Журнал Ҳаракат
№2 (47) 2004. Сиёсат
Самат Мурод -
«ЭРК»нинг олдидаги уч долзарб муаммо
Эгалланмаган, эгаси томонидан мухофаза
килинмаган хак-хукуклар кимга тегишли
бўлишидан катъий назар оёк остида колиши мукаррар
«Эрк» партиясининг 5-Курултойида янги рахбарият сайлангандан кейин жамоатчиликда «Зора, энди партия ичида ўзаро фитналар уюштириш ва нотайин экстремистик гурухлар билан шубхали муносабатлар ўрнатишга чек кўйилиб, хакикий сиёсий фаолият йўлига ўтилcа», деган умид пайдо бўлганди. Аммо на партиянинг собик раиси М.Солих, на Бош котибликка доимий давогар О.Орипов 5-Курултой карорларини эътироф этишга шошмаётибди. Мендан партиянинг лидери сифатида «Мазкур вокеликни кандай изохлайсиз?» деб кўп сўрашади.
Менинг ишончим шундан иборатки, мухолифатчилик диктатура шароитида унвон ёки маком эмас, балки халкнинг озодлиги, унинг бахти ва фаровонлиги йўлида демократик курашга киришиш кобилиятидир.
Сал кам 15 йил партияга рахбарлик килган одамлар бу кобилиятни кўрсатдиларми? Аслида, «Эрк» партияси 1990 йилда тузилиб, мавжуд хокимият билан конструктив диалог килган вактлари шундай кобилиятни кўрсатишга имкон берилганди. Бу имкониятдан партия рахбарлари канчалик самарали фойдаланганлари алохида мавзу. Аммо, бугун шу нарса аник кўринмокдаки, ўша имконият хам эндигина оёкка туриб келаётган мухолифатни парчалаш хисобига эришилган. Бу хато бўлганини энди хеч ким инкор этолмайди.
Энди, мухолифат парчланиб, тор-мор килинган ва унинг рахбарлари чет элларга чикиб кетган вактларини олайлик. 1993 йилнинг охирлари ва 1994 йилнинг бошларида партиямиз рахбарлари чет элда баъзи шубхали ишларга кўл ураётганлари хакида гаплар эшитдим. 1994 йилнинг бош ойларидан бирида Туркиядан Ашхободга келган раисимиз Мухамаммад Солих билан телефондан гаплашганимда, партиянинг Бош котиби сифатида бу хусусда изох талаб килдим. Унинг жавоби мени хайтратга солди. У баъзибир ишлар килишга мажбур бўлаётгани хакида гапириб, булар замон ва шароит талаби бўлаётгани билан ўзини оклашга уринди. Ўртамизда бошланган тортишув Мухаммад Солихнинг телефон дастагини ташлаши билан битди. Яна бир оздан кейин «Эрк» партиси рахбарлари демократияни инкор этувчи йўлларга ўтгани хакидаги хабарлар хамма ерда таркади.
Буларнинг хам таъсири остида мен ўша пайтда сиёсий фаолиятдан узоклашишга мажбур бўлдим. Лекин «Озодлик» радиоси оркали раисимизнинг чикишларидан шуни тушундимки, энди у 1994 йилдагидан хам калтис ишларга кўл урмокда. У кишининг шариат тузими ва Толибонларнинг режимига хайрихохлик билдирувчи сўзлари мени ўйлантириб кўйди. Шу сабабли, Тошкентдаги 1999 йил февраль портлашларига оид вокеаларда раисимизнинг хам номи тилга олиниши, тўгрисини айтса, мени ортикча хайратлантирмади.
2001 йилда партиянинг мамлакат ичида фаолиятини жонлантириш учун харакат бошланди. Бу вактга келиб мен бир нарсага аник ишонардим. Бу хам бўлса – мухолифатни кайтадан бирлаштириш лозим. Мен ўзим яшайдиган Кашкадарё вилоятида амалий иш килдик. «Эрк» ва «Бирлик»чиларнинг бирлашган мажлисларини ўтказабошладик. 2002 йил 29 сентябрда «Бирлик» халк харакати ва «Эрк» партиялари Кашкадарё вилоят ташкилотларининг кўшма мажлисини ўтказишга хам муваффак бўлдик. Мажлис катнашчилари «Бирлик» ва «Эрк»нинг бирлашиш йўлидаги илк кадамининг рамзи сифатида «Бирлик» халк харакати Кашкадарё вилояти Кенгашининг раиси килиб «Эрк» партияси Марказий Кенгашининг аъзоси Дайнов Ташановни сайлашди. Менинг бу вокеалар хусусидаги «Карвон йўлда» номли маколам «Харакат» журналининг 2002 йил 5-сонида эълон килинган.
Бирлашиш ишлари бошланиши биланок мен «Бирлик» ва «Эрк»нинг рахбарлари Абдурахим Пўлат ва Мухаммад Солихларга мурожаат килиб, бу масалада ўз позицияларини билдиришларини сўрадим. Абдурахим Пўлат бу фаолиятни тўла кўллаб-кувватлашини билдирди ва яна бир амалий кадам сифатида мени ва Отаназар Ориповни «Харакат» журалининг Тахририятига киришга таклиф килди. Мен бу таклифни кабул килдим. Кейин эшитишимча, Орипов бу таклифни рад этган.
Ўз партиямизнинг раиси менинг хатимга жавоб хам бермади, аммо унинг муносабатини тезда ўргандик. Ўша кезларда мендан билдирмасдан «Эрк» партиясининг пленуми номи остида бир мажлис ўтказилибди ва «партия ичидаги фаолиятини тўхтатди» деган рўкач билан мени Бош котибликдан четлаштириб, бу лавозимга Отаназар Ориповни сайлашибди. Аслида, партиянинг Бош котибини алмаштириш Курултойнинг ваколатига киради. Аммо, тушунишимча, менинг мухолифатни бирлаштириш учун бошлаган харакатларимни жазолаш учун шунчалик шошишганки, курултойни хам кутишмаган.
Яна ўша кунларда сафдошларим билан бўлаётган вокеаларни анализ килиб бир хулосага келдик. Ўзбекистондаги шароит шуни кўрсатмокдаки, якин орада «Эрк»нинг курултойи бўлиши мукаррар. Демак, курултойда партия рахбарларининг ўтган даврдаги фаолияти ва энг мухими, юкорида тилга олганим шубхали ва калтис фаолиятлари хам тилга олинади, улар мухокама килинади. Буларнинг олдини олиш учун партия раиси Мухаммад Солих ўзининг ишонган одами О.Ориповнинг ёрдамида курултойдан олдинок принципиал масалаларни кўтариши мумкин бўлган одамлардан кутулиш йўлини танлаган. Буларнинг хаммаси одамни ўйлантириб кўйиши табиий.
Мен сафдошларим билан хеч нарсага карамасдан сиёсий фаолиятимни давом эттирдим. Нихоят, 2003 йил 22 октябрда партиямизнинг 5-чи курултойи бўлиб ўтди. О.Орипов тарафдорлари аввалига мени курултойга киритмасликка, сўнгра сўз бермасликка харакат килдилар. Бўлмади. Мен аник ишонардимки, агар сафдошларимга мурожаат килиш имкони топилса, улар мени кўллаб-кувватлайдилар. Шундай бўлди хам. Мен О.Орипов тарафдорларининг каршилигига карамасдан курултой минбарига чикдим ва партия ичида бўлаётган вокеаларни тилга олдим. Кўпчилик улардан мутлако хабарсиз экан. Курултойнинг хавоси ўзгарганини кўрган О.Орипов тарафдорлари мажлисни ташлаб чикиб кетсалар-да, ниятларига эришолмадилар. Курултой ўз ишини давом эттирди, янги рахбарият сайланди, менга раислик вазифаси юклатилди.
Хозир янгиланган «Эрк» партиясининг олдида асосан учта - бири биридан колишмайдиган долзарб муаммо турибди:
1. Мамлакат бўйлаб махаллий партия ташкилотлари билан узилиб колган алокаларни тиклаш ва партияни пароканда килишга уринаётган авантюристларнинг бузгунчилик фаолиётига чек кўйиш.
2. Партияни расман рўйхатдан ўтказиш йўлида конун талаб этаётган хамма нарсани килиш, керак бўлса партия аъзоларининг талаб этилган микдордаги имзоларини тўплаб, кайтдан Адлия вазирлигига топшириш.
3. Амаладаги хукумат томонидан сунъий равишда куйилаётган хар хил тўсикларни енгиб ўтиб, парламент сайловларида иштрок этиш.
Ушбу вазифалардан бирортаси бажарилмай колса, биз кўзлаган асосий максадимиз - Ўзбекистонда хукукий демократик жамият куриш ишига ўз хиссамизни кўша олмаймиз, демак, бизда сиёсий демократик курашга киришиш кобилияти бўлмаганини кўрсатган бўламиз.
Биз хозир биринчи вазифани мавжуд имкониятлардан фойдаланиб бажараяпмиз. Партиянинг деярли барча вилоят бўлимлари билан алокалар тикланди, аммо англашилмовчииклар хануз давом этаётир. Партиянинг хакикий лидери ким? Кайси анжуман карори амалий, яъни 2003-йил 22 октябрда бўлиб ўтан 5-Курултой карорларими ёки шу санада кайд этилган О.Орипов бошчилигидаги «пленум» карорларими? Партияда бўлиниш содир бўлдими ёки кимлардир анжуманда ўз ўринларини тополмай чикиб кетишдими? Кандай асосга кўра партиянинг энг кўзга кўринган фидойилари собик партия раиси М.Солих ва унинг Ўзбекистондаги кўзи-кулоги бўлмиш О.Орипов томонидан бирин кетин партия гояларига хоинликда, махсус хизмат билан хамкорлик килишда айбланишмокда? Мана айбланаётганларнинг энг киска рўйхати: Партия раиси Самат Мурод, Бош котиб Бахтиёр Исабеков, Марказий Кенгаш котиблари И.Турсунов, Ў.Хошимхонов, республикада сиёсий мухолифат кучларининг асосий марказларидан бўлган Фаргона ва Кашкадарё вилоятларидаги «эрк»чилар ва нихоят якин кунларгача О.Орипов билан биргаликда бўлган Тошпўлат Йўлдошов, Ойгул Маматова, Абдухошим /афуров. Бу рўйхат сўнги «эрк»чи колгунча давом этиши мумкин. Нахотки, Ўзбекистонда Солих ва Отаназардан ўзга бирортаям «Эрк» гояларига садокатли инсон колмаган бўлса?!
Агар мантикан ёндошилса, жавоблар жуда шаффоф.
- «Эрк» партиясининг Низомига кўра партиянинг энг олий анжумани Курултойдир. Унда кабул килинган карорлар бошка барча партиявий ижро органлар учун мажбурийдир;
- Партиянинг 5-Курултойи бўлиб ўтди ва партия бошкарув органларини сайланди. Ўз хатти- харакатлари туфайли Курултойдон олдинок танкидга учраган, Курултойда эса бутунлай фош бўлишдан чўчиб, у ердан кочиб чикиб кетган у ёки бу шахснинг режаларидан катъий назар, Курултой ўз карорларини ўзгартирмайди. Чунки бу умумпартиявий режа, манфаат ва принципларга зиддир.
- Курултой карорларига кандайдир Низомга терс «пленум» карорларини карши кўйиш балки мумкиндир, аммо бу очик кўриниб турган авантюрани жиддий кабул килиш жиддий сиёсатга хос эмаслиги шубхасиз.
Афсус, нафакат гафлатдаги баъзи «эрк»чилар, балки баъзи халкаро ташкилотлар хам хануз иккиланишда. Юкоридаги саволларнинг тугилишиёк хакикатдан кўра ёлгоннинг юкумлилигини кўрсатиб турибди.
Бир ёки икки шахс бутун бир партияни мазкур партия гояларига, яъни ўзига хиёнатда айблашини жиддий кабул килиш мумкинми? «Эрк» партияси Отаназар ёки Солихнинг иктисодий ва сиёсий эхтиросларини кондириш учун ташкил этилганмиди? Хиёнаткор шахс ёки лидер бўлиши мумкин, бирок хиёнаткор партия бўлмайди. Бу яккол кўриниб турган хакикат бўлиб, хеч кандай исбот талаб килмайди.
Партия номидан факат унинг рухсати билангина баёнат берилади. Рухсатни эса партия ўз Курултойида беради. «Эрк»нинг 5-Курултойи на Отаназарга на Солихга бирор бир ваколат бермади. Бу хам жуда мухимки, Солихнинг номзоди партия раислигига кўйилди, аммо кўпчиллик делегатлар унинг партияга доимий раис бўлиб колишини демократик анъаналарга зид деб топди.
Курултой карорини тан олиш ёки рад этиш эса, хусусий масала. Шахснинг бунга хакки бор, аммо мазкур муносабат партиянинг ўз Курултойи оркали чикарган карорига шубха билан карашга асос бўла олмайди. Акс холда хеч каерда хеч бир бахс хеч качон тугамайди.
«Эрк» партиясига бир одамнинг умрбод раис бўлиб кола олмаслигига кўникиш керак, акс холда бу партиявий диктатурага айланади. Ахир, партиявий диктатуранинг давлат диктатурасидан нима фарки бор? Халк орасида демократик кадриятларни таргибот килиш учун партияда ички демократия устивор бўлмоги керак. «Козининг айтганини кил-у килганини килма». Акс холда, демократик кадриятларга, партияга, керак бўлса, халкка нисбатан ошкора мунофиклик бўлади.
Олдимизда турган 2-вазифа - партияни расмийлаштириш масаласи. Партиямиз 1991 йилда Адлия вазирлиги тарафидан рўйхатга олинган. Аммо, 1993 йилда Вазирлар махкамасининг карори билан хамма жамоат бирлашмаларини янгидан рўйхатга олиш бошланди, биз бу карорни Конституция ва мавжуд конунларга зид бўлгани учун тан олмадик ва янгидан рўйхатдан ўтиш учун Адлия вазирлигига мурожаат килмадик. Шу вактдан бери аросатдамиз, десак бўлади. Хокимият бизни расмий партия сифатида тан олмайди, биз эса 1991 йилда рўйхатдан ўтганимиз хакидаги Гувохнома факат суд тарафидан бекор килиниши мумкинлигини гапирамиз. Энди бу вазиятдан чикиш вакти келди. Ташаббусни ўз кўлимизга олиб, биз ўзимиз бу масалани кўтаришимиз, Адлия вазирлиги билан керак бўлса суд оркали муаммони ечишимиз керак.
Айни замонда, партиявий структурамизни мустахкамлаш учун аъзоларимизнинг рўйхатини кайтадан тузаберишимиз шарт. Ўтган йиллар ичида бир катор аъзоларимиз партиядан чиккан бўлса, кўплаб янги аъзолар сафларимизга келиб кўшилишди ва кўшилишмокда. Агар рўйхатдан ўтганимиз хакидаги Гувохномани суд оркали тан олдиролмасак, у холда, вактни бекор кетгазмаслик учун хужжатларни кайтадан Адлия вазирлигига такдим этиб, янгидан рўйхатдан ўтиш масаласини хам режалаштириб бораберамиз.
Учинчи вазифа: хукумат томонидан кўйиб ташланган сунъий тўсикларни енгиб ўтиш ва харакатдаги партияга айланиш. Бу энг огир вазифа эканлиги ўз-ўзидан маълум. Уни факатгина мухолифатдаги бошка партиялар билан хамкорликда бажариш мумкин. Хамкорликнинг шакли – бу алохида мавзу. Бу макола доирасидаги максадим эса, бор тўсикларни мухокама килиш ва уларни енгиб ўтиш учун килиниши керак бўлган баъзи ишларни белгилаб олиш.
Хукуматнинг мухолифатга нисбатан юритиб келаётган тазйикли сиёсати туфайли фукороларда кўникма тарзини олган хадикни енголмаяпмиз. Демократик жамият куриш учун демократик усуллар билан курашиш шартлигини англатиш жароёни жуда кийин, жуда мураккаб кечаётир. Бутун ўзбек халки биз билан хамдард, хаммаслак, аммо ўз фикрларини овоз чикариб айта оладиган, айтилган ва ёзилганларни имзоси билан тасдиклашга журъат эта оладиган юртдошларимиз жуда кам. Уларнинг айтадиган гаплари кўпинча шундай: «Мен бутун вужудим билан сиз тарафман. Режимни фош этувчи далиллар, фикрлар, керак бўлса маколалар беришим мумкин, аммо, илтимос, номимни ошкор килманглар. Бола-чакам бор…».
Юртда кўзга кўринган журналистлар, шоирлар, хукукшунослар, артистлар ва жамоат арбобларининг позицияси шундай. Энг хилват гўшаларга кириб олишиб, пичирлашиб килинадиган гийбатларини амалдаги бошкарувга эътироз, демократия учун имкони бўлган кураш усулларининг бири деб уйлаб, ўзларини овутиб яшаётган зиёли ватандошларимизни биз, яъни замондошлар тушунишимиз мумкиндир, аммо фарзандлари тўгри тушунишармикинлар?
Хукумат махсус конун билан матбуотга нисбатан цензурани расман бекор килди, аммо сўз эркинлиги содир бўлмади. Нега халк матбуот эркинлигидан фойдаланмаётир? Уни бу хукукдан ким махрум этаётир? Балки хакикатни айтиш, ёзиш хакида президенининг махсус фармони керакдир? Беихтиёр «Халкни сўз ва матбуот эркинлигидан махрум килаётган хукумат эмас, балки истибдод васвасаси касалига совет давридаёк мубтало бўлишган оммавий ахборот воситалари ходимлари эмасмикин?» деган савол тугилади.
Модомики, вазифа халкка амалда содир бўлаётган вокеликлар хакида хабарлар таркатиш экан, уни бажармок керак. Журъат йўк бўлса, виждон бордир, ахир: вакт борида тирикчиликнинг бошка йўлини топиб, ўринни журъати етадиганларга бўшатиб бериб, англашилмовчиликни тузатиш лозим эмасми? Шундай дейманку, кетидан ўйлайман: улар ўз ихтиёрлари билан кетадиларми? Кетсалар хам, киска вакт ичида уларнинг ўрнини тўлатоладиган одамлар борми? Менимча, йўк. Демак, бирдан бир йўл - борлари билан ишлаш, журъатсизларни журъатлантириш, келажак журналистларини тайёрлаш устида ишлашимиз керак.
Качонки хак сўз ижрочилари уни айтишга тайёр бўлмаса, хукумат жорий этган сўз эркинлиги навбатдаги фарс бўлиб чикаверади ва биз ўзимиз калбимизда асраб келаётган истибдод хакида кўзага кириб гийбат килаверамиз. Халк эса, келажаги фаровон Ўзбекистон хакидаги гаройиб эртакларни ўкиб, алданиб юраберади.
