”Юзга юз минг” кампанияси - 22 December 2006
05:01 -
Абдураҳим Пўлат: Фондрайзерликни бошладик, давом эттирамиз
Абдураҳим Пўлат: Фондрайзерликни бошладик, давом эттирамиз
Фондрайзерлик, яъни хайриячилик системаси яратишга бошлаганимизга роппа-роса 10 кун бўлди. Миллатимизнинг тарихида бу каби воқеа бўлмаган. Баъзилар айтиши мумкин, йўқ, бу хато, бизда хайрия бериш анъанаси эскидан бор эди деб. Аммо, ҳозир мен сиёсий хайриячиликни, сиёсий фаолиятлар учун миллатдан пул тўплаш анаънасини яратишга бошлаганимизни айтмоқдаман.
Шу 10 кун ичида банкдаги ҳисобимизга 300 АҚШ доллари миқдорида пул келиб тушди. Аввал 150 долларлик чек олганимизни ёзган эдим, ундан кейин ҳар бирининг миқдори 30-50 доллар бўлган 4 дона Money Order олдик. Бу кўпми ёки оз?
Албатта, айтишга уялишимиз керак бўлган даражада оз. Аммо...
Аммо, унутмайликки, биз бир маҳаллар Самарқандда дунёнинг оғзини очирган расадхона қуриб, сўнгра уни ўзи бузиб ташлаган, рус археологи 27 йил қидириб унинг вайроналарини топгандан кейингина, у билан фахрланишимиз кераклигининг фарқига борган халқмиз.
Аммо, унутмайликки, биз “Пешонангга ёзилганини кўрасан” деб тарбияланганмиз. Қандайдир бирликчилар ўртага чиқиб, “Пешонамизга ҳеч нарса ёзилмаган, бизга Олоҳ баракат берган эканми, ҳаракатни ўзимиз қилишимиз керак” деб яратганлари “Ҳаракат” журналига кўз юмиб ёрдам бериб кетаверадиган содда халқ эмасмиз.
Аммо, унутмайликки, "Бирлик" бундан бор йўғи 17 йил аввал “Ўзбек тили давлат тили бўлсин” талаби билан имзо йиғишга бошлаганида, ичимиздан бор йўғи 3 минг киши имзо отишга журъат этан халқмиз.
Аммо, унутмайликки, биз бир неча аср эмас, бор йўғи 17 йил аввал Нуриддин Муҳиддиновдек буюгимиз “Ўзбеклар ҳеч қачон митингга чиқмаган, ҳеч қачон чиқмайди” деб айтишгача борган халқмиз.
Аммо, унутмайликки, биз 17 йил аввал, эндигина уйғониб, озодлик учун кураш бошланганимизда, “Митинг қилиш кўча чангитишдир, Абдураҳим Пўлат митинлар орқали халқимизни қон тўкишга олиб кетмоқда” дея миллатимизни сотган эркчи 53-54-чиларга “сотқин” дейишга ҳали ҳам андиша қилиб келаётган халқмиз.
Шуларни ҳисобга олсак тушунамизки, бу тўпланган маблағ жуда буюкдир. Мен киноя қилаётганим йўқ, аслида шундай.
“Ўзбекклар митингга чиқмайди” дейишганда ҳам, “Митинглар қон тўкишга олиб боради” дейишганига ҳам қарамасдан, биз ўзбекларни тарихда биринчи марта демократик курашга олиб чиқолдик. Бу машаққатли курашимиз ҳали ҳам давом этмоқда.
Бунинг учун сизлардан ҳам ёрдам лозим, ҳурматли ўқувчиларимиз. Ҳаммага мурожаат қиламан, бизга бу масалада ёрдамчи бўлинг. “Ҳаракат” журнали ва шу номдаги сайтни яратган, уни юритаётган ташкилотларнинг банклардаги ҳисоб номерлари қуйидагича, шу адреслар орқали бизга ёрдам беринг:
1. АКШ ва Канадада яшаётганлар ўз ёрдамларини «Uzbekistan Associates – Harakat» номига ёзилган чек ёки «Money order» воситасида ташкилотнинг куйидаги адресига юборишлари мумкин:
Uzbekistan Associates – Harakat
7318 Fountain Spring Ct
Springfield, VA 22150
2. Европада яшаётганлар ўз ёрдамларини Швециянинг Swedbank банкида «Association Central Asia» ташкилоти номига очилган куйидаги хисоб ракамига ўтказишлари мумкин:
SWEDBANK, S-105 34 Stockholm
SWIFT: SWEDSESS
Telex: 128 26 SWEDBNKS
Account/ Compte no
82149 037 021 9958
Бугун юрт ташқарисидаги ўзбекларнинг иқтисодий аҳволини яхши биламан. Шу сабали, ҳар бир одамдан катта ёрдам кутиш мумкин эмаслигини тушуниш қийин эмас. “Томчи-томчи кўл бўлур” деганларидек, 10 ми, 20 ми, 50 ми ёки 100 доллар миқдоридаги ёрдам ҳам биз учун жуда муҳимдир. Ёрдамни банк чеки ёки “Money Order” воситасида расман рўйхатга олинган ташкилотларимизга юборинг. Ўз исмини очиқлашни истамаганлар учун “Money Order” энг қулай воситадир.
Бир рус археологи келиб, ўзимиз вайрон қилган расадхонамизни топиб берган экан. Келинг, бу сафар ҳам ёрдамни бошқалардан кутманг. Бу ишни биз қиламиз деган бирликчилар бор, уларга ўз халқимиздан ёрдам келсин!
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Шовруқ Рўзимуродов
2001 йилда режим зиндонида ўлдирилган "Бирлик" халқ ҳаракатининг фаоли, Ҳаракатнинг Қашқадарё ташкилоти раиси,...
Добавить сведения