”Юзга юз минг” кампанияси - 06 October 2011
06:01 -
Абдураҳим Пўлат: Ҳомий/спонсорлар ўз ватандошларимиздан чиқиши керак, яна бир марта уларга мурожаат қиламан
Мен қуйидаги мисолни шакли билан эмас, моҳияти билан муҳим бўлгани ва шу жиҳатдан менинг ҳам дунё қарашимга тўғри келгани учун, эътиборингизга ҳавола қилмоқчиман.
Россия президентининг Шимолий Кавказ Федерал Округи бўйича тўла ҳуқуқли вакили Александр Хлопонин шу кунларда Russia Today телеканалига берган интервьюси доирасида айтишича, Шимолий Кавказдаги қуролли яширин гуруҳлар таркибида бир минга яқин жангари бор. Уларни маҳаллий майда ишбилармонлар моддий қўллаб-қувватлайди. Ёрдамнинг 10 фоизигина чет эллардан келади.
Ваҳоланки, Россия раҳбарлари ва рус оммавий ахборот воситалари тоғларда бир ҳовуч терористлар қолгани, улар фақатгина чет элдан олинган моддий ёрдамга таяниб, фаолият кўрсатишаётганини такрорлашарди. Александр Хлопонин ҳам майда ишбилармонлардан зўравонлик билан ёрдам олинаётганини таъкидлайди, аммо, “зўравонлик” иддаосига ишониш қийин.
Ҳар қандай миллий кураш – миллат тарафидан қўллаб-қувватлансагина миллий курашдир. Бу аксиома ўзбек ҳалқини ҳозирги қуллик режимидан қутқариш учун кураш олиб бораётган ўзбек демократлари учун ҳам ҳақлидир.
Шу кунларда, биз бирликчиларнинг ҳам саъй-ҳараатлари билан, Ўзбекистон катта ўзгаришлар остонасига келди. АҚШ Ўзбекистон билан ҳарбий ҳамкорлик йўлидаги охирги тўсиқни ҳам олиш арафасида турибди.
ЕИдан кейин АҚШ ҳам Ўзбекистон билан алоқаларини қайта тиклаб бораётгани - мамлакатимзга Ғарбдан келаётган демократия шамолларини кучайтиради. Қайта-қайта гапириб келаётган гапимни яна такрорлайман: бу шамоллардан фойдаланиб, Ўзбекистонда демократик жараёнларни олға суриш ўзимизнинг ишимиздир. Бу ишни бизга ҳеч ким қилиб бермайди.
Яна бир нарсани тушуниш керак. Юрт ташқарисида ташкилотланаётган ва мухолифатчиликка даъво қилаётган гуруҳлар ҳеч нарса қилишолмайди, уларнинг ҳеч қандай келажаги йўқ. Бунинг мисоллари ҳам бор – Саддам Ҳусайинга қарши курашаётганини иддоа қилиб юрган Аҳмад Челеби ҳеч нарсага қодир эмаслигини кўрсатган. Ҳатто АҚШ ҳам буни кеч тушуниб, Саддам ағдарилгандан кейин, Челебини ҳам узоқроққа улоқтирган эди. Эрон ҳокимиятидаги муллаларнинг чет элдаги мухолифлари ҳам секин-аста йўқ бўлиб кетмоқдалар.
Ўзбекистонда “Бирлик” Партияси ва у билан бир қанотда бўлган “Эзгулик” жамиятидан бошқа ҳеч қандай ташкилий куч йўқ. Ўзбекистондаги ўзгаришларни улар биргаликда қиладилар, демократик йўллар билан қиладилар. Бу йўналишдаги биринчи натижа “Бирлик” Партисининг расман тан олиниши бўлиши керак.
Бизнинг хабарларни кузатиб бораётганлар сезишгандир, биз Ғарб ташкилотларини, хусусан, обрўли ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотларни, Ўзбекистонда демократик мухолифатни расмий сиёсий саҳанга олиб чиқиш, жумладан, “Бирлик” Партиясини расман рўйхатдан ўтказиш масаласи билан жиддий шуғулланишга чақирмоқдамиз ва бу йўналишда маълум мақсадларга эришмоқдамиз ҳам.
Ўзбекистон нафақат иқтисодий, балки, бошқа ҳамма соҳаларда, муҳим бўлгани, сиёсий соҳада Марказий Осиёдаги етакчилик ролини қозоқларга топшириб бўлди. Тўғрироғи, Ислом Карим ҳамма йўналишларда Нурсултон Назарбойга ютқазди. Демак, “Бирлик”нинг олдидаги вазифалар, ҳам моҳияти ҳам ҳажми билан, квадратга ошди, дейиш мумкин.
Биз, Ўзбекистон демократлари, яъни мухолифатчилар ва ҳуқуқ ҳимоячилари, бу вазифалардан ҳам қўрқмаймиз. Ўз вазифамизни бажариш йўлидан тоймаймиз.
Бундай фаолият учун миллатимизнинг ёрдамига муҳтожмиз. Ўзбекистонда миллатнинг аҳволи маълум бўлгани учун, юрт ташқарисидаги ватандошларимизга мурожаат қиламиз.
Умумий ишлардан ташқари, шу кунларда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг Тошкентдаги офиси учун ижара тўлаш каби арзимаган муаммога дуч келдик.
Ҳозир ойлик $200 ижара ҳаққи юзидан жамият Тошкентдаги ўз офисини бекитиш арафасида турибди. Унитмайликки, айнан “Эзгулик” фаоллари, уларнинг кўпчилиги бирликчилардир, сони 20 миллиондан ҳам кўп бўлган ўзбеклар ҳали ҳам борлигини кўрсатиб, шу йил ёзда Қирғизистоннинг Тошкентдаги элчихонаси олдида ўзбекларнинг қирғинини қоралаб, норозилик пикети ўтказганлар.
Шу сабабли, биринчи навбатда, АҚШ ва Канадада яшаётган ўзбек ватандошларимизга мурожаат қилмоқчиман.
Биз бошлаган “Юзга юз минг!” кампаниясига қўшилинг, бизга қўлдан келганча ёрдам беринг. Агар, АҚШ ва Канадада бизга 50 доллардан ёрдам бероладиган 20 нафар мард топилса, ҳуқуқ ҳимоячиси жамиятининг Тошкентдаги офисини яна бир йилга сақлаб қолган бўлардик. Табиий, бу – кичик бир қадам, бир томчи. Аммо, унутмайлик: томчи-томчи кўл бўлар!
Бу чақириққа жавобан бизга ёрдам беришни истаганлар ўз ёрдамларини АҚШда ҳомийлик ташкилоти сифатида рўйхатга олинган «Uzbekistan Associates – Harakat» номига ёзилган чек ёки «Money order» воситасида ташкилотнинг қуйидаги адресига юборишлари мумкин:
Uzbekistan Associates – Harakat
7318 Fountain Spring Ct
Springfield, VA 22150
Ҳозир чет элда яшаётган ўзбек муҳожирларига, биринчи навбатда, ўзбек зиёлиларига мурожаат қилиб, ҳозирги иқтисодий қийинчликларни ҳам ҳисобга олган ҳолда, бизга ёрдамчи бўлишга, бизга ҳомийлик қилишга чақираман.