Журнал Ҳаракат №4 (37) 2002. Биз яшаятган жамият
Фазлиддин Мухаммад - Фожеанинг сабаби диктатурадир
Ўзбекистонда, 1991-2002 йиллар орасида ўн минглаб одамлар сиёсий ва диний карашлари учун камокка ташланган, уларнинг салмокли кисми турмаларда ўлдирилган, деган гап юради. Аммо бу ходисанинг сабаблари, илдизлари, мохияти хакида ўйлаб кўрилмаяпти. Бундай фожеалар юз бермаслиги хам мумкин эди-ку! Нима сабабдан бундай бўлди, дея ўйлай бошлашимиз билан хукук химоячилари, хокимиятнинг собик вакиллари, камокдан чикиб келган кишиларнинг гап сўзлари, хукм хулосалари эсга келади. - Афтидан, жазо органлари Бош хўжайиннинг хар бир огзаки гапини конун ўринда кабул килса керак, - дейди ИИБининг собик ходимларидан бири. - Мен катта идорада ишлаб юрган кунларимда Тохир Йўлдош кайсидир бир радио оркали «Бизнинг тарафдорларимиз мамлакат ичкарисида хам бор», деган мазмунда гапириб, интервью бериб колди. Бош хўжайин бу гапни эшитиб колиб, дархол, «шу хил мухолифатга ён босадиганларни топинглар», деб буйрук бердилар. Маълумотлар топиш учун хар томонга оперходимлар юборилди. Видеолар кайта кўриб чикилди. ИИВнинг вазири ва вазир муовинлари турли вилоятларга таркаб кетишди. Кашкадарёга борган бош вазиримиз: «Тезда мухолифатнинг кўзга кўринган вакиллари билан ишлаш, уларни топиб, попугини пасайтириб кўйиш» хакида гапирдилар. Дўппи ол, деса бош оладиганлар, бу гапни конун ўрнида кабул килдилар. Хар бир вилоятда мухолифат вакиллари бор. Хукук химоячилври маданияти юкорирок вилоятларда мухолифат аъзолари билан сухбатлашиб, огохлантириб кўйиб юборилди. Кашкадарёда эса, Шоврик Рўзимуродовни ертўлага олиб кириб, аввал роса калташлашди, калтак зарбига мардонавор чидаб берганини кўриб, огир жазоларга ўтишди ва агар уларнинг гапларига кўнса, озод килиш, мойли иш бериш, хакида сўзлашди. Матонатли Шоврук бўйсунмади ва жаллодлар кўлида мардонавор жон берди. Жойлари жаннатдан бўлсин. - Бош хўжайин бир нуткида, «вахобийларнинг ота-оналари хам болалари ўрнида жавоб берсин», деган маънода гапирдилар, дейди хукук химоячиларидан бири. Шу гапдан кеийн Фаргона фодийси, Кашкадарё ва Хоразм вохасида «топилмаган» вахобийларнинг ота-оналаридан анча-мунчасини олиб келиб камашди. Улардан «уддабурро»лари бир амаллаб кутилишди, аммо етарлича пули йўклари, гапини уддалаб гапираолмайдиган ва ўз хак-хукуки учун курашолмайдиганларнинг анча-мунчаси тергов бўлиб, судланиб кетди. Масалан, Хоразмлик Султонов Бахтиёр, деган кишининг такдири шундай бўлди. Гарчи ўгли бу оиладан беш йил олдин чикиб кетган ва улар билан яшамаётган бўлса-да, отани олиб бориб тергов килишди ва узок йилга камашди… Унинг «айби» ўз ўглига ота бўлгани эди. - Рўйхатга тушганларнинг ота-оналари эмас, кариндош-уруглари, хеш акраболари, хатто таниш-билишлари хам камокда чиритилмокда, - дейди, собик махбуслардан бири. Бунга мисоллар кўп. Масалан, «Эрк» раиси аввал Каримов билан огиз-бурун ўпишиб юриб, кейин расман оппозицияга ўтгандан кейин, унинг укаларини камашди, мансабда бўлган кариндош-уругларини рахбарликдан олиб ташлашди. Ахир улар Салай Мадаминов билан кариндош ёки таниш бўлгани учун айбдор эмас-ку! Ёки Наманганлик Одилбекнинг такдирини олайлик. Одилбек мухолитфатчи бўлмаган. Хатто митинг ва намойишларда хам катнашмаган. Иттифоко ўз машинасида ўтиб кетаётганда, одамларнинг йигилиб турганини кўриб, кизикканидан тўхтаб томоша килган. Аммо МХХ операторларининг «холис» хизматлари туфайли бир жойда башараси кўриниб колган. Жазо хокимлари унинг «ким»лигини суриштиришганида, бирови, «э, бу Тохир Йўлдошнинг синфдоши-ку», деган. Шу бир огиз гап унинг бутун такдирини хал этди. Дастлаб унинг жиддий айбини топишаолмагани учун уч йил камок жазоси беришди. Одил камокдан чикишга кирк кун колганда эса: «Камокхона коидаларини кўпол равишда, узлуксиз бузиб келди», деган тамга билан яна уч йилга «кесилди». Бу уч йил хам ўтгач, шу хукм яна такрорланган. Камалганига тўккиз йил бўлгандан кейин эса, Тоштурмадан Чирчикка кўчириб, муддатни яна узайтиришган. Аслида унинг зигирча гунохи йўк. Унинг ягона «айби» Тохир Йўлдош билан тенгдош ва махалладош бўлиб, у ўкиган мактабда ўкиганидир. Тог чўккисидан думлалаган бир тош то тог тубига, жарликка етгунча минглаб тошларни ўзи билан судраб келганидай, юкори идоралардан айтилган бир огиз гап «болалаб» минг огиз бўлиб келади ва минглаб одамларнинг, оилаларнинг фожеали ахволига сабаб бўлади. Бу нарса хамма диктатураларга хосдир. Диктатурадан кутулмас эканмиз, бу каби вокеалардан хам кутулолмаймиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону