Журнал Ҳаракат
№5 (26) 2000. Узбекистонда фукаролар уруши
Абу Жунайд -
Урушнинг сабаблари ва Каримоанинг навбатдаги тури
УРУШНИНГ САБАБИ РЕЖИМНИНГ ЗУЛМИДИР
Сурхондарё ва Киргизистон жанубидаги можаролар хали-бери бартараф буладиганга ухшамайди. Бу муаммонинг сабаблари нимада, каерда, кимларда? Расмийлар даъво килаётгандек, мустакиллигимизни курол-маётган ташки ёвуз кучларнинг ишими бу? Асосий хавф ташкаридами? Йук, бу можароларнинг асосий сабаби мамлакат ичкарисида, хукуматнинг уз фукароларига нисбатан куллаётган зулм-сиёсатидадир. Таажжубли ва таассуфли нарса шуки, бир томондан харбий вокеаларни кандай килиб булмасин тезрок тугатиш хакида, тинчликнинг накадар зарурлиги хакида тинмай гапирилаётган булса, иккинчи томондан мамлакат ичкарисида бегунох мусулмонларга нисбатан олиб борилаётган шафкатсизлик тобора авжига чикмокда.
Шу йилнинг июл ойида Тошкентнинг С.Рахимов туманида яшовчи Абдувохид Йулдошевни ИИВ ходимлари хибс этиб, вазирлик ертуласига олиб бориб камашди. Бу йигит шу билан учинчи марта камокка олинишидир. Унинг ягона айби 1990-95 йилларда Обидхон корига масжидда ноиб-имом булиб ишлаганидир. У аввал камокка олинганда хар канча мажбурлашса хам, узига куйилган тукима айбларнинг биронтасини буйнига олмаган, Тоштурмада бир неча ой утириб, кейин суддан озодликка чикарилган эди. Шу кунларда Абдувохидни ИИВ ертуласида каттик кийнокка солиб, ундан давлатга карши жиходга тайёргарлик курганлик айбини буйнига олишни талаб килишмокда. Уни ва яна бир неча йигитни адвокат химоясидан воз кечишга мажбур килишди. Абдувохидни химоя килиш максадида ёлланган машхур адвокат Ирина Микулинадан кутулиш учун милиционерлар Абдувохиднинг тирнокларини сугуриб олганлар. Шундан сунг, у уз ихтиёри билан И.Микулинанинг химоясидан воз кечдим, деб ёзилган когозга имзо чекишга мажбур булган. Яна Тожибоев Шухрат исмли йигитни хам вазирлик ертуласидан адвокат олдига судраб олиб чикишган, кийнокнинг каттиклигидан унинг юришга мажоли булмаган. У хам мазкур мазмундаги когозга имзо чекиб, адвокат ёрдамидан бош торган.
Бундай шафкатсизлик билан ИИВ ходимлари нимани максад килмокдалар? Уларнинг кулига тушмасдан туриб, уз вактида Узбекистондан чикиб кетиб, куролли исломий мухолифатга кушилиб кетмагани учун бу йигитларни азобламокдаларми?! Бундан бошкача таърифлашнинг иложи йук. Бу бемаъни ва ахмокона кийнокларни факат шундай деб тушуниш мумкин. Зеро, Зокир Алматов Наманганга бориб, махалла фаоллари билан утказган йигилишида хам айтган эдики: "Нимага махалладан хайдамаяпсизлар ваххобийларни, кетсин уша Афгонистонига!" Ха, бугун И.Каримов хукумати хеч кимга кушилмаган бетараф мусулмонларни катагон килмокда. Бир тарафга утишга, урушишга мажбурламокда. Агар Узбекистонда узини ваххобий деб атайдиган биронта тоифа йуклигини назарга олсак, унда Ички ишлар вазири хукумат сиёсатини мактамаган мусулмонларни Ватанни тарк этиб, Афгонистонга кетишга ундамокда. Ёки бошкачарок килиб айтганда, яшаш учун, уз жонини милиционерлардан химоя килиш учун кулга курол олишга чакирмокда.
Шундай экан, хукумат мулозимларининг "Халкка тинчлик керак! Биз тинчликни истаймиз!"- деган сузларининг самимийлигига инсонда шубха пайдо булади. Агар хукумат чиндан хам ташки хамлалардан хотиржам ва тинч булишни хохласа, ичкаридаги муаммоларни кенгюраклилик билан хал этиши, бегунох мусулмонларни кийнокка солмаслиги, аксинча уларни тезда озод килиб, конунбузар ички ишлар хизматчиларини жазога тортиши керак.
