”Юзга юз минг” кампанияси - 15 December 2006
05:01 -
23:30 - Абдураҳим Пўлат: Сиёсий нашрлар ва партиялар хайрия билан тириклар
23:30 - Абдураҳим Пўлат: Сиёсий нашрлар ва партиялар хайрия билан тириклар
Авваламбор, мамнуният билан шуни айтмоқчиманки, бугун ўқувчиларимиздан биринчи ёрдамни олдик. Миссурилик бир тарафдоримиз Uzbekistan Associates – Harakat ташкилоти номига 150 долларлик чек юборибди. Ўзидан рухсат бўлмагани учун исмини очиқлай олмайман, аммо унга ташаккурларимни изҳор этаман.
* * *
Ҳар қандай сиёсий партиянинг асосий мақсади ҳокимиятга келиш ва мамлакатни бошқариш. Шундай экан, партия унга аъзо бўлмаган одамлар учун ҳам бегона эмас. Ҳокимиятга келган партия, фақат ўз аъзоларига эмас, мамлакатда яшовчи ҳар бир одамнинг тақдирига тегишли ишлар қилади. Партиялар ҳокимиятга фақат ўз партия аъзоларининг эмас, балки, бошқа тарафдорларининг ҳам овози билан келишини ҳисобга олсак, партияларга аъзолик ёки аъзо эмаслик нисбий нарса эканлигини тушунамиз.
Демак сиёсий партия халқнинг маълум бир қисми томонидан ҳокимиятга олиб келинади, аммо бутун халққа хизмат қилади. Шундай экан, партиянинг моддий манбаси қаердан бўлиши керак? Халқдан! Партиялар ўз аъзоларининг взносларига яшайди, деб уйлайдиганлар хато қиладилар.
Яқинда “Озодлик” радиосининг ўзбекча программасида бир жанжалга айланган эшиттириш ҳақида ёзгандим. У эшиттиришга қатнашган Хоразмлик медицина профессори Суҳрат Абдуллаев анча саводсиз одам бўлса ҳам ундан ҳам саводсиз озодликчилар тарафидан радиога таклиф қилинган экан, ўзбек халқига таълим берабошлади. Ўзбекистонда демократиянинг йўқлиги хали ўз аъзоларининг взносларига яшай оладиган партиялар йўқлигидан, расмий партиялар бизда давлат бюджетидан таъминланишларидан эмиш. Бу мутлақо нотўғри фикр. Ҳеч бир мамлакатда партиялар взнос ҳисобига фаолият кўрсатмайди. Масалан, Туркияда, худди Ўзбекистонда каби, расмий партиялар парламентдаги аъзолари сонига пропорционал шаклда давлат бюджетидан маблағ оладилар. Давлат бюджетидан, ҳукуматдан эмас. Шу сабабли. улар ҳукуматга мухолифатда бўлиш бўлмасликлари, уларнинг ўз иши. Хоразмлик профессорнинг фикрича эса, партиялар давлатдан пул олгани учун диктатурада эмишмиз. Одамларнинг бошини бу каби ақлсиз фикрлар билан чалғитишдан “Озодлик”нинг мақсади нима, тушуниш қийин. Дикатуранинг сабаби - қонунларнинг ишламаслигида эканлигини, улар тушунмайди ҳам, шекилли.
Тўғри, ҳамма мамлакатларда бундай эмас. Мамлакатларнинг кўпчилигида партиялар давлатдан ёрдам олмайди, улар хайриядан йиғилган маблағ билан фаолият олиб борадилар. Давлат бюджетидан маблағ оладиган партияларга ҳам хайрия тўплаш тақиқланмайди.
Яна шуни алоҳида таъкидлаш керакки, маблағ фақат фирмалардан бўлмайди, аксинча, АҚШнинг мисолидан ҳам кўриниб турганидек, оддий одамлардан бўлади. Фирмаларнинг партияларга ёрдами, сайлов кампаниясига ёрдами ҳам, қонунлар билан чекланган. Бу ҳам тўғри, агар чеклов бўлмасайди, масалан, Билл Гейт бутун бир партиянинг ҳаражатларини бир ўзи қоплаб, партияни ўзиники қилиб олган бўларди.
Демак, фундаментал ғоя шундан иборатки, халққа хизмат қилиш учун партиялар халқ томонидан озиқаланиши ШАРТ! Ғарбдаги демократик давлатларда айнан шундай. Тўғрироғи, улар шунинг учун ҳам демократлар.
Менинг АҚШ тажрибасини ўрганишим шуни кўрсатдики, партияларга хайрия берувчи одамларни 4 қисмга бўлиш мумин (табиий, мен майда партияларни ҳисобга олмадим):
1. Доим демократларга хайрия берадиганлар.
2. Доим республикачиларга хайрия берадиганлар.
3. Иккала партияга ҳам хайрия берадиганлар.
4. Шу кундаги шароит ва қайси партяининг таклифлари ёқишига қараб, ўша партияга ёрдам берадиганлар.
Бир партияга боғлиқлиги бўлмаган ёки қайси партиянинг сиёсати бугун яхшироқ эканлигини баҳолай олмаган одамлар ҳамма партияларга ёки бир қисм партияларга хайрия беришлари жуда мантиқли. Чунки, кўппартялик борлигининг ўзи, яъни мамлакатнинг партиялар рақобати асосида бошқарилишининг ўзи, эркин ва иқтисодий фаровон жамият яратиш учун етарлича асосдир. Бундан ташқари, 4-чи гуруҳга кирувчи одамларнинг хайриясини олиш мақсадида, улар ҳал қилувчи гуруҳ бўлади, партиялар доимо одамларнинг фикрини ўрганиб боришга, улар истайдиган сиёсат олиб боришга мажбурлар ва маҳкумлар.
Агарда биз ҳам шундай жамиятда яшашани истасак, хайриячилик системасини йўлга йўйишимиз лозим. Шу сабабли ҳамма юрт ташқарисида яшаётган ўқувчиларимизга мурожаат қиламан, бизга бу масалада ёрдамчи бўлинг. Юқорида айтилган ғояларни тарғиб қилувчи ҳамда уларни халқимизга етказувчи “Ҳаракат” журнали ва шу номдаги сайтга, уларни юритаётган ташкилотларнинг банклардаги ҳисоби орқали ёрдам беринг. Ҳисоб номерларимиз қуйидагича:
1. АҚШ ва Канадада яшаётганлар ўз ёрдамларини «Uzbekistan Associates – Harakat» номига ёзилган чек ёки «Money order» воситасида ташкилотнинг қуйидаги адресига юборишлари мумкин:
Uzbekistan Associates – Harakat
7318 Fountain Spring Ct
Springfield, VA 22150
2. Европада яшаётганлар ўз ёрдамларини Швециянинг Swedbank банкида «Association Central Asia» ташкилоти номига очилган қуйидаги ҳисоб рақамига ўтказишлари мумкин:
SWEDBANK, S-105 34 Stockholm
SWIFT: SWEDSESS
Telex: 128 26 SWEDBNKS
Account/ Compte no
82149 037 021 9958
Бугун юрт ташқарисидаги ўзбекларнинг иқтисодий аҳволини яхши биламан. Шу сабали, ҳар бир одамдан катта ёрдам кутиш мумкин эмаслигини тушуниш қийин эмас. “Томчи-томчи кўл бўлур” деганларидек, 10 ми, 20 ми, 50 ми ёки 100 доллар миқдоридаги ёрдам ҳам биз учун жуда муҳимдир. Ёрдамни банк чеки ёки “Money Order” воситасида расман рўйхатга олинган ва маблағлари керакли структуралар тарафидан контроль қилинадиган ташкилотларимизга юборинг. Ўз исмини очиқлашни истамаганлар учун “Money Order” энг қулай воситадир.
Сиёсий рақобатни таъминлайдиган ҳақиқий кўппартияликгина жамият тараққиётнинг моторидир. Биз яратишни истайтган хайриячилик системаси эса, ҳақиқий кўппартиявийликнинг асосларидан бири бўлади.
Бизнинг қилган ишларимизни билган одамларга мурожаат қиламан. Миллатнинг ёрдамисиз мавжуд диктатурани енгиб бўлмайди. Биз бундай ишларга қодир эканлигимизни кўп марта исбтладик. Масалани эртага чўзмасдан, миллатингиз олдидаги мажбуриятингизни бугун бажаринг, бизга ёрдам қўлини чўзинг.