Журнал Ҳаракат
№5 (32) 2001. Биз яшаятган жамият
Бобир Мухиддин -
Эски хаммом, эски тос
Собик Коммунистик хокимиятнинг инкирозини таъминлаган иллатлардан бири кузбуямачиликдир. Унинг асоратлари мустакиллик даврида бартараф этилиш урнига, аксинча, кенг кулоч ёздирилмокда. Буни куп холларда никоблаш, яшириш ниятида: «истиклол шарофати билан моддий, маънавий, маданий бойликларни яратиш», «ишлаб чикариш жабхаларида мисли курилмаган буюк зафарлар кучиш» хакида бонг урилмокда. Аммо мана шу бонг хам касалларнинг иситмаларини босиб кетолмаганига оммавий ахборот воситалари хам гохида тан беришга мажбур буляпти.
Бунинг бир мисоли тарзида «Халк сузи» газетасининг 21 декабрь сонидаги «Ёлгоннинг миси чикди» деган маколани келтириш жоиздир. Маълум булишича, Наманган вилояти Уйчи туманидаги «Кизил ровот» тажриба хужалигидаги кузбуямачилик очиб ташланибди. Маколада курсатилишича 1-чи бригада бошлиги Ф. Отабоев терилмаган 85,5 тонна пахта учун 630000 сумни хамтавоклари билан узлаштирибди. У билан хамкорлик килган яна 9 та бригаданинг бошликлари жами 778 тонна йук хосил-пахтани бор деб шунга тегишли бир неча миллион маблагни чунтакларига уришибди ва пирровардида хар бири беш йилдан ун икки йилгача озодликдан махрум этилибди.
Каранг-а, жиноят очилиб унинг ижрочилари жазосини олибди. Шу билан мазкур иллатга мархам берилибдими?
Афсуски уша кузбуямачилик касали жамоа хужалиги (колхоз) хаётининг барча сохаларини хам чирмовукдай эгаллаб, чукур илдиз отиб, хаёт дарахтининг япрокларинигина эмас, илдизини хам куритишга сабаб булмокда.
Кишлокда дехконларга ер гох оилавий пудрат, гох бригада пудрати килиб булиб берилади. Одамлар совукни-совук, иссикни иссик демай, боткок ва сув кечиб ишлашади. Аммо уларга бир тийин маош берилмайди. Юрак ютиб жанжал килиб борганларга оз-моз бугдой, ун ёки ёг бериб кутилишади. «Тагин жанжал килаверсанг, томоркангни тортиб оламиз, колхоздан кучириб юборамиз», деб дук килиб куйишади, шу билан «жанжалкашлар»нинг овози учади. Хар бир кишлок оиласининг ишга ярокликлари турли шахарларга бориб мардикорлик килиб, кулидан келганлари олди-сотди билан шугулланиб кун куришади. Аммо газета-журналларда ишсизлик, мардикорлик хакида бир огиз гапирилмайди.
Айни пайтда, ана шу касалликларни хозирда авж олдираётганларни мадх этиш давом эттирилмокда. Тагин, яна эркинлик, мустакилликка эга булдик, энди жахон андозаларига мосу хос, бозор иктисодиётига асосланган чинакам хукукий жамият курмокдамиз, дея жар солинмокда. Холбуки, куплаб жабхаларда, айтайлик, пахтачиликда уша собик коммунистлар хукмронлиги пайтидаги хашарчилик (аслида кулчилик) бемалол кайта тирилтирилмокда. 2000 йилнинг кузида барча оммавий ахборот воситалари хар куни Узбекистон буйича бир, бир ярим миллионга якин хашарчилар барча вилоятларда кахрамонона мехнат килиб кунига фалон тонна ок олтин териб давлат хирмонига топширмокдалар, деб эълон килиб турилди. Кишлокларда укиётган ёш норасидалар пахта икки кулок булгандан бошлаб, даладан бери келишмайди, каткалок юмшатишга, утокка, теримга гох мактаб маъмурияти, гох ота-оналари томонидан ишга жалб килинади. Оч-нахор, кир-чир норасидаларнинг далада ишлаб юрганини курган хар бир виждонли одамнинг юраги огрийди. Конституцияда вояга етмаганлар огир ишга жалб килинмаслигини ёзиб куйиб унга амал килмаган юрт падарларига лаънат айтмасдан туролмайди. Кизиги шуки, шунча вахима билан бу йил уч миллион тоннага якин хосил йигиб-териб олинди халос. Планнинг бажарилмаганига кургокчилик, сув такчиллиги, техника етишмаслиги айрим фермерларнинг маъсулиятсизлиги дахлдор эканлиги такрор-такрор айтиб турилди. Кишлоклар, туманлар, вилоятлардаги барча мактаблар, катта-ю кичик укув, таълим-тарбия масканлари, купгина шахарликлар пахта фронтида жавлон ураётганини журналистлар хам яшира олмай колишди.
