Журнал Ҳаракат
№6 (45) 2003. Биз яшаятган жамият
Даврон Мирзо -
Халкидан кўрккан подшо Тошкентида ўтирабермайдими
ХАЛКИДАН КЎРККАН ПОДШО ТОШКЕНТИДА ЎТИРАБЕРМАЙДИМИ
(ёхуд президент Ислом Каримовнинг Андижон вилоятига ташрифи)
--------------------------------------------------------------------------------
Президентни Андижонда келишини аслида вилоят ахли бир ой аввал фахмлаган эди. Бир ой аввал хонадонларга узатилаётган газ босими кўтарилди. Электр чироклари турли бахоналар билан ўчириб кўйилмайдиган бўлди. Кўчалар супирилиб, катта йўл бўйидаги бинолар окланди. Хатто хокимият ёнидаги кўп каватли уйларнинг могор босган шиферлари яшил, кизил рангларга бўяб чикилди.
Бу орада «Каримов 18 да келармиш, 25 да келармиш, хокимни ишдан олармиш» деган турли миш-мишлар билан кунлар ўтди ва нихоят 1 декабрь куни бошлангич синф болаларидан тортиб, нафакачиларгача президент ўтадиган йўл бўйларини супиришга тушди. Чанг тўзон ичида тиббиёт ходимларигача ок халатини ечмай кўча супирардилар. Бу холатни нафакат Андижон шахрида ичида, балки Наманган ва Фаргонадан келувчи катта йўлларнинг хаммасида кузатиш мумкин эди. Совук ва туманда, айникса, бошлангич синф ўкувчилари кўлларини «куф-куф»лаганича кўча супуришарди.
Кутиш билан кунлар ўтди. 2 декабрь куни хам президент Андижонга келмади. Факат бир вокеа одамларни сал сергаклантирди. Соат кундуз куни уч яримлар атрофида шахарнинг Навоий шох кўчасида бирданига машиналар харакати тўсилиб, 10 га якин, ранги тим кора «Мерседес»лар гувиллаганича хокимият томонига ўтди. Вокеани кузатганларнинг барчаси «Каримов келди» деёишди. Лекин, кейинрок маълум бўлишича, бу репитиция экан, чунки кечкурун республика матбуотида президент Оксаройда кандайдир мехмонларни кабул килгани ва сўнгрок Хоразмга бориб Жалолиддин Мангуберди орденини топширгани хабар берилди.
Яна бир эътиборли холат, 2 декабрь куни тушдан сўнг Андижон шахар кўчаларида хукук тартибот ходимлари нихоятда кўпайиб кетди ва эрталабгача шахар ахолисига 1 одамга биттадан курикловчи тугри келди-ёв. Аммо президент хали хам йўк эди.
Нихоят, махаллий матбуотда: «3 декабрь куни президент Андижон хокимига Амур Темур орденини топширди.Тиббиёт институти кошида очилган академик лицейда булди ва Тошкентга кайтиб кетди», деган хабар берилди.
Аслида, бу вокеа билан алокадор бўлган хабарга арзигули гаплар кўп эди. Масалан:
- 3 декабрь куни эрталаб соат 8 да вилоят ката-кияик рахбарлари хокимият биносига
йигилишди ва 7 соат давомида, яни кундузи 3 гача тушликсиз Каримовни кутиб ўтиришди.
- 3 декабрь куни институтларнинг талабари 2 кунлик ўкишдан колдирилиб, президент келиши муносабати билан 2 кунга таътилга жўнатилди.
- 3 декабрь куни республика матбуотининг Андижондаги мухбирлари, махаллий мухбирлар, халкаро матбуот вакилларига президент катнашаётган тадбирларга кириш таъкикланди.
- 3 декабрь куни Андижон шахрида транспорт харакати умуман издан чикди. Кўчалар тўсилди, катта йўлларга чикувчи хар бир махалла йўлнинг бошига юк машиналари кўндаланг килиб кўйилди. Ахолини шу куни асосан пиёда юрди.
Шу куни соат 2 лар чамасида олдимдан 2 та ўт ўчирувчи машина чинкириб каёккадир ўтди. Ёнимизга келиб колган 80 ёшлардаги кампир гапириб юборди: «Болам, Каримовни машинасига ўт кетмабдими, илоя бошини есин-а! Бувасадиндан пиёда келаяпман, подшо хам халкидан шунака кўркадими?!»
Даврон Мирзо