Журнал Ҳаракат
№3 (36) 2002. Адабиёт
Шоир Ёдгор Обид ижодидан
Пулат Охуннинг кирк ёшга тулиши
муносабати билан битилган шеър
Уйлаб курсам - олисга йул солибмиз
Умр утганини билмай колибмиз
Гарчи канча алам тортдик, канча гам…
Дустим, биз тирикмиз - демак голибмиз.
Ниятимиз холис, хаёл - кенг майдон,
Майдонга чорлади орзу ва иймон,
Сиркираб огриса хамки ширин жон -
Дустим, биз тирикмиз - демак голибмиз.
Бухоро, Наманган, Тошкент ёкларда
Ёв бошлардан ажал сочган чогларда
Улимларни колдирганча догларда -
Дустим, биз тирикмиз - демак голибмиз.
Замон кандай замон булди… бузилди,
Элим деган камокларда эзилди,
Дор сиртмоги буйнимизда узилди…
Дустим, биз тирикмиз - демак голибмиз.
Жаллодлар кузига тикка карадик,
Куп олишдик, юрт ишига ярадик
Мазлумларга мардлик рухин тарадик…
Дустим, биз тирикмиз - демак голибмиз.
Биз кутарган гоя - буюк гоядир,
Орзуларга, келажакка доядир,
Колган бари уткинчидир, соядлир…
Дустим, биз тирикмиз - демак голибмиз.
Гирдингда юлдуздек фарзандлар уйнар,
Харбири мардликдан, бирликдан суйлар,
Шулар бор - булажак хали куп туйлар…
Дустим, биз тирикмиз - демак голибмиз.
Кирк ёш - хали умид тула ёш эрур,
Неки килсанг - тоза виждон бош эрур,
Хар утган кун ёв бошига тош эрур…
Дустим, биз тирикмиз - демак голибмиз.
Иншо-оллох, кайтмай хакнинг йулидан,
Ёвга зарба бериб унгу сулидан…
Сунг ош ермиз Насибахон кулидан,
Дустим, биз тирикмиз - демак голибмиз.
Абдурахим Пулатдан: Ёдгор Обид хам Пулат Охун хам журналимиз Тахририятининг аъзолари. Пулатжон ичимизда энг ёши булгани учун баъзида шаркона менталитетимиз юкорирок келибми, билмадим, хар холда унга баландрокдан караб куямиз. У хам буни касдан килмаятганимизни тушунса керак, хамма нарсани «ютиб» кетаверади. Мисоллардан бири: якинда Пулат Охун 40 ёшга тулганда, хаммамиз уни табриклаган булсак хам, 40 ёш хам юбилейми, деб уйлаган булсак керакки, уни на Тахририят номидан на Бирлик номидан расман табрикламапмиз. Ёдгор ака унинг юбилейига шеър ёзган булсалар хам бизга айтмаганлар. Пулат хам айтмаган, камтаринликдан булса керак. Агар бир вокеа булмаса, балки, бу шеър уларнинг урталарида колиб кетарди.
Якинда бир дустимиз ва собик мухолифатчи сафдошимиз билан гапдан гап чикиб бахслашиб колдик. У Узбекистон режими балан курашни ютказганимизни айтишини куяберинг, бу юткузукни тан олишим лозимлигини гапирарди. Бироз бахсдан кейин юткизигимиз курашнинг бу боскичида булганини химоя килиб, спорт билан киёс килди: «Футболда ёки теннис каби уйинларда бир тараф уйиннинг биринчи тайми ёки раундини ютказиши мумкин». Мен эса бу курашимизни шахмат каби уйин билангина солиштириш мумкинлигини, бу уйинда голиб уйиннинг охирида маълум булишини гапирдим. Биз курашни давом эттираяпмизми, хали натижа маълум эмас, аммо мен галабамизга ишонаман, дедим. Хуллас, спорт терминлари билан айтсак, тамонлар уз фикрларида колдилар.
Бир неча кундан кейин Австрияда яшаятган Ёдгор ака билан гаплашатуриб, нима сабабдандир, уша бахсимизни хам тилга олдим ва умумий дустимиздан бироз куйиниб гапирдим. «Эй, Абдурахим, - дедилар Ёдгор ака хар доигидек вазминлик ва ишонч билан, - мен бу саволга Пулат Охунга ёзган табрик шеъримда жавоб бериб булганман, ушани курсатинг эди, вассалом», деб колдилар. Шундай килиб мен бу шеърнинг борлигини билиб колдим ва шу бахона билан у кенг майдонга чикди.
Менинг фикрим хам шоирники каби: Биз тирикмиз, биз курашаяпмиз, демак, биз голибмиз.
* * *
Озодлик йулида шахид кетганлар.
Рухингиз нурланиб айланар хамон
Жахолат куксига солиб тахдидлар
Кабрингиз - замондир, кафанлар - армон,
Озодлик йулида шахид кетганлар.
Хасратлар ёнадир, шахдингиз ёнар,
Уртанар, силкинар, тоглар тулгонар,
Конингиз тафтидан эллар уйгонар…
Озодлик йулида кетган шахид кетганлар.
Гарчи тинган эмас элнинг куз ёши,
Тугар ахир бир кун унинг бардоши
Саф-саф булар. Сиз ушанда сафбоши…
Озодлик йулида шахид кетганлар.
Номингиз адолат сузига боглик,
Йулини тусмасин ганим нечоглик -
Сиз сари талпинар хар кукси доглик…
Озодлик йулида шахид кетганлар.
Зеро сиз мазлумлар дилига гурур,
Магрурлар курашдан излагай хузур.
Аламлар чекингай. Ватан булгай хур…
Озодлик йулида шахид кетганлар.
Тоглардан таралган умидли садо -
Хали ибтидодир. Буюк ибтидо.
Хак йулда сиз билан рахмати худо…
Озодлик йулида шахид кетганлар.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Дадажонов Исмоил
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Исмоил Дадажонов 2003 йили "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Бирл...
Добавить сведения