Актуал мавзу - 25 April 2012
06:01 - Ҳаж зиёрати атрофидаги қаллобликлар Исломда ислоҳот қилинмагунча тўхтамайди, яна ҳам кенгаяди
Яқинда Ўзбекистон телеканали орқали эфирга узатилган “Ҳаж ва фирибгарлик” кўрсатувидан руҳланган ҳукуматнинг қўғирчоқ сайтлари бу мавзуга эътиборни кучайтирдилар.

Маълум бўлишича, Ҳаж зиёратига бормоқчи бўлган элликка яқин одамни чув туширган фирибгарлар фош этилибди. Улар Ҳаж ва Умра Марказига алоқаси бор одамлар бўлиб, Ҳаж қилиш истагидаги фуқаролардан 5-8 минг АҚШ доллари атрофида пора олишган. Қаллоблар қўлга олинган, улар қонунда белгиланган жазони оладилар.

Тошкент шаҳри бош имом хатиби Анвар қори Турсунов мусулмонларни Ҳажга бориш учун пора бермаслик, ноқонуний йўллардан фойдаланмаслик, чегараларни бузмасликка чақирибди.

Хўш шу билан Ҳаж ва Умра атрофидаги қаллобликлар битадими? Йўқ, аксинча, бундай амалиётлар кенгайиб боради ва оммавийлашади. Фақат Ўзбекистонда эмас, бутун дунёда. Бунинг сабаби ичимизда қаллоблар борлигидагина эмас, асл сабаб – чала муллалар тарафидан Исломнинг нотўғри йўлга қўйилган амалиётларида, Қуръоннинг ҳозир амалда бўлган хато тафсирида.

Ҳаж – Ислом динининг 5 фарзидан бири деб ҳисобланади. Имкони бор ҳар бир мусулмон Ҳажга бориши шарт. Шу пайтгача муллалар “имкон” деганда мусулмоннинг ўз имконяитларини тушунишган ва ҳаммага айнан шу тушунчани тиқиштиришган.

Ҳозир мусулмонларнинг умумий сони ва Ҳаж қилиш учун имкони бор мусулмонларнинг сони жуда тез ўсиб бормоқда. Аммо, шунча одам Ҳаж билан боғлиқ бўлган амалиётлар бажариладиган ерларга сиғмайди. Ҳа, тўғридан-тўғри, сиғмайди.

Демак, ҳозирнинг ўзидаёқ ҳамма имкониятлари бўлишига қарамадан Ҳажга боролмайдиганларнинг сони жуда катта. Уларнинг маълум бир қисми, ҳар қандай йўл билан бўлса ҳам, жумладан пора бериб бўлса ҳам, Ҳажга бориш йўлларини қидиришга маҳкум. Чунки, Ҳаж фарзини бажаришни истайдиганлар кўп.

Бу боши берк кўчадан чиқишнинг бирдан бир йўли - Қуръонни тўғри тафсир қилиш ва Исломнинг ягона фарзи имон эканлигини тан олишдир. Шунда, ҳозир фарз деб ҳисобланаётган Ҳаж, 5 маҳал намоз, Рўза тутиш ва Закот – бажарилса савоб, бажарилмаса гуноҳ бўлмайдиган амалиётлар қаторига ўтади.

Дарвоқе, Каъбанинг горизонти ташқарисида, ер думалоқ бўлгани учун, Каъбага қараб номоз ўқиб бўлмаслигини, ҳозир мусулмонларнинг мутлақо кўпчилиги, 5 маҳал номоз ўқиш фарзини бажараябмиз деб ўзларини алдаб келишаётгани, яъни иккиюзламачилик билан яшашаётгани, бу масалада ҳам Ислом ислоҳот қилиниши кераклиги ҳақида аввал сайтимизда ёзган эдик.

Хуллас, Ислом шундай ислоҳотлар қилишга ва амалда бажариб бўлмайдиган амалиётларни фарз деб ҳисоблашдан воз кечишга эртами-кечми мажбур бўлади. Қанча тез қилинса, шунча яхши.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону