Актуал мавзу - 03 November 2009
05:01 -
Руҳиддин Комил: Жамиятнинг қон томирлари – қонунлардир
Руҳиддин Комил: Жамиятнинг қон томирлари – қонунлардир
(ёки ўзбек миллий давлатчилигига хавф туғдирувчи ички ва ташқи омиллар тўғрисида баъзи бир фикрлар)
Ер деб аталмиш курраи-заминимизда биз билган ва билмаган жуда кўп сир ва синоатлар мавжудки, инсон унинг тагига етиб боришга қанчалик ҳаракат қилмасин у жумбоқлигича қолаверади. Инсон бу жумбоқларни ечиш, ўзи яшаб нафас олаётган жамиятнинг тартибли ҳаракатини таъминлаш мақсадида қонунлар кашф этиб уни ҳаётга тадбиқ қилади. Қонунлар эса ўз моҳиятига кўра турлича бўлади. Табиат ва кишилик жамияти қонунлари шулар жумласидандир. Масалан, мажозий тил билан айтганда «ерни одам ютиб тўймаслиги» табиат қонуни бўлса, инсонни шунга қарамай, ушбу табиат қонунини инкор қилган ҳолда бойликка, мансабга, шон-шуҳратга тўйишга интилиши, шунингдек, ўз нафси йўлида заминимизни фауна ва флорасини (ҳайвонот ва ўсимлик оламини) қурбон этиши-кишилик жамиятининг қонуни эмас, балки туғма қусуридир. Шу нуқтаи назардан қарайдиган бўлсак, инсон томонидан табиат қонунларини инкор этилиши жамиятдаги вазиятга ўз таъсирини кўрсатмасдан қолмайди.
Инсон ўзининг ноқонуний қилмиши учун қачонлардир албатта жазога сазовор бўладики, буни ҳозирги кунда бутун сайёрамиз аҳли бутун борлиғи билан ҳис қилиб турибди. Табиат қонунлари шу нуқтаи назардан буткул мукаммал яратилганки, уни инсон томонидан инкор этилиши, ўзининг ҳалокатига замин яратиш билан баробардир.
Келинг бу мукаммал деб аталган табиат қонунлари негизида нима ётганлигини бир таҳлил қилиб кўрайликчи. Шу ўринда табиат қонунлари деганда нима тушунилади деган табиий бир савол туғилади. Бу саволга ўз дунё қарашимиз чегарасида жавоб беришга ҳаракат қиламиз. Авваламбор бизга маълум саноқли, бизга номаълум беҳисоб дунё борлиги ҳеч кимга сир эмас. Бизга номаълум бўлган бу дунё ҳақида фақат юзаки тушунчаларимиз мавжудлигини ҳисобга олсак бу ҳақида гапиришга ҳаққимиз йўқ. Биз билган дунё эса ер, сув, осмон қуёш, ой, табиат ва ҳайвонот дунёси, кишилик жамиятидан иборат.
Кўриниб турибдики, дунё ё фақатгина ердан ёки фақатгина сувдан ёки кишилик жамиятидан иборат эмас. Бошқача айтадиган бўлсак, дунё бирлик «мен»дан эмас, балки кўплик «биз»дан иборат. Тасаввур қилинг-а, «биз» деб аталмиш кўпликдан бирорта бирлик «мен» тушиб қолса нима бўлишини. Бир сўз билан айтганда, бу кишилик дунёсини ҳалокатга олиб келади. Шу нуқтаи назардан қиш кетидан баҳор келиши, тунга тонгнинг уланиши, иссиқ билан совуқнинг тортишуви, ҳаёт билан ўлимнинг ҳамнафаслиги, эркакка аёлнинг йўлдошлиги ва бошқа шунга ўхшаш тушунчаларнинг мавжудлиги табиатнинг мукаммал қонуниятларидан бўлиб дунё ҳаракатини ўзагини ташкил қилади. Шу йўналишда кишилик дунёси ҳаракати бирлик «мен»инг эмас, балки кўплик «биз»нинг ҳамкорликдаги меҳнати маҳсули бўлади.
Табиат қонунлари мукаммал ва дахлсиз бўлиб, ушбу қонунларни инсон томонидан забт этилиш имконияти йўқдир. Дейлик, тунни кун қилиш, мурдани тирилтириш шулар жумласидандир. Табиат ҳар бир нарсани ўз жуфти, қарама-қаршилиги билан яратганки, улар тоқ ҳолда шубҳасиз ўз ҳалокати учун замин яратади. Шу сабабдан инсон кишилик жамияти қонунларини бунёд қилиш жараёнида табиатнинг мукаммал қонунларидан қиёс олса фойдадан холи бўлмасди, албатта.
Кишилик жамиятининг қонунлари эса табиат қонунларидан фарқли равишда инсоннинг меҳнати самараси бўлиб, беайб парвардигор деганларидек, ҳеч қачон табиат қонунларидек мукаммал бўла олмайди. Бунга инсоният тарихи давомида яратилган сон-саноқсиз қонунлар тўплами яққол мисол бўла олади. Табиат қонунлари дунё мувозанатини таъминлаб турса, кишилик жамияти қонунлари жамият пасонгиси (яъни мувозанат ушлаб тургувчи) ҳисобланади.
Жамият у қандай жамият бўлмасин, у албатта қонун-қоида асосида иш олиб бориши зарурдир. Негаки, қонунлар жамиятнинг қон томирларидир. Инсон танасидаги қон томирлар у учун ҳаётий аҳамият касб этгани каби, қонунлар ҳам жамиятнинг яшовчанлигини таъминловчи асосий омилдир.
Фараз қилинг, танангиздаги қон айланишининг мароми бузилди. Бунинг оқибатида албатта бирор бир хасталикка дучор бўлишингиз аниқ, бу тиббиёт томонидан тасдиқланган. Бу турли кўринишда намоён бўлиб, инсон ҳаракатини, ҳаётини чеклаб қўйиши ҳам мумкин. Худди шунга ўхшаб жамиятдаги мавжуд қонунларга шак келтириш– турғунликка, таназзулга, инсонлар турмуш даражасининг ёмонлашувига олиб келиши исбот талаб қилинмайдиган аксиома-ҳолатдир. Бунга Абдулла Қодирий таъбири билан айтганда «тарихимизнинг, ўтмишимизнинг жирканч кунлари»дан мисол келтириб исботлашимиз мумкин.
Маълумки, қуёш шарқдан чиқиб, ғарбга ботади. Худди шунга ўхшаб аввал шарқ уйғонади, сўнг ғарб.
Маълумки, илм-фан, маърифат бобида шарқнинг буюк алломалари ўзгалар ҳали мудроқ уйқуга ётишганида Буюк уйғониш даврини бошлаб беришган. Маълум бир давр ичида Ватанимиз ҳудудида инсоният цивилизациясининг бешиги, ҳамда шарқ ва ғарбга ўз таъсирини ўтказа оладиган марказлашган давлат бўлган. Сўнг эса бу ҳудудда доим бир-бирининг пайини қирқишга шай бўлган, қабоҳат ва жаҳолат ҳукмрон бўлган учта тарқоқ амир, хонлик вужудга келиб, Абдулла Қодирий бекорга бу даврни «тарихимизнинг, ўтмишимизнинг энг жирканч қабоҳатли кунларидан» деб айтмаган.
Нима бўлдики, буюк алломаларнинг бешигини тебратган юртимиз бу даврга келиб тарқоқлик, қабоҳат ва разолат тўла ҳамда миллат, халқ бирлиги, тотувлиги тушунчаларини йўқотган майда давлатчаларга бўлиниб кетди. Илм-фан таназзулга юз тутди. Халқ ўзаро урушлардан безор бўлди. Дунёни «мен» деб билган амир, бек ва хонлар учун дунё чегараси улар ва улар атрофидаги бир гуруҳ шахсларнинг шахсий фароғат ва роҳати, саройи, қўрғони доираси бўлиб қолди.
Дунёни сув босса-босавермайдими, лекин «мен»и четлаб ўтса бас. Дунёни ёв босса-босавермайдими, лекин «мен»и четлаб ўтса бас. Бу «мен»инг роҳат- фароғатим йўлида «биз»нинг миллат бирлиги, халқ тотувлиги манфаатлари қурбон қилинди. Мен тинч бўлсам бўлди, бошқалар ўлиб кетмайдими, деган психология шаклланиб, миллий бирликни, халқ тотувлигини таъминлай олмаган, бир вақтлар ғарбни уйқудан уйғотган бутун шарқ, шу жумладан юртимиз ҳам ғарб томонидан жисмонан ва маънан забт этилди.
Тарих миллий бирлик, халқ тотувлигини таъминлай олмаган, лоқайд, бефарқ аждодларимиздан, уларнинг бу психологияси, маърифатсизлиги учун аёвсиз ўч олдики, ўзини «Искандар Соний» деб мақтовга кўмиб ташлаган бизнинг тарқоқ амир-хонларимиз, уларнинг карлик давлатчилари умумий хавф олдида бирлашиб ҳаракат қилиш ўрнига «мен» тушунчаси устун келиб, бир-бирининг пайини қирқиб, кам сонли мунтазам ғаним қўшинлари томонидан шармандаларча мағлуб этилди.
Оддий халқ учун эса оқ итни қора итдан фарқи бўлмаганидек, амир-хоннинг буюк княздан фарқи йўқ эди. Қолаверса, бизнинг амир-хонларимиз «биз»ни, яъни халқ манфаатларини «мен»и, яъни ўзини ва ўз атрофдагиларни шахсий манфаатлари йўлида қурбон этишган, бир неча авлод шу йўсинда тарбияланган ҳамда уларнинг йўқотадиган ҳеч нарсаси бўлмагани учун бу
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Васила Иноят
"Бирлик" Партия Марказий Кенгашининг Бош Котиби, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари "Эзгулик" жамиятининг раиси. 2018 йили Тошкентда оламдан ўтди.
Добавить сведения