Актуал мавзу - 06 February 2011
06:01 - Шок терапияси усулининг навбатдаги нишони – Холдор Вулқон
“Бирлик” Партияси лидери Абдураҳим Пўлат ўзбек жамияти чуқур инқироз ичида эканлигини, бу инқирознинг сабаблари - то Амир Темир ва чаласавод Ислом уламоларининг хатоларидан бошланиб, президент Ислом Каримнинг замонавий давлатчиликни тушунмаслиги, унинг ноғорасига ўйнаган ва 53-54 лақаби билан тамғаланган Салой Мадамин, Дадахон Ҳасан, Зоҳир Аълам, Усмон Азим, Аҳмад Аъзам, Дилором Исоқ кабиларнинг миллатга қилган хоинлиги, бир вақтлар бу хоинлар кетидан чопиб, ҳозир улардан воз кечган бўлсалар ҳам, ўз хатоларини тан олишни истамаётган Жаҳонгир Муҳаммад, Насрулло Сайид, Ойгул Мамат, Тошпўлат Йўлдош кабиларнинг ножиддийлигида эканлигини гапирмоқда. Бундай шароитда, дейди у, тушиб қолган ботқоқлигимиздан чиқишни истасак, ёриб ўтиш моҳиятига эга бўлган шок терапия усулларидан фойдаланишга маҳкуммиз. “Бирлик” раҳбарининг иддаолари етарлича асосланган ва уларни осонликча ҳеч ким четга суриб қўйолмайди. Аксинча, бу иддаоларни тасдиқлайдиган аргумент ва фактларни истаганча топиш мумкин. Ўзбекистон ва ўзбекларни ҳозирги аҳволдан олиб чиқиш учун, энг камида, мавжуд режим ўзгартирилиши кераклигини ҳеч ким шубҳа остига олмайди, ололмайди. Табиий, ўзгартиришдан мақсад – ўзи чуқур инқироз ичида бўлган Ислом йўлига эмас, демократия йўлига ўтишдир. Бунинг учун, биринчи навбатда, демократик мухолифатни бирлаштириш лозим. Аммо, қаранг, жар ёқасига аллақачон келиб қолган мухолифат бирлашолмайди. Тўғри, вақти-вақти билан, аниқроғи, навбати билан дейлик, мухолифат вакиллари “гина-гудратни унутайлик, бирлашайлик” деб шиор билан ўртага чиқишади ва ҳеч нарса қилмасдан йўқ бўлиб кетаверишади. Эр-хотин уришиб қолганда маҳалла фаоллари айтадиган “гина-гудратни унутинг, ярашинг” каби сўзларни ўта муракааб сиёсий саҳнага олиб чиқишнинг ўзи ножиддийликдир. Бунинг устига атрофимизга бир боқайлик. Рус демократик мухолифати бирлашолдими? Йўқ. Шу кунларда бошланган жараёнлар яна бўлиниш билан битадиганга ўхшамоқда. Озорбайжон мухолифати бирлашолдими? Йўқ. Илҳом Алиев уларни аста-секин йўқ қилмоқда. Аммо, шу шароитда ҳам бирлашишдан дарак йўқ. Белорусия мухолифати бирлашолдими? Йўқ, яқиндгина ўтган президент сайлови берган имкониятга қарши, 5-6 мухолифатчи алоҳида-алоҳида номзод бўлиб, қақшатқич мағлубиятга учрашди. Украина мухолифати зарғалдоқ инқилобида қисқа вақтга бирлашди, кейин яна ўша бошбошдоқлик бошланди. Чунки, у мамлакатларда ҳам мухолифат “гина-гудратни унутайлик, бирлашайлик” шиори остида ишламоқда. Бунинг устига, бирлашиш, бир-биридан фарқи бўлмаган партия ва партиячаларни ягона партияга эмас, аморф, мўрт коалицияларга бирлаштириш ҳақида кетмоқда. Шундай экан, шок терапия усуллари билан, яъни бирлашиш йўлидагиларни шафқатсиз четга суриб, уларни аскари йўқ қўмондонлар ҳолига тушириб, ҳаммани ягона партияга бирлаштириш ғояси қурол қилиб олиниши керакмасми? Нафақат керак, кўриниб турибдики, ҳозирги шароитда, яъни ўзбеклар улуғликдан тушиб, Марказий Осиёда ҳам етаклчилик ролини йўқотиб бораётган пайтда, бошқа йўл йўқ. Абдураҳим Пўлат шуни айтмоқда. Келинг энди, шу фукрдан келиб чиқиб, биринчи мисол сифатида, мухолифатчиликка даъво қилаётган Холдор Вулқоннинг фаолиятини шок терапияси усуллари билан анализ қилайлик. * * * Холдор Вулқон “Ҳаракат” журналининг 6(63), 2006, 1(64) - 6(69), 2007 ва 1(70), 2(71), 2008 сонларида эълон қилинган “Олисларда ёнган чироқлар” номли тарихий қиссасида аввал “Эрк” партияси аъзоси бўлиб, унинг раиси Салой Мадаминни қанчалик ҳурмат қилгани ва унинг ҳимоясига мардларча отилганини аниқ мисоллар билан кўрсатиб беради, аммо кейинчалик у ҳақдида ҳақиқатни ўргангач, партия ва лидеридан воз кечиб, “Бирлик” Партиясига аъзо бўлганини ёзади. Ҳамма сингари Холдор Вулқон ҳам мухолифатнинг бирлашишини истарди. Унинг 2008 йил 12 августда ёзган “Ягона тўғри йўл – Муроса” номли чақириғи ҳам айнан шу йўналишда бўлган (унинг матни “Ҳаракат” журналининг 2008 йилга оид 4(73) сонида чоп этилган “Ўзбек демократик мухолифати бирлашадими?” номли мақолада бор). Холдор Вулқон бу чақириғида куйиб-пишиб, ҳаммани бирлашишга чақиради, турли афсонаю ривоятларга асосланиб, ота-буваларимиздан қолган меърос - муроса ва бирлашиш йўли эканлигини урғулайди. Аммо орадан қисқа вақт ўтгач, унинг ўзи ҳеч бир сабаб кўрсатмасдан, “Бирлик”дан чиққанини ва ҳеч бир партияга кирмасдан сиёсат билан шуғулланажагини билдирди. Мана, ўзбекнинг мухолифатчиси, кечагина бирлашиш ҳақида гапириб, амалада яна бўлиниш, яккаланиш, бошбошдоқлик йўлини танлади. Мана, ўзбек мухолифатчисининг аҳволи. Сиёсий аҳмоқлик, қулликдаги халқимизга нисбатан хоинлик деса бўладиган бу қарорни ҳеч бир нарса билан оқлаб бўладими? Йўқ, бундай одамлар тупуриб улоқтирилиши керак. Тупуриб улоқтирилиши, ахир бир кун қораланишини тушунган Холдор Вулқонимиз, кеч бўлса ҳам, ўзини оқлаш учун йўлига ўтибди ва қош қўяман деб кўз чиқарибди. У ББС ўзбек хизматининг “Би-би-си меҳмони” номли эшиттришида “Мен отамнинг маслаҳати билан сиёсий партияларга аъзо бўлмасликка қарор қилдим” дебди. Ота - она каби муқаддасдир. Уларни ҳурмат қилиш ва маслаҳатларига қулоқ солиш бурчимиздир. Аммо, ўзи набиралик бўлишга тайёрланаётган, ўзини сиёсий саҳнадаги муҳим ўйинчилардан бири деб ҳисоблашгача борган Холдор Вулқон отасининг маслаҳати билан қилган бу қадам - сиёсат нималигини ҳам билмайдиган отага бўлган ҳурматни кўрсатиш эмас. Бу шунчаки бир баҳона. Бунинг устига бу ота ким ўзи? Холдор Вулқоннинг юқорида номи тилга олинган “Олисларда ёнган чироқлар” номли қиссасида шундай воқеа тилга олинади. Холдор ҳали ёш бола бўлган йиллари унинг онаси тузалмайдиган касалга дучор бўлибди. Дунёда, минг афсуски, ҳали даволаш йўллари топилмаган касалликлар бор. Бундай шароитда, шу аёл билан бир ёстиққа бош қўйган, ўртада бир неча фарзанди бўлган отанинг бурчи – ўз турмуш ўртоғини ҳаётининг охирги дақиқаларига парвариш қилиш, ҳаётининг охирги дақиқаларида ҳам у билан бирга бўлиб, уни маънавий қўллаб-қувватлаш, фарзандларнинг келажаги хусусида муштипар онанинг кўнглини тўқ қилишга интилиш ва шу кабилардир. Хўш, Холдоримизнинг отаси нима қилди? Ўз турмуш ўртоғига кўрпа-тўшакда ишлатиладиган, ҳозир ишдан чиққан жиҳоздек қараб, бу жиҳозни сотиб олинган дўконига, тўғрироғи, ота-онасининг хонадонига обориб ташлаб келди. Табиий, фарзандларидан узоқда ўлишга ташлаб келди. Эй, ўзбеклар, ўз онасини она деб ҳисоблайдиган ўзбеклар! Бундай даҳшат ва разолатни кўз олдингизга келтироласизми? Она ўлганда ота ва фарзандлар кўмиш маросимига бориб келишгани уларнинг пасткашлигини ҳеч оқлолмайди. Ана энди инсоний қиёфати ҳам бўлмаган шу ота Холдоримизга сиёсий масалаларда маслаҳатчи бўлиб қолибди. Болалар оталар учун жавобгар эмас, аммо оталарнинг “маслаҳатларини” тўғри баҳолаш болаларнинг вазифасику. Худо кўрсатмасин, Холдоримизнинг турмуш ўртоғи касал бўлиб қолса, отадан чиқадиган маслаҳат аввалдан маълум – ишдан чиққан жиҳозни Андижонга, ота-онасига жўнатиш. Бу ишни Канададан туриб қилиш қийин, аммо Холдор бу ишни ҳам уддасидан чиқиши, шубҳасиз. Шок терапия усуллари билан қилинган хулоса шундан иборатки, вулқон билан солиштиришнинг ўзи кулгили бўлган Холдор Вулқон кабиларни сиёсий майдондан, қолаверса, миллат ва давлатнинг тақдири билан шуғулланадиган сиёсий партиялардан тош отса етмайдиган масофада ушлаб туриш керак. Буни миллатнинг ўзи қилиши лозим. Акс ҳолда, мухолифат бирлашолмаслигини қўйиб туринг, миллат қулликдан ҳеч қачон чиқолмайди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону