Журнал Ҳаракат
№4 (49) 2004. Ичидагилар
(Сўз боши ўрнига) -
Ўзбек демократиясининг кучи
Бугунги ўзбек демократиясининг илдизлари накадар чукур, унинг кучи кандай, бу кучнинг манбалари нима? Унинг якин келажакдаги имкониятларини кандай бахолаш мумкин? Марказий Осиё, Россия ва МДХнинг бошка мамлакатлари билан солиштирсак, ўзбек демократиясининг кучи кандай?
Ушбу маколанинг максади санаб ўтилган ва бошка шу каби саволларга жавоб бериш учун уринишдир.
Максадни эхтиётлик билан «жавоб беришга уриниш» деб белгиладик. Чунки, бу хаётий саволларга жавоб бериш осон эмас. Колаверса, уларга бир макола доирасида тўлик жавоб бериб хам бўлмайди. Бунинг устига, мамлакат ичкарисида бу саволларга жавоб излаш жасоратини топа оладиган сиёсатшунослар хам йўк.
Шундай экан, кўп марта ва кўп масалаларда бўлгани каби, бу ишни хам «Харакат» журнали бошлаб бермокчи. Кўрамиз, балки, бу ишнинг давомчилари хам ўртага чикиб колишар. Журнал мухолифатнинг, тўгрироги, демократик мухолифатнинг нашри бўлгани учун, бу ердаги фикрлар ва бахолар субъектив бўлиб кўриниши табиий. Бу хам нормал хол. Мархамат, мустакил сиёсатшунослар ўз сўзларини айтсинлар. Уларга хам сахифамиз очик.
Ўзбек демократиясининг бошлангич нуктаси
Буни жуда истаган одамлар, Ўзбекистонда ва умуман шу минтакадаги демократиянинг илдизларини бу ерга ислом динининг етиб келиши, ёки Амир темурнинг тузуклари, ёки, хеч бўлмаса, жадидчилик харакатининг бошланишидан кидиришлари мумкин. Аммо, шуни тан олиш керакки, санаб ўтилган вокеаларда ўз вакти учун прогрессив бўлган рангларни кўриш мумкин бўлса хам, уларни сўнгги асрларда асосан Гарбда ривожланган, лекин мохиятан умуминсоний, демократик принциплар ва анъаналар билан тўгридан-тўгри боглаб бўлмайди. Бундай килиш, замонавий телевизион системаларнинг бошланишини афсонавий «ойнаи» жахон»дан кидиришдек ибтидоий бўларди.
Шунинг учун ўзбек демократиясининг бошлангич нуктаси ўларок ўтган асрнинг 80-чи йиллари охирида «Бирлик» халк харакатининг сиёсий сахнага чикишини олиш гоят табиийдир. Чунки, аввалига тўла номи «Ўзбекистон табиати, моддий ва маънавий бойликларини химоя килиш «Бирлик» халк харакати» бўлган бу ташкилотнинг илк кадамлариёк унинг демократик мохиятини намоён килганди.
«Бирлик тузилган вактдаги давлат конституциясида Коммунистик партиянинг яккахокимлиги тайинланган бўлиб, бошка партиялар тузиш кўзда тутилмаганди хам. Шу сабабли, «Бирлик» расман ижтимоий-сиёсий ташкилот сифатида шаклланди ва унинг илк хужжатларида сиёсийдан кўра ижтимоий масалалар кўпрок ўрин олди. Унинг Дастурида кандай масалалар ер олганини эса, ташкилотнинг номиданок билса бўлади.
Лекин, мухим бўлгани бу эмас. Чунки, «Бирлик» аъзоларининг ўзи хам, унинг тарафдорлари хам ва хатто унинг ракибу душманлари хам бу ташкилотни замонавий миллий озодлик харакати сифатида кўрардилар. Бундан хам мухим бўлгани, ўтган асрнинг ўрталарида Осиё ва Африка мамлакатларида ўртага чиккан куролли миллий озодлик харакатларидан фаркли ўларок, «Бирлик» - миллий-демократик озодлик харакати, тўгрироги, сиёсий ташкилот эди.
СССР таркибидага хамма жумхуриятларда бўлгани каби, «Бирлик» мавжуд тузумга карши курашар экан, унинг ичида аввал кўзга унчалик кўринмаган ички кураш хам борлигини хисобга олиш зарур. Бу ички курашнинг асосида «мустакиллик учун курашда миллатчилик мухимми, ё демократия?» деган савол ётарди.
