Журнал Ҳаракат
№6 (45) 2003. ИЧИДАГИЛАР
Сиёсат
Сиёсат
Вокеалар хроникаси -
«Бирлик» ва хукумат: Хукукий майдондаги кураш
(Партияни рўйхатдан ўтказиш жараёнининг хроникаси)
--------------------------------------------------------------------------------
22 сентябрь: «Бирлик» партиясининг хужжатлари Адлия вазирлигида
Бугун, 22 сентябрда «Бирлик» Халк Харакати Партияси Марказий кенгаши аъзолари Васила Иноят, Исмоил Дадажон ва Рухиддин Комиловлар партияни давлат рўйхатидан ўтказиш учун керак бўлган хужжатларини Адлия вазирлигига топширдилар. Хужжатлар куйидагилардан иборат: Партиянинг шу йил 25 августда ўтказилган Таъсис Курултойи Баённомаси (протоколи), партиянинг Низом ва Дастури, партия рахбар органларининг таркиби, Тошкент шахри ва 9 вилоят ташкилотлари конференцияларининг баённомалари, партия аъзоларининг тахминан 6 минг кишилик рўйхати, рўйхатдан ўтиш учун тахминан 110000 сўм микдорида давлат божи тўланганини кўрсатувчи квитанция.
Хужжатларни Адлия вазирлигининг Жамоат ташкилотлари билан ишлаш бошкармасининг ходими Эркин Абдуллаев кабул килди. У кабул килинган хужжатлар бир ой муддат ичида кўриб чикилишини билдирди.
27 октябрь: Адлия вазирлиги «Бирлик» партясига йўк деди
Шу йил 25 августда Таъсис Курултойини ўтказган «Бирлик» Халк Харакати Партияси рўйхатдан ўтиш учун хужжатларини 22 сентябрда Адлия вазирлигига топширган эди. Конунларга кўра 1 ой ичида ўз жавобини бериши керак бўлган Адлия вазирлигидан садо чикмагач, бугун «Бирлик» партияси раисининг ўринбосарлари Исмол Дадажон ва Хамдам Сулаймонлар Адлия вазирлигининг жамоат ташкилотлари ва сиёсий партиялар билан шугулланиувчи бўлимига келиб, нима бўлаётгани хакида хабар олиш истакларини билдиришди. Бўлим бошлиги партиянинг юридик адресига жавоб 22 августда юборилганини айтди, аммо, жавобнинг нусхасини беришдан ва жавобнинг мохиятини айтишдан воз кечди. «Бирлик»чиларнинг хамма эътирозларига карамасдан ўз сўзидан туриб олган Бўлим бошлиги аслида жавоб вазирликники эмас, мамлакат рахбариятининг сиёсий карори эканлигини хам яшириб ўтирмади.
Исмол Дадажон ва Хамдам Сулаймон бир нарсанигина билишга муваффак бўлдилар. Бу хам бўлса - Адлия вазирлигининг жавобида кандайдир сабабларга кўра, «Бирлик»нинг аризаси рад этилгани.
29 октябрь: Адлия вазирлигининг лўттибозлиги
27 октябрдаги хабаримизда «Бирлик» Халк Харакати Партияси раисининг ўринбосарлари Исмол Дадажон ва Хамдам Сулаймонлар партияни рўйхатдан ўтказиш масаласи нима бўлаётгани хакида хабар олиш учун Адлия вазирлигининг жамоат ташкилотлари ва сиёсий партиялар билан шугулланиувчи бўлимига келишганини, лекин бу бўлим бошлиги партиянинг юридик адресига жавоб 22 октябрда юборилганини айтиб, на жавобнинг нусхасини бергани, на жавобнинг мохиятини айтганини билдиргандик. Кеча 28 октябрда «Бирлик» партияси раис ўринбосарлари Пўлат Охун, Исмоил Дадажон, Хамдам Сулаймон, партия Бош котиби Васила Иноят, партиянинг Тошкент вилояти раиси Рухиддин Комиловлар яна вазирликка келиб расмий жавоб олишга харакат килдилар. Вазирликка улар билан бирга АКШнинг Халкаро Республикачилар Институти ва Миллий Демократик Институларининг Ўзбекистондаги вакиллари, «Харакат» агентлиги ва ББС, «Озодлик», «Америка Овози» радиоларининг махаллий мухбирлари ва бир катор хукук химоячилари хам келдилар. Бу 15 кишилик гурух юкорида айтилган бўлимнинг бошлиги Жалол Абдусатторов ва шу бўлимнинг яна бир ходими билан учрашдилар.
Учрашув 1 соатча давом этди. «Бирлик»чиларнинг илтимослари, ижродаги конунларга асосланиб килган талаблари, америкаликлар, хукук химоячилари ва журналистларнинг чакирикларига карамасдан вазирлик ходимлари партияни рўйхатга олиш хусусидаги аризага жавобни бермадилар. Улар тўтикуш каби «жавоб почта оркали юборилган, уни ўша ердан оласиз» дейишдан нарига ўтолмадилар.
Адлия вазирлиги ходимларининг хатти-харакатлари Ўзбекистон хукуматининг фаолиятини ўзида акс эттираётгани учун одамда огир таасурот колди, дейди мухбиримиз. Хукуматнинг расмий одамлари лўттибоз ва майнабозчиларга айланганининг шохиди бўлдик. Бир сиёсий партияга ёзилган хатнинг матнини шу партия рахбарларига кўрсатмасликка интилишнинг мантигини тушуниб етиш кийин эди. Шундай бўлса хам, биз ўзимизча бир хулоса килдик. Хукумат «Бирлик»ни рўйхатга олишдан 10-15 йил аввалари бўлгани каби хали хам кўркади ва шунинг учун бу жараённи бир кунга бўлса хам чўзиш учун жон-жахди билан курашади.
Ха, дарвоке. Учрашув бутунлай натижасиз тугади деб бўлмайди. Нихоят, Жалол Абдусатторов: «Агар шу хатнинг нусхасини олиш хакида партия номида ариза ёзиб келсангиз, мен уни индинга, яъни 30 октябрь расмий кабул кунимда кўриб чикишга харакат киламан ва ўша куни партиянинг бир вакили билан гаплашишга тайёрман» деди. Ана халос. Партия ўзига ёзилган хатни олиш учун ариза ёзиш керак эмиш. «Бирлик»чилар бу ишни тезрок тугатиш максадида айтилган аризани ёзиб вазирликка ташлаб келдилар.
30 октябрь: Адлия вазирлиги лўттибозлигини давом эттирмокда
Бугун «Бирлик» Халк Харакати Партиясининг Бош котиби Васила Иноят Адлия вазирлигининг сиёсий партияларни рўйхатга олиш масаласи билан шугулланувчи бўлимининг рахбари Жалол Абдусатторовнинг кабулига кирди ва 2 кун аввал колдирган аризасига жавоб сўради. Ариза Адлия вазирлигининг «Бирлик»ни рўйхатдан олиш олмаслик хусусида берган жавобини олиш хакида эди. Эслатиб ўтамиз, Адлия вазири «Бирлик»номига ўз жавобини почта оркали юборганини айтиб, на унинг нусхасини берарди, на жавобнинг мазмунини айтарди.
Бугун хам Адлия вазирлиги янги ўйин килди. Гўёки, Жалол Абдусатторов хали Васила Иноятнинг аризаси билан танишишга вакт топмаган эмиш ва буни 10 кун ичида килар эмиш.
«Бирлик»чиларнинг фикрича, Адлия вазирлиги аслида «Бирлик»ка хеч кандай жавоб юбормаган. Бу лўттибозлткнинг сабаби хали президент Каримов бу масалада нима килишини билмасдан боши огриб ўтиришида. «Ўзбекистон хукуматини ўзимиз билан конунлар майдонда курашишга мажбурлаб жуда зўр иш килдик. Майли, уларнинг хам бироз боши котсин», дейди Васила Иноятни бугун вазирликка кузатиб келган «Бирлик»чи.
5 ноябрь: Каримов Оксаройда пайдо бўлди, Адлия «Бирлик»га хат ёзишни бошлади
Аввалги хабарларимиздан маълумки, Адлия вазирлиги салкам 10 кундан бери «Бирлик»нинг рўйхатдан ўтиш хакидаги аризасига жавоб беришдан кочиб юрибди. Вазирликнинг сиёсий партияларни рўйхатга олиш билан шугулланувчи бўлимининг рахбари Абдусатторов: «Жавоб 22 октябрдаёк Бирлик»нинг расмий адресига юборилди» деб, айни замонда, унинг нусхасини беришни истамаётганидан шундай тахмин килиндики, аслида, хатнинг ўзи йук. Унинг йўклигини сабаби «Бирлик»ни рўйхатга олиш олмаслик карорини берадиган президент Каримовнинг, касаллиги туфайлими ёки бошка важданми, яна бир муддат расмий сахналарда кўринмай колиши билан богликлигига шубха йўк.
