Журнал Ҳаракат №4 (37) 2002. Инсон хукуклари
(Июль-август, 2002 йил) - Вокеалар хроникаси
«Эзгулик» армиядаги ахвол бўйича Каримовга мурожаат килди «Эзгулик» жамиятининг Матбуот Маркази президент Каримовга мурожаат килиб, уни Ўзбекистон армиясидаги ахволга эътибор беришга чакирди. Жамиятнингг фикрига кўра, оддий одамлар армияда кандайдир ижобий ўзгаришлар бўлишига ишонмайдилар. Аскарларнинг яшаш жойлари ва ейдиган овкатлари тезда ва жиддий даражада яхшиланиши лозим. Офицералнинг оддий аскарларга муносабатлари чидаб булмас даражада, бунинг устига аскарлардан пул тама килиш оддий холга айланган. Пойтахтнинг марказий кўчаларида тиланчилик килиб юрган ёки узларини мардикорликка таклиф килаятган аскарларни учратиш мумкин. «Эзгулик»нинг хатида умумий муаммолар билан бир каторда, бир аскар йигитнинг ўз кисмидан йўколгани ва армиянинг расмий доиралари йўколган йигитни топиш учун хеч нарса килмаятганлари ёзилади. Мустафов Жўрабек армияга 2001 йил 24 октябрда чакирилган бўлиб, у хизматни Тошкентдаги 58/154 кисмда ўтмокда экан. Шу йил 6 мартда унинг онаси Муртазаева Асалга ўгли йўколгани билдиришипти. «Эзгулик»нинг аниклашича, бундан бироз илгари йигитнинг бошликлари ундан 30000 сум пул талаб килишган экан. 11 июнда Журабекнинг ота-онаси «Эзгулик»нинг Тошкент вилояти бўлими раиси Набижон Нарбутаевга мурожаат килиб, харбийлар ўгилларининг такдири билан жиддий кизикмаётганликларини билдирдилар. Шу сабабли Жамият Каримовга мурожаат килиб бу масалани назорат остига олишга чакирган. Андижонда мусулмон аёлларнинг намойиши Ўзбекистон Инсон Хукуклари «Эзгулик» Жамияти Андижон бўлимининнг раиси Исхоков Музафармирзонинг хабар беришича, Андижонда 1 июль куни соат 10да Миллий Хавфсизлик Хизматининг вилоят бошкармаси биноси рўпарасида бир гурух, тахминан 50дан зиёдрок аёллар намойиш ўтказишга уринишди. Улар асосан диний эътикоди учун камалганларнинг оналари ва хотинлари бўлиб, ўз норозиликларини шу йўл билан билдиришга харакат килишди. Уларнинг асосий талаби – Ўзбекистоннинг жазони ижро этиш муассасаларида диндор махкумларга нисбатан бўлаётган кийнокларга ваколатли хукумат рахбарларининг эътиборини каратиш, кийнокларга чек кўйиш ва диний эътикоди учун судларда нохак жазо олганларнинг жиноий ишларини кайта кўриб чикиш. Кўп сонли милиция ходимлари намойишни охиригача ўтказишга йўл кўймасдан соат 11:15ларда битта автобусга хамма намойишга чиккан аёлларни мажбурлаб ўтказишиб, Андижон шахар ИИБнинг 2-бўлинмаси идорасига олиб кетишди. Намойишга кечрок чиккан ёки четрокда турган аёлларни хам милиция ходимлари судраб келиб, кўчада кетаётган маршрут таксиларини тўхтатишди ва ичидаги йўловчиларни туширишиб юбориб, унга аёлларни мажбурлаб ўтказиб олиб кетишди. Аёлларнинг кўпчилигини жарима билан жазолаб, тушунтириш хати олгач, кўйиб юборишган. Мушарраф Усмонова озод этилди! Милиция кўлида халок бўлган мархум Фарход Усмоновнинг аёли Мушарраф Усмонованинг шу йил апрель ойида ИИВ томонидан хибга олингани хакида илгари хабар бергандик. 3 ойлик туткинликдан сўнг, 16 июль куни Тошкент шахар суди биносида В.Шарипов раислигида очик суд жараёни бўлиб ўтди. Судда хориж ва республика оммавий ахборот воситалари вакиллари катнашдилар. Судланувчи судда берган кўрсатмаларида ўзининг айби йўклиги, хеч кандай диний ташкилотга аъзо эмаслиги, мархум турмуш ўртоги милиция кўлида ўлдириб юборилганини айтиб берди. Шунга карамай, суд раиси М.Усмонованинг айби тергов ва суд даврида тўпланган далил ва далилий ашёлар билан ўз тасдигини топди, дея хисоблаб судланувчини 5 йил камок жазосига хукм килди. Лекин Мушаррафнинг хомиладорлиги, карамогида олти нафар фарзанди борлигини хисобга олган холда жазо шартлига айлантирилди ва у суд залидан озод этилди. Тошкент вилоятида яна бир вахобий «топилди» Хукук химоячиси ташкилот - Демократик Ташаббуслар Марказининг хабар беришича шу йил 10 июнда Ўзбекистон Ички Ишлар Вазирлиги катта терговчиси майор Каримов 1975 йили Тошкент вилояти Янгийўл тумани Эски Ковунчи кишлогида тугилган, шу кунгача хусусий тадбиркорлик билан шугилланиб келган Равшвн Исоков устидан олиб борилаятган тергов ишларини тамомлаб, уни жиноий жавобгарликка тортиш лозим деб топган ва ишни судга топширган. Терговчи Равшанни 1995 йилда Мирзаев Абдували (Абдували Нори), Назаров Обид (Обидхон Кори), Йўлдашев Тохир Абдухалилович (Тохир Йўлдаш), Хожиев Жумабой Ахмаджонович (Жума Наманганий) ва 21 ноябрь 1999 йилдан бери кидирувда бўлган Фахрутдинов Рухитдинлар томонидан тузилган экстремист-диний-жиноий ташкилотга кўшилганликда, Ўзбекистондаги конституцион режимни куч билан йикитиб, диний давлат куришга интилишда айблайди. Айбномада айтилишича, Равшвн Исоков номлари айбномада санаб чикилган 30га якин кишилар билан (айбномада баъзи иштирокчиларнинг факат исмлари ёки лакаблари берилган) хафтада бир марта Козогистоннинг Чимкент вилояти Сариогоч туманидаги Абай кишлогида йигилишар ва Абдували Кори ва Обидхон Кориларнинг аудио ва видео кассеталарини тинглашар ва кўришар экан. Хар бир йигилишда ташкилотнинг фаолияти учун маблаг тўпланиши хам кайд этилган. Равшаннинг адвокати Манзура Умарованинг фикрича, айбланувчига кўйилган биронта айб исботланмаган, унинг амалда биронта жиноий иш килгани аникланмаган. Каршида муслима аёлларнинг норозилик намойишини ўтказтирмадилар Бугун 24 июль куни Карши шахрининг Мустакиллик майдони эрта тонгдан Вилоят ички ишлар бошкармаси ва МХХ ходимлари тамонидан ўраб олиниб, каттик кўрикланди. Мустакиллик майдонига кириш мумкин бўлган барча йўллар машиналар билан тўсилди. Бунинг сабаби бироздан кейин маълум бўлди. Кашкадарё вилоятида диний карашлари учун камалганганларнинг аёллари нарозилик намойиши ўтказмокчи бўлишган экан. Уларнинг максади - ўз эрлари, ака-укаларининг турмалаларда каттик кийнокларга солинаётганликларига хокимият вакиллари ва жамоатчиликнинг диккатини тортиш. Каршилик мухбиримизнинг хабар беришича, Мустакиллик майдонига кирмокчи бўлиб, бу ерга якинлашган барча хижобли аёллар ушланган ва аввалдан тайёрлаб кўйилган автомобилларга куч билан утказилиб, номаълум тарафга олиб кетилган. Фаргоналик ўтюрак аёлнинг эркакларча кураши 1 июль куни Фаргона шахрида Маргилондаги «Ўтюраклар» аёллар клубининг раисаси, мустакил журналист Мўътабар Тожибоева милиция томонидан хибсга олинган. Маълум бўлишича, хамма нарса Муътабар Тожибоева Фаргона вилояти жиноий ишлар бўйича суди биносини пикет килиши тўгрисида билдириш бергандан сўнг бошланди. Унинг айтишича, Фаргона вилояти суди унинг товламачи Эргашев Рахмон устидан судга берган аризасини ўз вактида кўриб чикмаган, Охунбобоев тумани судяси Мурод Каюмов эса ишга алокадор материалларни йўк килиб юборган. Пикет килишга билдириш берганидан кейин ўз уйига танишининг автомобилида кайтаётган Тожибоевани ДАН ходимлари тўхтатишиб, уни Киргули тумани