”Юзга юз минг” кампанияси - 29 September 2012
06:01 -
Абдураҳим Пўлат: Сорос Обамага сайлов компанияси учун $1 млн спонсорлик ёрдами берди, ўзбеклар ҳам “Бирлик”ни эсдан чиқармаяпти
Ҳаёти бўйича ўзи фойда олмайдиган лойиҳаларга 5 миллиард долларлик ҳайрия ёрдами берган америкалик молиячи ва инвестор Жорж Сорос Барак Обаманинг президентлик кампанияси учун шу кунларда $1 млн пул берди.
Форбес журналига кўра, унинг шахсий бойлиги $19 млрд, йилига $300 млн ҳайриячиликка беради. Шу сабабли, Обамага берилган ёрдамни жуда катта демаса ҳам бўлади. Қолверса, АҚШда президентикка номзодлар одатда 100 миллион долларга яқин пул ишлатишади, Сорос эса ҳайриячилик анъаналари минг йилдан ҳам узун бўлган яҳудийлар миллатидандир.
Шуларни ва ўзбек миллати Қирғизистон жанубидаги воқеалардан кейин миллат сифатини ҳам йўқотиш остонасига келиб бўлганини ҳисобга олиб, “Бирлик”нинг миллат аҳволини тузатиш чақириқлари остида ўзбеклардан бир неча минг ҳайрия ёрдами тўплашга эришаётганиз унча-мунча одам ишонмайдиган БУЮК воқеадир. Начора, ҳеч ким ишонмайдиган ва аслида қилиб бўлмайдиган ишларга қўл урганимиз билан фахрланаман.
Ватан ва миллатнинг келажаги учун қилинаётган ишларга арзимаган ёрдам беришдан қочиб, телефон номерларини ўзгартириб ғойиб бўлаётган танишларим борлигидан ёки мавжуд режимга қарши бундай курашнинг фойдаси йўқлини назарий асослашга жон-жаҳди билан уриниб, Оллоҳдан умид қилиш ёки кутишдан бошқа йўл йўқлигини гапирадиганлар ҳали кўплигидан уялмайман. Чунки, миллатнинг аҳволини бу ишларга киришмасдан олдин билардим.
5 майда эълон қилинган навбатдаги чақириғимда айтилганидек, шу йилнинг ўша кунига қадар спонсорлардан 3 минг доллар ёрдам олгандик.
Орадан ўтган даврда келган ёрдам қуйидагича:
3 минг + 1 минг + 400 + 200 + 200 + 200 + 100 = 5 минг 100 доллар.
Спонсорларимизга миннатдорчилик билдириш билан бир қаторда, йил охиригача ҳайрия миқдори 10 мингга чиқса, “Юзга юз минг кампанияси”да нишонга олинган 100 минглик марранинг ўндан бирига чиқишимизга умид қиламан.
Йиғилган маблағнинг 3 минг доллари Инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг Тошкентдаги офисини кирасини тўлашга ишлатилди. Қолгани “Ҳаракат” агентлигини юритиш учун сарфланмоқда. Аслида, бу агентликнинг ҳозир олиб бораётган фаолияти йилига камида бир неча юз минг долларлик ишдир.
Миллатчи шоирамиз Гулчеҳра Нуриллаевани 1989 йили Ўзбекистон парламенти депутатлигига номзод қилиб кўрсатиш учун Тошкент вилоятининг туманларидан бирида мисли кўрилмаган, халқнинг тарихида қоладиган кураш олиб бораётганимизда ўша ерлик бир неча юз кишидан иборат тарафдорларимиз олдида айтган гапларимни шаклан бир оз ўзгартириб қайтараман. Мавжуд ҳукумат одамлари, деган эдим ўшанда, ҳар куни кечқурун ўзбек милатининг соғилиги учун қадаҳ кўтаришлари аниқ. Қадаҳ сўзлари ҳам аниқ: Халқимиз омон бўлсин, шундай қаромолсифат халқимиз бор экан, пичоғимиз доимо мой устида бўлади.
Ҳа, уларнинг қадаҳ кўтариши давом этмоқда. Миллатнинг аҳволи ҳам ҳали ўша-ўша. Миллатчиликка даъво қилаётган, гўёки халқнинг дардини айтадиган ёзувчиларимизнинг кўпчилиги ҳаромийлар тўдасига айланиб бўлди.
Шундай шароитда, жаҳонда сони 30 миллиондан ошган Ўзбек миллати номидан Тошкентдаги Қирғизистон элчихонаси олдида “Ўзбекларга қаршии геноцид тўтатилсин!” деб пикет ўтказишга журъат қилган бирликчи-эзгуликчиларга бундан ортиқ ёрдам беришга қодир бўлмаган халқ эканлигимиздан, уларни шу мардлиги учун бир неча соат миршабхонада ушлаб туришга журъат этолган ҳаромий ҳукуматга чидашга мажбурлигимиздан уяламан.
Аммо, на илож, шундай миллатмиз...
Аммо, на илож, биз курашга маҳкуммиз...
Курашамиз давом этаверади. Ғалаба қозонамиз. Тарихдан маълумки, муҳим даврларда ҳар доим кўпчилик эмас, айнан озчилик ғалаба қозонган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Жаҳонгир Муҳаммад
Ўзбекистон президентининг собиқ маслаҳатчиси, "Эрк" демократик партиясининг собиқ котиби, "Ҳаракат" журнали таҳ...
Добавить сведения