”Юзга юз минг” кампанияси - 09 February 2009
05:01 -
Абдураҳим Пўлат: Спонсорлик/ҳомийликни оммавийлаштириш демократларнинг вазифаларидан биридир
Ўзбекистон фақат иқтисодий эмас, ҳар томонлама кризис ичида эканлиги ҳозир ҳаммага равшан. Бу минтақаларда кўп асрлардан бери етакчи роль ўйнаган, дунёнинг иккинчи расадхонасини қурган, Бируний ва Бухорий каби фарзандлари бўлган биз ўзбеклар бугун ҳамма соҳларда орқа қаторларга ўтиб қолдик.
Агар “Ҳамма нарса Оллоҳдан” ақидасини хато шаклда ақлимизга киритганларга ишониб юраверсак, ҳеч нарса қилишимиз ҳам керак эмас. Чунки, Оллоҳ бизга мараҳамат қилмоқчи бўлса, Унинг Ўзи вақти келиб бизни бу аҳволдан қутқаради.
Аслида, ҳамма нарса Оллоҳнинг баракатидандир, аммо ҳаракатни ўзимиз қилишимиз керак. Биз бирликчилар шундай қилмоқдамиз. Лекин, бу бир партиянинг иши эмас, бу ўзбек жамиятининг иши.
Шу сабабли, биз жамиятни ўз тақдири учун курашишга тортиш учун кўп ҳаракат қилмоқдамиз ва ҳаракатларимиз давом этаверади.
Ҳамма жамиятларда бўлгани каби ўзбек жамиятининг ҳам мотори зиёлилардир. Мен бир қатор маақолаларимда Совет замонида ўзбек зиёлилари синф сифатида йўқ қилинганини ёздим. Бу – менинг фантазиям эмас, ҳақиқат эди. Буни исботлаш учун етарлича факт ва аргументлар келтириш мумкин. Табиий, мен зиёли деганда олий маълумотли эканлигини кўрсатувчи дипломлари бор одамларни тушунмайман. Гап дипломда эмас. Зиёли, биринчи навбатда, миллат тақдирини ўз тақдири, ўз оиласининг тақдири каби ўзлигининг бир парчаси деб ҳисоблайдиган инсондир. Ҳозир чет элларага маҳнат муҳожири сифатида чиқиб кетган ўзбеклар ичида янгидан шаклланаётган зиёлилар синфининг вакиллари ҳам бор. Уларнинг ҳар бири ўзича миллат тақдири билан шуғулланаётганига, бир нарсалар қилиш учун ҳаракат қилаётганига ишонаман.
Аммо, ҳар қандай иш бугуннинг реалликлари асосида бўлиши керак. Бугун миллатнинг тақдирини ўзгартироладиган бирдан-бир омил демократиядир. Бугун Ўзбекистоннинг тақдирини ўзгартиришга қодир бўлган ягона куч - демократик мухолифатдир, унинг ўзагини эса, “Бирлик” Партияси ташкил қилади.
Бу кунда оммани демократик жараёнларга жалб қилмасдан ҳеч нарса қилиб бўлмайди. Биз сайтларимиз, бундан ҳам муҳими Ўзбекистон ичида тарқатилаётган “Ҳаракат” журнали орқали миллатни ҳозирги режим туширган информацион вакумдан чиқаришга ҳаракат қилмоқдамиз. “Ҳаракат” сайти шу йўналишда иш олиб бораётган ягона сайтдир. Аввалари ҳам кўп марта таъкидланганидек, бу ишни ўзбек жамиятнинг бугунги эҳтиёжлари даражасига кўтариш учун моддий ёрдамга муҳтожмиз.
Мурожаатларимиз ерда қолаётгани йўқ. Аввалги хабар ва мурожаатлармизда бизга ҳомийлик қўлини чўзганлар ва уларнинг бераётган ёрдамлари ҳақида доим маълумот бериб келдик.
Бугун ҳам мамнуният билан билдирмоқчиман, шу кунларда асли Тошкентлик, лекин ҳозир Нью-Йоркда яшаб меҳнат қилаётган бир кишидан 200 доллар миқдорида ёрдам олдик. У шахсан Вашингтонга келиб, мен билан учрашди ва турли ёрдамларга ҳозирлигини билдирди. Янги ҳомийлар топиш ва “Ҳаракат” журналини чиқаришдa ёрдамчи бўлиш истагини билдирди. Табиий, унинг таклифлари қабул қилинди.
Камтаринлик туфайли исми очиқланишини истамаган тарафдоримизга миннатдочилигимизни билдириш билан бир қаторда, ҳозир чет элда яшаётган ўзбек муҳожирларига, биринчи навбатда, ўзбек зиёлиларига мурожаат қилиб, ҳозирги иқтисодий қийинчликларни ҳам ҳисобга олган ҳолда, бизга ёрдамчи бўлишга, бизга ҳомийлик қилишга чақираман.
Бундай олийжаноб ишга қўшилишни истаганлар учун қуйидаги маълумотларни эслатаман.
1. АҚШ ва Канадада яшаётганлар ўз ёрдамларини «Uzbekistan Associates – Harakat» номига ёзилган чек ёки «Money order» воситасида ташкилотнинг қуйидаги адресига юборишлари мумкин:
Uzbekistan Associates – Harakat
7318 Fountain Spring Ct
Springfield, VA 22150
2. Европада яшаётганлар ўз ёрдамларини Швециянинг Swedbank банкида «Association Central Asia» ташкилоти номига очилган қуйидаги ҳисоб рақамига ўтказоладилар:
Association Central Asia
IBAN = SE18 8000 0821 4999 4259 1562
SWIFT/BIC = SWEDSESS
Швециянинг ўзида яшаб, Швед кронида пул ўтказиш истаганлар учун банк ҳисоби:
Association Central Asia
Clearingnummer 8214-9
Kontonummer 994 259 156 2