ИИБсига олиб боришипти. Ички ишлар бўлимида милиция подполковниги Акром Ботиров бошчилигида уни тинтув килишган ва изоляторга камаб кўйишган. Тожибоеванинг айтишича, милиция капитани Сайфуддин Тиллаев унга куч ишлатиб бошига урган. Мухтабар Тожибоева камокка олинишининг бошка сабаби борлигини хам айтмокда. «Хибсга олинишдан бир кун олдин, - дейди у, - Америкалик журналист Скотт Паттерсни Дўрмон кишлогига олиб борганман. Охунбобоев туманида жойлашган Дўрмон кишлогида Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари «Хизб-ут-тахрир» партиясига алокадор, деб гумон килинаётган бир йигитни уриб ўлдиришган эди. Мени айнан журналистни шу кишлокга олиб борганим учун эртасига камокка олишди. Камокка олинганимда, хатто менинг ички кийимларимни хам эркак милиционер титиб куриб, ички кийимларим ичига наркотик модда солиб кўймокчи бўлди». Хуллас, эртасига Муътабар Тожибоева устидан суд бошлашди. Лекин, судья Тожибоеванинг харакатларида дархол хибсга олиш учун сабаб тополмасдан, уни озод килди. Лекин унга нисбатан очилган жиноий иш давом этажагини билдириб, суд ишида танаффус эълон килди. Бу орада Киргули суди биносига Тожибоеванинг ўнлаб тарафдорлари келишди ва зудлик билан бу спектаклни тўхтатишни талаб килишди. Бир гурух кариялар эса бошка акциялар ўтказишга хам тайёр эканликларини билдиришди. Суднинг кейинги мажлислари 30-31 июль кунлари Киргули тумани судида бўлиб ўтди. Суд Тожибоеванинг харакатларида маъмурий конунбузарчилик бор, лекин булар унга жазо бериш учун етарли эмас, деб топди. Яъни, очилган жиноий ишни маъмурий ишга айлантирди. Жасур аёл эса суднинг бу хукмидан норози эканлигини ва хеч кандай конунбузарчилик килмаганини айтиб, хакикатни излаш учун яна курашини давом эттиражагини эълон килди. Узбекские суды по-прежнему штампуют обвинительные заключения (Сообщение председателя Андижанского отделения ОПЧУ С.Зайнабитдинова) 30 июля в Андижанском областном суде закончилось рассмотрение уголовного дела Одилхона Саидолимова. Суд вынес ему обвинительный приговор, в соответствии с которым он приговорен к 14 годам лишения свободы. О.Саидолимов как на этапе следствия так и на суде признал себя виновным в том, что он действительно дважды выполнил задание организации «Хизб-ут-Тахрир». На суде он чистосердечно раскаялся и просил гуманности в отношение к себе. Однако судебный процесс прошёл полностью с обвинительным уклоном. Судья Шерзод Кузиев постоянно оказывал давление на подсудимого. Подсудимый весь судебный простоял на ногах. Судья умышленно забывал разрешить ему сесть. Судью не устраивали ответы подсудимого. Он заставлял его говорить, так как было написано в обвинительном заключении. Например, он говорил: «На предварительном следствии вы говорили так, а теперь вы говорите не так. Что вам здесь детский сад?» Пристрастность судьи была очевидной. Этому свидетельствует и тот факт, что государственный обвинитель просил 12 лет лишения свободы, а судья назначил 14. В действительности, О.Саидолимова можно было обвинить только по статье 241 – несообщении о преступлении. А в этом случае, срок накзания максимум 5 лет. «Эзгулик» хужжатларини Адлия вазирлигига кайта топширди Ўзбекистон инсон хукулари «Эзгулик» жамияти ўз Низомини рўйхатдан олдириш учун шу йилнинг бошида Адлия вазирлигига топширгани, вазирлик арзимаган нарсаларни бахона килиб, Низомни рўйхатга олмагани ва «Эзгулик» кайта Курултой ўтказиб, Низомга вазирликнинг талабига кўра керакли тузатишлар киритганини аввалги хабарларимизда билдиргандик. Ўтган давр ичида эзгуликчилар жойларда кайта йигинлар ўтказишиб, бугунги ижтимоий-сиёсий ахволдан келиб чикадиган вазифаларини аниклаб олишди, Наманган, Фаргона, Андижонлик эзгуликчилар ахборот тўпламларини нашр килишди, Сирдарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида жамиятнинг бўлимлари тузилди. Ва нихоят, 1 август куни Жамиятнинг Низоми Адлия вазирлигига кайта топширилди. АКШнинг Ўзбекистондаги элчиси жаноб Хёрбст Адлия вазирлигида хукук химоячиларининг вазирлик вакиллари билан учрашувини ўтказиш учун харакат килди, аммо вазирлик 3 марта учрашув вактини тайинлаб, кейин уни пайсалга солгани учун бу максад амалга ошмади. Учрашувда халкаро ташкилотларнинг вакиллари, АКШ элчихонасининг ходимлари хам катнашишни мўлжаллаган эдилар. Ўзбекистон концлагерида яна икки йигит ўлдирилди 8 август куни Тошкентга Жасликдаги 64/71 сонли камокхонадан икки йигитнинг ўлик жасади келтирилди. Уларнинг бири 1968 йилда тугилган Алимов Хуснитдин ва Оклон кўчаси 4 уйда истикомат килган, 1968 йилда тугилган, 5 фарзанднинг отаси Авазов Музаффар эди. Бу йигитлар 2001 йилда диний эътикодлари учун бири 20 йил, иккинчиси 14 йилга озодликдан махрум этилгандилар. Йигитларнинг жасадларига уларнинг кўни-кўшни ва якин биродарлари у ёкда турсин, хатто кариндош-уруглари хам якин кўйилмади ва майидлар хокимият одамларининг контроли остида шошилинч кўмиб юборилди. Авазов Музаффарнинг онаси Фотима Мукодиева якин кунларда Жасликка бориб ўглинининг ахволини кўргач, арз килиб хукумат идораларига мурожаат килгани хакида аввал хабар бергандик. Верующие продолжают умирать от жестоких пыток в местах лишения свободы (Из Сообщения Пресс-Центра Общества «Эзгулик», 9 августа 2002 г.) Общество Прав Человека Узбекистана «Эзгулик» получило информацию о том, что 8 августа 2002 года из тюремного лагеря УЯ 64/71, находящегося близ поселка Жаслык в Каракалпакстане, в Ташкент привезли 3 трупа мусульман, которые были осуждены за свои религиозные убеждения. В то время как, «Эзгулик» удалось подтвердить информацию о двух привезенных трупах: Авазова Музафара и Алимова Хуснидина, информация о третьем умершем в результате пыток проверяется. Как стало известно «Эзгулик», в июне 2002 года в тюрьму Жаслык приехал муфтий из Нукуса, основной целью которого было убедить заключенных отказаться от своих религиозных убеждений, в частности от членства запрещенной в Узбекистане партии «Хизб-ут Тахрир». Умершие Авазов Музафар и Алимов Хуснидин оказались одними из тех, кто осмелился задать вопросы муфтию, в частности, знает ли он, что такое «Хизб-ут Тахрир». После ухода муфтия, на глазах у других заключенных Музафар и Хуснидин были жестоко избиты 4-мя сотрудниками тюрьмы Жаслык, после чего последние были помещены в карцер, где их продолжали зверски пытать. В июле 2002 года полуживым покинуть карцер удалось только Авазову Музафару, а Алимов Хуснидин, не выдержав пыток и жестокого обращения, умер в карцере. В течение месяца власти не сообщали о смерти родным и близким Алимова Хуснидина, а после того как вследствие тяжелых осложнений в результате пыток умер Авазов Музафар, семьи были оповещены, что 8 августа им будут привезены трупы их детей. 