси, Тадбиркорлар ва Дехконлар партияси, Озод дехконлар партияси, «Эзгулик» жамияти, Ўзбекистон Инсон хукуклари жамияти, Ўзбекистон инсон хукуклари мустакил жамияти, «Мазлум» жамияти, Самарканддаги «Демократик ислохотлар маркази»нинг вакиллари иштирок этдилар.
Уч кун давом этиши режалаштирилган бу анжуманнинг биринчи кунида 140 киши катнашди ва у Пўлат Охуннинг асосий доклади билан бошланди. Бундан ташкари, кун тартиби бўйича, «Бирлик» партияси раиси ўринбосати Хамдам Сулаймон, «Эрк»нинг икки канотидан Самат Мурод ва Отаназар Ориповларнинг докладлари тингланди. Хар бир докладдан кейин ўтказилган мунозарларда ўндан ортик киши сўзга чикди.
Конференция ташкилотчилари президент махкамасига, хукуматга ва расман тан олинган хамма сиёсий партияларга аввалдан таклифномалар юборишганини билдиришди. Ўзбекистондаги бугунги сиёсий вазият, сиёсий хаётда партияларнинг роли, уларнинг хамкорлиги, хукумат билан мулокот килиш масалаларига багишланган йигилиш жуда тартибли ўтмокда.
11 ноябрь: Андижонда яна норозилик. Маргилонда хам «кумушбиби»лар кўчага чикишди
Андижон шахридан хабар беришларича, 10 ноябрь куни шахар аёллари газ, электр ва иссик сув таъминоти тўхтаб колгани учун яна норозилик намойиши билан кўчага чикишди. Бу гал шахарнинг Кўшарик, Гумбаз махалла ва Шимолий дахасида истикомат килувчи 500 дан ортик аёл Бобур ва Чўлпон кўчаларидаги транспорт харакатини карийб 2 соат мобайнида тўхтатиб кўйишган. Милиция назоратига карамай, йўл-транспорт ходисалари хам юз берди: баъзи автомобиллар катта йўл устига ўтириб олган аёлларнинг баъзи бирларига тан жарохати етказишди.
11 ноябрь куни Маргилонда хам аёллар шундай килишган. Бу ерда 600 чамаси аёл маош ва нафакаларини тўлаш ойлаб кечиктирилаётганига карши катта йўлни тўсиб кўйишди. Бу намойиш кандай натижа билан тугагани хакида хали хабар ололмадик.
Аёллар намойишлар килишдан чарчашмайди, «катта»лар эса ахвол тузалиши хакида ваъда беришдан.
Давлат Департаменти вакиллари мухолифлар ва хукук химоячилари билан учрашдилар
Расмий зиёрат билан Тошкентга келган АКШ Давлат Котибининг ёрдамчилари Лорн Крейнер, Элизабет Жоунс ва АКШнинг Ўзбекистондаги элчихонасининг бир неча ходими бугун эрталаб бир гурух махаллий мухолифатчилар ва хукук химоячилари билан учрашишди. Учрашувда «Бирлик» партиясининг Бош котиби Васила Иноят, Тадбиркорлар ва Дехконлар партиясининг раиси Марат Зохидов, Озод Дехконлар партиясининг ташкилотчиси Нигора Хидоятова, «Мазлум» жамиятининг аъзолари Отаназар Орипов ва Ойгул Маматова, Инсон хукуклари мустакил жамияти вакили Абдусалом Эргашев, хукук химоячиси Сурат Икромов катнашишди.
Мухолифлар ва хукук химоячилари мамлакатдаги вазият хусусида ўз нуктаи назарларини билдирдилар. Хусусан, Васила Иноят Ўзбекистондаги бўлаётган ўзгаришлар оркага кетолмайдиган даражага келиши учун юрт ташкарисидаги мухолифатчиларнинг, биринчи навбатда «Бирлик» партияси лидери Абдурахим Пулатнинг мамлакатга кайтиши таъминланиши ва мустакил ахборот воситалари оёкка тургазилиши мутлако лозимлигини, бу масалаларни хал этилишида АКШ хукумати конкрет нималар килиши истагида эканликларини изхор килди.
Жаноб Крейнер кеча Тошкентда бир катор ташкилот рахбарлари ва Президент билан кўришганини ва учрашувларда биринчи навбатда мухолифатнинг сайловларда иштирок этиши, бунинг учун улар рўйхатдан ўтказилиши кераклигини ургулаганини айтди. Бу йўналишда кўлларидан келган хамма нарсани килаётганларини ва килишни давом эттиражакалрини билдирди.
Жаноб Крейнер шахсан Васила Иноятга мурожаат килиб: «Сизларнинг килаётган ишларингиз ва позициянгизни кўллаб-кувватлайман, жуда фойдали ва ахамиятли гапларни гапирдингиз», дегани хам диккатга сазовордир.
12 ноябрь: Маргилонда аёлларнинг кўчага чикканига доир
Фаргона водийсининг Ўзбекистон худудидаги бир канча шахарларида, мана, бир неча йилдирки, киш фаслида хонадонларга табиий газ ва электр энергияси беришда катта узилишлар содир бўлади. Бу йил Фаргона вилоятида, жумладан Маргилон шахрида газ ва электр муаммоси ёнига маош ва нафакаларни бериш ойлаб кечиктирилаётгани хам кўшилди. Бундан норози маргилонлик аёллар мазкур муаммоларга шахар ва вилоят рахбарлари диккатини тортиш ва охирги чора сифатида 11 ноябрь куни шахардан ўтувчи катта йўлга ўтириб олиб, транспорт катновини тўсиб кўйдилар.
Бу тўгрида кеча хабар берган эдик. Бугун аникланган маълумотга кўра, норозилик чикиши катнашчилари 700 нафарга якин бўлиб, уларни асосан кампирлар, ногиронлар ва ёш болалар ташкил этган. Баъзи аёллар болалари билан келишган экан. Милиция томонидан транспорт харакати тўхтатилган. Шахар ва вилоят маъмурлари 2 соатча давом этган норозилик чикиши катнашчиларини таркатиш учун хукук-тартибот идоралари ходимларидан ташкари махалла кўмиталарининг раислари ва фаолларини хам жалб этдилар. Махалла вакиллари ўз махалласидан келган аёлларни таркатиш билан овора бўлишди.
Хабарларга караганда, кеча Маргилоннинг Нурхон театри олдида хам аёллар шундай норозилик акциясини ўтказишган.
Иккала жойда хам маъмурлар норози аёлларнинг муаммоларини, одатдагидек, осойишталик билан хал килишга ваъда беришди. Лекин, яна маълум бўлишича, хукук-тартибот идоралари мазкур норозилик акциялари кимнинг ташаббуси билан бошланганини билиш максадида суриштирув ишларини бошлаб юборишган.
Тожикистон-Киргизистон чегараси якинида бозор очилди
Илгари хабар берганимиздек, Тожикистон хукумати Ўзбекистон ва Киргизистон республикаларига чегарадош туман ва шахарларда бозорлар ташкил этиб, уч мамлакат халкларининг борди-келдиси ва савдо-сотигини яхшилаш тўгрисида карор кабул килган эди. Куни кеча Тожикистоннинг Исфара туманида, яъни Киргизистоннинг Боткен райони билан чегераси якинида «Гулистон» номли бозор иш бошлади. Тахминан бир гектар майдондаги бу бозорга тожик ва киргиз тужжорлари молларини сотувга чикаришди.
Сўгд вилояти «Тожикматлубот» идораси раиси Ёкубжон Эгамбердиевнинг айтишича, бозор очилган кунидаёк 900 минг сомоний ёки карийб 300 минг АКШ доллари микдорида савдо килинган. Кишилар асосан озик-овкат ва кишлок хўжалиги махсулотлари харид килишипти. Шунингдек, чакана савдо билан бир каторда, бир неча тожик ва киргиз тужжорлари улгуржи савдо хусусида ўзаро шартномалар тузишгани хам кизикарли хабардир.
Шу йилнинг охиригача Сўгд вилоятининг бир катор шахар ва туманларида, жумладан, Конибодом, Мастчох ва Нов сингари Ўзбекистонга якин ахоли масканларида хам худди шундай бозорлар очиш мўлжалланган.
13 ноябрь: АКШ элчихонаси олдида норозилик пикети
12 ноябрь куни 30 нафардан ортик Кашкадарёлик фукаролар Тошкентда, АКШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси рўпарасида ўз плакатлари билан тизилишиб, пикет ўтказишди. Болалари билан келган бу кишилар Шахрисабздаги "Кеш" хиссадорлик жамиятининг собик раиси Баходир Чориевнинг оила аъзолари ва кариндошлари бўлиб, улар жамият фаолияти бундан 3 йил мукаддам ноконуний равишда тўхтатилиб, ўзларига тегишли акциялар бекор килингани ва мол-мулклари махаллий амалдорлар томонидан зўравонлик билан тортиб олинганига карши норозиликларини изхор килишди.
Тирикчилик манбаидан махрум этилган тадбиркорлар шу давр ичида кўп судлашишган: уларнинг шикоятларини бир суд асосли деб топса, бошкаси бекор килган. Махаллий амалдорлар эса тадбиркорлар бир ёкда турсин, хатто уларнинг болаларига нисбатан хам тазйику таъкиблар ўтказиш билан овора экан.
Норозилик пикети вактида элчихонанинг икки вакили пикетчилар олдига чикиб, уларнинг арзу додини тинглашди. Тадбиркорлар адолатсизликдан кўлларини кўлтикка урганларини, мулклари кайтариб берилмаса, акциялари жойига келмаса, ўзга давлатдан бошпана сўрашга хам мажбурликларини айтишди. Пикетчилар президент Каримовнинг истеъфосини хам талаб килишди.
Орада 2 соатча ўтгач, ички ишлар мутасаддилари пикетчиларни яхшиликча, талаблари ижобий хал этилиши ваъдаси билан автомашиналарга ўтказиб, олиб кетишди. Маълум бўлишича, пикетчиларга уларнинг талабларини жойида ўрганиш учун Тошкентдан Шахрисабзга махсус ваколатли шахсни юбориш ваъдаси берилган.
14 ноябрь: «Мохият» устидаги кора булутлар хали таркалмади
Ўзбекистонда давом этаётган турли даражалаги тазйику таъкиьблардан матбуот хам бебахра колаётгани йўк. Хусусан, кейинги пайтларда ўзининг бироз дадиллиги, муаммоларга объектив ёндашиши билан тилга тушган «Мохият» газетаси тахририяти теварагидаги можаролар авжига минган. Гап шундаки, газета собик ходимларининг ишдан четлатилишига карамай, уларга нисбатан тазйиклар халигача давом этмокда.
Олимжон Бўриевнинг даъвоси асосида олиб борилган суд махкамаларида халкаро ташкилотларнинг аралашуви билан етарли натижаларга эриша олмаган хукумат одамлари собик мохиятчиларнинг иродасини бошка судларда хам синаб кўришга киришган. Жумладан, дастлабки судларда 84000000 сўмлик маънавий зарар даъво килган Олимжон Бўриев энди Тошкент шахар фукоролик судига мурожаат килган. Демак, Миробод судидаги «театр» энди шахар судига кўчади.
Кизиги шундаки, Олимжон Бўриевнинг даъво аризасида Ўзбекистон кахрамонлари Абдулла Орипов, Озод Шарафутдинов сингари шахсларнинг ижоди каттик танкид килинади, совет замонидаги асарлари маддохликнинг намунаси эканлиги таъкидланади хамда улар «Мохият»га ён босганликда, бу билан жиноятни яширганликда айбланади.
Бундан ташкари, собик «Мохият»чиларнинг устидан 10000000 сўмлик даъво аризаси билан Ангрен шахар болалар шифохонаси маъмурияти хам судга мурожаат килган. Сабаби, «Мохият» шифохонада таъмагирлик ва порахўрликнинг авж олгани хусусида «Икки банка бўёк» номли маколани чоп этган эди. Унда беморни операция килиш учун шифохона бош врачи бўёк таъма килгани факти тилга олинади.
Мирзо Улугбек туманлараро фукоролик судида 9 ойдан бери давом этаётган махкама хам хал килувчи паллага кирган. Хозир «Мохият» газетасида янги тахририят фаолият юритаётганига, у ерда янги ходимлар ишлаётганига карамай, жавобгар сифатида эски таркиб сўрокларга жалб килинмокда. Маънавий зарар хакидаги даъво суммаси микдори эса 1000000 сўмдир.
Эслатиб ўтамиз, Мирзо Улугбек туманидаги давом этаётган судга «Адолат мезонимиз бўлсин» номли макола асос килиб олинган. Унда Маданият институти теварагида 5-6 йилдан бери давом этаётган можаролар тилга олинаганди. Институтнинг хозирги ректори А.Тўраев собик компартиянинг рахбарларидан бўлиб, у Институт домлалари томонидан ёзилган шикоятларни бирон ерда ёритилишига тўсик бўлиб келган.
Агар «Мохият»чилар ушбу судларда ютказадиган бўлса, даъвогарларга накд 95 миллион сўм тўлашларига тўгри келади.
Яккабогда 300 дан ортик гумондор сўрок килинмокда, кўплари камокда
Шу йилнинг 25 сентябрь кеч соат 7-8 ларда уйида отиб кетилган Яккабог тумани хокими Панжи Чориевнинг иши юзасидан олиб борилаётган терговларга 300 дан ошик киши гумондор сифатида жалб килинган. Ушбу иш юзасидан Республика прокуратурасининг масъул ходимлари, ички ишлар Вазири Зокир Алматов, Кашкадарё ИИБдан Нурулло Камолов, Рамазон Маликов, Шоолим Намозов, вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари Н.Сулаймонов, Яккабог тумани прокурори Умурзоков сингари нуфузли шахслар маъсулиятни бўйниларига олишган.
Дастлабки тергов жараёнларида Республика ИИВнинг т
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Анвар Усманов
"Бирлик" фаоли, журналист. Ҳозир Германияда яшайди.
Добавить сведения