КАРИМОВ ЯНА БИР ТУР ТАШЛАДИ
Ислом Каримовнинг чет элларга чикиб кетиб, адашиб жангарилик йулига кириб колган, аммо жиноятга кул урмаган, кули конга ботмаганлар, агар кечирим сураб, бош эгиб келсалар, уларни авф этиш тугрисидаги фармони нимани англатади? Бу баъзилар айтаётгандек Ислом Каримовнинг дунё жамоатчилиги чакирикларига кулок осаётганлигими ёки сулх томонга ташлаган кадамими? Бизнинг назаримизда бу тадбир унинг навбатдаги хийлаларидан бири холос. У узини нихоятда макр-хийлаларга бой одам сифатида куп марта намоён килган. Унинг утган йилги турли хил диний окимларга кириб колганларни афв этиш хакидаги огзаки ваъдаларига алданиб, килмаган айби учун кечирим сураб келгандан кейин камалиб кетган мусулмонларнинг такдири бунга охирги мисол эди. Каримовнинг бу галги фармонини можарони хал этишнинг дастлабки ижобий кадамлари, деб хисоблаш хатодир.
Биринчидан, бу тадбир юкорида айтганимиздек факат уйин холос ва бу ерда хеч кандай самимийлик йук. Хукуматнинг максади куролли мухолифат йигитлари орасида парокандалик келтириб чикариш, уларни иккига булиб ташлаш, уларга ёлгон ваъдалар бериб уз томонига огдириш, сунг улардан уч олишдир. Каримов узининг хисоби буйича куролланган ёшларнинг сафлари камайиб, кучлари булиниб кетгач, уларга карши кескин хужумлар бошлашни режалаштирган булса керак.
Иккинчидан, фаразан президентнинг бу фармони самимий ният билан кабул килинган такдирда хам бу йул билан хеч нарсага эришиб булмаслигини тушуниш кийин эмас. Чунки можаро ечими ташкарида, куролли исломий мухолифатда эмас, ичкарида, И. Каримовнинг уз ихтиёридадир. Агар бу янги фармон уз кучини курсатиб, анча-мунча йигитлар афв сураб келишганда хам кулига курол олганлар уз йулидан кайтмаслиги, куролларини ташламасликлари маълум. Зеро афв кулида куроли борлар учун чиккани йук. Бу фармонни олкишлашга шошилаётганлар муаммонинг хакикий ечимини уйламаяптилар чоги. Улар агар чинакам маънода уруш бошланиб кетадиган булса, албатта хаммага хам огир булишини уйлаётганликлари, шунинг учун нима булса булсин факат уруш булмаса булди, деяётганликлари тушунарли. Аммо минглаб махбуслар чекаётган огир кийнокларни хис этиш, уларнинг кариндошлари тортаётган кийинчиликлар хакида жиддий уйлаб куриш уларни унчалик кизиктирмаётганга ухшайди. Бизким, ушбу сатрлар муаллифлари бирор томонга ёнбосиш фикридан йироклигимизни яна бир бор таъкидлаган холда шуни айтмокчимизки, "куролли исломий мухолифат урушни тухтатсин", деган чакириклардан хеч бир фойда йукдир. Факат курук гап билан ёки нисбатан кучсиз томонга караб насихат килавериш билан кон тукилишининг олдини олиб колиш амри махол нарса.
Яна такрор айтамизки, тахликани бартараб этишнинг бирдан-бир йули бирор харакати учун хеч кимга, хеч качон ва хеч кандай хисоб бермайдиган, "хамма нарсага кодир", "ягона" И. Каримовнинг ихтиёридадир. Нега томонлар уртасида турган баъзи шахслар ёки хайъатлар унга каттикрок гапиришдан, жиддий таъсир утказишдан узларини тийишадию асосий талабларни бир томонга юклашади? Аслида, инсоф билан айтганда, хамма талаб президентнинг олдига куйилиши, хамма жавобгарлик унинг устига юкланиши лозим. Биринчи навбатда, у узининг камокхоналарида азоб чекаётган неча минглаб мусулмонларни битта хам колдирмасдан зудлик билан, хеч кандай шартларсиз озод этиши лозим.
Ана шунда И. Каримов биринчи кадам ташлади ёки яхши ният билан кул чузди, унинг кулини олиш керак дейилса, ярашади. Хозирча И. Каримов кадам хам, кул хам ташлагани йук. У каттагина тур ташлади холос.
Абу Жунайд
10 октябрь 2000 йил
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Шовруқ Рўзимуродов
2001 йилда режим зиндонида ўлдирилган "Бирлик" халқ ҳаракатининг фаоли, Ҳаракатнинг Қашқадарё ташкилоти раиси,...
Добавить сведения