Каримов 3 ноябрь куни Оксаройда пайдо бўлгач, Адлия вазирлигидан «Бирлик»нинг Бош котиби Васила Иноятга телефон килиб, хатнинг нусхасини олиб кетиш мумкинлигини билдирдилар. Лекин адлиячилар 2 кундан бери уни овора килиб, хатни ана берамиз мана берамиздан нарига ўтишмаяпти. Бир манбадан олинган маълумотга караганда эса, хат хали хам ёзилиш боскичида. У 6 ноябрь куни тайёр бўлади деган тахминлар бор.
Бу хукумат Ўзбекистонни каерга олиб кетаётгани шу ишларидан хам маълум, деб хулоса килади мухбиримиз хабарининг якунида.
6 ноябрь: Адлия вазирлиги оркага чекинди, «Бирлик»ка жавоб берди
Бугун нихоят Адлия вазирлиги «Бирлик» Халк Харакати Партиясининг расмий рўйхатдан ўтиш хакидаги аризасига жавоб берди. Жамоат бирлашмалари ва диний ташкилотлар бошкармасининг бошлиги Жалол Абдусатторовнинг «Бирлик» халк харакати партияси рахбариятига» деб номланган 6 ноябрь 15-682 сонли хатининг бошида «Бирлик» рахбариятига 24 октябрь куни 15-602 сонли жавоб бериланини, лекин «Бирлик»чиларнинг талаби билан бу янги хат ёзилаётгани айтилади. Агар 24 октябрдаги хат бор бўлса, нима учун унинг нусхасини бераколмасдан кайта жавоб ёзишга жазм килгани айтиб ўтирилмайди. Лекин, бу шуни кўрсатадики, аслида 24 октябрда хеч кандай хат ёзилиб, «Бирлик»га жўнатилмаган.
Жалол Абдусатторов «Бирлик» партиясининг аризаси унинг хужжатларидаги бир катор камчиликлар туфайли «22.10.2003 йилда кўрилмай, окибатсиз колдирилганини» бидириб, ўз мактубини шундай тамомлайди: «юкорида кўрсатиб ўтилган амалдаги конунга зид холатларни бир ой муддат ичида бартараф этиб, «Сиёсий партиялар тўгрисида»ги Конуннинг 9-чи моддаси талабига асосан таъсис хужжатларини Конституция ва амалдаги конунлар талабига мувофиклаштирган холда такроран ариза билан мурожаат килсангиз, Партиянинг уставини рўйхатдан ўтказиш масаласи белгиланган тартибда кўриб чикилади».
Адлия вазирлигининг жавобидаги камчиликлар куйидагича:
1. Уставнинг 5.2 ва 5.3-бандлари «Сиёсий партиялар тўгрисида»ги Конуннинг 4-моддаси талабига зид, чунки сиёсий партияларга аъзолик якка тартибда кайд этилди.
«Харакат»нинг изохи: Вазирликнинг бу иддаоси мутлако асоссиз. Чунки «Бирлик» Уставининг (Низомининг) вазирлик хатида кўрсатилан моддалари партия аъзоларини эмас, унинг Таянч гурухларини партиянинг юкори органлари тарафидан кайд килиниши хусусидадир.
2. Партия Дастурининг «Давлатчиликни мустахкамлаш, жахон хамжамиятида ўзига муносиб ўрин эгаллаш йўлида кўрсатадиган фаолият» номли бўлимидаги «чет эллардаги ватандошлар билан алокаларни ривожлантириш ва мустахкамлаш, уларга республиканинг иктисодий ва ижтимоий дастурларини рўёбга чикаришда, маданий хаётида иштирок этиш имкониятларини бериш тарафдоригина бўлиб колмай, мустамлакага дучор бўлишимиз сабабли юртини ташлаб чикиб кетишга мажбур бўлган кишилар ва уларнинг авлодларига умумий тартибдан ташкарида, осон йўллар билан Ўзбекистон фукаролиги, истаганларга иккинчи фукаролик хакки берилиши лозим деб хисоблайди» деган моддасидаги «истаганларга иккинчи фукаролик хакки берилиши лозим» сўзларини Ўзбекистон конунларига зид бўлгани учун олиб ташлаш талаб килинади.
