Журнал Ҳаракат
№5 (26) 2000. Кечагина утган кунларимиз
«Бирлик»нинг Интернетдаги сахифасидан
ХУКУК ХИМОЯЧИЛАРИ САМАРКАНДДА
Сентябрь ойининг биринчи кунларида Самаркандда инсон хукукларининг химоясига багишланган тренингнинг учинчи этапи булиб утди. Тренингда халкаро ташкилот вакиллари билан бирга Узбекистон инсон хукуклари жамиятининг Андижон, Хоразм, Жиззах ва Тошкент ташкилотларидан келган 6 аъзоси, хукумат идоралари ва бошка нохукумат ташкилотларнинг вакиллари иштирок этишди. Тренингнинг аввалги, 2-чи турида Узбекистон инсон хукуклари жамиятининг аъзолари бу кунда хукумат тарафидан содир этилаётган конунбузарликлар фукоролар урушига олиб келиши мумкинлигини таъкидлашган, баъзи хукумат идораларининг вакиллари бунга карши чикишган эди. Бу гал эса Сариосиё туманидаги содир булаётган вокеалардан келиб чикиб, улар хукук химоячиларининг аввалги гаплари канчалик тугри эканлигига тан бердилар. Шу билан бирга «Бирлик»чи хукук химоячилар Узбекистоннинг турли жойларида содир этилаётган конун бузилиш фактлари буйича хужжатлар асосида чикишлар килиб, мухолифат аъзоларининг танлаган позицияси тугри эканлигига барчани ишонтира олдилар. Тренинг катнашчилари Узбекистон «Бирлик» халк харакатининг Сариосиё туманидаги фукоролар уруши буйича кабул килган Баёноти билан танишдилар. Узбекистон хукумати идораларининг вакиллари «Бирлик» баёноти билан танишар эканлар, «Бизга «Бирлик» диндорларга кушилиб кетган, миллатчилар, террористларга ёрдам беради, деб укдириб келинмокда эди. Бу ташкилот эса жуда етук хужжат кабул килиб, урушга карши эканлигини билдирипти», дея уз хайронликларини билдирдилар.
ОНА УЗ УГИЛЛАРИ, УКАСИ ВА КУЁВИ БИЛАН БИРГА КАМАЛДИ
18-сентябрь куни Узбекистон Олий суди шу йил июнь ойида Наманган вилоятида жиноий ишлари курилган Муйдинова Оминахон, бу аёлнинг уч фарзанди - Муйдинов Одил, Обид ва Орифлар, укаси Нуриддинов Хикматулло ва куёви Алиев Аюбхонларнинг устидан чикарилган суд хукмини кассация тартибида куриб чикди. Судда катнашган 7 адвокатнинг жорийдаги конунга асосланиб берган эътирозлари, такдим этган илтимосномалари, хатто хукмда курсатилган хужжатлар судья Акбаров томонидан кескин равишда рад этилди. Давлат айбловчиси Эшоновнинг «Муйдинова жиноятчи ва шундай булиб колади» деган гапини суд раиси 5 дакикалик танаффусдан кейин чикиб сузма-суз кайтарди. Муйдинова Оминахон узининг 60га якинлашган умрида 13 йиллик камок жазосидан асло чучимаса-да, 18-21 ёшлик угиллари бирон айбсиз 11 йил азоб чекишидан азобда, уларни куткариш учун улимга хам рози, деди унинг адвокати.
ВЕНАДА УЗБЕКИСТОНГА БАГИШЛАНГАН МАЖЛИС
8 октябрь куни Австриянинг пойтахти Венада Халкаро Хельсинки Федерацияси томонидан уюштирилган 1 кунлик конференцияда Узбекистондаги сунгги конли вокеалар мухокама килинди. Унда Узбекистон Инсон Хукуклари Жамиятининг Бош секретари Толиб Ёкуб, жамиятнинг фаоллари Искандар Худайберганов (Тошкент), Ахмад Абдуллаев (Наманган вилояти булими раиси), Музаффармирзо Исоков (Андижон вилояти булими раиси), Европада Хавфсизлик ва Хамкорлик Ташкилотининг вакиллари (уларнинг ичида Узбекистон хукуматининг вакили хам бор эди), бир катор халкаро хукук химояси ташкилотларининг вакиллари, Узбекистоннинг Венадаги элчихонаси ходими Азиз Абдуганиев ва бошкалар иштирок этдилар.
Узбекистонлик хукук химоячилари мамлакатда бошланган фукаролар урушининг бош сабабчиси уз миллатининг динига карши репрессив сиёсат олиб борятган Узбекистон хукумати эканлигини аник далиллар билан курсатиб бердилар. Узбекистоннинг ЕХХТдаги вакили бу гаплардан гижиниб утирса хам узини фош килиб куймаслик учун жим утирди. Азиз Абдуганиев Узбекистон хукуматининг сиёсатини оклашга уринди, аммо унинг гаплари умумий хавони узгартиролмади.
Киргизистонлик ва Москвалик хукук химоячилари Валерий Улаев ва Виталий Понамаревларнинг чикишлари Узбекистонлик хукук химоячиларининг фикрини тасдиклаш йуналишида булди. Бир огиз суз билан айтилса, конференция Узбекистон режимининг асл мохиятини яна бир марта очиб берувчи анжуман сифатида утди.
КУКОНЛИКЛАР ТОШКЕНТДА СУДЛАНМОКДА
Шу йил 18 октябрь кунидан Тошкент вилоят судида 23 Куконлик йигитларнинг устидан суд ишлари бошланди. Уларнинг ичида – факат Куконда эмас, бутун Узбекистонда биринчилар катори нохукумат ташкилоти тузган, аммо кейинчалик (тасдикланмаган хабарларга кура ноконуний фаолиятларга аралашиб колиб камалгандан кейин) камокхонада улдириб юборилган - Кахрамон Хамидовнинг 5 ака-укаси, Кукон Жомъе масжидининг собик имоми Мукаммад Ражаб, Нажмиддинов Фазлиддин (собик «Бирлик»чи) ва бошкалар бор. Улар 1990-1992да «Одамийлик ва инсонпарварлик» ташкилотини тузганликда, Кукон шахри ва унинг атрофида жиноятчиликка карши уз услублари билан курашганликда, Тохир Йулдош ва бошкалар билан якин алокада булганликда айбланадилар. Судланувчиларнинг биронтаси уз айбини тан олмади. Улар «Инсонпарварлик ва одамийлик» ташкилоти Кукон шахар хокимиятидан руйхатдан утганлигини ва улар конуний Дастур ва Низом буйича харакат килганликларини бир овоздан баён килмокдалар. Иш буйича 20 жабрланувчи ва 148 гувох катнашмокда. Ички ишлар ходимлари жабрланувчиларни алохида машиналарда, уларни куриклаган холда олиб келиб, олиб кетмокдалар.
Жабрланувчи Курбонова Одинанинг айблов хулосасида келтирган важлари хамманинг диккатини узига тортмокда: «1991 йил 7 июнь куни тунги соат 2ларда Мурод исмли никохсиз турмуш уртогим билан ётган эдим, хонамга 3 йигит бостириб кирди ва мени Кукондаги «Урмон богига» олиб кетишди. У ерда Кахрамон ака мендан бузук юришни ташлашимни айтиб, намоз укишга мажбур килди. Отамни ва никохдаги эримни чакириб келиб, улар олдида юзимга бир шапалок урди ва мени уларга бериб юборди». Шунга ухшаш 20 жабрланувчининг ишини кураётган судни куриш учун купгина халкаро ташкилотлпрнинг вакиллари келмокдалар. Лекин суд биноси автомат ушлаган аскарлар билан уралган. Хукумат у ерга ташкаридан хеч кимни куйиш нияти йуклиги маълум булди. Журналистлар, мухбирлар, хукук химоячилари ва халкаро ташкилотларнинг вакиллари судланувчиларнинг ота-оналари билан куришиб, оркага кайтишга мажбур булмокдалар.
«ЭРК»ЧИНИНГ ШВЕЦАРИЯДАГИ «ЖАСОРАТИ»
Аввалги хабарларимизнинг бирида «Эрк» партияси раисининг жияни, бу партия рахбариятининг аъзоси, ёзувчи Сафар Бекжон халкаро Пен-клуб стипендияси билан 1 йилга Швецарияга келганини ва бу ерда бир хунук иш билан полиция кулига тушгач, келган ери Туркияга чикариб юборилганини билдиргандик. Хабар дунёнинг энг обрули хукук химоячиси ташкилотидан олингани сабабли, Сафар Бекжоннинг хабарни ёлгонлаб ва узидан узр сурашни талаб килиб веб-сахифамизга ёзган хатлари хайратли нарса эди. У, хабаримизнинг ёлгонлигини Лозанна шахри бошликларидан билиш мумкинлигини хам иддао килганди.
Бу масала буйича шахар бошликларидан эндигина олинган маълумотларнинг мазмуни шундай. Хамма Европа давлатлари каби Швецария хам бу каби масалаларда хабар бермайди, хабар таркатмайди. Аммо Узбекистонлик ёзувчи билан булган вокеанинг хамма ерда ошкор булиб кетишига унинг узи сабабчи булган. У полицияга олиб келинганда «Бу вокеа мусулмонларга карши провакация. Мен мусулмонман. Хозир намоз укиш вактим келди. Тезда менга бунинг учун имкон беринг», деб бакирабошлаган. Полислардан бири узининг мусулмон эканлигини, бу ерда хеч ким хеч кимни дини учун таъкиб килмаслигини айтиб – «Биз эрталабки намозини аллакачон килиб булганмиз, пешиндаги намозга эса 2 соатча вакт бор. Сизларда намоз кай пайтларда килинади узи. Бунинг устига рухсатсиз олиб чикиб кетятган нарсангиз тунгиз гуштидан-ку», дегач, бу трагикомедик вокеа хамма ерга таркалиб кетипти. Француз тилида чикадиган бир газета бундай мусулмонларни мамлакатимизга олиб келиб бокиш урнига Босниядаги христианларга ёрдам бермаймизми, дейишгача бориши эса, бир узбек туфайли бу мамлакатда яшаятган хамма хакикий мусулмонларнинг обрусига вактинча булса хам салбий таъсир курсатипти.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Шовруқ Рўзимуродов
2001 йилда режим зиндонида ўлдирилган "Бирлик" халқ ҳаракатининг фаоли, Ҳаракатнинг Қашқадарё ташкилоти раиси,...
Добавить сведения