”Юзга юз минг” кампанияси - 19 December 2008
05:01 -
Абдураҳим Пўлат: Кўча чангитишдан сиёсий садақачиликка
Баъзи воқеаларни, улар билан боғлиқ фикрларни қайта-қайта такрорлайверишдан мақсадим битта: Юз йиллардан бери халқимизнинг онгига сингдирилган “Пешонангга ёзилганини кўрасан” сўзлари эмас, “Биздан ҳаракат, Олоҳдан баракат” сўзлари динимизнинг амалий шиори эканлигини ҳаммага тушунтириш. Ўзимиз ҳаракат қилмас эканмиз, ҳеч нарсага эришолмаслигимизни, ишимизнинг мақсади адолат ва эзгулик бўлса, Олоҳнинг баракатига умид қилишимиз ғоят табиийлигини урғулаш.
Бир неча марта хотираларимда ёзганимдек, 1988 йилнинг октябрь ойида Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмасининг биносида ўтказилган “Оролни сақлаш” комитетининг мажлисида шундай дедим: “Биз гапирмоқдамиз, аммо ҳукумат Орол муамолари билан қизиқмаяпти. Бугун унга мурожаат қилайлик, Орол денгизи муамолари билан шуғуланишга бошлаш хусусида ваъда берилмаса, “Оролни сақлаш” комитетининг кейинги мажлисини Ленин майдонида (ҳозирги Мустақилик майдони) ўткизишимизни билдирайлик.”
Табиий, мажлис майдонда ўтказилмаслигини билардим. Мақсадим, ўзбек халқини тарихда биринчи марта митингга чақириш эди. Айни замонда, билардимки, миллатимиз, хусусан, зиёлиларимиз, ундан ҳам кўпроқ билганим, илмий зиёлиларимиз митинг сўзидан ҳам қўрқишарди. Ваҳоланки, Болитқбўйи жумҳуриятларида юз минглаб одамлар иштирок этадиган митинглар алақачон бошланганди.
Мендан кейин минбарга ўша мажлисда асосий нотиқ бўлиб қатнашган Ўзкомпартиянинг ўтган асрнинг 50-чи йиллари охиридаги собиқ биринчи котиби, ундан кейин КПСС Политбюросининг аъзоси ҳам бўлган Нуридин Муҳиддинов югуриб чиқди ва “Ленинг майдонида мажлис бўладими? Бу ёш фан доктори ўзбекларни митингларга чақирмоқда, ўзбек халқи ҳеч қачон митинг қилмаган ва қилмайди! (Менга қараб) Сиз ёш экансиз, келажагингизни ўйланг”, деди.
Мана сизга Совет тузумида энг юқори даражаларга етиб борган бирдан-бир ўзбек давлат арбобининг аҳволи.
Бир ой ҳам ўтмасдан “Бирлик” халқ ҳаракати тузилди ва 1989 йилнинг 19 март куни биз ўзбекларни биринчи митингга олиб чиқдик. Талабимиз: тилимиз давлат тили бўлсин! Бир газетада 20 минг одам митингга чиққани ёзилган бўлса ҳам, менинг ҳисобимга кўра, у ерда тахминан бир минг киши бор эди. Аммо, шунинг ўзи даҳшатли куч бўлди. Дарҳол олдимизга Ўзбекистон Олий Советининг раиси Мирзаолим Иброҳимов етиб келди ва мен билан кўришиб, ҳамама талабларимиз бажарилишини айтди. Бир неча кундан кейин матбуотда ўзбек тилига давлат тили мақоми берувчи қонуннинг лойиҳаси эълон қилинди.
Кузга келиб, ўн минглаб одам қатнашадиган митинглар ўтказабошладик, яна бир неча ойдан кейин қатнашчилар сони юз мингларга ва ҳатто миллионларга чиқишини кутардик. Ҳокимият феълан “Бирлик” қўлига ўтиб борарди.
Аммо, айнан ўша кунлари, ичимиздан чиқан Салой Мадамин, Дадахон Ҳасан, Дилором Исоқова каби ёзувчи хоиналар “Митинг кўча чангитишдир, биз Каримов билан ҳамкорлик қиламиз” дея, ёзувчиларнинг халқ ичидаги обрўси ва коммунистик ҳокимиятнинг ёрдами билан митингларни тўхтатдилар, мухолифатни парчаладилар ва ҳозирги диктатуранинг оёқа туриб олишига ёрдам бердилар. Шундан кейин коммунистик режим бизни йўқ қилиш, хоин 53-54-чиларни чўнтак мухолифати сифатида мустаҳкамлаш билан шуғулланди.
“Бирлик”ни йўқ қилолмадилар, аммо СССР парчаланганда ҳам биз қаддимизни тўла ростлаб улгурмаган эдик. Бундан фойдаланган Ислом Каримов 1992-93 йилари мухолифатни очиқча терор усули билан жим қилишга эришди.
Биз курашдан тўхтатмадик. 2003 йилда қайтадан оёқа турдик. Бироқ, 2005 йил Андижон воқеаларидан кейин яна кучимизни йўқотдик. Ҳозир қисқа тарихимизда учинча марта мухолифатни тиклаш билан шуғуланмоқдамиз.
Хабарларимиздан маълумки, сўнги ойлар ичида “Бирлик” Партияси 5 вилоятда партия ташкилотларининг конференцияларини ўтказди. Яқинда бошқа вилотяларда ҳам ташкилий ишлар битгач, партиянинг умумий Қурултойи ўтказилади.
Ҳар қандай сиёсатчи, сиёсий ташкилот ўз мамлакатида, атрофида ва дунёда бўлаётган жараёнларни ҳисобга олиб, фаолият юритади. Ҳозир дунёдаги молиявий-иқтисодий бўҳрон ва нефтнинг нархи кескин тушиб бориши натижасида, Ўзбекистон ҳукуматининг асосий таянчи бўлмиш Россиядаги Путиннинг режими таҳликали аҳволда қолади. У мамлакатдаги юз минглаб ўзбек меҳнат муҳожирлари орқага қайтишга мажбур бўлишса, Ўзбекистондаги бўҳрон портлаш нуқтасига келади.
Бундай шароитда демократик мухолифатнинг роли кекин ошади. Очиқча гапириш керак, ҳозир Ўзбекистонда “Бирлик” Партияси ягона мухолифат ташкилоти бўлиб қолди. Сўнги йиллардаги ақлсиз сиёсатлари билан шарманда бўлган бошқа мухолиф гуруҳлар энди оёқа туролмайдилар, милат уларга бошқа ишонмайди.
Демак, маъсулияит “Бирлик” зиммасида бўлади. Биз олиб бораётган сиёсат мутлақо ўзини оқлади. Биз бошқалар каби бир кун демократ, бир кун исломчи, яна бошқа бир кун террористик ҳарактлардан ҳам тоймайдиган ташкилот бўлмадик. Ҳар доим демократия асосий байроғимиз бўлиб қолди. Епропа Иттифоқи бизнинг тавсияларимиз йўналишида иш олиб бориб, Ўзбекистон билан алоқаларини тиклади, мамлакатимтизда сиёсий иқлим юмшади, бир қатор демократлар қамоқдан чиқарилди.
Ҳали олдинда қилинадиган ишлар кўп. Бу ишлар учун молиявий ёрдамга муҳтожмиз. Маълумки, қонунларга кўра, сиёсий партиялар фақат ва фақат ўз мамлакатининг фуқроларидан молиявий ёрдам олишга ҳақлари бор. Аслида ҳам шундай бўлиши керак. Чунки, милат у ёки бу партияга ёрдамни кўпайтириш ёки камайтириш йўли билан партияларга таъсир кўрсатади, қолаверса, уни бошқаради ва партияларни миллат манфатлари йўлида фаолият олиб боришга мажбур қилади.
Ўзбекистондаги каби ривожланмаган жамиятларда буни ҳамма ҳам тўғри ва яхши тушунмайди. Масалан, бир маҳалар муҳташам митингларимизни “кўча чангитиш” деб баҳолаган 53-54-чилар ва уларнинг баъзи гумашталари ҳомийлик системасини яратиш йўлидаги ишларимизни “тиламчилик”, “садақачилик” деган камситувчи сўзлар билан баҳолаб, ҳали ҳам ақллари кирмаганини намойиш қилишмоқда.
Шу сабабли, бир неча йилан бери халқимизнинг тарихида биринчи марта сиёсий ҳомийлик анъаналарини яратиш учун қилаётган ҳаракатимизнинг аҳамияти яна ҳам ошади. Ҳомийлик системаси яратилмагунча, мамлакатда фуқаролар жамияти яратилиши, миллатга хизмат қиладиган ҳақиқий сиёсий партиялар, мустақил ахборот воситалари пайдо бўлиши мумкин эмас.
Ҳозир ҳам ҳаммага мурожат қилиб, “Ҳаракат” журнали ва шу номдаги ахборот агентлигига ёрдам бериш орқали мамлакатимзда сиёсий системанинг мустаҳкамлаш жараёнига қўшилишга чақираман.
Шуни ҳам айтишим керак, менинг бир неча кун аввал қилган чақириғим бекор кетмади. Шу кунларда АҚШ ва Канадада яшайдиган бир неча киши бизга ёрдам жўнатишди. Улар қуйидагилар:
Канаданинг Торонто вилоятидан 50 долларлик Western Union пул ўтказмаси.
Пенсильвания штатидан 100 долларлик чек.
Миссури штатидан 100 доларлик Money Order чеки.
Нью-Йорк шаҳридан 150 доларлик “MoneyCram” пул ўтказмаси.
Бу ҳомийларимизга энг самимий шаклда миннатдорчилик билдириш билан бир қаторда ҳамма ватандошларимизни, биринчи навбатда, юрт ташқарисида яшаётган ватондошларимизни бу ишга қўшилишга, бизга ёрдам беришга чақираман. Ҳамма ёрдамингиз милатимизнинг ҳуррияти ва унинг фаровонлигини юксалтириш учун қилинадиган ишларга сарфланади. Бунга амин бўлинг.
Ҳомийлик/спонсорлик қилиш ниятидагилар учун керакли маълумотлар қуйидагича.
1. АКШ ва Канадада яшаётганлар ўз ёрдамларини «Uzbekistan Associates – Harakat» номига ёзилган чек ёки «Money order» воситасида ташкилотнинг қуйидаги адресига юборишлари мумкин:
Uzbekistan Associates – Harakat
7318 Fountain Spring Ct
Springfield, VA 22150
2. Европада яшаётганлар ўз ёрдамларини Швециянинг Swedbank банкида «Association Central Asia» ташкилоти номига очилган қуйидаги ҳисоб рақамига ўтказоладилар:
SWEDBANK, S-105 34 Stockholm
SWIFT: SWEDSESS
Telex: 128 26 SWEDBNKS
Account/ Compte no
82149 037 021 9958
Швециянинг ўзида яшаб, Швед кронида пул ўтказиш истаганлар учун банк ҳисоби:
Association Central Asia
Clearingnummer 8214-9
Kontonummer 994 259 156 2
Яна бир бор ҳаммага ҳурмат ва ташаккурларимни изҳор қиламан.
19 декабрь 2008 йил