Качонки сиёсий мухолифат соглом сиёсий бахсга, ўз лойихаларини сайловчиларга англатиш ва ракиблари каршисида дангал туриб химоя килишга кодир эмас экан, хукумат расман жорий этган демократия когозда колиб кетаверади.
Зеро, эгалланмаган, эгаси томонидан мухофазаланмаган хукук оёк остида колиши мукаррар.
«Менинг хаккимни ўзимга олиб келиб бермай, нега ўзлаштириб кетдинг?» дея иддоа килиш аслида кулгили. Юкорида хам такидлаганимдек, мухолифатчилик унвон ёки маком эмас, кобилиятдир. Бизда эса, ўта ўжар, сершовкин давогарлар кўп-у, кобилиятли мухолифатчилар кам. Ўзбекистонда хукукий демократик идора услубига ўтиш жараёни шунинг учун хам чўзилиб бораётир. Мухолифатни кобилиятдан махрум этаётган омилларнинг биринчиси - бошкарувнинг авторитар шакли бўлса, иккинчиси мухолифатчиликка давогар, бирок демократияга бутунлай ёт бўлган кимсаларнинг орамизга кириб, минбарларни эгаллаб олиб, шахсий амбицияларини кондириш учун шаклланиб келаётган мухолифатни пароканда килаётганлигидир. Ўз манфаатларини партия манфаатларига эмас, балки партия манфаатларини ўз манфаатларига мослаштиришга зўр бериб уриниш ана шундай пародоксларни келтириб чикармокда.
Афcуc. Бир ховуч кишининг худбинона шухратпарастлиги партиямиз учун жуда кимматга тушмокда. Мен бу холатни 90-чи йилларнинг бошида мухолифатнинг бошидан кечган кризис билан таккосладим. Ўша пайтда Литвани чинакам демократик фаслга олиб чиккан «Саюдис»дан колишмайдиган «Бирлик» халк харакатини парчаланганди. Бу ишнинг бошида коммунистик хукумат билан хамкорлик гоясини кўтариб, мухолифатни деструктивликда айблаган Мухаммад Солих турган. Ха, ўша бўлиниш юртимизда шаклланиб келаётган демократик мухолифатга жуда огир зарба бўлиб тушганини кўпчилик энди тушунмокда. Бугун эса, Солих хукуматга нисбатан муросасизлик байрогини гоя килиб олган, мухолифатни бирлаштириш тарафдорларига ашаддий шаклда карши. Натижада, энди «Эрк» партияси парчаланмокда. Бу вактинчалик ходиса. Мухолифат «хассасини иккинчи марта йўкотмаслигига» ишонаман. Тезда ўзимизни тиклаб оламиз.
Касалнинг манбаини аниклаш, согайишга томон кўйилган биринчи кадамдир. Биз бу кадамни килдик, касаликнинг манбаидан, тўгрироги мухолифатни доимо парчалаш каслига грифтор бўлганлардан кутилдик. Партиянинг кучларини жамлаш, уюштириш учун биз тарфдорларимизга бор хакикатни айтишни бошладик, уларни янги кризис омилидан огох этдик. Одилоно хукмни ўзлари чикарадилар.
Хокимиятга келиш ва халк фаровонлигини таъминлаш максадида у ёки бу ислохатларни амалга оширишни ният килмаган партия партия эмас. Дарвоке, бизда бундай партиялар бор, халк уларни чўнтак партиялари деб атайди. Биз бундай партия бўлмаганмиз, бўлмаймиз хам.
Бизнинг максадимиз - бўлажак парламент сайловларида мукобил дастурий лойихалар, мукобил номзодлар билан катнашиш, парламентда демократик мухолифат фракциясини ташкил этиш. Агар биз шу максадимизга етишсак, хозирги боскичдаги вазифамизни бажарган, кейинги боскич учун мустахкам замин тайёрлаган бўламиз.