Актуал мавзу - 22 April 2010
06:01 -
Қирғизистонда бўлаётган воқеалардан ҳар бири ўзбек демократлари учун собоқ чиқаришга асосдир
Аввалги хабарларимизда билдирилганидек, Қирғизистондаги Вақтли ҳукумат Мудофаа вазири лавозимига Исмоил Исоқовни тайинлади. У Бақиев замонида ҳам (2005-2008 йиллари) шу лавозимда ишлган, ишдан олингач, мухолифатга қўшилган. У Бишкек марказидаги хизмат квартирасини 2005 йилда ўғли Руслан Исоқовга хусуслаштириб бергани айби билан шу йил январь ойида 8 йилга озодликдан маҳрум қилинган эди. Вақтли ҳукумат унинг ишини суд орқали қайта кўриб чиқишни ҳам лозим топмасдан, ҳокимиятга келиши биланоқ ҳуқуққа тупириб, собиқ вазирни озод қилди ва вазирлик лавозимини қайтадан унга топширди.
Қизиғи шундаки, Исмоил Исоқов қуролли кучларга тегишли бўлган квартирани ўғлига хусусийлаштириб берганини рад этмаган, аксинча, гўёки ўз хатосини тушуниб етиб, бу воқеа матбуотга чиқиб кетгач, квартирани ўғлидан олиб, ўзининг шофёрига расмийлаштирб қўйган. Яъни, Марказий Осиёдаги каби коррупциялашган мамлакатларда хизматдаги шофер ўз хўжайини оиласининг қули эканлигини ҳисобга олсак, Исмоил Исоқов квартирани ўзида сақлаб қолган. Мана энди у вазир бўлди. Имкон бўлиши билан Қирғизистон қуролли кучларини ҳам хусусийлашириб ёки сотиб юборишга уриниши ҳеч гап эмас.
Дарвоқе, квартира билан махинациялар ўзбек демократик мухолифати ичига кириб олганларга ҳам хосдир. Мана мисоллар:
СССР қонунлари бўйича ҳар бир фуқаро фақат битта уй ёки квартира эгаси бўлиши мумкин эди. Уй ёки квартира СССРда энг катта бойлик ҳисобланган учун бу қонуннинг ижроси қаттиқ назорат қилинар, унга мутлақо ҳамма бўйсинарди. Политбюро аъзолари ҳам биттадан ортиқ квартира олишолмас, хизмат квартиралари эса, улар ишдан кетгач ёки вафот этгач, қайтариб олинарди.
1989 йилда коммунистик режим хизматига ўтиб, “Бирлик”ни парчалаш ишига раҳбарлик қилган Салой Мадамин жирканмасдан бу режимдан катта мукофотлар олди. Биринчидан, Коммунистик партия рўйхатидан алтернативсиз кандидат қилиб кўрсатилди, кейин Ўзбекистон Олий Советининг депутати қилиб сайлатилди. Иккинчидан, ўз номида бир квартира бўлишига қарамасдан, 1990 йилнинг бошида, Ислом Каримниннг топшириғи билан унга яна иккита квартира берилди.
Салой Мадамин квартира олиш учун аризани 1990 йил 19 январда ёзган. Ислом Каримнинг топшириғи билан яшин тезлигида ишлаган Тошкент шаҳар ижроия комитетининг 1990 йил 9 февралдаги 61/3-B cонли қарори билан шаҳар марказида “Ирригатор” массивида жойлашган 8 уйдаги 53 ва 54 сонли иккита квартира Салой Мадамин номига серияси 03, номери 034581 бўлган ордер билан расмийлаштирилган. Мухолифатчини қўйиб туринг, ҳукуматнинг одамлари ҳам бундай тезликда шаҳарнинг марказидан қўшалоқ квартира ололмасликларини ҳамма тушунса керак.
Ислом Карим 53-54 лақабли бўлиб қолган Салой Мадаминни ўз фойдасига, демак, мухолифат зарарига ишлатиб бўлгач, орқасига бир тепиб улоқтирди. Кейин Мирзо Улуғбек тумани “Уй-жой эксплуатация бошқармаси”нинг аризасини кўриб чиққан туман суди (раиси Ҳ.Ҳакимова, маслаҳатчилари С.Колесникова ва Ш.Зокирова, котиби Б.Эгамбердиева) 1994 йил 18 февралдаги мажлисида Салой Мадаминга квартиралар ноқонуний берилганини осонликча тасдиқлади ва янги квартиралар билан биргаликда (жазолаш учун бўлса керак) эскисини ҳам тортиб олиш ҳукмини чиқарди.. Бу квартираларда ялло қилиб яшаймиз деб ўйлаган сотқиннинг укаларига “Жаслик”дан ҳужралар ажратиб берилди.
Бошқа бир мисол. Қисқа вақт “Эрк” партисида ҳам сиёсий котиблик қилган Ўзбекистон халқ депутати Жаҳонгир Муҳаммад депутат сифатида ўзига берилган хизмат квартирасини депутатлигидан ва қисқа вақт Ислом Каримнинг маслаҳатчиси бўлиб ишлаганидан фойдаланиб, хусусийлаштириб олганди. Табиий, бу қонунга хилоф эди. Кейинчалик Ислом Карим тарафидан улоқтирилган Жаҳонгир Муҳаммаднинг ноқонуний хусусийлаштирилган квартираси ҳам осонликча қайтариб олинди.
Уй-жой ва квартиралар масаласи қанчалик нозиклигини тушуниб қолган баъзи нопок одамлар “Бирлик” раиси Абдураҳим Пўлатни ҳам қаллоблик йўллари билан квартиралик бўлиб олишда айблашмоқчи бўлишди. Собиқ “Бирлик” фаоли, ҳамма шоир-ёзувчилар каби тубанлик ва олижанобликни омихта қилиб, унинг ичида яшайдиган шоир Ёдгор Обид номидан “Янги дунё” номли ахлатхона-сайтда бир иддаони ўртага отишди. Эмишки, “Бирлик” раиси қандайдир аёлларни алдаб, квартираларини олиб қўйган эмиш, бу аёллар Ёзувчилар Уюшмасига келиб Ёдгор Обидга Абдураҳим Пўлат устидан шикоят қилишганмиш.
Сўнгра маълум бўлдики, Абдураҳим Пўлатга қарши 1992 йил 29 июнда махсус хизмат агентлари тарфидан сиуқасд уюштирилгандан кейин, у менга бир нарса бўлса, оилам уйсиз қолмасин дея, ўша йили август-сентябрь ойларида, Россияга кўчиб кетаётган бир рус оиласидан Тошкентдаги квартирани сотиб олган экан. Бунга оид ҳужжатларни давлатнинг архивларидан ҳар доим топса бўлади.
Бундан ҳам қизиғи, Ёдгор Обид 1992 йил май ойида, яъни бу квартира сотиб олиш воқеасидан 3 ой аввал Ўзбекистонни бутунлай тарк этган ва бугунга қадар мамлакатга қайтган эмас. Шундай экан, унинг олдига кимлардир келиб, “Бирлик” лидери устидан квартира масаласида арз қилишгани қип-қизил ёлғон эди. Аммо шу ёлғонни айтишгача борган Ёдгор Обидда бироз бўлса ҳам ғурур ёки шараф бўлса эди, ёлғон гапиргани маълум бўлиб қолгач, ўз жонига ўзи қасд қиларди. Аммо, шарафсизлик ҳаётларининг ажралмас қисмига айланган шоир-ёзувчилар ичида бундай мардлар қолмаганини ҳозир ҳамма билади. Ўша ахлатхона-сайт ҳам шундай шарафсизлар алжирайдиган жой бўлиб қолгани ҳам ҳаммага маълум.
Дарвоқе, чет элга қочган мухолифатчиларниннг квартираларини тортиб олиш жараёни бошланганда, Абдураҳим Пўлатга қарши ҳам иш очилди. Аммо, суд унинг ҳужжатларида ҳеч қинғир жой тополмади. Бу суд ишига оид ҳужжатлар ҳам давлатнинг архивларида бор, ахир бир кун истаган одам ўша кунги воқеаларни объектив ўрганиш имконига эга бўлади.
Бу воқелардан хулоса қилиш керакки, ўзига хизмат қиладиган одамларнинг манфаатларини қўриқлашда ва қонунларга тупиришда, Қирғизистондаги Вақтли ҳукумат Ислом Каримдан ҳеч фарқ қилмайди. Демак, бундай иллатлардан қутулиш учун ўзбек ва қирғиз демократлари демократия учун кураш билан биргаликда, ўз ичларига кириб олган муттаҳамлардан ўзларини тозалаш механизмларини яратишлари керак. Қирғизистондаги Исмоил Исоқов, ўзимиздаги Салой Мадамин, Жаҳонгир Муҳаммад кабилар на давлатнинг идора ишларига, на сиёсатга яқинлаштирилмаслиги керак. Жамият шундай ишларни қиладиган қобилият ва салоҳиятга эга бўлмаса, ривожланиш бўлмайди.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Жаҳонгир Муҳаммад
Ўзбекистон президентининг собиқ маслаҳатчиси, "Эрк" демократик партиясининг собиқ котиби, "Ҳаракат" журнали таҳ...
Добавить сведения