”Юзга юз минг” кампанияси - 06 April 2007
04:01 -
Сайт маъмуриятидан: Ўзбек спонсорларини америкаликлар билан солиштирсак
Ўтган йилнинг декабрь ойида бошланган “Ҳаракат” журнали ва мухолифатнинг фаолияти учун юрт ташқарисида яшаётган ватандошларимиздан хайрия тўплаш жараёни яхшими-ёмонми, ҳар ҳолда олдинга кетмоқда. Сайтимизда эълон қилинган маълумотлардан кўриниб турибдики, шу кунганча, яъни ўтган тахминан 3 ой ичида, фақат АҚШда, 11 кишидан умумий миқдори 1670 доллар бўлган хайрия тўпланди. Киши бошига тахминан 151 доллардан. Бу кўпми ёки оз?
Ўзбекистонда хайриячилик анъаналари бўлмагани учун бу саволга жавоб бериш қийин. Шу сабабли биздаги бу кичик тажрибани АҚШдаги жарёнлар билан солиштириб кўрайлик.
Шу кунларда матбуотда эълон қилинишича, Демократик партиядан 2008 йилда бўладиган сайловда президентликка номзод бўлишини расман очиқлаган Хиллари Клинтон ва Барак Обаманинг ҳар бири шу йилнинг биринчи уч ойида 25 миллион доллардан хайрия тўплашибди. Шунча пулни Клинтонга 50 минг киши, Обамага эса, 100 минг киши беришган.
Демак, Клинтоннинг спонсорларидан ҳар бири ўртача 500 доллардан ёрдам берган бўлса, Обаманинг тарафдорлари 250 доллардан ёрдам беришган.
Хиллари Клинтон ва Барак Обама тажрибали фондрайзерлар ёрдамида жуда катта кампаниялар олиб боишаётганини, бизнинг бундай қилишга, ҳозирча, на имкониятимиз на тажрибамиз борлигини ҳисобга олсак, биринчи қадамимизни мувафаққиятли, деб баҳолаш мумкин.
Бизга ёрдам қўлини чўзганларга яна бир марта миннатдорчилик билдириш билан бир қаторда, бошқа потенциал спонсорлар учун керакли маълумотларни билдирамиз.
1. АКШ ва Канадада яшаётганлар ўз ёрдамларини «Uzbekistan Associates – Harakat» номига ёзилган чек ёки «Money order» воситасида ташкилотнинг қуйидаги адресига юборишлари мумкин:
Uzbekistan Associates – Harakat
7318 Fountain Spring Ct
Springfield, VA 22150
2. Европада яшаётганлар ўз ёрдамларини Швециянинг Swedbank банкида «Association Central Asia» ташкилоти номига очилган қуйидаги ҳисоб рақамига ўтказоладилар:
SWEDBANK, S-105 34 Stockholm
SWIFT: SWEDSESS
Telex: 128 26 SWEDBNKS
Account/ Compte no
82149 037 021 9958
Швециянинг ўзида яшаб, Швед кронида пул ўтказиш истаганлар учун банк ҳисоби:
Association Central Asia
Clearingnummer 8214-9
Kontonummer 994 259 156 2
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Пўлат Охун
Собиқ СССР халқ депутати, Халқ депутатлари таркибида тузилган Регионлараро Депутатлар Гуруҳининг (раисдошлари - Ельц...
Добавить сведения