Журнал Ҳаракат
№2 (47) 2004. ИЧИДАГИЛАР
«Бирлик» Халк Харакати Партиясининг Баёноти -
Ўзбекистон мухолифати бирлашиш йўлида
23 апрель 2004 йил
Айрим электрон ахборот воситаларида вакти-вакти билан Ўзбекистон демократик мухолифати ичидаги вокеалар хусусида хато, баъзида провокацион материаллар пайдо бўлмокда. Шу муносабат билан куйидагиларни баён этишни лозим топдик.
Сўнгги йилларда мухолиф ташкилотларнинг фаолиятини координация килувчи турли шаклдаги органлар тузиш учун бир неча марта харакат килинди, лекин, уларниг хаммаси, айрим сабаблар билан, натижасиз тугади. Охирги йилнинг вокеалари, яъни мавжуд мухолиф ташкилотлар фаолиятининг кескин жонланиши, янги сиёсий партияларнинг тузилиши ва айни замонда, хокимият органларининг улар билан хамкорлик килишни кўйиб туринг, уларни рўйхатдан ўтказишни хам истамаслиги, мухолиф кучларнинг бирлашиш масаласини яна актуаллаштирди.
Шу йилнинг 11 апрелида Кўконда сиёсий партиялар ва хукук химоячиси ташкилотларининг доимий координацион органи бўлмиш «Давра Кенгаши»нинг умуммамлакат йигилиши бўлиб ўтди. Унда «Бирлик», «Эрк», «Озод Дехконлар», «Тадбиркор ва Аграрийлар» партияларининг ва кўпчилик хукук химоячиси ташкилотларнинг вакиллари иштирок этдилар. Бу ерда «Давра Кенгаши»нинг муваккат иш коидалари тасдикланди, «Давра Кенгаши»га кирувчи ташкилотларнинг давлат рўйхатидан ўтиш жараёнлари кандай кетаётганлиги ва бу йил бўладиган парламент сайловларида иштирок этиш учун умумий блок тузиш масаласи мухокама килинди.
Бу, шубхасиз, мухим вокеа хусусида шуларни эслатиб ўтиш керак.
1. «Давра Кенгаши» тузиш хакидаги карор «Бирлик» Партияси раисининг ўринбосарлари Пўлатжон Охун ва Исмои Дадажонларнинг рахбарлигида 2003 йилнинг ноябрь ойида Тошкентда ўтказилган «Ўзбекистон - кеча, бугун, эртага» конференциясида кабул килинган эди. Демак, шубхасиз, «Давра Кенгаши»нинг тарихи шу вактдан бошланади.
2. Хам Тошкентдаги конференцияда, хам Кўкондаги йигилишда бир катор Гарб давлатларининг элчихоналари ва Тошкентда офислари бўлган халкаро ташкилотларнинг вакиллари махмон сифатида иштирок этдилар. Лекин, баъзи бизга дўст бўлмаганларнинг «ўзбек мухолифати чет элликларнинг турткиси, хатто уларнинг рахбарлигида бирлашмокда» каби иддаолари мутлако асоссиздир.
«Бирлик» Партиясининг фикрича, Ўзбекистондаги хокимият демократик мухолифат ичидаги таркоклик ва зиддиятлардан фойдаланиб, уни тан омасдан келмокда. Албатта, «Давра Кенгаши»нинг тузилиши биланок мухолифатнинг ички муаммолари йўк бўлиб колмайди. Бирлашиш осон иш эмас ва биз яхши тушунамизки, хали олдимизда муаммолар кўп. Бошка тарафдан, шуни хам унутмайликки, хокимиятнинг провокациялари ва баъзи мухолифат вакилларининг ўйлаб килинмаган кадамларига дуч келишимиз мумкин.
Ўзбекистон халки ўз хаётида ижобий ўзгаришлар кутмокда, камбагаллашган ва хатто кашшоклашган ахоли хукуматнинг курук ваъдаларидан тўйган. Факат бирлашган мухолифат мамлакатнинг такдири учун маъсулиятни ўз зиммасига оладиган сиёсий куч бўлолади. Бунинг учун мухолифат хам парламент хам президентлик сайловларида катнашиши керак. Унинг «программа максимуми» - сайловларни ютиш, «программа минимуми» - парламентда хукумат инкор этолмайдиган мухолифат фракциясини яратиш бўлади.
Биз реалист бўлишимиз керак. Бугунги шартлар остида, хам «программа максимум» хам «программа» минимум»га етишишнинг бирдан бир йўли – ягона, кучли, демократик мухолифат партияси тузишдир. Биз бошка МДХ давлатларидаги таркок мухолифатнинг ўз олдидаги катта муаммоларни ечолмаслик тажрибасидан тўгри хулоса чикаришимиз шарт. «Бирлик»нинг фикрича, хозирча Ўзбекистондаги мухолифат ташкилотлари ва хукук химоячиси жамиятларининг фаолиятини координация килувчи доимий орган ролини ўйнаётган «Давра Кенгаши» келажакда ягона сиёсий партияга айланиши ва сайловларда мавжуд хокимият билан тенг ракиб сифатида олишиши мумкин.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Пўлат Охун
Собиқ СССР халқ депутати, Халқ депутатлари таркибида тузилган Регионлараро Депутатлар Гуруҳининг (раисдошлари - Ельц...
Добавить сведения