Абдураҳим Пўлат: сиёсий хайриячилик системаси яратишимиз лозим - «HARAKAT» XABAR AGENTLIGI :: Independent News Agency Harakat. Узбекистан, новости Узбекистана, политика Узбекистана, оппозиция Узбекистана"/> Абдураҳим Пўлат: сиёсий хайриячилик системаси яратишимиз лозим - «HARAKAT» XABAR AGENTLIGI :: Independent News Agency Harakat. Узбекистан, новости Узбекистана, политика Узбекистана, оппозиция Узбекистана"/>
05:01 - Абдураҳим Пўлат: сиёсий хайриячилик системаси яратишимиз лозим
Москвада аспирантурада ўқиб юргани йилларим, бир қозоқ танишим, уни ўзбекларнинг душмани деб бўлмасди, лекин бизга етарлича танқидий қарарди, шундай деганини ҳалигача эслаб юраман: “Ўзбеклар шунчалик айёрки, қулдорликка қарши эканликларини вақтидан олдин қулдорга билдириб қўймаслик учун, бутун умрларини қулликда ўтказишга тайёрлар”. Табиий, мен унинг фикрига қўшилмасдан роса тортишардим. Аммо… Ҳали “Бирлик” тузилмасдан олдин мен “Оролни асраш” комитетининг фаоли эдим. Унинг раиси Пирмат Шермуҳамедов билан бу комитетни аввал Экологик, кейин эса, Халқ Фронтига айлантириш режаларимиз бор эди. Бу йўналишда биринчи қадам сифатида, ўзим ишлайдиган Кибернетика институтида Комитетнинг бошланғич ташкилотини тузгач, бошқа инстиутларда ҳам шу йўналишда иш бошлаб юбордик. 1988 йилнинг октябрь ойида Комитетнинг мажлисида мен шундай таклиф билан чиқдим: “Биз бу ерда тўпланиб олиб дод-фарёд қилаберганимиздан фойда кам. Ҳукумат барибир бизга қулоқ солмайди. Келинг, бугун ҳукуматга Очиқ хат билан мурожаат қилиб, ундан Орол денгизи муаммоси билан шуғулланишни бошлаши ҳақида ваъда талаб қилайлик. Жавоб бўлмаса, Комитетнинг кейинги мажлисини Ленин майдонида (ҳозирги Мустақиллик майдони) ўтказишимизни ҳаммага эълон қилайлик". Табиий, бу каби мажлис Ленин майдонида ўтказилмаслигини тушунардим. Мамлакатнинг бош майдонида митинг ва намойишларгина ўтказилади. Асл мақсадим, ўзбекларни тариихимизда илк марта митингга чақириш эди. Аммо, ўша пайтда Ўзбекистонда кўпчилик митинг сўзидан ҳам қўрқишини жуда яхши билганим учунгина “мажлис” сўзини ишлатгандим. Ўша мажлисда асосий нотиқ бўлган Ўзбекистон Компартиясининг собиқ биринчи котиби, тарихда биринчи марта Совет Иттифоқи Коммунистик Партияси Политбюросининг аъзоси даражасига кўтарилган ўзбек Нуриддин Муҳиддинов мендан кейин дарҳол минбарга қайта югуриб чиқди. Мана унинг ўта эҳтирос билан айтган сўзларининг, балки, чақириқларининг қисқа маъноси: “Бу ёш фан докторини (исмимни ҳам билмасди – А.П.) огоҳлантирмоқчиман. Бундай гаплар билан келажагингизни барбод қилманг. Майдонда мажлис бўлармиди? Сиз халқни митингга чақирмоқдасиз. Ўзбек халқи ҳеч қачон митингга чиқмаган, чиқмайди. Бундай гапларни тўхтатайлик”. Нуриддин ака ўзбек халқи ахир бир кун митинларга чиқшини тушунмасмиди? СССРнинг сал кам ҳамма жумҳуриятларида миллий ҳаракатлар қурилган, бошқа миллатларнинг бир қисми митинглар йўли билан ўз тилларини давлат қилиб эълон қилишга улгуришган, бошқалари ҳаракат қилишаётганди, Нуриддин ака буларни кўрмасмиди? Тушунарди ва кўрарди. Аммо, у эҳтиёткор эди. Ана энди қозоқ танишимнинг гапларини эслаб, ундан ўзингиз хулоса қилаберинг. Мен ўша даврга оид воқеаларни ҳали кўп гапираман. Лекин асосий мавзуга тезроқ ўтиш учун бугун қисқароқ бўлмоқчиман. Менинг ўша кунги ва шунга ўхшаш кўплаб чиқишларимни эшитган бир гуруҳ ёзувчилар (уларнинг ичида Дадахон ҳасан, Салой Мадаминов, Дилором Исоқова, Зоҳир Аълам, Усмон Азим ва бошқалар борди) мени ўзлари тузишга бошлаган “Бирлик” халқ ҳаракатига таклиф қилишди. Уларга қўшилдим, икки ҳафта ўтар ўтмас, мени истамасам ҳам раисликка сайлашди. 1989 йилнинг 19 март куни эрта саҳарда ўзбек тилига давлат тили мақоми бериш талаби билан ўтказишни режалаштирганимиз “Бирлик”нинг биринчи митингига уйдан чиқиб кетаётганда, хотинимга ҳам билдирмасдан, ухлаб ётган болаларимнинг пешонасидан ўпдим. Чунки, бугун кулгили кўринса керак-ку, аммо, ўша куни уйга қайтиб келаманми келмайманми деган савол бор эди ҳаёлимда. Қозоқ танишим айтган “эҳтиёткор ўзбеклардан” бири бўлсам, уйда қолишим керак эди. Бироқ 1989 йил 19 мартда биз ўзбеклар қозоқ танишим айтган, Нуриддин Муҳиддинов тасдиқлаган “эҳтиёткорлик” чегарасидан чиққан эдик. Ўша куни ўзбекнинг тарихида биринчи митинг бўлди. Ўша митинг билан бошлаган жараёнлар натижасида аввал ўзбек тили давлат тили бўлди, кейин мустақилликка эришдик... Бугун “эҳтиёткорлик” анъаналарини бузиб, ўзбеклар психологияси ҳали осонликча қабул қилмайдиган яна бир янгиликка ҳаммани ундамоқчиман. Ҳозир “Бирлик”дан бошқа ҳамма мухолиф груҳларларнинг вакиллари Ўзбекистонда мутлақо кўпчилик мавжуд режимга қарши эканлигини, 1-2 йил аввал одамлар режимга ва унинг раҳбарига қарши бировларнинг олдида гапиришдан қўрққан бўлишса, бугун буни очиқча қилишаётганини, эртага бўлмаса ҳам индинга одамлар бу режимга қарши исёнга чиқажакларини такрорлашдан завқ олишларини ҳар қадамда кўриш мумкин. Мен бу каби гапларни 15 йилдан бери эшитаман. Бу мутлақо йўқ нарса, бировлар истакларини ҳақиқат қилиб кўрсатишга интилмоқдалар, халос. Диктатураларда бундай бўлиши ҳам мумкин эмас. Диктатуранинг моҳияти шундан иборатки, у сиёсий актив мухолиф гуруҳларнинг овозини зўрлик билан ёпади, мутлақо кўпчиликни ташкил этувчи пассив оммани эса, бутун ахборот воситалари ўз контроли остида эканлигидан, яъни ошкоралик йўқлигидан фойдаланиб, алдашга эришади. Пассив кўпчилик, чин кўнгилдан, ҳеч қандай зўравонсизликсиз, ўз раҳбарларининг халқпарварлигига, мамлакатдаги аҳвол бошқаларникидан яхшилигига, бу раҳбарият бўлмаса ҳаммаёқ алғов-далғов бўлиб кетишига ишонади ва уни қўллаб қувватлайди. Мана шундай шароит остидаги режимга диктатура дейилади. Одамлар бир вақтлар Сталинга ишонганлар, урушда ростдан ҳам “Сталин учун” деб ўлимга кирганлар. У ўлганда ҳеч қандай буйруқсиз бир неча кунини хўнграб йиғлгаш билан ўтказган ўқитувчиларимиз ва баъзи акаларимизни менинг ўзим ҳам хотирлайман. Бугун диктатура остида яшаётган ўзбек халқининг аҳволи ҳам ўшандай. Бу унинг айби эмас, фожеаси. Халқни бу фожеали аҳволдан олиб чиқиш - демократик мухолифатнинг иши. Авваламбор одамларнинг кўзини очиш, уни ўз озодлиги учун курашга уюштириш лозим. Мухолифат сафларида уюштириш лозим. Бу вазифани қисман бўлса ҳам АҚШнинг “Озодлик” ва “Америка Овози”, Англиянинг ББС радиолари ўзбек хизматлари қилиши мумкин эди. Аммо, буни яхши тушунган Ўзбекистон МХХси аллаақачон бу радиоларнинг ўзбек хизматларини ўз контроли остига ўтказиб олган. Улар, табиий, Ўзбекистон радиоларидан ошкоралик нуқтаи назаридан бироз тузук бўлсалар ҳам, ўзбек мухолифатини фаолият ўрнига сафсатабозлик билан шуғулланувчилар қилиб лўрсатиш билан оворалар. Мухолифатнинг реал фаолиятини мутлақо ёритмайдилар. Қуруқ гап билан шуғулланувчи мухолифатга эса ҳеч ким қўшилмаслиги, уни ҳеч ким дастакламаслиги ўз-ўзидан равшан. Масалан, шу кунларда, “Бирлик” Партияси кўпчиликни ҳайратга солиб, Андижон воқеаларидан кейинги тушкунликдан чиқиб олди ва ҳатто Ўзбекистон Олий Мажлиси қонунчилик палатаси депуталигига 2 округдан номзод кўрсатиш учун ҳаракат қилмоқда. Ҳар қандай демократик радио бу жараённи кун сайин эмас, соат сайин кузатиб бориши ва ўзбекларга бу ҳақда оператив хабарлар бериб туриши керак эди. Аммо бу радиолар менинг қаҳшатғич танқидларимдан қўрқиб қолганлари учунгина бу ҳақда бир марта қисқа хабар бериш билан чекландилар. Чунки тизгиналри МХХда. Шундай экан, Ўзбекистонга ошкоралик олиб келиш ҳам ўзимининг вазифамиз бўлиб қолаберади. Бугун Ўзбекистонда ҳукуматнинг оммавий ахборот воситалари устидаги монополиясини бузишга интилаётган ягона нашр бор. Бу ҳам бўлса “Ҳаракат” журнали. У юрт ташқарисида нашр этилиб, Ўзбекистонда тарқатилаётган бирдан бир хабар воситасидир. Аммо, минг афсуски, моддий қийинчиликлар туфайли, у оз нусхада (бир неча минг) чиқарилади. 25 миллионлик мамлакат учун бу урвоқ ҳам бўлмайди. Унинг тиражини ошириш керак, аммо имконятларимиз бунга йўл бермайди. Шу сабали ҳамма ўқувчиларимизга мурожаат қиламан, бизга бу масалада ёрдамчи бўлинг. “Ҳаракат” журнали ва шу номдаги сайтни яратган, уни юритаётган ташкилотларнинг банклардаги ҳисоб номерлари қуйидагича, шу адреслар орқали бизга ёрдам беринг: 1. АКШ ва Канадада яшаётганлар ўз ёрдамларини «Uzbekistan Associates – Harakat» номига ёзилган чек ёки «Money order» воситасида ташкилотнинг куйидаги адресига юборишлари мумкин: Uzbekistan Associates – Harakat 7318 Fountain Spring Ct Springfield, VA 22150 2. Европада яшаётганлар ўз ёрдамларини Швециянинг Swedbank банкида «Association Central Asia» ташкилоти номига очилган куйидаги хисоб ракамига ўтказишлари мумкин: SWEDBANK, S-105 34 Stockholm SWIFT: SWEDSESS Telex: 128 26 SWEDBNKS Account/ Compte no 82149 037 021 9958 Швециянинг ўзида яшаб, Швед кронида пул ўтказиш истаганлар учун банк ҳисоби: Association Central Asia Clearingnummer 8214-9 Kontonummer 994 259 156 2 Бугун юрт ташқарисидаги ўзбекларнинг иқтисодий аҳволини яхши биламан. Шу сабали, ҳар бир одамдан катта ёрдам кутиш мумкин эмаслигини тушуниш қийин эмас. “Томчи-томчи кўл бўлур” деганларидек, 10 ми, 20 ми, 50 ми ёки 100 доллар миқдоридаги ёрдам ҳам биз учун жуда муҳимдир. Ёрдамни банк чеки ёки “Money Order” воситасида расман рўйхатга олинган ташкилотларимизга юборинг. Ўз исмини очиқлашни истамаганлар учун “Money Order” энг қулай воситадир. Нуриддин ака каби ўта эҳтиётлик қилиб, “Бирлик”чилар журнал баҳонасида партия фаолияти учун маблағ тўпламоқчилар, деб ўйлайдиганлар учун эслатмоқчиман. Бутун дунёда партиялар халқдан келган ёрдам асосида фаолият олиб борадилар. Айнан, шу сабадан партиялар халққа хизмат қиладилар. Демоқчиманки, шунчалик кўп ёрдам келиб, ундан партия фаолияти учун ҳам фойдаланолсак, демак, бу йўналишда ҳам дунё стандартлари томон яна бир қадам қилган бўлардик. Ғарб давлатларида сиёсий фаолият ёки сиёсий нашрлар учун хайрия тўплаш иши билан ҳам фондрайзер деб аталувчи мутахассислар шуғулланишади. Бизда ундайлар йўқ бўлгани учун, бу соҳадаги биринчи қадамни ўзимиз қилиб, фондрайзерликни ҳам бўйнимизга олдик. Бугун мен ўзимни 18 йил аввал биринчи митингимизга чиқиб кетаётганимдек хис қилмоқдаман. Ишонаманки, бугун бошлаган ишимизни ҳам ғалабагача олиб борамиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону