Актуал мавзу - 28 November 2015
01:01 - Юсуф Жума: Сийратнинг суврати, Ёхуд Ўликшоҳ (2-қисм)
(Турон қаҳрамони Эврил Турон (Мамадали Маҳмуд) га бағишлайман) Автобус қишлоқдан узоқлашиб, ўнқир чўнқир йўлдан, кенг далалар орасидан ўтиб борарди. Далаларда эшак билан қўйдан иборат бўлган, юрак ўрнига чумчуқча куйилган жониворлар ишларди. Бир пайтлар ёзган хикояси ёдига тушди: Икки дуст – Омон билан Хасан боришарди. Худи мана шу ўнқир чўнқир йўлдан пиёдалаб, айни азонда боришарди. Иш қидириб, мардикорчиликка боришарди. - Кеча қозонни сотибди, хотиним, - деди, Омон. - Тўғри қилибди, биз аллакачонлар сотганмиз. Тўғрироғи тўрт буханка нонга алмаштиргандик, - деди Хасан. - Уч йилдан буён козон қайнатмаймиз, Шўр сувни ичганимиз ичган. Ҳатто сувимиз хам пешонамизга шўр қилиб яратилган. Нон топилса, байрам бўлади уйда. - Бизда хам. - Бироқ нонни хам туйиб емаганимизга кўп йиллар бўлди. - Шу туфайли бўлса керак ўз номимни хам эсдан чикариб кўяман. Эрталабдан турганда Омонлигим эсимга тушади. Кўп утмай, эсимдан чикади. Болаларимнинг исми хам эсимда йўқ. - Мен хам шундайман, милисанинг кўлига тушдим, шахардан иш кидириб, кимсан дейди. Тохирманми, Хасанманми дебман. Паспортда Хасан, жинни, деб роса урди, милиса. Шу-шу шаҳарга бормайман. Қишлоқлардан иш қидираман. - Милиса, дема дўстим. Бу сўздан қўрқаман. Ўзини кўрсам адо бўламан. Мени жуда кўп калтаклашди. Исмим эсимдан кўтарилгач тўғри келганга милиса деб ялиниб бошлайман. - Мен хам шундайман, хамма шундай,-- деди Ҳасан. -- Сен хам шундаймисан, Али, - деди Омон. Унинг хотираси панд бера бошлади. - Мен Али эмасман, мен,мен,-- эсламокка уринди номини. – Мен Али эмас, Вали бўлсам керак! - Йўқ,йўқ, сен Анварсан. Мен,мен кимман…мен Осмонман, - деди Омон. - Тўғри сен Осмонсан, мен хам Осмонман,-деди Хасан. - Нима фарқи бор. Хозир шахарда эмас, қишлоқдамиз. бу ерда милиса кам бўлади. Ха, айтгандай биз каёкка боряпмиз,- деди Омон. - Бозорга боряпмиз. - Бозорда нима қиламиз. - Нон оламиз. - Тўғри, нон оламиз, гўшт ҳам оламиз. - Гўштинг нима сўради?-- Хасан. - Гўшт гўштда. Нима деб, тушунтирсам экан. Пиёз тушундингми, гўшт дегани пиёз. Рўзғорга керак бўлади. - Йўқ, йўқ, - деди Хасан. - Гўшт пиёз эмас, гўшт сабзи. - Тўғри, гўшт сабзи. Калланг жойида маъкуллади,-- Омон. Сухбат чала қолди. Йул четига боғланган эшакка кўзлари тушди. - Кўрдингми? - суради, Омон. - Кўрдим, ким у? - Милиса! - Қочамиз. - Қаёкка қочасан? Ушлаб олади. Кара оёклари бизникидан кўп. Ушлаб ўлдиради,-- деди Омон. - Нима киламиз? - Оёғига йиқилиб, ялинамиз. Эшакка яқин бордилар, орқа оёқларига ўзларини ташлаб, ялина бошладилар. - Ўрток, командир! Бизни урманг, бизни урманг. Бизда хужжатлар жойида. - Мен Собирман, - деди Хасан. - Мен хам Собирман, --деди, Омон. Эшак аввалига қўрқиб турди. Олдинга юрмокчи булиб, хуркиб оёғини кўтарган эди Омоннинг бошига тегди. Омон йиғлай бошлади. - Урманг! Командир, илтимос. Нима ишинггиз бўлса бажараман. Хожатхонинггизни тозалайман, урманг, илтимос. - Алини урсангиз хам мени урманг илтимос –деб ялина бошлади Хасан. Эшак узини четга олди. Омон билан Хасан узини четга олди. - Раҳмат, ўртоқ началник! - Рахмат, қуллуқ, хизматинггиз булса, качон бўлса килиб берамиз. Эшак хайрон эди, жим эди. Икки дўст жуфтакни ростлаб колишди. Милисадан осонгина кутулганларидан шод эди. Анча йул юришган эди, йулга якин жойдани қурилган чўчкахонадан чўчқаларнинг бўкирган овози кела бошлади. Дўстлар қўрқиб кетишди. - Энг катта милисахона бу. - Тўғри айтасан, бу энг катта милисахона. - Энди нима қиламиз? - Бизни хали кўришмади, қочамиз. - Овози келаяптику, бизга тўхта деяётгандек! - Йўқ, йўқ. Хали бизни кўришмади. - Қочдик. Бечоралар нимжон оёкларда зўрға югиришарди. Чўчқахона кўринмай қолди. - Хуршид, узи биз қаёққа боряпмиз? - Касалхонага боряамиз, Хамидбек. - Хамма жойим зирқираб оғрийди, дўстим, Йўлдош,-- деди Омон. - Отим ўулдош эмас, Салим. Ҳали отим эсимда, дўстим, -- деди Ҳасан. - Тўғри сен Салимсан, мен ҳам Салимман Гап билан булиб йул ёкасидаги полизга кириб, полизда юрган итга якинлашиб қолганларини билмай қолишибди. Ит ҳура бошлади. Хасан билан Омоннинг жонлари чиққандек бўлди. - Яна милиса, Мурод,-- деди Омон. - Милиса бўлганда ҳам камида генерали. Жуда дахшатли, дўстим, Турсун, ўлдик, -- деди Омон. - Ит яқинлашиб келарди. дўстларнинг иштонлари яна ҳўл бўлди. Ўтириб колишди, ҳушдан кетдилар…. Автобус асфалт йўлга чикди. Бу йўл Бошшахарга олиб борарди. Асфалтга чиқиш билан блокпост бор эди. Автобусни тўнғиз башара дев сақлади. Шофёр унинг чўнтагига нимадир тикди. Тўнғиз башара кетишга рухсат берди. Автобус илдам кета бошлади. Шоир Шўрлик сассик оломон ичра бўғилиб борарди. На илож, кўзи ташкарида эди. Йўл ёқаси дарахтзор эди. Дарахтларга боқарди. Шоир кўзлари теран кўрар эди. Дарахтларнинг илдизлари хам кўринарди кўзларига. Ер остини хам кўрарди. Очилган кўзлар нақадар гўзал. Олам мунча гўзал. Одамман деган махлуқлар бўлмаса маза қилиб яшаса бўларди. Илдизлар нечоғли чиройли, бири узун, бири калта. Хар бири дарахт яшнаши учун сув излайди, озиқ излайди. Ўзларини фидо қилиб оламни гўзал киладилар. Одамлар-чи? Тўғрироги одамман деган махлукларчи? Кошкийди бирортаси одам булса… Энг оддий гиёҳ хам яхшиликка интилади. Оламни яшнатишга хизмат килади. Одамлар-чи? Куштирноғ ичидаги одамлар, уч бошли аждаҳодан туғилган махлуклар ёвузликка интилишади. Ёвузликда энг қудратли бўлишга интилишади. Ожизларни емокчи буладилар ейдилар. Инсонлар шайтон инъом этган сохта киёфалар, тўғрироги ниқоблар билан мақтанадилар. Бир- бирини севгандек бўладилар, сохта муҳаббат билан яшайдилар, сохта, ялғон гапирадилар. Асл қиёфалари дахшатли… Мана энг зўрлари, бари Бошшаҳарда, борсин кўради уларни. Аввал уларнинг тулкилигини, иблислигини кўрарди, ҳис киларди. Энди насиб булса бориб кўради, асл киёфаларини кўради. Ё фалак аклдан озмасам эди. Ўзинг қўлла Тангрим. Бу махлуқлар ичида ақлдан озишдан осони борми? Шоир Шўрлик одамларнинг одамлигига кўп йиллардан буён шубхаланиб келарди. Кундан кунга улардан кўнгли қолар, улардан нафратланар, улардан қочарди. Кўпинча ёлғиз юрарди. Айникса юрт хукмдори ўлгандан кейин бутун элдан кўнгли қолди. Гарчи расман Президент деб аталса хам, жохил қавм уни подшо дейди. Подшо касалланди деган миш-мишлар тарқалди. Хамма севинди, яқинда улармиш деб, севиниб пичирлашардилар. Бу элнинг бўлгани шу. Хукмдор золимми ўлишини кутадилар. Факат кутадилар, курашмайдилар. Ўлгунча мақтайдилар, сиғинадилар, ўлдими қоралайдилар. Ўлгунча хамма мақтаб сиғинса, улгандан кейин хамма қоралайди. Президент Илон Кўрим қавмининг феълини яхши биларди. Шу туфайли касал вакти айғоқчилар орқали Илон Кўрим ўлди деб хабар таркаттирарди. Албатта хамма хурсанд бўлди, Илон Кўримга лаънатлар ёзилди. - Элни хор килди, онасини… - Юртни йикди, онасини… - Хаммани мардикор килди кизини… - Мен иблисни тахтга чиққандан ёмон кўргандим, ҳатто қарши курашганман. - Қачон, қандай қилиб курашгансан? Биз билмадикку. - Ичимда онасини, кизларини сўкардим. - Койил! Биз ичимизда хам сўкишга қўрқардик онағарни. Айғоқчилар бундайларни рўйхатга олди. Бу бузғунчиликлар ортида кимлар тургани аникланди. Хаммаси хибсга олинди, хаммаси отилди. Илон Кўрим экранда кўринди, хамманинг дами ичига тушиб кетди. - Мана мен соғломман. Душманлар, қора кучлар, террористлар мени кўролмайди. Мен ўлмайман. Мана кўринг,-- шундоқ деб, бир семиз қизни кутарди. Хар ким узича уйларди, «Мени качон олиб кетаркан, качон отаркан, ё Раббим». Кўп ўтмай подшо ўлди, лекин издошлари эълон қилмадилар. Ўлигини мўмиёлаб қотирдилар, кўммадилар. Тирик пайтидагидек, кўча ҳаракатини тўхтатиб, қуролланган армия қуршовида ишга олиб борардилар. Элни вахима босарди. Кечқурун ишдан олиб қайтардилар. Илон Кўримнинг ўлимини ҳукумат яширса хам эл билди. Бирок хеч ким ўлди дейишга журъат этолмасди. Илон Кўримни хамма ичда Ўликшох дер эди. Бирок хеч ким ошқора гапира олмасди. Ошқора айтган мухолифат камалди. Хатто мухолифат бу жоҳил халққа ўлигини кўрсатамиз, ўлигини қўлга киритамиз деб уриниб кўрди., Бари террорист деб камалди, ўликни қўлга кирита олмадилар. Чунки ўлиги тириклик чоғидагидан хам қаттиқ қўрикланарди. Мухолифатни авом қўлламади, аксинча уларни сотди. Мухолифатчилар орасида шоир Шўрлик хам бор эди. Уни хам қамашди. Бирок, дунёнинг эркпарварлари қўллагач уни ўлдира олмадилар. Хамон факат шоир Шўрлик Ўликшоҳ ва унинг хукуматини ошқора танкид килар, улардан кулиб шеърлар битарди. У кеча-кундуз назоратда, ортидан айғоқчилар изғийди. Хар бир сўзи, хар бир кадами назоратда, ёзиб олинади,суратга олинади. - Илон Кўрим ўлимидан кейин хам подшо бўлиб қолди. Президентлик муддати неча карра тўлди. Бирок хамма оёкка туради: - Бизга бошка подшо керак эмас, Яна Илон Кўримни сайлаймиз! - Яшасин, Илон Кўрим! - Илон Кўрим—Отамиз! Ота эса муддат билан сайланмайди, ота бир умрлик бўлади.Ўлгандан кейин хам ота отадир. Шундай килиб ўлимидан кейин хам Илон Кўрим – Ўликшох икки карра сайланди. Икки таниш саломлашмокчи бўлса, саломдан аввал ўлган подшога умр тилайдилар: - Подшомизнинг умрлари узун бўлсин. Доим отдек юрсинлар. Биз фақат Илон Кўримни сайлаймиз. Салом, дустим. - Подшомизни Оллох кулласин юрт обод, эл озод Илон Кўрим туфайли. Худо умрларини берсин, биз яна Илон Кўримни сайлаймиз. Салом биродар. Кекса онасини йўқлаб борган ўғил эса: - Подшомиз омон булсинлар. Подшомизга бирор гап бўлса, юрт хонавайрон бўлади. Факат Илон Кўримгина подшоликка муносиб. Салом, она.Соглигинггиз калай? - Илохим подшомизнинг умрлари зиёда булсин, бизнинг умримиздан олиб ҳам шу кишига берсин. Болалар бизсиз хам яшай оладилар, бирок у кишисиз кандай яшайдилар. Ваалайкум ассалом ўғлим. Яхши юрибсизларми, келин кандай, невараларчи… Севишган ошик- маъшуклар: - Президентимизга худо боқий умр берсин. Овоз бериш ёшига етдим, илохим мен хам Илон Кўримга юз карра овоз берайин. Салом севгилим, сизни соғиндим, сизни қаттиқ севаман. - Подшомизнинг умрларини берсин, мени севманг, подшомизни севинг. Мен хам сизни эмас подшомизни севаман. Ғаддор қавм мана шундай эди. Факат шоир Шўрлик хеч качон бундай йўл тутмаган. Хеч ким у билан гаплашганда саломдан аввал подшога умр тилай олмасди. Ҳайиқищарди. Шўрлик ўликка сиғинаётган авомдан нафратланарди. Шўрлик: «Булар одам эмас», дерди. Ҳакикатда хам бу эл одам эмас экан. Илон Кўрим ўлган йилда шоир Шўрлик шоиру ёзувчиларнинг аллақандай йиғини устидан чиқиб колди. Аввало шу кеча кунда нима ёзиш керак деган мавзуда гап кетди. Хамма бир овоздан замонамиз кахрамони деган мавзуда ёзиш керак деган қарорга келишди. Замонамиз кахрамони - Президентимиз Илон Кўрим! Шундан кейин иккинчи масалага ўтишди, Илон Кўримдан мукофоту орденлар сўраш масаласи кўрилди. Бир пайт Шоир Шўрликнинг кулгуси эшитилди. Бу кулгуни хамма танирди. Мамлакатда подшодан тортиб, гадогача хамма бу кулгу эгасини кўрмай айта оларди. Амалдорларнинг рангги ўчарди. Йиғиндагиларнинг рангги ўчди. Қаёқдан келди бу Шўрлик, у кулади, хаммадан кулади. Кейин гапиради ҳар сўзи илоннинг нишидек. - Хой, бахтиқоралар! Замонамиз кахрамони Илон Кўрим Ўликшоҳ ўлди. Хамманг биласиз, ха демай бир йил тулади. Уликдан мукофот сураяпсиз. Сизлардан гадой аклли, у хеч качон кабристонга бориб уликлардан таъма килмайди. Шўрлик гап бошлаши билан хамма залдан ура қоча бошлади. - Бошимизни балога қўяди. - Эсиз бу йил хам қаҳрамон бўла олмайман. Бу гаплардан кейин мукофот берилмаса керак. - Қайси гўрдан келди. Орденку йўқ, бу гапларни эшитганимиз учун қамалмасак хам рози эдим. - Хой, қахрамонлар, қаёкка!--куларди Шўрлик.--- Тўғри гапни эшитишдан қўрқасизлар! Тўғри гапни айтмас экансизлар, хеч бўлмаса эшитинглар. Каттакон мажлислар саройида хеч ким қолмади. Шоир Шўрлик залга тупурди. - Туф-э, ифлослар… Кўчага чиқди. Ёзувчилар уюшмаси яқинидаги бекатга борди. Бекатда одамлар беҳисоб эди. - Хой, биродарлар! Эшитинглар Илон Кўрим ўлди. Яқинда бир йил булади. Ҳамма лол қолди, бирдан ўзига келиб ҳамма ҳар томонга қоча бошлади. - Бир бало бошланади хозир. - Қочайлик! - Террорист! - Тўғри айтасиз, Террорист! айтиш керак, камаш керак. - Қочинглар! - Эшитманглар, эшитганлар хам қамалади, юрагим сезяпди. - Яқинда подшо ёмон кўрадиган ҳофиз бир тўйда ашула айтибди. Кўшиқ муҳаббат ҳақида экан. Ҳофизни қамабдилар, сени элнинг хотирасидан учирамиз, тириклигингни билдирдингми? Ажалинг етибди, деб сўнгра тўйга келган барча кексаю ёшни қамабдилар. Қўшик айтиш ман қилинган ҳофизни тинглаганлари учун. Ҳукумат - Ҳукумат, у билан ўйнашиб бўлмайди. Кўп ўтмай бекатда битта Шоир Шўрлик қолди. Хамма қочиб кетди. - Ё фалак, - деди Шоир Шўрлик, - Бу халқни ўлик бошқармай тирик бошқарсинми?! Хозир Пиримқулга телефон киламан. Ёшлари хам саксонга етди. Хеч нимадан ҳайикмаслар. Уйда булсалар бир отамлашаман. - Алло, Ассалому алайкум! Бир сухбатлашсак вактинггиз буладими. - Кайси мавзуда? - Президентнинг ўлими, Ўликшоҳ хакида ғалати вокеалар руй берди, шу. - Нима-нима? Эсингни едингми? Падари кусур, подшоям уладими? Пиримкул телефонни зарб билан куйди. Ана халқ, ана эл, ана миллат…… (Давоми - http://harakat.net/actual/?id=192)

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону