”Юзга юз минг” кампанияси - 08 January 2007
05:01 -
Абдураҳим Пўлат: Швециядаги қочқинлар “Ҳаракат“ журнали, сайти ва “Бирлик” Пратиясига ёрдам қўлини чўздилар"
Абдураҳим Пўлат: Швециядаги қочқинлар “Ҳаракат“ журнали, сайти ва “Бирлик” Пратиясига ёрдам қўлини чўздилар"
Шу кунларда Швецияда яшаётган қочқинлар бизнинг сиёсий хайрия системаси яратиш хусусидаги чақириқларимизга жавобан, сайтимизда кўрсатилган Швеция банкидаги ҳисоб рақамимизга 700 Швед крони миқторида пул ўтказдилар. Бу валюта ҳисобида тахминан 100 АҚШ долларига тенгдир. Швецияда яшаётган қочқинларнинг мутлақо кўпчилиги давлат нафақасига яшаётгани, уларнинг асосий қисми оилали, бола-чақали бўлгани туфайли, уларнинг ўзлари ошиб-тошмаётган бўлсалар ҳам мурожаатимизга жавоб берганлари уларнинг нақадaр олийжаноб эканликларини кўрсатади. Уларга чин кўнгилдан миннатдорчилик билдирамиз. Бу маблағ мамлакатимизни диктаторликда қутқариш учун ишлатилишига ҳеч кимнинг шубҳаси бўлмасин.
Айни замонда шуни такрорлаш лозимки, агар ўзбек мухолифати бу ташаббусини охирига етказолмаса ва жамиятимизда сиёсий хайриячилик анъаналарини яратолмаса, яқин орада диктаторликдан қутула олмаймиз. Шуни тушуниш керакки, мухолифатга бу шаклда молиявий ёрдам бериш, маънавий жиҳатдан ҳам буюк маъноси бор.
Шу сабали бу сайтга кираётган ҳамма ўқувчиларимизга мурожаат қилиб, бизга моддий ва маънавий ёрдам беришни сўраймиз. Ҳайрияларни жўнатиш учун банклардаги ҳисоб рақамларимизни эсатамиз:
1. АКШ ва Канадада яшаётганлар ўз ёрдамларини «Uzbekistan Associates – Harakat» номига ёзилган чек ёки «Money order» воситасида ташкилотнинг куйидаги адресига юборишлари мумкин:
Uzbekistan Associates – Harakat
7318 Fountain Spring Ct
Springfield, VA 22150
2. Европада яшаётганлар ўз ёрдамларини Швециянинг Swedbank банкида «Association Central Asia» ташкилоти номига очилган куйидаги хисоб ракамига ўтказишлари мумкин:
SWEDBANK, S-105 34 Stockholm
SWIFT: SWEDSESS
Telex: 128 26 SWEDBNKS
Account/ Compte no
82149 037 021 9958
Швециянинг ўзида яшаб, Швед кронида пул ўтказиш истаганлар учун банк ҳисоби:
Association Central Asia
Clearingnummer 8214-9
Kontonummer 994 259 156 2
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Жаҳонгир Муҳаммад
Ўзбекистон президентининг собиқ маслаҳатчиси, "Эрк" демократик партиясининг собиқ котиби, "Ҳаракат" журнали таҳ...
Добавить сведения