9 августа Matilda Bogner – представитель “Human Rights Watch” в Узбекистане, в интервью Председателю Пресс Центра ОПЧУ «Эзгулик» - Руслану Шарипову, сообщила, что 60-70 % тела Авазова Музафара имело следы ожога. «Очевидно, что на теле Авазова Музафара присутствовали следы пыток. У него не было ногтей, а на голове, вероятно вследствие удара, было открытое место. К сожалению, нет никаких признаков, что правительство Узбекистана намеревается поменять свою политику в отношении преследования верующих. Узбекистан открыто заявляет о необходимости борьбы с членами партии «Хизб-ут Тахрир» - Matilda Bogner. По информации «Эзгулик» тело Алимова Хуснидина также имело следы ожога. В тот же день, Представитель «Эзгулик» посетил мать Авазова Музафара – Мукадеву Фатиму. Со слов матери умершего, 2 врача видевшие тело ее сына, сказали ей, что ожог подобного типа возможен в случае ожога кипятком. На теле были отчетливо видны следы побоев. Мукадиева Фатима сообщила «Эзгулик», что обоим семьям трупы были выданы 8 августа в 3 часа дня с приказом похоронить умерших в течение 3-х часов. При этом похороны были полностью проведены властями и завершены, как планировалось в 6 часов вечера. Все доступы к домам умерших были перекрыты, в связи с чем многие родные и близкие умерших так и не смогли присутствовать на похоронах... Сегодня многие полагают, что ухудшение ситуации с правами человека в Узбекистана имеет непосредственную связь с ролью, которая республика стала играть после сентябрьских событий в США. Вот, например, мнение сотрудника Центральноазиатского агентства политических исследований – Ю. Жихорю: «Сегодня внимание многих политологов, как местных, так и зарубежных, обращено на Республику Узбекистан. Такой интерес вызван, прежде всего, той ролью, какую эта республика Центральной Азии стала играть после начала антитеррористической операции в Афганистане. Сближение Ташкента с Вашингтоном некоторые аналитики расценивают как положительный шаг в сторону демократизации политической системы Узбекистана; другие придерживаются противоположной точки зрения - стагнация или даже укрепление, при поддержке США, режима Президента Каримова в республике и, как следствие, окончательный отход от реальной демократии»... Однако, согласно пресс-релизу (2 августа 2002 г.) международной правозащитной организации «Human Rights Watch”: «США усиливает правозащитный нажим на Узбекистан». Из сообщения “Human Rights Watch”: «После 11 сентября американская критика правозащитной практики узбекских властей моментально прекратилась, - заявил Том Малиновски, вашингтонский директор по правозащитной деятельности Хьюман Райтс Вотч. – Сейчас положение меняется. В Конгрессе растет озабоченность, и администрация Буша следует в общем русле». В соответствии с принятым законопроектом помощь Узбекистану может впредь предоставляться только после подтверждения Госдепартаментом «реального и последовательного» продвижения республики в реализации обязательств перед Соединенными Штатами, которые были зафиксированы в Декларации о стратегическом партнерстве, подписанной во время визита президента И.Каримова в Вашингтон в марте 2002 г. «Сотрудничество с США способно подтолкнуть Узбекистан в правильном направлении, но только в том случае, если такое сотрудничество не будет безусловным, - отметил Т.Малиновски. – Администрация Буша должна использовать новый закон, чтобы показать Ташкенту, что в будущем американская помощь будет реально зависеть от выполнения узбекским правительством своих обещаний». «Эзгулик» буюк кампания бошлади Ўзбекистон инсон хукуклари «Эзгулик» жамияти ўзининг бошка бир ташкилотдан ажралиб чикишини мониторингчилик даражасидан Ўзбекистонгадаги мавжуд вазиятга таъсир килабиладиган даражага чикиш нияти билан тушунтирганди. Шу кунларда жамият ният ва режалари факат когозда эмаслигини кўрсатиб, кенг микёсли бир кампания бошлади. «Эгулик» жамиятининг Васила Иноят рахбарлигидаги фаоллари Адлия, Ички Ишлар Вазирликлари, Бош прокуратура ва МХХ ходилари ичида Харакат журналининг 36-сонини тарката бошладилар. Гап шундаки, журналнинг бу сонида якинда Женевада БМТнинг Кийнокларга карши кураш Комитетининг Ўзбекистон масаласи хам алохида кўрилган 28-сессиясининг материаллари асосий ўринни эгаллайди. Бу кампаниянинг мохиятини журналнинг хар бир нусхасига кўшиб таркатилаятган куйидаги хатдан кўриш мумкин: Хурматли .... Шу йил 1-17 май кунлари Женева шахрида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Кийнокларга Карши Кураш Комитетининг 28-чи сессияси бўлиб ўтди. Ушбу сессия кун тартибига Ўзбекистонда инсон хукукларининг кўпол бузилиши доир конкрет факт ва ракамлар мухокама килинди. Ўзбекистон хукуматининг вакили сифатида сессияда катнашган Инсон Хукуклари Миллий Маркази директори Акмал Саидов воз кечиб бўлмас далиллар каршисида, Ўзбекистон хукукни мухофаза килиш органларида конунбузарликларга йўл кўйилаятгани, кийноклар ўтказилаятганини тан олишга мажбур бўлди. БМТ кошидаги Халкаро Инсон Хукуклари Лигасининг таклифи билан мен хам Сессия ишида иштирок этдим. Комитетнинг аъзолари билан учрашиб, Ўзбекисондаги вазиятни гаплашдим. Ўзбекистон Инсон Хукуклари «Эзгулик» Жамиятининг иштирокида Ўзбекистон хукуматининг расмий Докладига альтернатив ўларок таёрланган Докладда акс эттирилган реалликни уларга тушунтирдим. Сессия давомида Кийнокларга Карши Кураш Комитетининг Ўзбекистон хукумати олдига кўйилган кескин талабларидан иборат Тавсиялар номли хужжат кабул килинди. Тавсияларда хукумат доклади эмас, бизнинг альтернатив докладдаги вокеийлик акс этгани бизнинг хак эканлигимизни кўрсатди. Биз бу Сессиянинг ишига доир хужжатларни кўпайтириб хукумат идораларига ва жамоатчиликка таркатишга харакат килдик. Чунки, минг афсуски, Ўзбекистон матбуоти БМТнинг бу расмий хужжатларини эълон килмади, улар хеч бир ерда тилга хам олинмади. Юртимизда содир бўлаётган конунбузарликлар, инсон хакларини бузиш холлари бутун дунёда мухокама килинаётган пайтда биз ўзимиз сукут саклашимизни тушуниб бўлмайди. Бу сукунат конунбузарликларнинг янада кўпайишига хизмат килиши мумкин. Шу ташвишлардан келиб чикиб, биз кароргохи Вашингтонда жойлашган Миллий Демиократик Фонднинг спонсорлигида чикарилаётган «Харакат» журналидан БМТнинг юкорида тилга олинган хужжатларини чоп этишни сўрадик. Бунинг натижасида, «Харакат» журнали ўзининг 2002 йил 36-сонида Женевадаги мажлисга оид хужжатларни босиб чикарди. Ушбу хат билан бирга БМТ Комитетининг Ўзбекистонга оид хужжатлари чоп этилган «Харакат» журналининг сонини Сизга такдим килар эканмиз, мамлакатимизда инсон хукукларини химоя килиш сиёсатининг галабаси учун фойдали иш килаятганимизга ва бу йўналишда мамлакатимизнинг расмий ташкилотларига ёрдам бераятганимизга ишонамиз. Васила Иноят «Эзгулик» Жамиятининг раиси 10 август 2002 йил

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону