”Юзга юз минг” кампанияси - 12 January 2007
05:01 -
Абдураҳим Пўлат: Сиёсий хайриячилик кампаниясини катта йўлга чиқардик
Ушбу ёзувимни авваллари ҳам тилга олганим бир воқеани эслатишдан бошлайман.
1988 йилнинг октябрь ойида “Оролни асраш” Комитетнинг мажлисида тарихимизда илк марта ўзбекларни митингга чақиргандим. Ўзбеклар “митинг” сўзидан ҳам қўрқишини билган учун уни митинг ҳам эмас, “Ленин майдонида мажлис ўтказиш” деб атаганман. Буни эсласам, ҳозир ўзим ҳам куламан. Аммо биз ўзбекларнинг аҳволи ўшанда шундай эди.
Мажлисда асосий нотиқ бўлган Ўзбекистон Компартиясининг собиқ биринчи котиби, тарихда биринчи марта Совет Иттифоқи Коммунистик Партияси Политбюросининг аъзоси даражасига кўтарилган ўзбек Нуриддин Муҳиддинов мендан кейин дарҳол минбарга қайта югуриб чиқиб, ўта эҳтирос билан шундай деган: “Бу ёш фан докторини огоҳлантирмоқчиман. Бундай гаплар билан келажагингизни барбод қилманг. Майдонда мажлис бўлармиди? Сиз халқни митингга чақирмоқдасиз. Ўзбек халқи ҳеч қачон митингга чиқмаган, чиқмайди. Бундай гапларни тўхтатайлик”.
Ўзбеклар кўп марта императорликлар қурган. Энг буюги Амир Темур Императорлиги. Аммо уларнинг ҳаммаси СССР каби императорликнинг олдида кичкина хонликлар эди. Ана энди қаранг, СССРдек императорликнинг биринчи даражали раҳбарлари қаторига кўтарилган одам нималар демоқда. Қолаверса, орадан 5 ой ўтар-ўтмас, ўзбекларни тарихимизда биринчи сиёсий митингга олиб чиқдим, тўғрироғи, олиб чиқдик, биз бирликчилар.
Ўзимга, ўзимизга ишонганим учун тарихимизда бўлмаган яна бир ишга ҳозир қўл урдик. Бу сиёсий хайриячилик анъаналарини яратиш эди. “Ўзбеклар митингга чиқмайди” лофлари остида тарбияланган бир қатор дўстларим “ўзбеклар сиёсий хайриячилик қилмайди, улар фақат тўй қилиш ва уй қуришни ўйлайди” деб, иш натижасиз қолишини башорат қилишди.
Худоги шукрлар бўлсинки, улар ҳақ бўлиб чиқмадилар.
Олдинги ёзувларимизда бир банк чеки ва бир неча “Money Order” воситасида АҚШдаги ҳисобимизга 300 доллар ва Швециядаги ҳисобимизга 600 Швед крони миқдорида хайрия пули келиб тушганини айтгандим. Воқеаларнинг ривожи шуни кўрсатдики, ташаббусимизни қўллаб қувватлайдиган ўзбеклар кўп экан. Шу кунларда йирик бир ўзбек бизнесменидан 1 минг доллар нақд пул (у пулни нимага сарфлаш кераклигини ҳам кўрсатган), янги фирма очиб яқинда иш бошлаган бир ўзбек иш одамидан 50 долларлик банк чеки ва бир неча исми номаълум одамлардан 30-40 долларлик “Money Order” чеклари олдик.
Уларнинг ҳаммаларига чуқур миннатдорчилик билдириш билан бирга, бу хайрия пуллари ҳозирги босқичда фақат ва фақат “Ҳаракат” журналининг тиражини ошириш ва уни транспортировка қилиш ишларига сарф қилинишини айтмоқчиман. Ҳаражатлар ҳисоб-китоб қилиб борилади ва керак бўлганида юзимизни очиқ қилиш учун уларни эълон қиламиз.
Яна бир марта ҳамма ёрдамчиларимзга раҳмат дейиш билан бирга, ҳамма ўқувчиаримизга яна мурожаат қиламан: партияларга ёрдамчи бўлинг, шундагина улар халққа хизмат қиладилар.
“Бирлик” фаоллари яратган “Ҳаракат” журнали ва шу номдаги сайтни юритаётган ташкилотларнинг банклардаги ҳисоб номерлари қуйидагича, шу адреслар орқали бизга ёрдам беринг:
1. АКШ ва Канадада яшаётганлар ўз ёрдамларини «Uzbekistan Associates – Harakat» номига ёзилган чек ёки «Money order» воситасида ташкилотнинг куйидаги адресига юборишлари мумкин:
Uzbekistan Associates – Harakat
7318 Fountain Spring Ct
Springfield, VA 22150
2. Европада яшаётганлар ўз ёрдамларини Швециянинг Swedbank банкида «Association Central Asia» ташкилоти номига очилган куйидаги хисоб ракамига ўтказишлари мумкин:
SWEDBANK, S-105 34 Stockholm
SWIFT: SWEDSESS
Telex: 128 26 SWEDBNKS
Account/ Compte no
82149 037 021 9958
Швециянинг ўзида яшаб, Швед кронида пул ўтказиш истаганлар учун банк ҳисоби:
Association Central Asia
Clearingnummer 8214-9
Kontonummer 994 259 156 2
Бугун юрт ташқарисидаги ўзбекларнинг иқтисодий аҳволини яхши биламан. Шу сабали, ҳар бир одамдан катта ёрдам кутиш мумкин эмаслигини тушуниш қийин эмас. “Томчи-томчи кўл бўлур” деганларидек, 10 ми, 20 ми, 50 ми ёки 100 доллар миқдоридаги ёрдам ҳам биз учун жуда муҳимдир. Ёрдамни банк чеки ёки “Money Order” воситасида расман рўйхатга олинган ташкилотларимизга юборинг. Ўз исмини очиқлашни истамаганлар учун “Money Order” энг қулай воситадир.
Бизнинг қилган ишларимизни билган одамларга мурожаат қиламан. Миллатнинг ёрдамисиз мавжуд диктатурани енгиб бўлмайди. Биз бундай ишларга қодир эканлигимизни кўп марта исбoтладик. Масалани эртага чўзмасдан, миллатингиз олдидаги мажбуриятингизни бугун бажаринг, бизга ёрдам қўлини чўзинг.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Пўлат Охун
Собиқ СССР халқ депутати, Халқ депутатлари таркибида тузилган Регионлараро Депутатлар Гуруҳининг (раисдошлари - Ельц...
Добавить сведения