Хуш, нима учун шундай буляпти? Ахир, кишлок хужалигида, шу жумладан пахтачиликда мисли курилмаган ислохотлар утказилиб, мулкдорлар пайдо булди, деган маънодаги маколалар чоп этиляптику. Мохият эътибори билан эса хеч кандай узгариш булмади, хеч кандай ислохотлар утказилмади. «Колхоз», «совхоз» деган сузлар урнига «фермер хужалиги», «ширкат хужалиги» деган иборалар пайдо булди. Яъни сузлар узгартирилди-ю мохият саклаб колинди.
Шекспирнинг Хамлет деган кахрамонининг факат суз, яна суз, курук суз, хеч кандай фаолиятга, халолликка, хакикатга асосланмаган суз, деган илтижоси хозирги Узбекистондаги истиклол мазмунини англатади, деб айтишга асос бор.
Афсуски, бу хакикатни куриб, билиб турганлар хам уни хеч каерда айтаолмайди. Факат хориждаги демократларгина уша хакикатни намоён этишмокда. Тугри озодлик, эркинлик уз-узидан берилмайди, уни курашиб олиш керак. Бунинг учун кулай мухит зарур, мухит эса хам хокимият томонида, хам халк томонидан яратилиши керак. Олма пиш, огзимга туш деган билан иш битмайди. Буни собик совет хокимияти хам, хозирги мустакил Узбекистон рахбарлари хам инкор этолмаганлар, аммо уларнинг куп эътирофлари факат огизда, тилда колиб кетяпти.
Факат бир жихатдан узгаришлар булаётганини тан олиш керак. Бу узгаришлар рахбарлар хаётида юз бермокда. Улар пул, бойлик туфайли гуё бахт-саодатга эришмокдалар. Уларнинг даромад манбаларидан бири уша шуролар даврида хам хозир хам пахта булиб коляпти. Узбекистонимизда мана шу хом-ашё учун кураш авж олдирилиши кандайдир заруратлар билан изохланади. Лекин тилла, олтин ишлаб чикариш-чи? Ахир бу борада республикамиз бутун жахон микёсидаги олдинги уринлардан бирини эгаллайдику.
Ха, эгаллайди, бирок коммунистлар хукмронлиги пайтида хам, хозирда хам канча тонна олтин казиб олиниб, каерга, кимларга, качон, канча долларга сотилгани ошкор этилмаган, бугун мустакиллик, истиклол яшасин деб бонг урилаётган вактда хам булар сир булиб коляпти.
Мана, 90 йилдан бошлаб хар йили уч, турт миллион тоннадан пахта йигиб териб давлат омборига топширилгани айтилади. Аммо уша тонна-тонна «ок олтин»ларни хориждаги кайси мамлакатлар, кимлар харид килиб канча сум ёки доллар ундирилгани хакида лом-мим дейилмайди. Дейилишига хам хеч кандай умид йук.
Холбуки, «ок олтин» ва хакикий олтинлардан келган даромаднинг хеч булмаса ярми юртимиз саноати, кишлок хужалиги равнаки йулида сарфланиши лозим. Шундай килингандагина кимматчилик бу даражада авж олмасди, нарх наволар осмонга чикиб кетмасди, сумнинг кадрсизланиши камаярди.
Куряпсиз, ахвол кундан кунга огирлашяпти, ёмонлашяпти, усиш эмас оркага кетиш давом этмокда. Ахир ривожланиш булганида нарх-наволар пасаймаса хам бир жойда тухтаб туриши, жуда булмаса «инсоф» билан усиши мумкин эдику.
Кузбуямачилик кенг кулоч ёзиб, порахурлик, коррупция каби иллатларнинг авж олишини таъминловчи восита-манба вазифасини утаяпти. У мехнаткаш халкка эмас, халкни бошкараётган катта-ю кичик рахбарларга наф келтиряпти халос. Шунинг учун Тошкентдагина эмас Узбекистоннинг барча вилоятидаги шахарларида казо-казолар бамисоли подшохлар яшайдиган кошоналар, саройлар куриб ташлаётгани, бамисоли жаннатларда айшини сураётгани хеч кимга сир эмас.
Майли яшасинлар, айшини сурсинлар, факат узларининг пешона терларидан олган даромадлари хисобига булсин. Ошлари халол булса, кучада ичишсин.
Аммо шундай булаётгани йук-ку? Шундай экан Узбекистоннинг буюк келажаги хакида лоф уришнинг кимга кераги бор?
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Ботир Норбоев
"Бирлик" тузилган кунлардан бери унинг фаоли, адабиётшунос, фан доктори. Сўнги йилларда Чимкентда ва Туркияда яшади. 2019 йил 24 февралда То...
Добавить сведения