Журнал Ҳаракат
№6 (45) 2003. Биз яшаятган жамият
Ўзбек Армонли -
«Халк отасини» халкдан кўрикладилар
«ХАЛК ОТАСИНИ» ХАЛКДАН КЎРИКЛАДИЛАР
(ёхуд президент Ислом Каримовнинг Андижон вилоятига ташрифи)
--------------------------------------------------------------------------------
2003 йилнинг 2-3 декабрь кунлари Андижонга келган киши кайси кўчага киришини билмай боши котгани бор гап. Чунки шу кунлари Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг вилоятга ташрифи сабабли шахарнинг бир неча кўчалари ички ишлар ва миллий хавфсизлик ходимлари томонидан беркитилиб кўйилди. Хатто Алишер Навоий ва Чўлпон марказий шохкўчаларига туташувчи кичик кўчалар хам ихоталанди. Вилоят хокимлиги биноси атрофида нафакат транспорт воситаси, хатто пиёдаларнинг хам юриши такикланди. 3 декабрь куни эса вилоят хокимлигини бошкарма ва бўлимлари жойлашган 7 каватли биносида ишловчилар ишга киритилмади. Якин атрофдаги мактабларда ўкишлар тўхтатилди. Кинотеатр ва ошхоналар ёпиб кўйилдию шахар маркази гўё кимсасиз жой каби хувиллаб турди. Милиция ходимлари хар карич ерни «кутилмаган душмандан» химоя килган каби «кўрикладилар».
Вилоят хокимлигининг мажлислар залида эса бошка манзара хукмрон эди. Туман ва шахарлардан тонг коронгусида келган фаоллар кеч соат тўртгача тушликсиз ушлаб турилдилар. Хеч кимнинг ташкарига чикишига рухсат берилмади. Аслида бу йигилишга тайёргарлик бир неча хафта олдин бошланган эди. Сўзга чикувчи маддохларнинг президент шаънига курук мактовлардан иборат маърузалари бир неча бор кўриб чикилди, неча чигириклардан ўтказилди.
Ярим соатдан ортик маъруза килган юртбоши, албатта андижонликларни, ўзбек халкини накадар «севиши»ни, уларни эришаётган ютукларидан кувонаётганини алохида таъкидлади. Бирок, халкнинг асосий кисми чор-ночор хаёт кечираётгани, уларга давлат ва хукумат томонидан кандай ёрдамлар берилиши, качон яхши томонга ўзгаришлар бщлиши хусусида гап бўлмади.
Андижон вилоятига Амир Темур ордени топширилишига багишланган бу йигилишга на халкаро ва на махаллий журналистлар киритилмади. Уни президентнинг хос мулозимлари каторида Тошкентдан келган хос журналистлар ёритдилар.
Шу ўринда хакли савол тугилади: президентни кимдан кўрикладилар ва нахотки, юртбоши (хамма учун хурматли бўлган халк отаси) ўз халкидан шунча кўркадими? Бунинг жавоби аник. Ўн икки йилдан буён яхши хаётни ваъда килаётган Президент Ислом Каримов халкнинг базўр тирикчилик килаётганини, соликлар уни эзиб кўяётганини, порахўр ва бюрократ рахбарчаларнинг адолатсизликларидан тўйганини билади. Билгани учун хам рўбарў келолмайди. Чунки мактов ва хамду – сано кўпиклари узра калкиб турган хукумат факат зўравонлик, тахдид, кўркитиш билан узокка бораолмаслиги аён. Ёлгоннинг хам умри киска.
Агар Ислом Каримов шахарнинг бошка кўчаларига кўрикчиларсиз ташриф буюрганда эди, почта–алока бўлимларида пенсия ва нафака олиш учун (тўгрироги шу умид билан) турнакатор бўлиб навбатда турган оддий халкни кўрган бўларди. Одамларни кайфиятини саралаб келтирилган ва бир неча чигириклардан ўтган раислар, корни тўк амалдорлардан эмас, шулардан сўраганда, рост гапни эшитарди. Бирок, бунга унинг хохиши хам, вакти хам йўк. Агар хохиш бўлса ку, вакт ва имкон топилади. Ахир, давлат рахбари учун халк дардини тинглашдан хам мухимрок ва долзарб вазифа йўк-ку...
Доно халкимизнинг «Гапни гапир укканга, жонни жонга сукканга» деган накли бежиз айтилмагани ўша куни янада равшан бўлди. Ўзи бошига алкаб кўтарган «Юртбоши»сини кўриш тугул, сўзини хам эшитолмаган андижонликлар ўша куни догда колдилар.
Ўзбек Армонли
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Ботир Норбоев
"Бирлик" тузилган кунлардан бери унинг фаоли, адабиётшунос, фан доктори. Сўнги йилларда Чимкентда ва Туркияда яшади. 2019 йил 24 февралда То...
Добавить сведения