”Юзга юз минг” кампанияси - 03 April 2007
04:01 -
Абдураҳим Пўлат: ҳайрия ёрдамлари менга Наби Раҳимовнинг гапларини эслатди
Ўтган йили декабрда “Ҳаракат” журнали ва унинг атрофида бирлашган сиёсий кучларга молиявий ёрдам уюштириш кампанияси бошлаганимизда, бу ишнинг осон эмаслиги, Ғарб давлатларида сиёсий фаолият ёки сиёсий нашрлар учун хайрия тўплаш иши билан фондрайзер деб аталувчи мутахассислар шуғулланиши, бизда ундайлар йўқ бўлгани учун, фондрайзерликни ҳам ўз бўйнимизга олганимизни ёзган эдим. Шундан бери ишлар қандай кетаётгани ҳақида маълумот бериб бормоқдамиз.
Шу кунларда ёрдам сифатида 100 ва 150 долларлик яна 2 дона «Money order» олдик. Адресга қараганда уларнинг иккалси ҳам АҚШнинг Флорида штатидан. Уларни юборганларга чуқур миннатдорчилик билдириш билан бирга, бу хайрия пуллари ҳозирги босқичда “Ҳаракат” журналининг тиражини ошириш ва уни транспортировка қилиш ишларига сарф қилинишини айтмоқчиман. Келаётган маблағлар қандай ишлатилаётгани ҳақида ҳисоботлар албатта эълон қилинади.
Бош саҳифамизнинг “Сайтимиз ўқувчиларига” бўлимида фондрайзерлик вазифасини бажариб, ўқувчиларимизни ҳайриячилик/спонсорлик каби олижаноб ишга тортиш учун чақириқлар қилдим, риожланган жамиятларнинг асосини ташкил этувчи нодавлат ташкилотлар ва сиёсий партиялар ҳайриялар ҳисобигагина яшашлари мумкинлигини дунё тажрибасидан келиб чиқиб тушунтиришга интилдим. Бу соҳадаги фикр ва чақириқларим билан сайтимизнинг ўша бўлимида танишиш мумкин.
Ҳозир ҳам шу мавзуни бошқачароқ бир шаклда давом эттирмоқчиман.
1973 ёки 1974 йилниг кузида Ҳамза театрида мавсумнинг очилиш спектаклига борганим эсимда. Спектакль бошланишидан олдин янги мавсум очилиши муносабати билан кичик бир тадбир ўтказилди. Театр директори ва бир неча таниқли артистлар ҳали очилмаган парда олдига чиқиб тамошабинларга қарата қисқача бўлса ҳам бир нарсалар сўзладилар. Тўғрисини айтсам, кимлар гапиргани ҳам, нималар дейишгани ҳам эсимда йўқ. Аммо, парда олдига чиққанлар ичида машҳур аритистимиз Наби Раҳимов борлигини жуда яхши хотирлайман. Нотиқлар залнинг ярмини ҳам тўлдирмаган тамошобинларга гапирадиганларини гапириб бўлиб, ичкарига кириб кетаётганларида, Наби Раҳимов бир оз орқада қолди ва қўли билан ярим бўш зални кўрсатиб, норасмий, аммо жуда самимий шаклда шундай деди: “Қўни-қўшниларга айтинглар, қачонгача уйларида ўтира беришади. Ахир бу уятку”. У мутлақо ҳақ эди. Ҳатто бу спектакль унчалик қизиқ бўлмаса ҳам, кўп миллионлик Тошкентдаги ягона драматик театрнинг масум очилишига одамлар билет талашиб келишлари керак эди.
Наби Раҳимовнинг тез-тез эсимга тушиб турадиган ўша сўзлари таъсирида мен ҳам айтмоқчиман: “Дўстлар, авваламбор ўзларингиз бу ишга қўл уринг, кейин атрофингиздагиларни бу ишга тортинг. Диктатурани йиқитиб, демократик ва фаровон жамият қўриш - халқнинг ёрдами билан яшайдиган сиёсий партияларнинг вазифаси. Аммо партиялар халқнинг ёрдамисиз, хусусан, моддий ёрдамисиз ҳеч нарса қилолмайдилар. Демак, ёрдам бериш сизнинг ҳам вазифангиз. Агарда бизнинг фаолиятимиз сизни қониқтирмаётган бўлса, бошқа гуруҳларга ёрдам беринг. Чунки, сизнинг ёрдамингизсиз, рақобатдаги сиёсий гуруҳларнинг фаолиятисиз Ўзбекистонда ҳеч нарса ўзгармайди. Сиёсий рақобатга асосланган жамиятлардагина эркин ва ҳақиқий фаровон ҳаёт бор”.
Бизга шундай ёрдам беришни истаганлар учун керакли маълумотлар қуйидагича:
1. АКШ ва Канадада яшаётганлар ўз ёрдамларини «Uzbekistan Associates – Harakat» номига ёзилган чек ёки «Money order» воситасида ташкилотнинг куйидаги адресига юборишлари мумкин:
Uzbekistan Associates – Harakat
7318 Fountain Spring Ct
Springfield, VA 22150
2. Европада яшаётганлар ўз ёрдамларини Швециянинг Swedbank банкида «Association Central Asia» ташкилоти номига очилган қуйидаги ҳисоб рақамига ўтказишлари мумкин:
SWEDBANK, S-105 34 Stockholm
SWIFT: SWEDSESS
Telex: 128 26 SWEDBNKS
Account/ Compte no
82149 037 021 9958
Швециянинг ўзида яшаб, Швед кронида пул ўтказиш истаганлар учун банк ҳисоби:
Association Central Asia
Clearingnummer 8214-9
Kontonummer 994 259 156 2
Ёрдам бериш истаганларга аввалданоқ ўз миннатдорчилигимизни билдираман.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Пўлат Охун
Собиқ СССР халқ депутати, Халқ депутатлари таркибида тузилган Регионлараро Депутатлар Гуруҳининг (раисдошлари - Ельц...
Добавить сведения