Журнал Ҳаракат
№4 (49) 2004. Иктисод
Усмон Нур -
Сўмнинг согайганига аминмисиз, профессор? ёки Янги храповик эффектига оид
Шу йил 1 июлида миллий пул бирлигимиз - сўмнинг муомалага киритилганига 10 йил тўлди. Ўтган давр ичида сўм кадри (курси) деярли 150 баравар пасайдики, буни бемалол гиперинфляция деб аташ мумкин. Натижада 1, 3, 5, 10, 25 ва 50 сўмлик пул белгилари муомаладан чикиб кетди. Масалан, биргина жамоат транспортида юриш хаки 150 сўм бўлиб турганда, йўлкира учун уйдан чикишда киссага бунака когозлардан канчасини жойлаш мумкинлигини ўзингиз тасаввур килинг. Шунинг учун бугунги кунда муомалада 100, 200, 500 ва 1000 сўмлик когоз пуллар ишлатилмокда.
Бултур сўмнинг эркин конвертациясига ўтилиши унинг курсини баркарорлаштирган бўлди. Лекин Ўзбекистон хукумати бу ишни Киргизистон ёки Козогистон каби бир неча йиллар илгари хам килиши мумкин эди. Окибат-натижа шу бўлдики, халкаро молия-валюта ташкилотлари таъкидлаганидек, сўмни согайтириш йўлида бир неча йиллик вакт кўлдан бой берилди. Гарчи сўмнинг бошка валюталарга айирбошланиши билан боглик ахвол хамон равон изга тушиб кетмаган бўлса-да, лекин тижорат банклари кассаларида навбат кутиб, кассирларнинг турфа инжикликларига дош бериб, миллий валютамизни жахоннинг А+Ш доллари, Европа евроси ёки Япония иенаси каби айрим каттик валюталарига «корабозор»га бормай алмаштириш имкони тугилди. Гарчи тижорат кассаларида накд пул йўклиги, компьютер бузуклиги ва тагин алланималар важ килиниб, фукаролар ортига кайтарилиши одатий холга айланган бўлса-да.
Хўш, сўм согайдими?
«Халк сўзи» газетаси 29 июнь сонида сўм юбилейи муносабати билан, аникроги, сўмни бошка валюталарга айирбошлаш тўлик эркинлаштирилмагани тўгрисида юкорида айтганларимиз каби фикрларни рад этиш максадида бир макола эълон килди. Иктисод фанлари доктори, профессор Тохир Маликов томонидан теран илмийлик эмас, балки сохта юксак пафос билан ёзилиб, «Сўм конвертацияси: кимларга нималари ёкмаяпти?» деб сарлавхаланган мазкур маколада Денис Крилов деган муаллифнинг Интернет сахифаларида эълон килинган тахлилларига (Интернет сайти кўрсатилмаган) саволу ундовлар билан эътироз билдирилади.
Маълумки, хозир сўмни, юкорида айтганимиздек, АКШ доллари, евро ёки иенага алмаштириш мумкин, лекин, масалан, рус рубли, козок тангаси ёки киргиз соми бундан мустасно. Жуда секин суръатлар билан бўлса-да, сўм девальвацияси кечаётганини инкор килиб бўлармикан? (Бунинг учун сўмга нисбатан валюталарнинг давлат курси хакидаги маълумотларни киёслаб кўришнинг ўзи кифоя.) Янада мухими, банкдан каттик валюта сотиб олаётганда паспорт ва унинг ксеронусхаси талаб килинишини кандай бахолаш керак?
Интернет сахифаларида кўйилган шу мазмундаги саволларга «Ўзбекистон ўзининг миллий манфаатларини эсидан чикариши керакми?», «ўзлигини тасдикловчи хужжатга эга бўлмаган шахсга нега валюта сотилиши керак?» каби важлар карши кўйилади.
«Халк сўзи»даги макола муаллифи «Ўзбекистон ахолиси учун ижтимоий ахамият касб этмайдиган товарларни... импорт килишда конвертация операцияларининг чекланганлиги»ни хам оклашга уринади. «Ижтимоий ахамият касб этмайдиган товарлар», кошки, муаллифга кўра, «кимматбахо автомобиллар, спиртли ичимликлар, сигареталар, зеби-зийнат буюмлари, ит ва мушукларнинг овкатлари хамда шуларга ўхшаш яна бир неча махсулотлар»гина бўлса эди. Нахотки ўзбек фукароси кўшни Козогистон ёки Россиянинг ширин-шакар кандолат махсулотларини татиб кўришни ёки Fарбнинг юксак дизайн билан тикилган кийим-кечакларини кийишни орзу килмаса?
Шундай олди-кочди мавзуларни мухоками килиш билан овора бўлган макола муаллифининг сўм дефляцияси, яъни унинг кадрини ошириш муаммоси хаёлида хам йўк. Давлат харажатларини камайтириш, хорижий сармоядорлар учун ишонч мухитини яратиб, четдан инвестициялар киришига кенг йўл очиш, ишсизликни камайтириш, мехнат бахосини ошириш, тадбиркорликни амалда рагбатлантириш каби ва бошка талай иктисодий хамда сиёсий омиллар бозор иктисодининг шох ва бутокларидирки, буларни маколада ўкимадик. Уларсиз соглом, бакувват сўмни тасаввур килиш мумкин эмас.
Сўм дефляцияси Ўзбекистон иктисоди учун факат орзу бўлиб колаётган бир шароитда Марказий банк раиси Файзулла Муллажонов дабдурустдан Мустакиллик байрами арафасида шу мавзуда сўз очиб колди. У 25 августдаги «Халк сўзи» газетасида «Пойдевори пухта тизим» сарлавхаси остида босилган маколасида мана нима деди денг: «2004 йилнинг 6 ойи мобайнида республикамизда ялпи ички махсулот (ЯИМ) ишлаб чикариш хажми илк бор 6,2 фоизга ўсганлиги, инфляция кескин пасайиб, унинг даражаси 0,8 фоизга тенг бўлгани, яъни дефляцияга эришилгани кайд этилди».
Суф сизга, ўрток Муллажонов! ЯИМ хажмининг канчалар ошириб кўрсатилганини аник билмаймиз-у, лекин инфляциянинг 0,8 фоиз бўлгани гирт ёлгон экани, аксинча, бу ракам бир неча ўн баравар катта экани, яъни кимматчилик давом этаётгани хар бир чорбозорчига аён. колаверса, Муллажоновдек «бош банкир»нинг инфляция билан дефляциянинг фаркига етмаслиги хар кандай иктисодчини жуда ажаблантиради.
Ўзбекистон президенти Ислом Каримов бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимлари маошини, пенсия ва нафакаларни, стипендияларни 1 августдан бошлаб ўрта хисобда 1,3 марта ошириш, энг кам иш хакини ойига 6530 сўм микдорида белгилаш хакида фармон чикаргани, сўнгра Вазирлар Махкамасининг 1 сентябрдан умумтаълим муассасалари ўкитувчилари мехнат хакини ошириш хакидаги карорига имзо чеккани тутаб ётган инфляцияга бамисоли керосин сепгандек бўлди. Аввалгилари каби бу гал хам хукумат ўзининг мазкур популистик тадбири билан ковун туширди, яъни бюджет хисобидан иш хаки олувчиларнинг 1,2–1,3 марта ошган маошлари ва пенсиялар ўз кетидан нарх-наволарни бундан хам зиёдрок ошиш томон етаклади ва сентябрь ойидан Ўзбекистонда янги кимматчилик бошланди. Бунда, туяни шамол учирса, эчкини осмонда кўр, деганларидек, давлат бюджетидан таъминланмайдиган, республика ахолисининг карийб 65 фоизини ташкил килувчи кўпчилик кишлок одамлари жуда катта зарар кўрди. Зеро хукумат улар маошларини оширгани йўк-да!
Шуни таъкидлаш зарурки, макроиктисодиётнинг рационал кутишлар назарияси (rational expectations theory) га кўра, «хукумат сиёсатининг самарасизлиги сабаби... бу сиёсатнинг кутилаётган натижаларига кишиларнинг кўрсатаётган аксил реакциясидир». Ўзбекистон хукуматининг маошларни ўктин-ўктин ошириш сиёсати, ўша назариётчилар фикрича, дискрет (вакт-вакти билан такрорланувчан) сиёсат (ўкинг: кампаниячилик сиёсати) ўларок иктисодий бекарорликнигина кучайтириши мумкин. Зотан бозор бўлгач, ракобат бўлади, бахолар ва иш хаки микдорлари эса ундаги талаб ва таклиф ўзгаришларига тез мослашиб олади.
Одамлар кўлидаги (муомаладаги) накд пуллар умумий микдорининг (сўм таклифининг) ошуви нарх-навони кўтаришга кўтариб, лекин унинг кайтишига йўл бермайдиган бу ходисани Fарбнинг айрим иктисодчилари храповик эффекти деб атайдилар. Хозир Ўзбекистонда бу эффект бутун бўй-басти билан ўзини яна бир бор намоён этди. Жабрини халк кўрмокда.
* * *
Хуллас, бир огиз сўз билан айтсак, ўрток профессор, сўм согайса эди, маошлар кампаниячилик билан эмас, бозор конунларига кўра ошарди, инфляция бунчалик томга чикмасди.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Сулаймонов Ҳамдам
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Ҳамдам Сулаймонов 2003 йилда "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Би...
Добавить сведения