Актуал мавзу - 23 April 2010
06:01 -
Россия билан Қора денгиз флотининг келажагига доир шартнома Украинанинг НАТОга аъзо бўлиши учун тўсиқ эмаслиги ўзбеклар учун ҳам муҳим
НАТО ташқи ишлар вазирларининг Эстония пойтахти Таллинда ўтаётган йиғилишининг кун тартиби ва олинаётган қарорлар ҳақида ортиқча маълумот йўқ. Балки, бу навбатдаги йиғилишда НАТОнинг оддий, кундалик масалалари кўрилаётган бўлиб, уларнинг қўпчилик учун қизиқ жойи ҳам йўқ бўлиши мумкин. Аммо, бу ерда йиғилган НАТО расмийлари ва Альянсга аъзо бўлган мамлакатлар вазирларининг куннинг муҳим воқеаларига доир саволларга бераётган жавоблари диққатга сазовор.
Масалан, НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен Украинанинг Россия билан Севастополь базаси ҳақидаги шартномаси Украинанинг НАТОга киришига ҳалақит бермаслигини айтди ва Украина билан Гуржистон келажакда НАТОга аъзо бўлиши мумкинлиги ҳақида 2008 йилда берилган ваъда кучини йўқотмаганини урғуларди.
Аслида, бу жавоб сиёсий ўйиндан бошқа нарса эмас, дейди мухбиримиз. Бу жавоб Севастополь бўйича имзоланган шартномага қарамасдан Украина учун кураш давом этишини кўрсатувчи Россияга берилган сигналдир. Бу сигнал Украинадаги евроинтеграция тарафдорларини сўзсиз рағбатлантиради, уларнинг шартномани ратификация қилдирмаслик учун бошлаган курашларига жиддий ўлчовда маънавий ёрдам бўлади.
Қолаверса, ҳозирги динамик дунёда бу каби авантюра-шартномаларнинг умри қисқа бўлишини кутиш керак. Ўта муҳим шартноманинг аввалдан эълон қилинмасдан, кутилмаганда имзоланиши авантюра эканлигиэса шубҳасиздир.
Айни замонда, НАТОни шарқ ва жанубга қараб кенгайтириш изчиллик билан давом эттирилмоқда. Масалан, Таллиндаги йиғилишда собиқ Югославиядан мустақил бўлган Босния-Герцоговина НАТОнинг “Аъзоликка Ҳаракат Режаси”га киритилди. Бу Режага аъзо бўлиш НАТОга аъзо бўлиш учун номзод мақомини беради.
Россиянинг Марказий Осиёда ўз мавқесини тиклаш учун Қирғизистонда уюштирган тўнтаришидан кейин бу минтақа учун олиб борилаётган курашнинг янги босқичи бошланар экан, Ўзбекистон учун ҳам келажакда НАТОга аъзо бўлиш перспективаси ойдинашмоқда, дейиш мумкин. Россия билан Хитой орасида қоладиган Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистон учун Ғарб билан, НАТО билан бирга бўлишдан бошқа йўл йўқ.