Бугуннинг баландликларидан караб, юкоридаги саволнинг ахамиятини камситмаслик кераклигини тушиниш осон. Аммо, мустакиллик учун курашнинг илк боскичида бу савол очикча ўртага хам кўйилмади, унга жавоб кидирилмади. Бу хол эса, ўзбек демократиясининг илк маглубиятига замин тайёрлаб берди.
Ўзбек демократиясининг заифлигидек бўлиб кўринадиган бу факт, келажакда хакикий ўзбек демократиясининг кучайишида асосий рол ўйнагани, хатто, яна хам кўпрок ургу бериб айтиш мумкинки, ўзбек демократиясининг сакланиб колишига сабаб бўлгани учун бу хусусда алохида тўхталамиз.
«Бирлик»нинг Ташаббус гурухида кўпчиликни миллатчилар деб аташ мумкин бўлган одамлар ташкил киларди. Бу ерда миллатчи сўзини салбий маънода ишлатаётганимиз йўк. Миллатчи тушунчаси кенг камровли бўлиб, унинг бир тарафи иркчиликка бориб такалса, иккинчи тарафи миллатпарварлик билан туташиб кетади. «Бизнинг» миллатчилар шу икки тарфнинг ўртасида эдилар, деса бўлади.
Ташаббус гурухининг колган кисми демократлардан иборат бўлиб, улар сўзсиз миллатпарвар эдилар.
Демократларнинг хам, миллатчиларнинг хам орзуси Ўзбекистоннинг мустакиллиги бўлганига хеч кандай шубха йўк. Уларнинг фаркини мавжуд вазиятни бахолашда, кураш йўлларини танлашда кўриш мумкин. Бу фаркни энг киска шаклда куйидагича ифодаласа бўлади.
Миллатчиларга кўра, миллатимизнинг бошидаги хамма балонинг боши мустамлакачилик, яна хам аникроги ўрислар бўлиб, демократларга кўра - мавжуд система, яъни коммунистик диктатура эди.
Бу фарк туфайли, бу икки кисм мустакиллик учун курашни фаркли кўрди. Миллатчиларнинг «Аввал мустакил бўлиб олайлик, кейин бир гап бўлар» кабилидаги позициясидан демократларнинг чукуррок мулохазалари ўртасида кескин фарк бор. Улар айтишардики, демократия тараф кўйилган хар бир кадам мустакилликни якинлаштиради, демократик мустакилликка замин тайёрлайди, демак, курашимизда ургу демократияга берилиши керак.
Айтилган фикрларга мисол сифатида бир вокеани эслаш фойдали.
Машхур Дмитрий Сахаров СССРдаги хамма демократларга мурожаат килиб, 1990 йил март ойининг охирги якшанбасида демократларнинг умумиттифок хамкорлик митингини ўтказишни таклиф килди. Бу чакирикка жавобан, «Бирлик» Тошкентда митинг ўтказишга карор килди ва бунинг учун махаллий хокимиятдан рухсат хам олди. Митингга тайёргарлик бораётган кунларда, асосан ўрисларни ўз ичига олувчи, эндигина тузилган «Интерсоюз» ташкилотининг вакиллари «Бирлик»нинг кароргохига келдилар ва ташкилотларининг асосий максади мамлакатда демократия ўрнатиш эканлиги айтиб, митингга иштирок этиш ниятларини билдирдилар. Ўзини демократ деб айтаётган одамларни демократик митингга келиш ниятига карши чикишдек мантиксизлик бўлмайди, деган фикрдан келиб чиккан «Бирлик»чилар «Интерсоюз» вакилларига «Ха, келинг, митингга катнашинг» деб жавоб бердилар. «Бирлик» ичидаги миллатчиларнинг мутлок кўпчилиги бундан газабга келиб, митингга катнашмади. Бу кўринишидан жуда кичик, аммо, кўп маъноли мисол.
Энди асосий мавзуга кайтсак.
Юкорида айтилган ички курашнинг таъсирида, «Бирлик» халк харакатининг иккинчи курултойи (май, 1990) ташкилот Дастурининг шиори килиб - «Демократия ва мустакиллик учун» сўзларини танлади. Лойихадаги шиор - «Мустакиллик ва демократия учун» эди. Бу ердаги баъзи одамлар фаркига хам бормаслиги мумкин бўлган фаркнинг аслида канчалик мухим бўлганини бугун мустакил диктатура остида яшаётган ўзбеклар энди яхши тушунсалар керак. «Бирлик» ичидаги миллатчилар хам.
Яна бир оздан кейин (июнь, 1990) «Бирлик» халк харакати таркибида тузилган «Бирлик» партитясининг шиори «Демократия оркали мустакилликка» деб тасдикланди ва шу билан ички курашга нукта кўйилди. «Бирлик» демократик ташкилотлигини тасдиклади.
Биринчи маглубият
Аммо, бу ички кураш давомидаги хатолар «Бирлик» учун кимматга тушиб бўлганди. Кандай килиб?
Авваламбор шуни айтиш керакки, Ташаббус гурухи таркибидаги миллатчилар ва демократлар ўртаисидаги таксимот «Бирлик»нинг Таъсис курултойида ташкил топган Марказий Кенгаш Хайъатида хам сакланиб колди. Курултойдан бир оз кейин, миллатчилар демократия тушунчасидан узокрок бўлганлари сабабли, ўша пайтдаги коммунистик хокимиятнинг ёлгон гапларига осонликча учдилар ва ташкилотни рўйхатдан ўтказиш ваъдаси эвазига мамлакатдаги хамма ташкилотлар каби компартиянинг контроли остида ишлашга рози эканликларини билдирдилар, Марказий Кенгаш Хайъатида кўпчилик эканларидан фойдаланиб, бу ишни амалга оширмокчи хам бўлдилар. Демократлар бунга карши исён килмасалар эди, «Бирлик» ўша пайтдаёк хукуматнинг «чўнтак» ташкилотига айланарди.
«Бирлик» фаолларининг кўпчилиги демократларни кўллаб кувватлаганларидан кейин хам оркага чекинмаган миллатчилар хукуматнинг ёрдами билан бошка «чўнтак» партияси тузиб, энди оёкка туриб келаётган мухолифатни парчаладилар. Бу вокеалардан фойдаланиб, жарга йикилиш нуктасига келиб колган коммунистик режим ўзини тиклаб олди ва ўз башарасини бир оз ўзгартириб олиб, халигича Ўзбекистонда хукмронлик килмокда.
«Бирлик» рахбарияти ичидаги миллатчи гурух деганда «Эрк» партиясининг собик раиси Салой Мадаминовнинг атрофидаги бир гурух ёзувчиларни, чўнтак партияси деганда ўша пайтдаги «Эрк» партиясини назарда тутаётганимиз учун бу партиянинг оддий аъзолари хафа бўлмасликлари лозим, деб таъкидлаш фойдали. Чунки, ўша пайтдаги имкониятлар чекланган бўлгани сабабли, оддий аъзолар партиянинг кандай тузилганлиги хусусида маълумотга эга бўлмаганлар ва партия рахбатиятининг хатти-харакатларига таъсир килолмаганлар.
Масалан, партияларининг раиси ўша пайтдаги Ўзбекистон Олий Советига Коммунистик партия рўйхатидан депутут бўлиб сайланганини ўша пайтда билиб билмасликни кўйиб туринг, бунга бугун хам ишонишни истамаётганлар бор. Уларни хам тушунса бўлади, ўзлари шу пайтгача ашшадий антикоммунист, Каримовнинг биринчи душмани деб хисоблаб ва ишониб келаётган раислари Коммунист партиянинг хамма кирдикорлари ошкора килишга бошланган, шу сабабли кунлари саналиб колган, хозирги диктаторимиз Ислом Каримов партиянинг рахбари бўлган кунлари айнан шу партия рўйхатидан депутут бўлиб сайланишдек шармандали фактнинг ўртага чикишини хазм килиш осон эмас. Аммо, улар бир нарсани тушунишлари керакки, бу фактга очик кўз билан караш ва уни тўгри бахолашдан энди хеч ким кочиб кутулолмайди.
Яна бир бошка мисол. Хукуматнинг охирги йилларда ўзи тузган «чўнтак» партиялари хужжатларини Адлия вазирлигига топширгандан кейин дархол рўйхатга олинаётгани устидан кулаётганлар ичида «эрк»чилар хам бор бўлса керак. Нахотки, улар ўз партиялари хужжатларини Адлия вазирлигига топширилган куннинг эртасигаёк рўйхатга олинганини эслолмайдилар?
Балки, «Эрк» партияси рахбариятининг килган ишлари ва бу рахбариятнинг (Салой Мадаминов, Ахмад Аъзам, Усмон Азим кабиларнинг) хокимият билан муносабатларини оддий партия аъзоларига алокаси йўкдир. 10 йил танаффусдан кейин 2003 йилда ўтказилган партия курултойида Салай Мадаминов ва унинг бир гурух якин хамкори, балки, юкорида айтилганлар сабали партия рахбариятдан узоклаштирилгандир. Хар холда, шундай бўлса керак. Шундай экан, хозирги «Эрк» партияси 90-чи йиллардаги партия эмас.
Энди яна асосий мазуга кайтиб шуни айтиш мумкинки, нима бўлса хам, ўша ички кураш натижасида «Бирлик» халк харакати демократик гояларга содик эканини кўрсатди, демократик мохиятини яна хам мустахкамлади. Мавжуд хокимият «Бирлик»га карши унинг ичидаги гоявий заиф одамларни ишлатиб хам уни йўк этолмагани, ёки, энг камида, уни чўнтак ташкилотига айлантиролмагани ўзбек демократисининг маънавий кучини кўрсатувчи энг биринчи ва ёркин мисолдир.
Янгиланган диктатура билан кураш
1991 йил августда ГКЧП фитнаси маглубаятга учраб, ўша йили 1 декабрда СССРнинг асосчиларидан бири бўлмиш Украина умумхалк референдум натижасида Иттифокдан чиккач, СССР таркатиб юборилди. Ўзбекистон бошка жумхуриятлар катори мустакил бўлиб колди. Кайта куриш йилларидаги демократларнинг коммунистик режимга карши олиб борган кураши натижасида кўпчилик жумхуриятларда коммунистларнинг хокимияти тебраниб колганди. Шунинг учун СССРдан мустакил бўлган мамлакатларнинг кўпчилигида демократлар ёки хокимиятга келдилар ёки конуний макомга эришиб, демократиянинг тўла галабаси учун курашларини расмий сиёсий сахнада давом эттириш имкониятига эга бўлдилар.
Туркманистонни хисобламаса, факат Ўзбекистонда, юкорида айтилган сабабларга кўра, эски хокимият ўзини мастахкамлаб олган эди. Шундай бўлса хам, бу хокимият ўзининг ашаддий душмани деб хисоблайдиган ўзбек демократиясини бутунлай йўк килиб ташлай олмади. Унинг максади шундай эканлигига шубха йўк.
Каримов хукуматининг ўзбек демократиясини йўк килиб ташлай олмаганининг асосий сабаби – ўзбек демократияси илдиз отиб, жамиятда етарлича мустахкамланиб олгани эди.
Айни замонда, ўзбек демократияси дархол сиёсий майдонга кайтиб, мавжуд хукумат билан ракобат килоладиган даражада кучи бўлмаганини хам тан олиш керак.
Бундай шароитда, энг мухим бўлган нарса шудир: Ўзбек демократлари жамиятда коммунистлар тарафидан йўк бўлиш даражасига олиб борилган ислом динининг ролини тиклаш ниятидаги мусулмонлар харакатининг фаоллари, ёки Тожикистон демократлари каби хато йўлга ўтмадилар.
Маълумки, тожик демократлари куролланган исломий кучларга кўшилиб, бу мамлакатда бошланган фукаролар урушида иштирок этдилар, Ўзбекистон исломчилари хам уларга кўшилдилар.
Ўзбек демократларичи?
1992 йилнинг охири ва 93 йилнинг бошларига келиб Ўзбекистонда демократик мухолифат учун сиёсий кураш олиб боришга имкон колмади. Аввал хужумини «Бирлик»га каратган хукумат, сўнгра, энди буларнинг хам бизга керги йўк деб бўлса керак, «Эрк»ни хам каттик таъкиб остига олди.
Шу нуктага келганда, «Бирлик» ва «Эрк»нинг кисмати бир хилга ўхшаб кўринса хам, аммо, эски фарклар туфайли улар яна бирлашолмадилар.
«Бирлик»нинг юкорида миллатчилар деб атаганимиз кесимидан келиб чиккан «Эрк» рахбариятининг юртни тарк этган кисми аввал Ўзбекистондаги хукуматни курол кучи билан йикитиш йўлини танлади. Аммо, якка ўзи бу ишни килишга курби етмаслигини англагач, Ўзбекистон Исломий Харакатининг асосчилари ва улар оркали Афгонистон Толибонлари билан алока курди ва галабадан кейин хокимиятни бўлиб олиш шартномаларига асосланиб, уларнинг куролли курашни кўллаб кувватлаш йўлини танлади.
Шу пайтгача, юрт ичида колган «эрк»чилар ўз рахбарларининг бу хатти-харакатларини кандай бахолашларини билиб бўлмасди. Аммо, 2003 йилнинг сўнгида сал кам 10 йиллик танаффусдан кейин ўтказилган партия курултойида, кўпчиликни ташкил этган «эрк»чилар эски рахбариятдан воз кечдилар. Буни эски рахбариятнинг юрт ташкарисида олиб борган сиёсатини тан олмаслик деб бахолаш мумкин.
Аммо, бир кисм «эрк»чилар партиядан ажралиб чикиб (улар хозир халк ичида «53-54-чилар» деб ном олишган), ўзларини «Эрк» партияси деб аташни давом эттириш билан биргаликда, ўз рахбарларининг юрт ташкарисида олиб борган сиёсатини кўллаб кувватлашларини баён килдилар ва бу антидемократик сиёсатнинг маъсулиятига шерик бўлдилар. Бу ерда комментарий ортикча бўлса-да, у «сиёсатчи»ларга маъсулиятнинг жавобгарлиги хам борлигини эслатиб кўйишдан фойда бор.
Энди «бирлик»чиларга келсак.
Юрт ичкарисидаги ва ташкарига чикиб кетишга мажбур бўлган «Бирлик» фаоллари демократик эътикодларига асосланиб ва бир ёкадан бош чикариб диктатурага карши курашларини давом эттирдилар. Улар зўравонликка асосланган усул ва йўлларни рад этганлари сабабли, шундай огир вазиятда хам конунлар доирасида, замонавий усулларга таяниб иш олиб бориш принципидан чекинмадилар.
Уларнинг максади хокимиятга конуний йўллар билан, демак сайлов йўли билан келиш эди. Бундан келиб чикадики, аввал конуний макомга эришиш, яъни расмий рўйхатдан ўтиш керак. Бошкача килиб айтганда, сайловларда катнашиш учун авваломбор мавжуд конунлар доирасида сиёсий мухолифатга берилган хак-хукукларни тиклаш зарур.
Шуларни хисобга олган «Бирлик» фаоллари хукук химоячиларига айландилар. 1993 йилдан эътиборан, Ўзбекистонда инсон хукуклари, жумладан инсонларнинг сиёсий хукукларини химоя килиш учун мисли кўрилмаган харакат бошланди.
Диктатура хукмрон бўлган жойларда хукук химоячиси ташкилотларининг оёкка туриши хам осон бўлмайди, бу иш узок вакт талаб килади. Лекин, Ўзбекистонда анчагина ташкилотланиб олган «Бирлик» халк харакатининг тажрибаси, унинг структураси мавжуд бўлгани сабабли, бизда хукук химоячиларининг оёкка туриш жараёни нисбатан тез кечди.
Ўша пайтда ишларни Тошкентдан туриб бошкариш хам мумкин бўлмагани сабабли, ўзбек хукук химоячиларининг ташкилий ишлар бўйича маркази Москва шахрида бўлди.
Бу орада Ўзбекистон хукумати демократлардан хам кўпрок бегунох мусулмонларга карши Сталин замонидан колишмайдиган кўламда катагонлар бошлади. «Бирлик»чи хукук химоячилари ўз фаолиятларини диний хукукларни химоя килишга бурдилар. Айнан уларнинг саъй-харакатлари билан дунё жамоатчилиги Ўзбекистонда бўлаётган вахшийликлардан, Коркалпогистоннинг Жаслик поселкасида курилган концлагердан хабардор бўлди. Ўзбекистон камокхоналарида одамлар дахшатли кийнокларга солинаётгани, хаттто вахшийларча ўлдирилаётгани халкаро хукук химоячилари билан хамкорликда Бирлашган Миллатлар Ташкилотигача етказилди.
Бу кураш давомида «Бирлик»чи хукук химоячиларининг ўзлари хам катагонга учрадилар. Бир неча хукук химоячиси, улар ичида «Бирлик»нинг Кашкадарё вилояти ташкилоти раиси, собик Ўзбекистон халк депутати Шоврук Рўзимуродов хам бор, ўзбек милицияси ва хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан камокхоналарда ўлдирилди. 1999 йил февраль ойидаги портлашлардан сўнгра, «Эрк» партиясининг юрт ичкарисидаги баъзи аъзолари хам хукук химоячиси ташкилотларининг фаолиятида иштирок эта бошладилар.
Ўзбекистондаги диктаторлик режимнинг килган ишлари ўзбек демократлари, хукук химиячилари тарафидан фош килингач, дунё жамоатчилиги, Гарб давлатлари, биринчи навбатда АКШ Ўзбекистон хукуматига инсон хукукларини хурмат килиш масаласида босим уюштирди. АКШ Конгрессида Ўзбекистондаги ахвол алохида мухокама килинди. Унда «Бирлик» лидери Абдурахим Пўлат хам нотиклардан бири сифатида иштирок этди. Нихоят, 2002 йилнинг май ойида Женевада ўтказилган БМТнинг Кийнокларга карши кураш комиссисининг махсус мажлисида Ўзбекистонда инсон хукукларини топташ, инсонларни кийнокларга солиш оммовий холга келгани тан олиниб, мамлакат рахбариятидан вазиятни тузатиш талаб килинди. Бу мажлисда «Бирлик»нинг Бош котиби Васила Иноятова катнашди.
Шулардан сўнг, Ўзбекистон хукумати бир оз бўлса хам чекинишга, ижобий ўзгаришлар килиш хусусида ваъдалар беришга мажбур бўлди.
Бу - ўзбек хукук химоячиларининг, биринчи навбатда «бирлик»чи хукук химоячиларининг, яна хам аникрок айтсак, ўзбек демократиясининг маждуд режим устидан козонган мухим галабаси эди.
Бугунимиз: демократик мухолифат тикланди
2001 йилнинг бахорида Фаргоналик «бирлик»чилар Исмоил Дадажон ва Хамдам Сулаймон АКШга келдилар ва «Бирлик» лидери Абдурахим Пўлат билан учрашдилар. Сал кам 10 йиллик жудоликдан сўнгра биринчи марта дийдор кўришган мухолифатчилар дунёда, минтакада ва Ўзбекистонда давом этаётган жараёнларнинг тенденцияларини анализ килиб, мамлакатимизда демократик мухолифатни расман тиклаш вакти келди деган фикрда тўхтадилар.
Фаргоналик «Бирлик»чилар оркага кайтар кайтмас бу йўналишда амалий иш бошлаб юборишди. Келишилгандек, биринча кадам сифатида, ташкиллотнинг Фаргона вилояти конференциясини ўтказишга харакат бошланди.
Хамма нарса силликкина кетди деб бўлмайди. Хукумат дархол мухолифатчиларга карши тазйиклар бошлади. Бу орада Ўзбекистонда, унинг атрофи ва дунёда мухим тарихий вокеалар бўлиб ўтди. Ўша йили июль ойида Ўзбекистон Ички Ишлар Вазирлигининг ертўласида юкорида номи тилга олинган Шоврук Рўзимуродов ўлдирилди. Сентябрь ойида Нью-Йорк шахри террористларнинг хужумига нишон бўлди. АКШ террорга карши уруш кампанияси доирасида Ўзбекистонда харбий база очди, Афгонистондаги ибтидоий-реакцион режим йикитилди.
Бу вокеалар давом этаркан, Фаргоналик «бирлик»чилар ишларини жадаллаштиришди. Нихоят, 2002 йил 12 апрель куни вилоят ташкилотининг конференцияси ўтказилди. (Бу хусусда Исмоил Дадажоннинг «Харакат» журналида (№ 3(36), 2002) эълон килинган «Бирлик янгидан ташкилотланмокда: Фаргонада вилоят конференцияси ўтди» маколасини ўкиш мумкин).
Бундан сўнгра ўзбек демократларини хеч ким тўхтатолмади. Хамма тўсикинликларга карамасдан, Ўзбекистоннинг кўпчилик вилоятларида конференциялар, 2003 йилнинг 6 майида эса Тошкентда «Бирлик» халк харакатининг 6-Курултойи ўтказилди.
Бу сўзсиз тарихий курултойда «Бирлик»нинг сўнгги 10 йилда босиб ўтган йўлига бахо берилди, келинган нукта ва келажакка мўлжалланган режалар белгилаб олинди. Бу ерда кабул килинган асосий карорда шундай дейилади: «Бирлик» халк харакати тузилгандан бери мохияти мохияти билан сиёсий партия эди. Бугун унинг номини хам партияга ўзгартириш вакти келди. Шу сабабли, «Бирлик» халк харакати «Бирлик» Халк Харакати Партиясига айлантирилсин. Ўзбекистоннинг мавжуд конунлари талабларига тўла риоя килиш максадида «Бирлик» Халк Харакати Партиясининг Таъсис курултойи ўтказилсин.
2003 йил 25 август куни Кўкон шахрида «Бирлик» Халк Харакати Партиясининг Таъсис курултойи ўтказилди. Шу билан ўзбек демократик мухолифатининг тикланиши расмийлаштирилди.
Бир неча ойдан кейин «Эрк» ва «Озод дехконлар» партиялари хам узок танаффусдан кейин илк дафъа курултойларини ўтказдилар. Бу икки партия ичида халигача мураккаб ва зиддиятли жараёнлар кетаётган бўлса хам, улар Ўзбекистонда демократияни ривожлантиришга хисса кўшиш харакатидалар.
Шуни айтиш кеаркки, «Бирлик»нинг курултойини ўтказишга тайёргарчилик килинаётган пайтдаёк демократик мухолифатни бирлаштириш устида бош котирганлар хам бор эди. Бу йўналишда биринчи кадамни Кашкадарёликлар килдилар. «Бирлик» ва «Эрк»нинг бу вилоятдаги ташкилотлари 2002 йил 29 сентябрда кўшма конференция ўтказдилар ва мухолифатни бирлаштирувчи институт яратиш лозимлиги хакида баёнот кабул килдилар (Бу хакда «Харакат» журналининг 2002 йилга оид 5(38) сонида тафсилотли маколалар бор). Кейин бирлашиш жараён секин аста мамлакат микёсида ривожланабошлади.
2003 йилнинг 10-13 ноябрь кунлари Тошкентда «Бирлик» Партияси раисининг ўринбосари Пўлат Охун рахбарлигида ўтказилган «Ўзбекистон – кеча, бугун, эртага» номли конференцияда тарихда биринчи марта бутун ўзбек мухолифатчилари ва хукук химоячилари бир орага келдилар. Бу ерда Ўзбекистон демократларини бирлаштириш учун харакат бошланди. Хозир хам давом этаётган жараён кўрсатдики, бирлашиш осон бўлмайди. Бир кисм одамлар ташкилотлар мустакилликларини саклаб колган холда факат фаолиятларини координация килишлари лозим десалар, бошкаларга кўра, хаммани бир ташкилот ичида, бунга энг тайёр бўлган «Бирлик»да бирлаштириш лозим. Ўзбекистондаги диктатура каршисида мавхум координация хеч нарса бермаслигини, бу боскичда бир ташкилотга бирлашишгина натижа беришини хамма хам хали тушуниб етмаган.
Хозир Ўзбекистон демократларнинг кураши янги боскичда давом этмокда. Бу боскич – расман рўйхатдан ўтишга эришиш бокичидир. Нормал демократик давлатларда осонгина амалга ошириладиган «рўйхатдан ўтиш» актини Ўзбекистонда курашнинг мухим боскичига айланганининг сабаби жуда оддий.
Мамлакатни хароб холга олиб келган мавжуд хокимият биринчи адолатли сайловлардаёк демократик мухолифатга, унинг асосини ташкил килувчи «Бирлик» Партиясига ютказиши аник. Шунга акли етган хокимият «Бирлик»ни сайловларга катнаштирмаслик учун бутунлай конунларга зид йўллар билан уни рўёхатдан ўтказтирмасликка урунмокда.
«Бирлик» эса, рўйхатдан ўтиш кадамини сайловларга катнашиш ва унда галаба козониб, хокимиятга келиш йўлидаги асосий вазифалардан бири сифатида кўрмокда ва бу иш билан жиддий шугулланмокда. Унинг бу боскичдаги галабасига хам хеч кандай шубхаси йўк.
Рўйхатдан ўтишдан кейин навбат сайловларга келади ва мамлакат муаммоларини хал этиш ваколати бир гурух маъсулиятсиз одамлар кўлидан миллат сайлаган парламентга ўтади. Ўзбек демократияси бу «ўтишни» амалга оширишга кодир.
«Бирлик» Партияси коммунистик диктатуранинг давомчиси бўлган Ўзбекистондаги мудхиш режим билан чекинмасдан кураш олиб бораётгани ва секин-аста бўлса хам олга кетаётгани ўзбек демократиясининг кучини яна бир марта кўрсатмокда.
Бошкалардан фаркимиз
Белорусияни хисобга олмаса, СССРнинг Европа кисмидаги Совет жумхуриятларидаги демократик кучлар хозир Ўзбекистонга нисбатан мустахкамрок мавкега эга. Аммо, аслида, бу мамлакатларни биз билан солиштириш халкларнинг тарихи, маданияти, дини ва колаверса менталитетини хисобга олсак, унчалик тўгри бўлмас. Шу сабабдан, Ўзбекистонни Марказий Осиё мамлакатлари ва Озорбайжон билан солиштириш мантиклирок эканлигига шубха йўк.
Аввал Озарбайжонни олайлик. Асосан, Корабог билан боглик миллий муаммолар тўлкинида катта куч тўплаган Озарбайжон Халк Фронти Партияси ва кейинчалик ундан ажралиб чиккан Миллий Истиклол хамда Мусават партиялари таркокликлари туфайли бугунги сиёсий сахнада умумий вазнларига мос рол ўйнолмаяптилар. Агар, мохияти билан бир-биридан унчалик фарки бўлмаган Озарбайжондаги бу уч партия бирлашса эди, ота Алиев ўглига хокимиятни бунчалик осонлик билан бериб кетолмаслигини хамма тушунади. Лекин, шу вазиятда хам хам, уларнинг мавкеи Ўзбекистон демократлариникидан мустахкам эканлигини тан олиш керак.
Озарбайжон демократлари ичида бирлик йўклиги уларни кандай машаккиятларга дучор килаётгани ўзбеклар учун хам дарс бўлиши кераклиги хам ўз-ўзидан маълум. Кўшни халклардан бирининг хикматли сўзлари хам буни хотирлатмокда: «Аклли одам бошкаларнинг хатосидан ўрганади, аклсиз ўз хатосини кутади».
Энди тўгридан-тўгри Марказий Осиёга келсак.
Ўзбекистондаги демократлар Тукманистон ва Тожикистондаги маслакдошларидан кучлироклар. Бунинг сабаби – кайта куриш йиллари Туркманистонда демократик мухолифат етарлича шаклланиб улгурмаган бўлса, Тожикистонда эса, етарлича шаклланиб улгурган «Ростахез» ва Тожикистон демократик партиясининг исломий харакатларга кўшилиб, ўз мустакилликларини йўкотиши бўлди. Улар халигача ўзларини тиклаб ололмадилар.
Козогистон ва Киргизистонда кайта куриш йиллари ўртага чиккан миллий демократик ташкилотлар ёки йўк бўлиб кетдилар, ёки охирги йилларда сурункали мавкеларини йўкотиб бормокдалар. Шу сабабли, сўнгги йилларда факат кучайиб бораётган Ўзбекистон демократик мухолифатини Марказий Осиёдаги энг мустахкам кучга эга бўлган уюшма деса бўлади.
Аммо, Козигистон ва Киргизистондаги вазият бир тарафи билан биздан фарк килади. Бу мамлакатларда номенклатура ичидаги ўзаро кураш натижасида шаклланган кучли мухолифат бор (лидерлари: Козогистонда - Акежан Кажегелдин ва Галимжан Жакиянов, Киргизистонда – Феликс Кулов). Бу лидерлар хозир номенклатурадан чикариб ташланган, хукумат уларни жиноий жавобгарликка тортган. Лекин, улар хали хокимият курсиларида ўтирган собик хмкорлари билан курашиш учун кандайдир гояга хожатлари бор бўлгани учун ўз курашларини демократик шиорлар остида олиб бормокдалар.
Шунда шароитда бир савол тугилиши табиий: Демократия учун курашда ким яхширок натижаларга эришади, номенклатурадан чиккан, унинг ичида таянч нукталарига ва ўзининг мустакил иктисодий базасига эга бўлган Козогистон ва Киргизистон мухолифатими, ёки иктисодий огир вазиятдаги ва етарлича сиёсий шаклланмаган халкка таянган ва айнан унинг ичидан ўсиб чиккан ўзбек демократиясими?
Фикримизча, киска муддатли максадлар нуктаи назаридан Козогистон ва Киргизистон мухолифатининг имконлари сўзсиз юкори. Аммо, узокрок муддатли максадлар нуктаи назаридан Ўзбекистон демократик мухолифати энг перспективдир.
Ха, ўзбек демократиясининг кучи шунда!
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Рўзи Назар
"Туркистон Легиони" раҳбарларидан бири, Иккинчи жаҳон Урушидан кейин Германия ва АҚШда яшаб, Ўзбекистоннинг мустақиллиги учун курашган инсон...
Добавить сведения