«Харакат»нинг изохи: Аслида, бу модда «Бирлик»нинг истаги сифатида келажакда конунлаштирилиши кўзда тутилган эканлиги ўз-ўзидан маълум. Шунинг учун, расмиятчилик нуктаи назаридан хам, бу моддани олиб ташлаш талаби бахслидир. Аммо, бу масалага ўз истаги билан эмас, коммунистик тузимнинг катагонларидан кочиб кетган миллатдош-ларимизнинг такдири нуктаи назаридан карасак, шу нарса кўринадики, ўз хукуматининг топширигини бажараётган Адлия вазирлигининг бу таври мутлако кораланиши керак.
3. Партияни тузиш бўйича 50 кишилик Ташаббус Гурухининг рўйхати Адлия вазирлигига такдим этилмаган.
«Харакат»нинг изохи: «Сиёсий партиялар тўгрисида»ги Конуннинг 8-чи моддасида руйхатга олиниш учун талаб килинадиган хужжатлар рўйхати бор. Унга Адлия вазирлиги талаб килаётган Ташаббус Гурухининг рўйхати киритилмаган. Демак, вазирликнинг бу талаби мутлако конунсиздир.
4. «Сиёсий партиялар тўгрисида»ги конуннинг талаби бўйича янги партия камида 8 худудий субъектдаги аъзолардан иборат бўлиши керак, аммо «Бирлик»нинг хужжатларидан бу конуннинг талабларини аниклаш мумкин эмас.
«Харакат»нинг изохи: Бу иддао мутлако уйдирма нарса. «Бирлик» курултойининг протоколларида (Баённомасида) ва партия аъзоларининг рўйхатида бу нарса аник килиб кўрсатилган.
5. «Бирлик» партияси Марказий кенгаши таркибидаги 10 кишига (уларни исмлари келтирилган) оид маълумотлар тўлик эмас.
«Харакат»нинг изохи: Нималар тўлик эмаслиги кўрсатилмагани учун, бу иддаога изох бериш кийин.
6. «Давлат тили тўгрисида»ги конунга асосан партиянинг номи лотин тилида ёзилиши керак ва «Низом» сўзи ўрнига русча «Устав» сўзи» ишлатилиши керак.
«Харакат»нинг изохи: Бу ерда изохнинг ўзи ортикча.
6 ноябрь: «Бирлик» партияси Марказий кенгашининг Хайъатида
Бугун эрталаб Тошкентда АКШнинг Миллий Демократик Институти (NDI) «Бирлик»чилар учун сиёсий партияларнинг фаолиятига багишланган махсус семинар ўтказди. Бу тадбирга партия Марказий Кенгашининг кўпчилик аъзолари ва Марказий кенгаш Хайъатининг хамма аъзолари катнашдилар.
Семинар давом этаётган пайтда Адлия вазирлигидан «Бирлик» Халк Харакати Партиясининг рўйхатдан ўтиш учун берган аризасига рад жавоби нихоят олинганлиги маълум бўлди. Семинардан кейин ўтказилган «Бирлик» партияси Марказий Кенгаши Хайъатиининг мажлисида партияни рўйхатдан ўтиш жараёнини давом эттириш учун нималар килиниши хусусида келишиб олинди.
Марказий кенгаш Хайъати 10 ноябрь куни Тошкентда Марказий кенгаш мажлисини чакиришга карор килди. Бу мажлисда Адлия вазирлигининг жавобидан келиб чикиб килинадиган ишлар хусусида керакли карорлар олиниши режалаштирилмокда.
10 ноябрь: «Бирлик» партиясининг Марказий кенгашида
Бугун Тошкентда «Бирлик» Халк Харакати Партияси Марказий кенгашининг мажлиси бўлиб ўтда. Кун тарибида икки масала бор эди:
1. Адлия вазирлигининг «Бирлик» Халк Харакати Партиясини рўйхатдан ўтказиш учун берилган аризага жавоби тўгрисида;
2. 2004 йилда бўладиган Олий Мажлис сайловлари ва уларга тайёрланиш.
Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан «Бирлик» Халк Харакати Партиясининг Бош котиби Васила Иноятова ахборот берди ва вазирликнинг жавобини кискача тахлил килди.
Бу масала бўйича музокарларда катнашаган Марказий кенгаш аъзолари Р.Комилов, Х.Сулаймонов, Э.Кўшматов, Г.Рахматовлар Адлия вазирлигининг жавобида кўрсатилган камчиликлар «Бирлик» Халк Харакати Партиясининг Дастур ва Низоми Ўзбекистон Конституцияси ва бошка конунларга хилофлигидан келиб чикмаганлиги, бу камчиликларнинг кўрсатилиши партиянинг Дастур ва Низомидаги тахририй нуксонлардан келиб чиккан бўлиши мумкинлигини эътироф килиб, Дастур ва Низомга тахририй ўзгартиришлар киритиш лозимлигини таъкидладилар. Айни пайтда, вазирликнинг жавобидага талабларга кўра, Марказий кенгаш аъзоларига оид етишмаган маълумотларни тўлатиш, партиянинг номини лотин харфлари билан ёзиш, хамма хужжатларда «Низом» сўзини «Устав»га алмаштириш ва партия тузиш бўйича Ташаббус гурухининг рўйхатини хам кўшиб, хужжатларни кайтадан Адлия вазирлигига топшириш таклиф килинди.
Хусусан, Х.Сулаймонов шундай деди: Партиямиз Дастурининг «Давлатчиликни мустахкамлаш, жахон хамжамиятида ўзига муносиб ўрин эгаллаш йўлида кўрсатадиган фаолият» номли бўлимида «чет эллардаги ватандошлар билан алокаларни ривожлантириш ва мустахкамлаш, уларга республиканинг иктисодий ва ижтимоий дастурларини рўёбга чикаришда, маданий хаётида иштирок этиш имкониятларини бериш тарафдоригина бўлиб колмай, мустамлакага дучор бўлишимиз сабабли юртини ташлаб чикиб кетишга мажбур бўлган кишилар ва уларнинг авлодларига умумий тартибдан ташкарида, осон йўллар билан Ўзбекистон фукаролиги, истаганларга иккинчи фукаролик хакки берилиши лозим деб хисоблайди» деган сўзлар бор. Адлия взирлиги бу ердаги «истаганларга иккинчи фукаролик хакки берилиши лозим» сўзларини Ўзбекистон конунларига зид бўлгани учун олиб ташлашни талаб килмокди. Вахолангки, бу сўзлар бизнинг истагимиз халос. Шундай бўлса хам, масалани янада ойдинрок килиш учун Дастуримиздаги «мустамлакага дучор бўлишимиз сабабли юртини ташлаб чикиб кетишга мажбур бўлган кишилар ва уларнинг авлодларига умумий тартибдан ташкарида, осон йўллар билан Ўзбекистон фукаролиги, истаганларга иккинчи фукаролик хакки берилиши лозим деб хисоблайди» жумласини тахрир килиб, уни «мустамлакага дучор бўлишимиз сабабли юртини ташлаб чикиб кетишга мажбур бўлган кишилар ва уларнинг авлодларига умумий тартибдан ташкарида, осон йўллар билан Ўзбекистонга келиш ва бу ерда яшаш хакки берилиши лозим деб хисоблайди» шаклида ёзишни таклиф киламан. Унинг бу таклифи бир овоздан кабул килинди.
Р.Комилов Адлия вазирлигининг жавобидаги «Уставнинг 5.2 ва 5.3-бандлари «Сиёсий партиялар тўгрисида»ги Конуннинг 4-моддаси талабига зид, чунки сиёсий партияларга аъзолик якка тартибда кайд этилди» сўзлари устида тўхтади. Нотик дедики, Уставимизнинг 5.2 ва 5.3 бандлари партия аъзоларини эмас, партиянинг Таянч гурухларини партиянинг юкори органлари тарафидан рўйхатга олиш хусусидадир. Партия аъзоларини рўйхатга олиш тартиби Уставимизнинг 4.2-бандида кўрсатилган. У ерда шундай дейилган: «Бирлик» Халк Харакати Партиясига аъзолар партиянинг таянч гурухларида шу гурухнинг икки аъзоси тавсияномаси, умумий йигилиш иштирокчилари кўпчилик овози билан кабул килинади».Ундан аник кўриниб туриптики, аъзолар якка тартибда кабул килинади. Бу ерга яна хам аниклик киритиш учун Уставимиздаги шу сўзларни кайта тахрир килиб, уларни куйидагича ёзишни таклиф киламан: «Бирлик» Халк Харакати Партиясига аъзолар партиянинг таянч гурухларида шу гурухнинг икки аъзоси тавсияномаси ва умумий йигилиш иштирокчиларининг кўпчилик овози билан якка тартибда кабул килинади». Бу таклиф бир овоздан кабул килинди.
Сўзга чикканлар яна икки масалага ургу бердилар. Биринчидан, «Бирлик» Халк Харакати Партиясининг хужжатларида «Низом» сўзининг ишлатилиши, аслида, жорийдаги конунларга зид эмас, чунки, бу ерда «Низом» сўзи «Устав»нинг эквиваленти сифатида ишлатилмаока. Бу масала принципиал эмас, у терминологияга оиддир. Ўз тилимизда бу калима бор бўлган пайтда биздан «Устав» сўзини ишлатишни талаб килиш, аслида, ўзбек тилининг кадр-кийматини тиклаш учун килинаётган уринишларга зиддир. Аммо, хозир бу масалада бахсга кириб, вакт йўкотмаслик учун «Низом» сўзини «Устав»га алмаштиришимиз, айни замонда, конуний йўллар билан Ўзбекистоннинг «Сиёсий партиялар тўгрисида»ги конунида «Устав» сўзини «Низом»га айлантириш ташаббуси билан чикишимиз лозим.
Иккинчидан, «Сиёсий партиялар тўгрисида»ги конунуннинг 8-моддасидаги партияни рўйхатдан ўтказиш учун такдим килинадиган хужжатлар рўйхатида Ташаббус гурухи тўгрисида хеч нарса айтилмаган. Ушбу конуннинг 6-чи моддсида эса Адлия вазирлигига Ташаббус Гурухи эмас, Ташкилий Кўмита хакида маълумотлар берилиши талаб килинган ва биз бу талабни ўз вактида бажарганмиз. Шундай бўлса хам, бу масалада бекорчи бахслар килиб ўтирмаслик учун, партия тузиш буйича Ташаббус Гурухининг рўйхатини хам Адлия вазирлигига такдим этиш лозим.
Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан партия раиси Абдурахи Пўлатнинг Марказий кенгаш ва партия аъзоларига йўллаган хати ўкиб эшиттирилди. Бу масала бўйича сўзга чиккан И.Дадажонов, Х.Ганиев, М.Корабоевлар Абдурахим Пўлатнинг парламент сайловларига хозирданок тайёргарчилик ишларини бошлаб юбориш таклифини кўллаб кувватладилар. Бу масала бўйича хамма вилоят ва туман ташкилотларига каратилган Мурожаатнома кабул килиш ва Мурожаатномада ишларни кандай йўналишда олиб бориш хусусида йўл йўриклар бериш кераклигини таклиф килдилар.
Марказий кенгаш мажлиси Кун тартибидаги масалалар бўйича куйидагича Карор кабул килди:
К А Р О Р:
«Бирлик» Халк Харакати Партиясининг Дастур ва Уставига Адлия вазирлигининг 2003 йил 6 ноябрь 15-682 сонли жавобидан келиб чикадиган тахририй ўзгартиришлар киритилиб, улар Адлия вазирлиги талаб килган бошка хужжатлар билан биргаликда вазирликка кайтадан топширилсин.
Партия Марказий кенгаши аъзоларидан В.Иноятова, Р.Комилов ва Х.Абдуллаевларга Партияни рўйхатдан ўтказиш жараёнида ёки мунозаралар келиб чиккан такдирда судда партия номидан иштирок этиш ваколати берилсин.
Партияни Адлия вазирлигидан рўйхатга олдириш учун барча хужжатларни тайёрлаб, вазирликка такдим килиш партиянинг Бош котиби В.Иноятовага топширилсин.
2004 йилда бўладиган Олий Мажлис сайловларига тайёргарчиликларни бошлаб юбориш учун вилоят ва туман ташкилотлари хамда хамма партия аъзоларига каратилган Мурожаатноманинг матни тасдиклансин.
Марказий кенгаш йигилишининг кун тартибида бўлмаган яна бир масала стихияли равишда кўтарилди ва мухокама килинди. Бу масала партия Марказий кенгаши аъзолари Дайнов Ташанов, Зулфикор Мирзакуловларнинг «Эрк» партияси курултойида катнашганликлари эди. Ташанов ва Мирзакулов бу хусусда куйидагича тушунтириш беришди: «Биз Эрк партиясининг МК аъзолари эдик. Биз Бирликка ўтганимизда, Эркдан чикиш хакида унинг Бош котиби Самад Муродга ариза бердик. Лекин аризамиз, МК аъзоси бўлганимиз учун, факат Курултойда хал килиниши лозим эди. Колаверса, бизларни Эрк Марказий Кенгашининг аъзолари сифатида Курултойга таклиф килишди ва биз бу партиядан чикканимизни эълон килиш учун Курултойга келдик».
Марказий кенгаш аъзолари бундан буён партия ичида катъий интизомга риоя килиш лозимлигини, принципиал позициядан чекинмасликни ва интизом бузган партия аъзоларига нисбатан Низом доирасида чора кўрилиши мумкинлигини алохида ургуладилар.
24 ноябрь: «Бирлик» партияси хужжатларини Адлия вазирлигига кайта топширди
Бугун партия Бош котиби Васила Иноят Марказий кенгаш аъзолридан 3 киши ва АКШнинг Халкаро Республикачилар Институти Тошкент Бюросининг рахбари Грег Стивенсоннинг иштирокида «Бирлик» Халк Харакати Партиясининг хужжатларини партияни давлат рўйхатидан ўтказиш учун Адлия вазирлигига кайтадан топширди.
Маълумки, партия ўз Таъсис курултойини шу йилнинг 25 августида ўтказган ва керакли хужжатларни 22 сентябрда Адлия вазирлигига илк марта топширган эди. Адлия вазирлиги партиянинг хужжатларидаги етишмокчиликлар бор деган бахона билан уларни 6 ноябрда оркага кайтарди. Партиянинг Марказий кенгаши ўзининг 10 ноябрдаги мажлисида, вакт йўкотмаслик учун, Адлия вазирлигининг хамма талабларини бажаришга карор килди ва бироз янгиланган хужжатлар бугун вазирликка янгидан таслим этилди.
26 декабрь: «Бирлик»нинг Адлия вазирлиги билан олишуви давом этмокда
«Бирлик» Халк Харакати Партияси давлат рўйхатидан ўтиш учун керакли хужжатларини шу йилнинг 24 ноябрида Адлия вазирлигига иккинчи марта топширган эди. Вазирлик «Бирлик»нинг биринчи мурожаатига берган рад жавобида «Кўрсатилган камчиликлар тузатилиб, хужжатлар кайта топширилса, биз уларни 1 ой ичида кўриб чикамиз» деб ваъда берган бўлса хам, орадан 1 ой ўтганига карамасдан чурк этмади.
Партиянинг Бош котиби Васила Иноят 24 декабрда вазирликнинг Жамоат ташкилотлари ва сиёсий партиялар билан шугулланувчи бўлими бошлиги Жалол Абдусатторов билан учрашди. У киши «Бирлик»нинг хужжатларини ўрганишни давом этаётганларини, балки эртага бу ишни тамомлашлари мумкинлигини айитишдан нарига ўтмади. Эртаси куни Васила Иноят Абдусатторовга бир неча марта телефон килиб хам аник жавоб ололмади.
Бугун эрталаб «Бирлик» партиясининг раиси Абдурахим Пўлат Вашингтондан Жалол Абдусатторовга телефон килиб, шу масалада жавоб истади. Абдусатторов «Бирлик»нинг хужжатлари ўрганиб чикилгани, вазирликнинг фикри шаклланганлиги, эртага жавоб хам тайёр бўлишини билдирди. Аммо, фикр нимадан иборат эканлигини айтишдан бош тортди.
29 декабрь: «Бирлик»нинг Адлия вазирлиги билан кураши давом этади
Бугун «Бирлик» партиясининг Бош котиби Васила Иноят Адлия вазирлигининг Жамоат ташкилотлари ва сиёсий партиялар билан шугулланиувчи бўлими бошлиги Жалол Абдусатторовга телефон килиб, партияни рўйхатга олиш масаласи бўйича жавоб бериш муддати 24 декабрда ўтиб кетганини яна бир марта эслатди. Вазирлик вакили партия хужжатларида яна бир катор камчиликлар топилганини ва бу хакда партияга расмий жавоб жўнатилганини билдирди.
Олдинги тажрибалардан маълумки, аслида, вазирлик хеч кандай жавоб жўнатмаган бўлса керак. Хукуматнинг одамлари «Бирлик»ни рўйхатга олиш масаласини бир кун эмас, бир соатга бўлса хам чўзиш билан оворалар.
«Бизни барибир тўхтатолмадилар, дейди бу хусусда Васила Иноят. Хукуматнинг хамма каршиликларига карамасдан, партияни конуний йўллар билан рўйхатга ўтказилишига эришамиз ва бу билан бошка партияларга хам йўл очиб берамиз».
Тахририятдан: Кўриниб турибдики, «Бирлик» партиясини рўйхатдан ўтказиш масаласи янги йилга колди. Аслида, мамлакат рахбарининг кўрсатмаси билан иш олиб бораётган Адлия вазирлигининг нияти аник. У хам бўлса - «Бирлик» партиясини 2004 йил 25 декабрда бўладиган Олий Мажлис сайловларида иштирок эттирмасликдир. Маълумки, мавжуд конунларга мувофик, партия сайловларда иштирок эта билиши учун сайлов кампанияси эълон килинмасдан камида 6 ой аввал рўйхатга олиниши керак. Сайлов кампанияси эса Марказий сайлов комиссиясининг карори билан сайлов кунидан 2 ой аввал бошланади. Демак, «Бирлик» сайловларда иштирок этиш хукукига эга бўлиши учун 2004 йил 26 апрелгача рўйхатдан ўтиши керак.
Хўш, Ўзбекистонда партиялар, амалда, кандай рўйхатга олинади, ўзи? Жавоб аник: Мамалакатимизда партиялар Каримовнинг истаги бўлса дархол, истаги бўлмаса, ойлаб чўзилгандан кейин рўйхатга олинади ёки бутунлай олинмайди.
Буларнинг охирги мисоли шу кунларда президент Ислом Каримов томонидан кўллаб-кувватланаётган янги «чўнтак» партияси - Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг рўйхатга олиниши бўлса, биринчи мисол эса, ўз вактда «Эрк»ни рўйхатга олинишидир. Либерал-демократик партиясиси шу йил 15 ноябрда таъсис курултойини ўтказиб, 3 декабрдаёк давлат рўйхатидан ўтказилди, яъни 18 кун ичида.
Аммо, бу хам «Эрк»нинг рўйхатга олиниши олдида холва. «Эрк» партияси 1990 йили тузилган бўлса хам, ташкилот сифатида шаклланмагани сабабли, рўйхатга олиниш учун Адлия вазирлигига хужжатларини хам топширмаган эди. Партия ўзининг 2-чи курултойини 1991 йил 27 августда ўтказиб, хужжатларини 2 сентябрда Адлия вазирлигига топширган ва 3 сентябрда рўйхатга олинган.
«Бирлик» халк харакати 1991 йили курултой ўтказиш учун рухсат ололмагач, уни ўша йили 15 сентябрда Чимент вилоятида ўтказган. Ташкилотнинг курултойига изн бермаган хукумат уни рўйхатга олишини тасаввур килиб хам бўлмасди. Аммо, бу орада Шукрулло Мирсаидов гурухининг «исёни» туфайли Ўзбекистонда сиёсий вазият кескин ўзгарди ва хукумат «Бирлик»ни 11 ноябрда рўйхатга олишга мажбур бўлди. Бу вакт ичида вазирлик расмийлари унинг хамма вилоят ташкилотларини текшириб чикишган.
Бу кунда Либерал-демократик партиясининг, 12 йил аввал эса «Эрк»нинг хужжатлари хам Адлия вазирлиги томонидан текширилган дейиш ножиддий бўлар эди. Вазирликдаги маъсулларнинг айтишича, масалан, «Эрк» партиясининг хужжатлари солинган папкани хеч ким очиб кўришга хам улгурмаган..
Ушбу макола «Харакат» Ахборот
Агентлигининг янгиликлар тасмасидан
олинган хабарлар асосида тайёрланди
www.harakat.net